Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ НОЧОРЛИГИ ВА ШАРТНОМА МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ УЧУН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 1998 ЙИЛ 4 МАРТДАГИ ПФ-1938-СОН ФАРМОНИНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРи ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ва шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида» 1998 йил 4 мартдаги ПФ-1938-сон Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Шартномалар тузиш ва уларни бажарилишининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш тадбирлари 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-илова берилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Мирсафоев С. М.), Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди (Абдусаломов М. Э.) мазкур тадбирлар ўз вақтида амалга оширилиши устидан мунтазам назорат ўрнатсинлар. Тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида 1998 йил 5 июнда, кейинчалик эса — йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди:
шартномалар бўйича мажбуриятлар бузилган тақдирда мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги ва хўжалик судларида даъво қўзғашлари, шунингдек, шартнома шартлари бажарилмаганлиги натижасида йўл қўйилган зарарни қоплашлари юзасидан бир ой муддатда бажарилиши мажбурий бўлган тегишли тақдимномалар киритсинлар;
адвокатлик бюролари, ҳайъатлари ва фирмаларининг мутахассисларини жалб қилган ҳолда хўжалик шартномаларини, шу жумладан, контрактация шартномаларини тузиш ва уларни бажариш масалалари юзасидан раҳбарлар ва мутахассисларни ўқитиш бўйича йўл-йўриқ кўрсатувчи семинарларни мунтазам равишда ўтказсинлар, хўжалик юритувчи субъектларнинг вакиллари учун юридик маслаҳатлар беришни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ҳудудий бўлинмаларининг амалиётига киритсинлар.
3. Вазирлар Маҳкамасининг шартномалар тузилишини ва бажарилишини назорат қилиш ишчи гуруҳи (Султонов Ў. Т.) вазирликлар, идоралар тизимида ва республика ҳудудларида маҳсулот етказиб беришга, энг аввало экспортга маҳсулот етказиб беришга шартномалар тузилиши ва уларнинг бажарилиши амалий назорат қилинишини ҳамда мунтазам таҳлил қилинишини таъминласин, пайдо бўлувчи масалалар ва муаммолар бўйича тезкор чора-тадбирлар кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда қарздорни банкрот деб эътироф этиш, санация тайинлаш тўғрисидаги қарорларни эълон қилиш ва мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектларни тугатиш ҳақидаги қарорларни эълон қилиш учун «Корхоналар санацияси ва банкротлиги масалалари» махсус хабарномаси нашр этилишини таъминласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Мирсафоев С. М.) Олий хўжалик суди ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг шартнома интизомига риоя қилиниши учун шахсий жавобгарлигини кучайтириш юзасидан жойларда амалий ишлар олиб борилишини таъминласин, бунда юридик хизматлар ўрнини мустаҳкамлашни, барча қонун ҳужжатларининг амал қилишини ва хўжалик судлари қарорларининг сўзсиз ижро этилишини назарда тутсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. 2 ва 3-иловаларга мувофиқ штатда белгиланган ходимлар сони доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратида Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармалари тузилмаларида тегишли бўлимлар ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, янгидан ташкил этилаётган тузилмалар ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди корхоналарга шартномалар, шу жумладан, контрактация шартномалари тузишда уларга мунтазам равишда ҳуқуқий ва услубий ёрдам кўрсатсинлар, қонунчилик билан белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларни ва, энг аввало, уларнинг мансабдор шахсларни шартнома интизомини бузганлик учун жавобгарликка тортилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар, хўжалик судлари қарорлари бажарилиши таъминланишига кўмаклашсинлар.
7. Маҳаллий ҳокимият органларининг ишини ҳуқуқий таъминлаш мақсадида туман ва шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасида штатда белгиланган ходимлар сони доирасида юрист лавозими назарда тутилсин.
Белгилансинки:
кўрсатиб ўтилган лавозимларга юристлар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг адлия бошқармалари билан келишган ҳолда тегишли ҳокимлик томонидан тайинланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
туман ва шаҳар ҳокимликларининг юридик хизмати тегишли ҳокимга ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига ҳисоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 мартдаги 147-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 5-6-сон, 54-модда)
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда вазирлик марказий аппаратининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармаларининг низомини, тузилмасини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 24 апрель.,
177-сон
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказий
аппаратининг Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан
шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат
қилиш бошқармаси
аппаратининг Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан
шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат
қилиш бошқармаси
т у з и л м а с и
| | 1.Бошқарма бошлиғи |
— 1 |
| | 2.Бошқарма бошлиғининг ўринбосари |
— 1 |
| | 3.Бош консультант |
— 2 |
| | 4.Етакчи консультант |
— 1 |
| | 5.Инспектор |
— 1 |
| | Ҳаммаси |
— 6 |
| | | |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармаларининг
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартнома
мажбуриятларининг бажарилишини назорат
қилиш бўлимларининг
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармаларининг
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартнома
мажбуриятларининг бажарилишини назорат
қилиш бўлимларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ ВА ХОДИМЛАРИ СОНИ
|
Минтақалар |
Бўлим бошлиғи |
Бош консультант |
Катта консультант |
Ҳаммаси |
| Қорақалпоғистон Республикаси |
1 |
1 |
1 |
3 |
|
вилоятлар: |
| | | |
| Андижон |
1 |
1 |
1 |
3 |
| Бухоро |
1 |
1 |
|
2 |
| Жиззах |
1 |
1 |
|
2 |
| Навоий |
1 |
1 |
|
2 |
| Наманган |
1 |
1 |
1 |
3 |
| Самарқанд |
1 |
1 |
1 |
3 |
| Сирдарё |
1 |
1 |
|
2 |
| Сурхондарё |
1 |
1 |
1 |
3 |
| Фарғона |
1 |
1 |
1 |
3 |
| Қашқадарё |
1 |
1 |
1 |
3 |
| Хоразм |
1 |
1 |
1 |
3 |
| Тошкент |
1 |
1 |
1 |
3 |
| Тошкент шаҳри |
1 |
1 |
1 |
3 |
| Жами |
14 |
14 |
9 |
37 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1998 й.,4-сон, 17-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2012 й., 37-сон, 429-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда)