04.05.2026 йилдаги ПҚ-164-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Угом дарёсининг табиий гидрологик режими ва биологик хилма-хиллигини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Угом дарёсининг табиий гидрологик ва экологик мувозанатини тиклаш, дарёда олиб борилаётган гидроэнергетик фаолиятнинг экологик хавфини камайтириш, ҳудуддаги биохилма-хилликни янада яхшилаш, шунингдек, дарё экотизимининг барқарорлигини сақлаб қолиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси турларининг табиий яшаш шароитларини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Угом дарёсига (кейинги ўринларда — дарё) давлат гидрологик табиат ёдгорлиги мақомини бериш ва унга салбий таъсир кўрсатувчи хўжалик фаолиятини белгиланган тартибда чеклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) дарёнинг сувни муҳофаза қилиш зонасида жойлашган хўжалик юритувчи субъектларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг фаолиятини экологик талабларга мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) дарёнинг сувни муҳофаза қилиш зонаси ва соҳил бўйи минтақасидаги экотизимнинг табиий ҳолатини қайта тиклаш, жумладан, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Дарё экотизимларининг табиий ҳолатини яхшилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг Угом дарёсини давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент вилояти ҳокимлиги Экология қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Угом дарёсининг Тошкент вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи 13,3 км қисми ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ чегараларда белгиланган тартибда давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2026 йил 1 июндан бошлаб дарёнинг соҳил бўйи минтақалари ҳамда сувни муҳофаза қилиш зоналарида табиий гидрологик тизим ва экологик мувозанатга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай қурилиш, ер ишлари ва сунъий иншоотларни барпо этиш қатъиян ман этилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) дарё ҳавзаси ва унинг ирмоқлари доирасида гидротехник, гидромелиоратив ишлар, бино ва иншоотлар, гидроэнергетика, сувни тартибга солиш ва деривация иншоотларини қуриш тўлиқ тақиқланади (фаолият юритаётган гидроэнергетика объектларини реконструкция қилиш бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) дарёнинг давлат гидрологик табиат ёдгорлиги ҳудудида қурилиш ишлари учун ер участкалари ажратилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Угом дарёсининг соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида жойлашган объектларнинг атроф-муҳитга салбий таъсири ва экологик талабларга мувофиқлигини ўрганиш юзасидан Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Ҳукумат комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) дарё соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида жойлашган барча объектлар, иншоотлар ва фаолият турларини аниқлаш, уларнинг ҳуқуқий мақомини ва фойдаланиш турини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) объектларнинг атроф-муҳитга, айниқса сувнинг сифати, гидрологик режимнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига кўрсатаётган салбий таъсирини баҳолаш, экологик мониторинг маълумотлари билан солиштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ҳар бир объектнинг Сув кодекси ва «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ҳамда сувни муҳофаза қилиш зоналаридаги фаолиятга оид қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) қонунчилик талаблари бузилган ҳолларда тегишли давлат органларига объектларнинг фаолиятини тўхтатиш, реконструкция қилиш ёки кўчириш бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) дарё соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида жойлашган объектлар координаталари, фотосуратлари ва техник маълумотлар билан биргаликда «ГИС» платформаси асосида рақамлаштириш ва умумлаштирилган маълумотлар базасини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) ҳар ой якунида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот тайёрлаш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ҳукумат комиссияси 2026 йил 1 августга қадар дарё соҳил бўйи минтақалари ҳамда сувни муҳофаза қилиш зоналарида жойлашган барча турдаги объектлар, иншоотлар ва фаолият юритувчи субъектларнинг атроф-муҳитга кўрсатаётган салбий таъсирини, табиий гидрологик тизимга таъсир даражасини ҳамда амалдаги экологик ва санитария талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида тўлиқ хатловдан ўтказиш ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ҳукумат комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) хатлов натижалари бўйича аниқланган камчиликларни уч ой муддатда бартараф этиш тўғрисида юридик ва жисмоний шахсларга мажбурий кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) мажбурий кўрсатмаларни бажармаган юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятини вақтинча ёки тўлиқ тўхтатиш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўриб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тошкент вилояти ҳокимлиги Экология қўмитаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) бир ой муддатда «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқ дарёга «Давлат гидрологик табиат ёдгорлиги» мақомини бериш бўйича тегишли амалий чораларни кўрсин ҳамда унга белгиланган муҳофаза режимига риоя этилиши юзасидан қатъи назорат ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 йил 1 октябрга қадар дарёнинг табиий гидрологик ва экологик ҳолатини комплекс ўрганиш, сув ресурслари ва биохилма-хилликни муҳофаза қилиш, гидротехник иншоотлар фаолиятининг экологик хавфини камайтириш ҳамда соҳил бўйи ҳудудларида экологик муҳитни барқарор ривожлантиришни назарда тутувчи Угом дарёси экотизимини яхшилаш бўйича мастер режани тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки, Угом дарёси экотизимини яхшилаш бўйича мастер режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Фанлар академияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда гидроэнергетиканинг экотизимларга таъсирини камайтиришга қаратилган илмий тадқиқотларни, жумладан, дарё ҳавзасининг сув режими ва гидрологик ўзгаришларини, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг ҳолатини, ихтиофаунанинг миграция жараёнларини ҳамда гидротехник иншоотларнинг экологик таъсирини комплекс ўрганиш ишларини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Энергетика вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги ва Экология қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) дарёни бошқариш бўйича каскадли экологик бошқарув дастурини ишлаб чиқсин. Бунда сув оқимининг табиий функциясини сақлаш ҳамда ундан энергетик мақсадларда фойдаланиш ўртасидаги мувозанатни таъминлаш назарда тутилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) илмий-тадқиқот натижалари асосида сув ости ҳавзаларида ва гидротехника иншоотлари бўғинини каскад шаклида жойлаштирсин ҳамда ихтиофаунанинг миграцияси учун балиқлар сузиб ўтувчи иншоотларни (зинапоя тарзидаги балиқлар сузиб ўтиш иншоотлари) ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ҳар бир станцияда доимий гидроэкологик мониторинг тизимини ташкил этсин, гидроиншоотларнинг иқтисодий самарадорлиги ва экологик таъсирини таҳлил қилсин ҳамда мониторинг натижалари ошкоралигини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2026 йил 1 июндан бошлаб «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарёнинг соҳил бўйи ва муҳофаза зоналаридаги ерлар деградациясининг олдини олиш мақсадида дарахт ва буталар экиш тадбирларини олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Экология қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилиш учун масъул ва шахсан жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов, Бош вазир ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 4 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-164-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 4 майдаги ПҚ-164-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Угом дарёси давлат гидрологик табиат ёдгорлиги чегаралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Дарё номи

Юқори ва қуйи координаталари

бошланиши

тугаши

1.

Угом дарёси

41.724357°

69.921841°

41.630631°

69.947026°

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 4 майдаги ПҚ-164-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Угом дарёсининг соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида жойлашган объектларнинг атроф-муҳитга салбий таъсири ва экологик талабларга мувофиқлигини ўрганиш юзасидан Ҳукумат комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ҳукумат комиссияси раиси

2.

А.Ж. Раматов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ҳукумат комиссияси раиси ўринбосари

3.

Ф.И. Саломов

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раисининг ўринбосари — Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) бошлиғининг ўринбосари, Ҳукумат комиссияси раиси ўринбосари

4.

З.Т. Мирзаев

Тошкент вилояти ҳокими

5.

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

энергетика вазири

6.

Ш.С. Хидоятов

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

7.

А.А. Худаяров

соғлиқни сақлаш вазири

8.

Ш.Р. Хамраев

сув хўжалиги вазири

9.

И.Ю. Абдураҳмонов

қишлоқ хўжалиги вазири

10.

А.И. Икрамов

фавқулодда вазиятлар вазири

11.

И.М. Адхамов

Бош прокурор ўринбосари

12.

Ш.А. Аюпов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти

13.

Ф.Ж. Пулатов

Солиқ қўмитаси раиси

14.

Т.М. Абдуллаев

Кадастр агентлиги директори ўринбосари

15.

А.Х. Суванкулов

«Ўзсувтаъминот» АЖ бошқарув раиси

16.

А.Э. Мирзаев

Тошкент вилояти прокурори

17.

Ғ.А. Мухамедов

«Давлат экологик экспертизаси маркази» ДМ Бош директори, Ҳукумат комиссияси котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ҳукумат комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 07/26/164/0451-сон)