Ҳужжат кучини йўқотган 13.06.2017 29.11.1994 йилдаги 573-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 13.06.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТАН РЕСПУБЛИКАСИДА ИНТЕРПОЛнИНГ МИЛЛИЙ МАРКАЗИЙ БЮРОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 343-сонли «Ўзбекистон Республикасида Интерполнинг Миллий марказий бюросини фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят қидирув полициясининг халқаро ташкилоти (Интерпол)га кириши муносабати билан ва бу халқаро ташкилотнинг Устави талабларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ички ишлар вазирлигининг тузилмасида мустақил бошқарма ҳуқуқи билан Ўзбекистон Республикасида Интерполнинг Миллий марказий бюроси ташкил этилсин ва унинг штатдаги ходимлари сони 20 нафардан иборат этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасида Интерполнинг Миллий марказий бюроси тузилмаси ва унинг тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (1 ва 2-иловалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасида Интерполнинг Миллий марказий бюроси юридик шахс ҳисобланади, Жиноят қидирув полициясининг халқаро ташкилоти рамзи тасвирланган муҳрга ҳамда ҳисоб-китоб счётига, шу жумладан, чет эл валютасидаги ҳисоб-китоб счётига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ички ишлар вазирлигининг штатдаги ходимлари сони кўпайганлиги муносабати билан уни маблағ билан таъминласин ҳамда 1995 йилда ва кейинги йилларда Ўзбекистон Республикасининг Интерполга аъзолик бадалларини тўлаш учун ва Интерполнинг Миллий марказий бюроси фаолият кўрсатиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Республика валюта фонди ҳисобидан чет эл валютасида зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 29 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
573-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
29 ноябрдаги 573-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида Интерполнинг Миллий марказий бюроси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ ўринбосари, айни пайтда бўлим бошлиғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборотларни тезкорлик билан ишлаш бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумжиноий жиноятлар ва халқаро қидирув бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компьютерда ҳисобга олиш ва техник таъминот гуруҳи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий таъминот гуруҳи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Канцелярия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
29 ноябрдаги 573-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида Интерполнинг Миллий марказий бюроси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасида Интерполнинг Миллий марказий бюроси* Интерпол Уставининг 4 ва 32-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Жиноят қидирув полициясининг халқаро ташкилоти (Интерпол)га аъзолиги тўғрисида берилган Вазирликнинг ваколатларига мувофиқ ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* кейинги ўринларда — Интерполнинг ММБ деб аталади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Интерполнинг ММБ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратининг бошқарма ҳуқуқидаги мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интерполнинг ММБ ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирига бўйсунади, вазир ММБнинг штатлари ва функцияларини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Интерполнинг ММБ жиноятчиликка қарши кураш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг халқаро фаолиятини мувофиқлаштирувчи марказ ҳамда айни бир вақтда — Жиноят қидирув полициясининг халқаро ташкилоти ташкилий тузилмасининг бир қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Интерполнинг ММБга бошлиқ раҳбарлик қилади, у Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Интерполнинг ММБ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларига, Ўзбекистон қатнашчиси ҳисобланган халқаро шартномаларга, Жиноят қидирув полицияси халқаро ташкилотининг Уставига ва бошқа норматив ҳужжатларига, мазкур Низомга ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг норматив ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Интерполнинг ММБнинг асосий вазифаси миллий қонунчиликка ва инсоннинг умум тан олинган ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилган ҳолда жиноятчиликка қарши кураш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Интерполга аъзо бўлган мамлакатларнинг ана шундай органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Интерполнинг ММБ ўз функциясини фақат умумжиноий жиноятчиликка қарши кураш масалалари бўйича амалга оширади ҳамда сиёсий, ҳарбий, диний ёки ирқий тусдаги фаолиятга дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Интерполнинг ММБ бу Ташкилотнинг Бош котибияти, бошқа мамлакатларнинг Интерпол Миллий марказий бюролари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи opгaнлари билан Жиноят қидирув полициясининг халқаро ташкилоти Уставида белгилаб берилган принциплар асосида ва халқаро полиция ҳамкорлиги Регламенти ва Интерполнинг ҳисобга олиш ички назорати қоидаларига мувофиқ ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Интерпол орқали келувчи ва бериладиган барча ахборот билан ишлаш фақат Интерполнинг ММБ аппарати томонидан амалга оширилади, у Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида Интерполнинг хорижий Миллий марказий бюроларидан олинадиган сўровларни белгиланган тартибда қайта ишлайди. Интерполнинг ММБ мазкур бўлимнинг 7-бандида баён қилинган талабларга зид бўлган сўровларни бажариш учун қабул қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Интерполнинг ММБ зарур бўлган ҳолларда ва тегишли идоралараро битимлар тузилган тақдирда ўз вакилларини тегишли миллий полиция хизматлари билан тезкор ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш учун хорижий мамлакатлар Интерпол Миллий марказий бюроларига юбориши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Интерполнинг ММБ халқаро жиноятчиликка қарши кураш масалалари бўйича хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари тегишли хизматлари ва халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари билан ўз ваколати доирасида ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Интерполнинг ММБ ходимлари Интерполнинг ММБга ўз ваколатлари доирасида ва амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ юкланган функцияларни бажариш учун тезкор-қидирув фаолиятни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Интерполнинг ММБ Интерпол Бош котибияти, Интерполга аъзо бўлган мамлакатларнинг Миллий марказий бюролари билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ахборот алмашишда (беришда ва олишда) радио, телефон, телеграф, почта алоқасидан ва алоқанинг махсус турларидан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Интерполнинг ММБ юридик шахс ҳисобланади, ўз номи ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган муҳрга, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли бўлимида ҳисоб-китоб счётига, шу жумладан, чет эл валютасидаги ҳисоб-китоб счётига эга бўлади, ўз фаолиятида Жиноят қидирув полициясининг халқаро ташкилоти рамзидан фойдаланади. Интерпол ММБнинг бошлиқлар таркибига кирувчи ходимлари тегишли хизмат гувоҳномасига ва белгиланган намунадаги махсус жетонларга эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Интерполнинг ММБ, одатда, Интерполнинг бир ёки бир неча расмий тилларини биладиган, ўзларининг шахсий, ахлоқий ва касб-кор фазилатларига кўра Интерполнинг ММБга юкланган вазифаларни бажаришга қодир бўлган бошлиқлар таркибига кирувчи шахслардан ва хизматчилардан бутланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Интерполнинг ММБда иш юритиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган қоидаларга мувофиқ ва Интерпол Бош котибиятининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда республиканинг давлат тилида ва Интерполнинг расмий тилларида aмалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Интерполнинг ММБ счётига дотациялар, бадаллар ва хайр-эҳсонлар тарзида тушувчи маблағлардан белгиланган тартибда фақат унинг ўз функцияларини бажариш билан боғлиқ фаолиятида, шу жумладан, моддий-техника таъминоти мақсадларида фойдаланилади. Улардан фойдаланишнинг тўғрилигини назорат қилиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Интерпол ММБ ходимларининг хорижий хизмат сафарлари билан боғлиқ чет эл валютасидаги харажатлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртманомалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратиладиган пул маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Интерпол ММБ ҳар йили республика Молия вазирлигига Республиканинг Жиноят қидирув полициясининг халқаро ташкилоти (Интерпол)га аъзолик бадаллари тўлаш, ходимларнинг хизмат сафарлари бўйича зарур ҳисоб-китобларни тақдим этади, шунингдек, фойдаланилган валюта маблағлари учун белгиланган тартибда ҳисоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Интерпол ММБнинг асосий функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интерполнинг ММВ Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг халқаро даражадаги ҳамкорлигининг мувофиқлаштирувчи маркази ҳисобланган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро жиноятчиликка қарши курашиш масалалари бўйича расмий ва махфий (тезкор-қидирув) ахборот алмашишни таъминлайди, бунинг учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа давлат органлари, хорижий дипломатик ваколатхоналар хизматлари ва халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари, Интерполнинг Бош котибияти ва Интерполнинг бошқа мамлакатлар Миллий марказий бюролари билан, шунингдек, зарур бўлган ҳолларда бошқа манфаатдор органлар ва ташкилотлар билан алоқаларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интерполнинг Бош котибиятига ва Интерполга аъзо бўлган давлатларнинг ММБга Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг жиноятлар ва жиноятчилар ҳақидаги, шахсларни, буюмлар ва ҳужжатларни қидириш, жиноий фаолиятда шубҳа қилинаётган шахсларни кузатишни амалга ошириш ҳақида ахборот бериш, шунингдек, жиноятларнинг олдини олиш ва уларни очиш тўғрисидаги ахборотларни тақдим этиш ҳақидаги илтимосномалари билдиришномаларини юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интерполнинг Бош котибияти ва Интерполга аъзо бўлган давлатлар ММБнинг шунга ўхшаш илтимосномалари ва билдиришномаларини ижро этиш учун қабул қилади, таржима қилишни таъминлайди, Ўзбекистон Республикасининг тегишли органлари орқали шахсларни, буюмлар ва ҳужжатларни топиш, жисмоний ва юридик шахсларни текшириш зарур ахборотни излаб топишга оид чора-тадбирлар кўрилишини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай сўровларнинг ижро этилиши муддатлари ва сифати устидан назоратни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур бўлган ҳолларда хорижий фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикасида содир этилган жиноятлар тўғрисидаги шунингдек жиноят содир этишда шубҳа остига олинган, Ўзбекистон Республикасида ушланган, жиноий жавобгарликка тортилган ва ҳукм қилинган ажнабий фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни Интерполнинг Бош котибиятига ва манфаатдор давлатларнинг ММБга юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тақдим этиладиган ахборотлар асосида Интерпол фаолиятида назарда тутилган ҳисоботларни тузади ва уларни ташкилотнинг котибиятига юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг халқаро ҳамкорлиги жараёнида олинган ахборот асосида шахслар, фактлар, буюмлар ва ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар банкини шакллантиради. ММБда тезкор-маълумотлар ҳисобини юритиш улардан фойдаланиш тартибини Интерполнинг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини зарур ҳолларда эса бошқа давлат органларини Интерпол тизимида халқаро жиноятчиликка қарши курашишда халқаро ҳамкорлик қилиш талаблари ва шартлари тўғрисида, жиноятларнинг олдини олиш уларни очиш бўйича биргаликда ҳаракат қилиш амалиёти ҳақида хабардор қилади, уни янада такомиллаштиришга оид таклифлар тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз ваколати доирасида Интерпол Бош Ассамблеясининг жиноятчиликка қарши кураш, ташкилотнинг фаолиятини яхшилаш муаммолари бўйича қарорлари ва тавсиялари бажарилишига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интерпол Бош котибиятининг кутубхонасидан ташкилотга аъзо бўлган мамлакатларнинг жиноятчиликка қарши кураш масалалари бўйича қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларини, шу соҳадаги халқаро ҳамкорликни тартибга солувчи халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек, хорижий мамлакатлар полиция органлари фаолияти тўғрисида ахборот сўраб олади. Бундай ахборот фондини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интерполнинг ва бошқа давлатлар полиция хизматларининг Жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик қилиш муаммолари бўйича материаллари юзасидан таҳлилий шарҳлар, маърузалар ва хабарлар тайёрлайди. Бундай ахборотни Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органларига, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Интерполга аъзо бўлган давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан аниқ жиноятларнинг олдини олиш ва уларни очиб ташлашда, иш тажрибаси алмашишда амалий ҳамкорлик қилишларига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интерпол Бош котибияти томонидан ўтказиладиган тадбирларда, Интерпол Бош Ассамблеясининг ишчи кенгашларида ва конференцияларида, сессияларида қатнашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Интерпол ММБ бошлиғининг ҳуқуқ ва бурчлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интерпол ММБ бошлиғи Интерпол Уставига, мазкур Низомга ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг норматив ҳужжатларига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интерполнинг ММБга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интерполнинг ММБ тузилмасини ва штатларини такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирига таклифлар киритади. Интерполнинг ММБ таркибий бўлинмалари, улар ходимларининг (функционал мажбуриятларини белгилайди ва тасдиқлайди. Таркибий бўлинмаларнинг иш режаларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Интерполнинг ММБ ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисида таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Интерполнинг ММБ ходимларига махсус унвонлар бериш тўғрисида таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Интерполнинг ММВ ходимларини хизмат аттестациясидан ўтказади, берилган ваколатлар доирасида уларни тақдирлайди ва уларга интизомий жазолар беради, ушбу масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирига таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Интерполнинг ММБ ходимларига навбатдаги меҳнат таътиллари беради, хизмат сафарларига боришга рухсат беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг белгиланган норматив ҳужжатлари доирасида молиявий таъминот масалаларини ҳал этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг Интерпол доирасида жиноятчиликка қарши курашда Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳамкорлигини таъминлаш масалаларига оид топшириқларини бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа давлат органлари, ташкилотлари, муассасалари, корхоналари ва жамоат бирлашмалари билан ўзаро муносабатларда, шунингдек Интерпол Бош котибияти, бу ташкилотга аъзо бўлган давлатларнинг ММБлари, хорижий мамлакатларнинг полиция хизматлари, халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги хорижий дипломатик ваколатхоналари билан ўзаро муносабатларда Интерполнинг номидан вакиллик қилади.