Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АЛОҲИДА МИЛИЦИЯ БАТАЛЬОНИНИ ЧЕТ ЭЛ ДАВЛАТЛАРИНИНГ ДИПЛОМАТИК ВАКОЛАТХОНАЛАРИНИ ҚЎРИҚЛАШНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ МИЛИЦИЯ ПОЛКИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Чет эл давлатларининг янги дипломатик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган халқаро ташкилотлар очилиши муносабати билан, улар жойлашган мамлакатнинг халқаро мажбуриятларига мувофиқ уларни зарур даражада ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 апрелдаги 171-сон қарори билан ташкил этилган алоҳида милиция батальони чет эл давлатларининг дипломатик ваколатхоналарини қўриқлашни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг милиция полкига айлантирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун қўшимча равишда харажатлари республика бюджети ҳисобига қопланадиган иловага мувофиқ — 178 штат ажратилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг штатдаги ходимлари сони ўзгариши муносабати билан уни маблағ билан таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 13 апрель,
155-сон
Алоҳида милиция батальонини чет эл давлатларининг дипломатик ваколатхоналарини қўриқлашни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг милиция полкига айлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қўшимча равишда ажратилган
штатлар сони
| ҲАММАСИ |
178 |
| Улардан: | |
| катта ва ўрта бошлиқлар таркибига кирувчилар | 21 |
| кичик бошиқлар ва оддий таркибга кирувчилар | 152 |
| ишчи ва хизматчилар | 5 |