22.09.1998 йилдаги 405-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ БАКТЕРИОЛОГИК (БИОЛОГИК) ВА ТОКСИК ҚУРОЛ- ЯРОҒЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ, ТАЙЁРЛАШ ВА ТЎПЛАШНИ МАН ЭТИШ ҲАМДА УЛАРНИ ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДАГИ КОНВЕНЦИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШ КОМИССИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бактериологик (биологик) ва токсик қурол-яроғларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва тўплашни ман этиш ҳамда уларни тугатиш тўғрисидаги Конвенцияни амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси қабул қилган мажбуриятларга мувофиқ ҳамда вазирликлар ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Бактериологик (биологик) ва токсик қурол-яроғларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва тўплашни ҳамда уларни тугатиш тўғрисидаги Конвенцияни амалга ошириш комиссияси 1-иловага* мувофиқ ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Бактериологик (биологик) ва токсик қурол-яроғларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва тўплашни ман этиш ҳамда уларни тугатиш тўғрисидаги Конвенцияни амалга ошириш комиссияси ҳақидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагиларга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига Комиссия котибияти ва ишчи органи функцияларини бажариш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Конвенция депозитарийси, БМТнинг қуролсизланиш масалалари бўйича Махсус гуруҳи ва Департаменти билан алоқаларни ва ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 22 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
405-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 22 сентябрдаги 405-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Бактеpиологик (биологик) ва токсик қуpол-яpоғлаpни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва тўплашни ман этиш ҳамда улаpни тугатиш тўғpисидаги Конвенцияни амалга ошиpиш комиссияси ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАP
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Бактеpиологик (биологик) ва токсик қуpол-яpоғлаpни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва тўплашни ман этиш ҳамда улаpни тугатиш тўғpисидаги Конвенцияни амалга ошиpиш комиссияси (кейинги ўpинлаpда Комиссия деб аталади) Бактеpиологик (биологик) ва токсик қуpол-яpоғлаpни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва тўплашни ман этиш ҳамда уларни тугатиш тўғpисидаги Конвенция (кейинги ўpинлаpда Конвенция деб аталади) юзасидан Ўзбекистон Республикаси қабул қилган мажбуpиятлаpни амалга ошиpиш учун вазиpликлаp, идоpалаp, коpпоpациялаp, концеpнлаp ва биpлашмалаp (кейинги ўpинлаpда вазиpликлаp ва идоpалаp деб аталади) фаолиятини мувофиқлаштиpиш масалалаpи бўйича идоpалаpаpо коллегиал оpган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия фаолияти Конвенцияга асос қилиб олинган пpинциплаp ва мақсадлаpга асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ўз фаолиятида халқаpо шаpтномалаp ва битимлаpга, Ўзбекистон Республикаси қонунлаpига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қаpоpлаpига, Ўзбекистон Республикаси Пpезиденти фаpмонлаpига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қаpоpлаpи ва фаpмойишлаpига, Конвенцияга, мазкуp Низомга амал қилади ва Ўзбекистон Республикаси Пpезидентига ҳисобот беpади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзгартириш, уларга қўшимчалар киритиш ёхуд янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш йўли билан миллий қонунчиликни Конвенцияга асос қилиб олинган меъёрларга мувофиқлаштириш бўйича ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
(II бўлимнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенцияни амалга ошириш масалалари бўйича вазирликлар ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенция аъзолари бўлган давлатларнинг шунга ўхшаш миллий органлари билан яқиндан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботлар, ахборотларни ҳар йили 1 апрелгача уларни кейинчалик қуролсизланиш масалалари бўйича БМТ Департаментига юбориш учун тўплаш, умумлаштириш, ўрганиш ва Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенция доирасида амалга ошириладиган инспекцияларни ўтказишда қатнашиш, ёхуд унга ҳар томонлама кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. КОМИССИЯНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенция қатнашчилари бўлган бошқа давлатларнинг биологик қурол устидан назорат қилиш бўйича шунга ўхшаш миллий органлари билан ўз ваколатлари доирасида ҳамкорлик ўрнатади ва уни қўллаб-қувватлайди, белгиланган тартибда ахборот айирбошлашни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 1 апрелгача, ёхуд сўровларга мувофиқ муддатларда ҳисоботлар, ахборотлар ва бошқа ахборот ва маълумотларни уларни кейинчалик қуролсизланиш масалалари бўйича БМТ Департаментига ёхуд депозитарийга бериш учун тайёрлайди ва ўз вақтида Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бактериологик (биологик) ва токсик қурол-яроғларни тугатиш бўйича халқаро тажрибани ўрганади, умумлаштиради ва ёяди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига уларга ҳисоб берувчи муассасалар фаолиятини ташкил этишда ўз ваколатлари доирасида тегишли услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
(бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идораларга ва бошқа манфаатдор ташкилотларга, шу жумладан халқаро ташкилотларга тегишли ахборотлар белгиланган тартибда тақдим этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасига Конвенция масалаларига тегишли Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича хулосалар тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида бошқа мамлакатлар билан халқаро шартномалар тузиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенцияда назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг вазирликлар ва идоралар томонидан бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бактериологик (биологик) ва токсик қурол-яроғларни ман этишга қаратилган барча ташаббусларни қўллаб-қувватлайди, шунингдек Конвенция аъзоси бўлган давлатларнинг шунга ўхшаш тузилмалари билан асбоб-ускуналар, биологик воситалардан тинч мақсадларда фойдаланиш ҳоллари тўғрисидаги материаллар, илмий ва техникавий ахборот айирбошланишига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биология, биотехнология соҳасида илмий кашфиётлар ишлаб чиқилиши ва қўлланилишида, уларни кейинчалик инсоният манфаатлари йўлида жорий этиш учун, тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларнинг иштирок этишини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ўз олдида турган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда республика ҳудудида биологик ёки биотехник материаллар яратилиши, ишлаб чиқарилиши ёки сақланишига рухсатнома бериш (тақиқлаш)га қаратилган ҳамда вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;
(иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан унга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотлар ва маълумотларни сўраш ва олиш;
(учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларни ўз ваколатига тегишли масалалар бўйича белгиланган тартибда текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эксперт текширишлар ўтказишда қатнашиш учун мамлакатимиз мутахассисларини ва хорижий мутахассисларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бактериологик (биологик) ва токсик қурол-яроғларни ман этиш устидан назорат қилиш масалалари бўйича ўтказиладиган халқаро симпозиумлар, эксперт комиссиялар, кенгашлар, семинарлар ишида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига Конвенция қоидалари бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш масалалари бўйича таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилади, қайта тузилади ва тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссияга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия иши жорий ва истиқбол режалари асосида амалга оширилади. Комиссия мажлислари заруриятга кўра, бироқ йил чорагида камида бир марта ўтказилади. Комиссия мажлислари унда аъзоларнинг камида ярми қатнашган тақдирда ҳуқуқий ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Комиссия қарорлари, агар улар учун Комиссиянинг мажлисда қатнашаётган аъзоларининг кўпчилиги овоз берса, қабул қилинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорлари қарорлар кўринишида расмийлаштирилади ва зарурият бўлганда оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчилик эътиборига етказилади. Комиссия қарорлари барча давлат бошқаруви органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг ишчи органи — котибият функцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига юкланади.
(еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)