Ҳужжат кучини йўқотган 11.03.2022 11.02.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 896
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қоидалари, 11.02.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 896
Кучга кириш санаси
11.02.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 11.03.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси

раисининг биринчи ўринбосари

С.А. АРИПОВ

2000 йил 7 февраль 02/20-12-сон

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ўзбекистон почта ва

телекоммуникация агентлиги

бош директорининг ўринбосари

М.М. МАХМУДОВ

2000 йил 7 февраль

«КЕЛИШИЛГАН»

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари устидан божхона назорати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 11 февралда 896-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 4 мартдаги 12/02-22-00480-сонли «Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари устидан божхона назорати қоидалари, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 896-6, 11.03.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қўлланиш доираси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари устидан божхона назоратининг қоидалари (кейинги ўринларда — Қоидалар) Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига жўнатиладиган ва Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан келиб тушадиган халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар божхона органлари ҳамда почта алоқасининг оператор ва провайдерларига мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар ёзма хат-хабарлар (майда пакетлардан ташқари), дипломатик почта ва консуллик вализасига татбиқ этилмайди, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Ушбу Қоидаларда тегишли тарифларга эга қуйидаги асосий атамалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро почта жўнатмалари (кейинги ўринларда — ХПЖ) — тегишли қадоқдаги манзили кўрсатилган ёзма хат-хабарлар, посилкалар ва босма нашрлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро курьерлик жўнатмалари (кейинги ўринларда — ХКЖ) — жўнатилиши қисқа муддатларда қўлдан-қўлга етказиб берилган (топшириладиган) ҳолда амалга ошириладиган почта варақчалари, хатлар, бандероллар, посилкалар, босма нашрлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро почта алмашинуви жойи — кирувчи ва чиқувчи ХПЖларни тўлиқ қайта ишлов берувчи, шунингдек уларни манзил бўйича жўнатувчи миллий почта алоқа операторининг алоҳида бўлинмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПЖ ва ХКЖлар устидан божхона назорати — Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига риоя этилишини таъминлаш учун божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан келиб тушадиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига жўнатиладиган ХПЖ ва ХКЖ назоратини амалга ошириш чора-тадбирлар мажмуи;
(2.1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона назорати зонаси — божхона назоратини амалга ошириш мақсадида товар, транспорт ва шахсларнинг махсус ҳаракатланиш режимини ўрнатиш учун Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудининг божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида божхона органлари томонидан ташкил қилинадиган, махсус ажратиб ва белгилаб қўйилган қисми;
(2.1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Келувчи, чиқувчи ва транзит билан жўнатиладиган ХПЖларига тўлиқ ишлов бериш, уларни Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан назорат қилиш, шунингдек, тайинланган жойга жўнатиш почта алоқаси соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан келишувга кўра белгиланадиган халқаро почта алмашинуви жойларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келувчи, чиқувчи ва очиқ транзит билан жўнатиладиган ХКЖларига тўлиқ ишлов бериш, уларни Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан назорат қилиш, шунингдек, тайинланган жойга жўнатиш почта алоқаси соҳасидаги махсус ваколатли органни хабардор қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган жойларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПЖ ва ХКЖларда юбориладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қабул қилувчилар ёки жўнатувчилар қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса, ўша божхона органи томонидан амалга оширилиши мумкин. Бундай ҳолларда ХПЖлари халқаро почта алмашинуви жойларидан почта алоқасининг тегишли ҳудудий ташкилотигача божхона назорати остида етказилади. Почта алоқасининг тегишли ҳудудий ташкилотларида божхона назорати остидаги товарларни сақлаш учун жойлар ташкил қилинади, бу жойлар божхона назорати зоналари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган жойлардан юбориладиган ХКЖлари қабул қилувчилар қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса, ўша божхона органигача божхона назорати остида етказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Барча ХПЖ ва ХКЖларига Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги қонунчилик, ушбу Қоидалар ва Умумжаҳон почта иттифоқи актлари асосида белгиланган тартиблар, тақиқлар ва чекловлар татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.4. ХПЖ ва ХКЖларида юбориладиган ҳамда божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар божхона назоратидан ўтиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПЖ ва ХКЖ божхона назоратини амалга оширмасдан қабул қилувчиларга берилиши ёки божхона ҳудудидан ташқарига жўнатилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПЖларнинг божхона назорати бошланади: келиб тушадиганлар бўйича — ХПЖнинг божхона чегарасини кесиб ўтишида, чиқувчилар бўйича — божхона декларацияси қабул қилинган вақтдан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПЖнинг божхона назорати, унинг божхона органлари томонидан битиш ёки божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида тамомланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.41. Чегара ташқарисидан келиб тушаётган ХПЖ ва ХКЖлар божхона назорати зонасига Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 31-бобида белгиланган тартибда етказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.42. Почта соҳаси оператор ва провайдерлари ходимлари томонидан транспорт ташкилотлари вакилларига ХПЖ ва ХКЖлар топширилиши ва транспорт ташкилотлари вакилларидан почта соҳаси оператор ва провайдерлари ходимлари томонидан ХПЖ ва ХКЖлар қабул қилиниши божхона органининг мансабдор шахси иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.5. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) жисмоний шахсларнинг манзилига нотижорат мақсадларда, шунингдек юридик шахслар манзилига ХПЖларида юбориладиган, қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваригача бўлган миқдордаги товарлар учун — Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жисмоний шахсларнинг манзилига нотижорат мақсадларда, шунингдек юридик шахсларнинг манзилига ХКЖларида юбориладиган, қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваригача бўлган миқдордаги товарлар учун — тижорат ҳужжатларига келиб тушадиган ва жўнатиладиган ХПЖ ва ХКЖларга божхона декларацияси сифатида қаралади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қолган ҳолларда ХПЖ ва ХКЖларида юбориладиган товарларни декларациялаш божхона юк декларациясини бериш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПЖ ва ХКЖларида олиб чиқиладиган, божхона юк декларацияси берилиши лозим бўлган товарларни декларациялаш мазкур товарлар почта алоқаси ташкилотларига топширилаётганда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.51. Ҳар бир ХПЖлар бўйича почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан божхона органларига қабул қилувчи, товарнинг номи, вазни, миқдори ва маълум қилинган қиймати тўғрисида маълумотларни ўз ичига олган божхона декларацияси тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ХПЖлар бўйича божхона декларацияларида ушбу банднинг биринчи хатбошисида қайд этилган маълумотлар кўрсатилмаган бўлса, божхона органининг мансабдор шахси божхона назоратининг техник воситаларидан фойдаланган ҳолда божхона кўздан кечирувини ўтказиш вақтида зарур бўлган ҳолларда ХПЖларни очишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХКЖлар бўйича почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан божхона органларига божхона декларацияси ҳамда мажбурий равишда электрон хабар шаклида олдиндан берилиши лозим бўлган қуйидаги маълумотлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилувчининг манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилувчининг паспорт серияси ва рақами ёки солиқ тўловчининг идентификация рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
почта алоқаси оператори ёки провайдерининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жўнатувчи давлат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жўнатманинг тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жўнатманинг қиймати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдиндан келиб тушган электрон маълумотлар божхона декларациясида кўрсатилган маълумотлар билан номувофиқлиги аниқланганда ёхуд электрон маълумотлар мавжуд бўлмаганда, божхона қонунчилиги билан ўрнатилган божхона назорати шакллари ва чоралари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдиндан келиб тушган электрон маълумотлар мавжуд бўлмаганда ва/ёки улар қисман тақдим этилса, ХКЖларнинг божхона назорати ва расмийлаштируви мазкур банднинг тўртинчи — ўнинчи хатбошиларида кўрсатилган маълумотлар божхона органларига почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан тақдим этилгандан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдиндан келиб тушган электрон маълумотлар мавжуд бўлганда ва улар божхона декларациясида кўрсатилган маълумотлар билан мувофиқ бўлса ҳамда божхона назоратини амалга оширгандан сўнг бирор-бир тафовут аниқланмаса, ХКЖларнинг божхона назорати қонунчилик ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(2.51-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.6. Келиб тушган ХПЖ ва ХКЖлар почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан божхона органининг мансабдор шахси иштирокида очилади. Божхона назоратидан ўтказилиши лозим бўлган ХПЖ ва ХКЖлар божхона кўригидан ўтказиш учун тегишли ҳужжатларга ёзилган ҳолда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари махсус ажратилган ва иш ҳажмини ҳисобга олган ҳолда етарли даражада жиҳозланган бинода ХПЖ ва ХКЖларни божхона кўригидан ўтказиш учун топширади. Божхона назоратига тақдим этилган ХПЖ ва ХКЖларни ҳужжатли солиштириш, очиш, тортиш ва қадоқлаш ҳамда юборилаётган предметларни почта алоқаси операторлари ва провайдерлари ходимлари томонидан санаш, ўлчаш ва тортиш божхона органининг мансабдор шахси иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.7. ХПЖ ва ХКЖларни очиш орқали божхона кўригидан ўтказиш Божхона органининг мансабдор шахси ва почта алоқаси оператори ёки провайдерининг икки ходими томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПЖ ва ХКЖлар бундай божхона кўриги натижаси почта алоқаси оператори ёки провайдери ходимлари томонидан мазкур Қоидаларнинг иловасига мувофиқ шаклда кўрик қайдини тузиш орқали расмийлаштирилади. Кўрик қайди икки нусхада тузилади ва почта алоқаси оператори ёки провайдерининг икки ходими ва божхона органининг мансабдор шахси томонидан имзоланади. Биринчи нусха почта алоқаси оператори ёки провайдерида қолади, иккинчи нусха ХПЖ ва ХКЖлар билан бирга адресатга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПЖ ва ХКЖ божхона кўригидан ўтказилаётганда унинг миқдорида фарқлар, жойланмаларида номувофиқликлар ҳамда божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишининг бошқа ҳоллари аниқланган тақдирда почта алоқаси операторининг ёки провайдерининг ходими божхона органининг мансабдор шахси билан биргаликда божхона кўриги далолатномасини имзолайди.
(2.7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.8. Божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилган ва қандайдир сабабларга кўра орқага ёки республика ташқарисидан қайтарилган ХПЖ ва ХКЖлар мажбурий божхона кўригидан ўказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.9. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ҳаракатланаётган ХПЖ ва ХКЖларнинг божхона назорати Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 18-боби талаблари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.10. Бошқа давлат органларининг (ветеринар, карантин ва ҳ.к.) назоратидан ўтиши лозим бўлган ХПЖ ва ХКЖларнинг божхона расмийлаштируви ушбу органларнинг чиқариш тўғрисидаги қарори бўйича тегишли кузатув ҳужжатларига белги қўйилгандан сўнг тугалланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.11. Божхона назорати зонасидан божхона чегараси ташқарисига юборилаётган ХПЖ ва ХКЖлар божхона органи томонидан кузатув ҳужжатларига «Yuk chiqarishga ruxsat berildi» штампи босиш орқали чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келаётган ХПЖ ва ХКЖларни божхона назорати зонасида ишловдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Ушбу Қоидаларнинг 2.2-бандида кўрсатилган жойларда ХПЖ ва ХКЖларнинг божхона назоратини ўтказишда божхона декларациясида «Yuk chiqarishga ruxsat berildi» штампи божхона органининг мансабдор шахси томонидан, ХПЖ ва ХКЖга қўшилмалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ божхона тўловларига тортилмайдиган бўлса, кейинчалик манзилга йўналтириш ва манзилга етказиш учун ХПЖ ва ХКЖларни почта алоқаси оператори ёки провайдери ходимларига топширади.
(4.1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.11. Почта алоқаси оператори ва провайдери ходимлари ХПЖ ва ХКЖларнинг манзилга юборилгандан сўнг ўн беш кундан ошмайдиган муддат ичида божхона органига қабул қилувчининг тасдиқловчи ҳужжатлари ва жўнатиш санаси ҳақида маълумот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган маълумотларни божхона органларининг автоматлаштирилган электрон маълумотлар базасига киритиш орқали таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.12. ХПЖ ва ХКЖ орқали юборилган товарлар бўйича божхона тўловлари ваколатли шахс томонидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жўнатиладиган ХПЖ ва ХКЖлардаги товарлар нотижорат мақсадларда олиб келиниб, қиймати ва (ёки) миқдори республикага божсиз олиб кириш меъёрларидан ортиқ бўлган тақдирда, товарларга шу ортиқ учун божхона тўловларига тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органлари томонидан ХПЖ в ХКЖлардаги товарларга нисбатан божхона тўловлари ҳисобланган тақдирда, улар божхона тўловлари тўланганидан сўнг ваколатли шахсга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.13. Божхона юк декларациясини тақдим этиш талаб қилинмайдиган товарлар учун божхона тўловлари ушбу Қоидаларнинг 2.5-бандига мувофиқ божхона органлари томонидан божхона кирим ордеридан фойдаланган холда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона кирим ордери тўлдириш ва божхона тўловларини ҳисоблаш божхона органининг мансабдор шахси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.14. Божхона юк декларациясини тақдим этиш талаб қилинмайдиган товарлар учун божхона тўловлари суммасини ҳисоблаш божхона мақсадлари учун фойдаланиладиган Умумжаҳон почта иттифоқини битимлари ва тижорат ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларнинг қиймати тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаганда, товарларнинг божхона қиймати божхона органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодексининг 44-банди талабларига мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона тўловларини ҳисоблаш ва уларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодексининг VIII бўлимида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. ХПЖ ва ХКЖларнинг божхона расмийлаштируви божхона органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган божхона тўловлари ушбу Қоидаларнинг 4.12 ва 4.14-бандларида белгиланган тартибда бундай ХПЖ ва ХКЖларни қабул қилиб олувчилар томонидан тўлангандан кейингина амалга оширилади.
(4.2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона тўловлари ҳисобланган ХПЖ олувчиси божхона назорати амалга оширилаётган ҳудуддан бошқа ҳудудда жойлашган тақдирда, божхона органи мансабдор шахси томонидан юк кузатув ҳужжатларига «Bojxona nazoratidagi yuk» штампи ва шахсий муҳр намунаси билан тасдиқлаган ҳолда юк олувчи жойлашган почта алоқа ташкилотига божхона назорати остида юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХКЖ ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолларда божхона назорати остида олувчининг жойлашган ҳудудидаги божхона органига етказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикасидан жўнатилаётган ХПЖ ва ХКЖларга божхона назорати зоналарида ишлов бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1. Жўнатилаётган ХПЖ ва ХКЖларга ишлов берилиши ва киритилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уни жўнатувчилардан божхона назорати зоналарида қабул қилиб олинишида бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2. Ҳар бир жўнатувчи ХПЖ ва ХКЖларни почта алоқаси операторлари ва провайдерларига топширишдан олдин амалдаги қоидалар билан танишиб чиқиши ва юк кузатув ҳужжатларини белгиланган шаклда тўлдиришга мажбурдир. Ҳар бир ХПЖ ва ХКЖ жўнатувчи томонидан амалдаги қоидаларга биноан ушбу операцияларни назорат қилиш юклатилган почта алоқаси оператори ва провайдери ишчиси иштирокида қадоқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.3. Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан қабул қилинган чиқиш ХПЖ ва ХКЖлар кузатув ҳужжатлари билан божхона назорат зонасига тушади ва у ердан уларни тортиш, дастлабки ажратиш ва накладнойларга ёзиш участкаларига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПЖ ва ХКЖлар ажратиш участкаларидан кузатув ҳужжатлари билан божхона текширувига тушади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.4. Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари ишчилари божхона органининг мансабдор шахслари иштирокида ХПЖ ва ХКЖларнинг кузатув ҳужжатларини олдиндан текшириб чиқадилар ва жўнатиш тақиқланган буюмларни эгасига қайтариш учун ажратадилар. Ушбу ХПЖ ва ХКЖларинг кузатув ҳужжатларида қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда тегишли хизматлар томонидан белги қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.5. Юридик шахслар, операторлар ва почта алоқаси провайдерлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан жўнатилаётган ХПЖ ва ХКЖларни қабул қилиш божхона расмийлаштирилгандан сўнг ва божхона декларациясининг бланкида «Yuk chiqarishga ruxsat berildi» штампининг қўйилгандан сўнггина амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.6. Экспорт қилувчилар Ўзбекистон Республикасининг банкларидаги ўз ҳисобрақамларига тўлиқ тўлов келиб тушгандан ва ушбу маълумотлар Ташқи савдо операцияларнинг ягона электрон ахборот тизимига киритилгандан сўнг, экспорт контрактлари тузмасдан интернет-дўконлари орқали товарлар, ишлар ва хизматлар экспорт қилиш ҳуқуқига эгадирлар, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(5.6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда халқаро тўлов тизими орқали тўланган ҳолда бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали битта инвойс бўйича беш минг АҚШ долларигача товар (хизмат)ларни экспорт қилишда харидор билан ёзма шартнома тузиш талаб этилмайди ва барча юридик ва жисмоний шахсларга Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ахборот киритмасдан ҳамда божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан амалга оширишга рухсат этилади.
(5.6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 29 декабрдаги 01-02/12-75-сонли қарори (рўйхат рақами 896-5, 14.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 10/19/896-5/2479-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган товарларни ўз ичига олган ХПЖ ва ХКЖларни жўнатиш Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари устидан божхона назорати қоидаларига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

______________________________________-сон КЎРИК ҚАЙДИ

‎‎(ХПЖ/ХКЖ рақами кўрсатилади)

«______»‎

‎‎______________________

20_____ й.‎

(сана)‎

‎‎(ой)

(йил)‎

‎‎ХПЖ/ХКЖнинг брутто вазни (кг): ______________________
‎‎Олувчи: __________________________________________________________________________________________

‎‎(жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми/юридик шахснинг номи кўрсатилади)

‎‎Олувчининг манзили:________________________________________________________________________________

‎‎(жисмоний/юридик шахснинг манзили)

‎‎Жўнатув давлати:__________________________________________________

‎‎(ХПЖ/ХКЖнинг жўнатув давлати)

Т/р

Буюмлар номланиши

Миқдори

Вазни (кг)

‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
‎‎

умумий миқдори ва вазни

‎________________________________________________________________________
‎‎(почта алоқаси оператори/провайдерининг фамилияси, исми ва
‎отасининг исмининг бош ҳарфлари)

_______________
‎(имзо)

‎‎________________________________________________________________________
‎(почта алоқаси оператори/провайдерининг фамилияси, исми ва
‎отасининг исмининг бош ҳарфлари)

_______________
‎‎‎(имзо)

________________________________________________________________________
‎‎‎(почта алоқаси оператори/провайдерининг фамилияси, исми ва
‎отасининг исмининг бош ҳарфлари)

‎‎_______________
‎(имзо)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 13 ноябрдаги 01-02/12-46-сон (рўйхат рақами 896-1, 2015 йил 11 декабрь), 2016 йил 8 июндаги 01-02/12-41-сон (рўйхат рақами 896-2, 2016 йил 30 июнь), 2018 йил 6 мартдаги 01-02/12-28-сон (рўйхат рақами 896-3, 2018 йил 27 март), 2018 йил 26 августдаги 01-02/12-58-сон (рўйхат рақами 896-4, 09.29.2018 й.), 2018 йил 29 декабрдаги 01-02/12-75-сон (рўйхат рақами 896-5, 14.01.2019 й.), (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон) қарорлари билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан.