ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Амалга ошириш шакли | Масъул ижрочилар |
1. | Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатишда тиббиёт ташкилотлари учун лицензиялаш ва сифат назоратини амалга оширишнинг ягона талабларини ўрнатиш. | 1. Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш: тиббиёт ташкилотларининг тиббий фаолиятини назорат қилиш, ҳуқуқбузарлик хавфи даражасини баҳолаш, «сирли мижоз» ва профилактика тадбирларини ўтказиш; лицензия талабларини қайта кўриб чиқиш, давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун ягона талаб ва шартларни жорий этиш. | 2026 йил июнь | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази, Адлия вазирлиги |
2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил июль | ||||
3. Тиббиёт соҳасининг ривожланиш тенденцияларини инобатга олган ҳолда лицензияланадиган тиббий фаолиятнинг кичик турларини қайта кўриб чиқиб, янгиланган рўйхатни ҳамда ҳар бир фаолиятнинг кичик турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техника база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, тиббий техникага бўлган энг кам талаблар рўйхатини тасдиқлаш. Бунда тиббий ихтисосликлар турлари 255 тага етказилишини назарда тутиш. | 2026 йил октябрь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | |||
2. | Тиббий фаолият учун лицензия бериш билан боғлиқ тартиб-таомилларни такомиллаштириш. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан лицензиялаш билан боғлиқ функциялар амалга оширилишини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил октябрь | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази |
3. | Ҳудудлардаги давлат тиббиёт муассасаларини тиббий фаолият учун лицензия талаб ва шартларига мослаштириш чораларини кўриш. | 1. Ҳудудлар ва туман (шаҳар)лар даражасидаги давлат тиббиёт муассасаларини уларнинг тиббий фаолият учун лицензия талаб ва шартларига мувофиқлиги бўйича хатловдан ўтказиш графигини тасдиқлаш ва унинг асосида ҳар бир муассаса кесимида ўрганишлар ўтказиш. | 2027 йил апрель | Амалий чора-тадбирлар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2. Хатлов натижасига асосан тиббиёт муассасаларини 2030 йил якунига қадар туман (шаҳар) кесимида лицензия талаб ва шартларига мослаштириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда тиббиёт муассасалари фаолиятини лицензиялаш учун талаб этиладиган маблағларни ҳисоблаш, аниқ молиявий манбаларни ва масъулларни белгилаш. | 2027 йил июнь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | |||
4. | Тиббиёт ташкилотларини босқичма-босқич миллий аккредитациядан ўтказиш. | 1. Стационар давлат тиббиёт муассасаларини миллий аккредитациядан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этиш ҳамда аккредитация талабларига мувофиқлиги бўйича хатловдан ўтказиш. | 2027 йил апрель | Амалий чора-тадбирлар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази |
2. Хатлов натижаларига кўра аниқланган камчиликларни бартараф этиш орқали давлат тиббиёт муассасаларини, молиявий манбаларини инобатга олган ҳолда, 2035 йилга қадар босқичма-босқич миллий аккредитациядан ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2027 йил октябрь | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | |||
5. | Тиббиёт ташкилотлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини, шунингдек, лицензия талаб ва шартларига амал қилинишини ягона электрон ахборот тизими орқали назорат қилиш. | 1. Тиббиёт ташкилотлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ҳамда лицензия талаб ва шартларига риоя этилишини электрон ахборот тизими орқали назорат қилиш бўйича «Тиббий хизматлар сифатини бошқариш» ахборот тизимини ишлаб чиқиш. | 2026 йил ноябрь | Амалий чора-тадбирлар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази, Рақамли технологиялар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Кадастр агентлиги, Божхона қўмитаси |
2. «Тиббий хизматлар сифатини бошқариш» ахборот тизимини: (а) барча тиббиёт ташкилотлари ахборот тизимлари ҳамда бошқа электрон платформалар билан интеграция қилиш чораларини кўриш; (б) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz), «Лицензия» ахборот тизими (license.gov.uz), Ягона таълим хизматлари портали (my.edu.uz), Ягона миллий меҳнат тизими (my.mehnat.uz), Рақамли соғлиқни сақлаш платформаси (e-health.uz, dmed.e-health.uz), Давлат кадастрлари ягона тизими (sap.kadastr.uz, davreyestr.kadastr.uz), «Ягона дарча» божхона ахборот тизими (singlewindow.uz), Мувофиқликни баҳолаш ва сертификатлаштириш бўйича ягона электрон реестр (conformity.uz), Давлат харидлари махсус ахборот портали (xarid.uzex.uz), Электрон тендер платформаси (etender.uzex.uz) ҳамда Ўзбекистон миллий метрология институтининг ахборот тизимига (e-metrologiya.uz) интеграция қилиш. | 2026 йил декабрь | ||||
6. | Марказ томонидан лицензия талаб ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш. | 1. Марказ фаолиятини жаҳон стандартларига мувофиқлаштириш, белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш учун хорижий мутахассис ва экспертларни жалб этиш. | 2026 йил июнь | Амалий чора-тадбирлар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Марказ томонидан лицензия талаб ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил август | ||||
7. | Марказнинг фаолиятини самарали ташкил этиш. | 1. Марказ ҳамда унинг ҳудудий филиаллари фаолиятини зарур моддий-техника базаси, шу жумладан, навбатчи автотранспорт воситалари билан таъминлаш чораларини кўриш. | 2026 йил июль | Амалий чора-тадбирлар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази |
2. Марказнинг тузилмасини, функция ва вазифаларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш бўйича низомни тасдиқлаш. Бунда: (а) Марказда коррупцияга қарши курашиш бўйича назорат тизимини ташкил этишни назарда тутиш; (б) Марказ ходимларини KPI асосида рағбатлантирувчи тўловларни, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартибини белгилаш; (в) тиббиёт ташкилотлари фаолиятини мониторинг қилувчи ходимлар учун муносиб иш ҳақи тўловларини белгилаш кўзда тутилади. 3. Марказ ва унинг ҳудудий филиалларини малакали кадрлар билан тўлдириш. | 2026 йил июнь | ||||
8. | Марказнинг ҳудудий филиалларини зарур жой билан таъминлаш. | Марказнинг ҳудудий филиалларини жой билан таъминлаш ва уларни текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш чораларини кўриш. | 2026 йил июнь | Амалий чора-тадбирлар | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
9. | Марказнинг Соғлиқни сақлашда сифат бўйича халқаро жамияти (ISQua) томонидан аккредитациядан ўтказилишини таъминлаш. | 1. Марказни 2028 йил якунига қадар ISQua халқаро ташкилоти томонидан аккредитациядан ўтказиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда Марказни аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади. | 2026 йил июль | Амалий чора-тадбирлар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази |
2. Марказини халқаро ISQua ташкилоти томонидан аккредитациядан ўтказиш. | 2026 — 2028 йиллар | ||||
10. | Тиббий фаолиятни лицензиялаш, аккредитациялаш ва тиббиёт стандартлари бўйича мустақил экспертлар мактабини яратиш. | Тиббий фаолиятни лицензиялаш, аккредитациялаш ва тиббиёт стандартлари бўйича экспертлар ҳамда мустақил экспертларни тайёрлаш тизимини яратиш. Бунда Марказ ходимлари ва тиббиёт ташкилотлари ходимларини ўқитиш бўйича ўқув дастурларини тайёрлаш, тегишли ўқув қуроллари билан таъминлаш орқали симуляцион марказни ташкил этиш назарда тутилади. | 2027 йил апрель | Амалий чора-тадбирлар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази |
11. | Тиббий фаолиятни лицензиялашда қўлланадиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини қайта кўриб чиқиш. | Тиббий фаолиятни лицензиялашда қўлланадиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини қайта кўриб чиқиш доирасида: (а) даволаш-профилактика ташкилотларининг ертўлаларидан илғор хавфсизлик усуллари ва замонавий технологияларни қўллаган ҳолда кенг фойдаланиш имконини берувчи талабларни ишлаб чиқиш; (б) соматик ва терапевтик йўналишларда битта кўрик хонасидан икки ёки ундан ортиқ тиббий ихтисосликлар доирасида олдиндан тасдиқланган график бўйича фойдаланишга рухсат бериш. | 2026 йил декабрь | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази |
12. | Фармакологик ва дори воситалари ҳамда тиббий жиҳозларнинг клиник тадқиқотларини ўтказиш учун нодавлат тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган талаб ва шартларни ишлаб чиқиш. | 1. Фармакологик ва дори воситалари ҳамда тиббий жиҳозларнинг клиник тадқиқотларини ўтказиш тартибини қайта қўриб чиқиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш: (а) нодавлат тиббиёт ташкилотларига фармакологик ва дори воситалари ҳамда тиббий жиҳозларнинг клиник тадқиқотларини ўтказишга рухсат бериш; (б) клиник тадқиқотларни ўтказиш учун нодавлат тиббиёт ташкилотларининг клиник базаларга қўйиладиган талаб ва шартларни белгилаш. | 2026 йил август | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги |
2. Клиник базалар рўйхатини шакллантириш. | Белгиланган муддатларда | ||||
13. | Тиббий фаолиятни лицензиялашда қўлланадиган қоидалар, нормалар ва нормативларни такомиллаштириш. | 1. Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан юритиладиган бирламчи тиббий ҳужжатларни тасдиқлаш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига статистика маълумотларини тақдим этиш тартибини ишлаб чиқиш. | 2026 йил октябрь | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази, Адлия вазирлиги |
2. Тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасини такомиллаштириш. Бунда косметология йўналишидаги тиббий хизматларни халқаро тажриба асосида тартибга солиш бўйича таклифни ишлаб чиқиш. | 2026 йил октябрь | ||||
3. Тиббий ихтисослашувнинг лицензияланадиган турлари бўйича шифокорлар лавозимини эгаллаши мумкин бўлган тиббий мутахассисликлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш ва янги таҳрирда тасдиқлаш. | 2026 йил декабрь | ||||
4. Тиббий хизматлар реестрини ишлаб чиқиб, унда олий тиббий маълумотга ҳамда ўрта тиббий маълумотга эга ходимлар ва тиббий маълумотга эга бўлмаган ходимлар томонидан уларни қайта тайёрлаш орқали амалга оширилиши мумкин бўлган тиббий хизматлар рўйхатини тасдиқлаш. | 2026 йил декабрь | ||||
14. | Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделини жорий қилиш доирасида оилавий поликлиникалар бино-иншоотларига қўйиладиган талабларни қайта кўриб чиқиш. | 1. Оилавий поликлиника бино-иншоотларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида рўйхатдан ўтказиш. | 2026 йил июль | Амалий чора-тадбирлар | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2. Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида оилавий поликлиника бино-иншоотларининг намунавий лойиҳалари асосида қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ишларини ташкил қилиб бориш. | 2027 йилдан бошлаб | ||||
15. | Соғлиқни сақлаш тизимидаги давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини босқичма-босқич хатловдан ўтказиш. | 1. Соғлиқни сақлаш тизимидаги давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини босқичма-босқич хатловдан ўтказиш режа-жадвалини ҳамда вазирликдаги ва идоралараро ишчи гуруҳлар таркибини тасдиқлаш. | 2026 йил май | Амалий чора-тадбирлар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси |
2. Соғлиқни сақлаш тизимидаги давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини босқичма-босқич режа-жадвалга мувофиқ хатловдан ўтказиб бориш. | 2026 йил якунига қадар | ||||
3. Хатлов натижаларини босқичма-босқич таҳлил қилиб бориш ва тиббиёт муассасаларини ташкил этишни режалаштириш тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб бориш. | Режа-жадвалга мувофиқ |