01.05.2026 йилдаги ПҚ-163-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидроэнергетика соҳасини янада ривожлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикамизда гидроэнергетика тармоғини барқарор ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш, соҳада маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш, «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг операцион самарадорлигини ошириш ҳамда молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар «Ўзбекгидроэнерго» АЖ фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 йил якунига қадар 114 МВт ишлаб чиқариш қувватларини фойдаланишга топшириш ва 7,1 миллиард кВт соат электр энергиясини ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2032 йил якунига қадар республикада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) умумий қуввати 1 400 МВт бўлган гидротўплаш электр станцияларини қуриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) гидроэнергетика соҳасида 3 266 МВт қўшимча қувватларни яратиш орқали гидроэнергетика қувватларини 2,4 бараварга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) маҳаллий корхоналарни лойиҳалаш, қурилиш ва ишлаб чиқариш жараёнларига жалб қилган ҳолда қўшилган қиймат занжирини яратиш орқали миллий лойиҳа моделини жорий этиш (кейинги ўринларда — миллий лойиҳа);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) 2026 — 2032 йилларда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ маблағлари ҳисобидан миллий лойиҳа модели асосида 550 МВт қувватларни барпо этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Асосий кўрсаткичлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2023 — 2025 йилларда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ фаолиятига корпоратив бошқарув ва стратегик ривожлантиришнинг замонавий усулларини жорий этиш натижасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан халқаро стандартлар асосида тайёрланган молиявий ҳисоботлар бўйича «PwC» (Pricеwatеrhousе Coopеrs) халқаро консалтинг ташкилотининг ижобий хулосалари олингани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2025 йилда «Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлиги томонидан «Ўзбекгидроэнерго» АЖ кредит рейтинги «BB» (барқарор) даражасига кўтарилгани эълон қилингани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 2025 йилда «Sustainable Fitch» халқаро рейтинг агентлиги томонидан «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) рейтинги 79 баллга оширилиб, Марказий Осиёдаги энг юқори ESG рейтингига эга «Pure-Player» («соф иштирокчи») компания сифатида эътироф этилгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) «Ўзбекгидроэнерго» АЖ кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар улуши 57 фоизга етгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Ўзбекгидроэнерго» АЖни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 — 2032 йилларда республика гидроэнергетика қувватларини оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 2026 — 2032 йилларда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар рўйхати 3-иловага мувофиқ, миллий лойиҳалар рўйхати 3а-иловага мувофиқ, хусусий инвесторлар иштирокидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳалари рўйхати 4-иловага мувофиқ (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳалари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) 2026 — 2028 йилларда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ фаолиятини янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича «йўл харитаси» 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекгидроэнерго» АЖни барқарор ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) инвестиция лойиҳалари ҳудудларига олиб борувчи йўл, электр узатиш тармоқлари ва бошқа инфратузилма объектлари қурилишини бир босқичли лойиҳалаштириш (ишчи лойиҳа) асосида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ маблағлари ҳисобидан харид тартиб-таомилига асосан пудрат ташкилотларини аниқлаган ҳолда амалга оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) инфратузилмаси мавжуд бўлмаган истиқболли ҳудудларда лойиҳа-қидирув ишларини сифатли амалга ошириш учун «Гидропроект» АЖ ва «Ўзсувлойиҳа» АЖга учувчисиз учиш аппаратларини харид қилиш ва улардан фойдаланишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) тасдиқланган лойиҳаолди ҳужжатига мувофиқ объектни тайёр ҳолда фойдаланишга топшириш (EPC) шарти асосида амалга ошириладиган миллий лойиҳа доирасида босқичма-босқич ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» ДМда экспертизадан ўтказишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва унинг тизим ташкилотлари томонидан ўтказиладиган давлат харидларида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ тизимидаги ташкилотларнинг иштирок этишига рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш бўйича «Ўзбекгидроэнерго» АЖ тизимидаги «Гидроқурилиш буюртмачи хизмати» МЧЖ — буюртмачи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) гидротехника иншоотларининг хавфсиз эксплуатация қилинишини кузатиш ва таҳлилий мониторинг юритиш ишларини амалга оширишга «Гидротехника иншоотлари хавфсизлигини баҳолаш ва мониторингини юритиш маркази» МЧЖ — масъул;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги (Б. Хайдаров), «Ўзбекгидроэнерго» АЖ (И. Абдурахмонов) уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда гидроэнергетика соҳасида қўшилган қийматни ошириш орқали маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда маҳаллийлаштириш даражасини ошириб боришга қаратилган дастурни тасдиқлаш учун Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги бошқарув кенгашига киритсин ва унинг ижроси устидан доимий назорат ўрнатилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси (Ш. Ғаниев) гидроэнергетика соҳасида инвестиция лойиҳалари учун танланган ҳамда белгиланган тартибда туман ҳокимлиги тасарруфига қайтарилган ва бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олинган ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича киритилган таклифларни ўн кун муддатда кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдураҳмонов) бир ой муддатда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси билан келишган ҳолда Энергетика вазирлиги мурожаатига асосан Сариосиё тумани Юқори Тўпаланг ҳудудида электр тармоғи хўжалиги, йўл ва инфратузилма объектларини қуриш учун талаб этиладиган ер участкалари, зарур ҳолларда, ер фонди тоифасини белгиланган тартибда ўзгартириш чораларини кўрган ҳолда туман ҳокимлигининг тасарруфида бўлган бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олиб, доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида Энергетика вазирлигига ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (С. Зупаров) инвестиция лойиҳалари доирасида қурилиш ишларини бажаришда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар хавфини баҳолаш ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган комплекс талабларга риоя этилиши устидан назорат олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Молиявий қўллаб-қувватлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси (Ж. Қўчқоров) икки ҳафта муддатда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини харид қилиш тарифини операцион харажатлар, кредит мажбуриятлари ва инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун талаб этиладиган маблағларни инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Х. Мустафаев) бир ой муддатда 2017 — 2025 йиллар давомида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун йўналтирилган «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг тақсимланмаган фойдасини «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг устав капиталини оширишга йўналтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарнинг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ва бўш турган активлари бош келишувга кўра Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан сотилади ва сотишдан тушган маблағлар сотиш харажатларини чегирган ҳолда икки ҳафта муддатда «Ўзбекгидроэнерго» АЖга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Х. Мустафаев), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), «Ўзбекгидроэнерго» АЖ (И. Абдурахмонов) бир ой муддатда «яшил энергия» сертификатлари сотувини жадаллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Энергетика вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси И. Абдурахмонов — инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишига, маблағлардан мақсадли фойдаланишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Х. Мустафаев — электр энергиясини харид қилиш тарифини белгиланган муддатда қайта кўриб чиқишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Бош прокурор ўринбосари Д. Касимов — инвестиция лойиҳалари доирасида маблағларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатишга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Т.Н. Бутунбаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 1 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-163-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 майдаги ПҚ-163-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекгидроэнерго» АЖни янада ривожлантиришнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Импорт ўрнини босувчи экспортбоп ускуналарни ишлаб чиқариш ҳисобига давлат инвестиция дастурлари бўйича маҳаллий контентни кўпайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекгидроэнерго» АЖни босқичма-босқич «электр энергиясини ишлаб чиқарувчи» корхонадан «электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва тизимни мувозанатловчи» корхонага трансформация қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш ва соҳада сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш орқали гидротехник иншоотларни бошқаришда авария ҳолатларининг олдини олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Компаниянинг қўшни давлатларда гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларидаги иштирокини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Компания тизимидаги лойиҳа-тадқиқот ва пудрат ташкилотларидаги компаниянинг улушини узоқ муддатли истиқболда сақлаб қолиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Компаниянинг инвестицион жозибадорлигини дунё бозорида янада ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Таълим муассасалари билан ҳамкорликда кадрларни тизимли равишда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш орқали кадрлар захирасини шакллантириш ва инсон ресурсларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Инвестиция лойиҳалари доирасида техник ечимларни илмий ёндашув асосида аниқлаш ва жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Замонавий технологияларни жорий этиш ҳисобига гидротехник иншоотларни хавфсиз ва самарали бошқаришни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Лойиҳа-кузатув ишларини изчил давом эттириш ҳисобига республикада мавжуд қўшимча гидроэнергетик салоҳиятларни аниқлаш ва ишлаб чиқариш қувватларини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Операцион самарадорликни ошириш, жумладан, соҳага оид бўлмаган активларни тасарруфдан чиқариш, ҳомийлик тўловларини тўхтатиш, кредит мажбуриятларини муддатидан олдин тўлаш ва операцион харажатларни мақбуллаштириш орқали харажатларни қисқартириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ички назорат тизимини кучайтириш, молиявий активлар ҳаракатини назорат қилиш, коррупция ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Компания ва унинг таркибидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш, жумладан, дебитор қарздорликларини қисқартириш ва уларнинг ликвидлик даражасини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Компания фаолиятида молиявий шаффофликни ошириш учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини тизим ташкилотларида босқичма-босқич жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 майдаги ПҚ-163-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 — 2032 йилларда республика гидроэнергетика қувватларини оширишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадли кўрсаткичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

МВт

Т/р

Номланиши

Амалдаги қувват

Ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш прогнози

Амалдаги қувватга нисбатан ўсиш суръати
(фоизда)

2026 й.

2027 й.

2028 й.

2029 й.

2030 й.

2031 й.

2032 й.

2030 й.

2032 й.

 

Жами

2 402

2 525

2 659

2 800

3 396

3 794

4 470

5 668

158%

236%

 

шундан тизимни мувозанатловчи қувват

921

921

921

921

1 469

1 794

2 399

3 200

195%

347%

1.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг ишлаб чиқариш қувватлари

2 402

2 515

2 629

2 760

3 336

3 664

4 340

5 538

153%

231%

1.1.

янги қувватларни қуриш ҳисобига

149

114

216

338

913

913

1 084

1 476

613%

990%

1.2.

мавжуд қувватларни модернизация қилиш ҳисобига

2 253

2 402

2 414

2 410

2 410

2 414

2 319

2 325

107%

103%

1.3.

янги қувватларни қуриш ҳисобига (ДХШ лойиҳалари)

 

 

 

12

12

337

937

1 737

 

 

2.

Хусусий секторнинг ишлаб чиқариш қувватлари*

 

10

30

40

60

130

130

130

 

 

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Хусусий сектор томонидан лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 мартдаги «Республика ҳудудларида микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-129-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 майдаги ПҚ-163-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 — 2032 йилларда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Лойиҳалар номи

Лойиҳа қуввати (МВт)

шундан қўшимча қуввати (МВт)

Йиллик ўртача ишлаб чиқариш
(млн кВт-соат)

шундан қўшимча, (млн кВт-соат)

Амалга ошириш муддати

Лойиҳалар тахминий қиймати ва молиялаштириш манбалари
(млн долл.)

Жами

«Ўзбекгидро-энерго» АЖ маблағлари

кредит маблағи

бошқа манбалар

ЖАМИ

1 941,3

1 399,6

7 093,9

4 947,8

 

3 688,3

2 521,1

1 139,3

28,0

I.

2026 йилда фойдаланишга топшириладиган лойиҳалар

113,6

113,6

536,9

536,9

 

252,5

128,2

96,3

28,0

1.

Наманган вилояти Норин дарёсида Норин ГЭСлар каскади қурилиши (ГЭС-2)

38,0

38,0

170,9

170,9

2024 — 2026 йй.

71,4

71,4

 

 

2.

Қашқадарё вилояти Рабат, Чаппасуй, Тамшуш ГЭСлари қурилиши

24,0

24,0

105,1

105,1

2020 — 2026 йй.

69,5

9,5

60,0

 

3.

Наманган вилояти Катта Андижон каналида КГЭСлар каскади қурилиши

23,0

23,0

172,5

172,5

2023 — 2026 йй.

60,7

39,1

21,6

 

4.

Андижон вилояти Жанубий Фарғона каналида «ЖФК-3» кичик ГЭС қурилиши

6,9

6,9

33,0

33,0

2023 — 2026 йй.

19,1

4,3

14,7

 

5.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида шамол электр станцияси қурилиши

20,0

20,0

50,0

50,0

2023 — 2026 йй.

28,0

 

 

28,0

6.

Қашқадарё вилояти Китоб туманида Варганза микро ГЭС қурилиши

0,3

0,3

1,7

1,7

2024 — 2026 йй.

0,6

0,6

 

 

7.

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида Араббанди микро ГЭС қурилиши

0,4

0,4

1,1

1,1

2024 — 2026 йй.

0,9

0,9

 

 

8.

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида «Зарчоб-3а» микро ГЭС қурилиши

0,5

0,5

1,3

1,3

2024 — 2026 йй.

1,1

1,1

 

 

9.

Самарқанд вилояти Булунғур туманида «Бот-бот» микро ГЭС қурилиши

0,5

0,5

1,3

1,3

2024 — 2026 йй.

1,1

1,1

 

 

II.

Амалга оширилаётган лойиҳалар (йилдан йилга ўтувчи лойиҳалар)

400,0

400,0

1 268,9

1 268,9

 

947,8

890,1

57,7

 

1.

Наманган вилояти Норин дарёсида Норин ГЭСлар каскади қурилиши (ГЭС-3, ГЭС-6)

152,0

152,0

683,6

683,6

2025 — 2028 йй.

285,7

285,7

 

 

2.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Писком дарёсида Писком ГЭС қурилиши

248,0

248,0

585,3

585,3

2018 — 2029 йй.

662,1

604,4

57,7

 

III.

2026 йилда фаол босқичга ўтадиган лойиҳалар

456,4

404,1

1 450,4

1 328,4

 

1 002,5

487,2

515,4

 

1.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Писком дарёсида Юқори Писком ГЭС қурилиши

160,0

160,0

483,6

483,6

2026 — 2029 йй.

365,1

123,4

241,7

 

2.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Писком дарёсида Муллалақ ГЭС қурилиши

140,0

140,0

396,0

396,0

2026 — 2029 йй.

328,7

111,1

217,6

 

3.

«Қуйи Бўзсув ГЭСлар каскади» филиалини (ГЭС-19, ГЭС-22, ГЭС-23) модернизация қилиш

32,4

-0,8

152,4

46,0

2026 — 2028 йй.

37,5

10,8

26,7

 

4.

«Шаҳрихон ГЭСлар каскади» филиалини (ГЭС-5А, ГЭС-6А) модернизация қилиш

16,4

-2,7

42,1

26,6

2026 — 2028 йй.

18,4

5,4

13,1

 

5.

Фарғона вилояти Қува тумани Жанубий Фарғона каналида «ЖФК-5» ГЭС қурилиши

12,2

12,2

51,7

51,7

2026 — 2029 йй.

22,4

6,1

16,3

 

6.

Фарғона вилояти Сўх туманида Сўх ГЭС қурилиши

15,0

15,0

48,5

48,5

2026 — 2029 йй.

40,8

40,8

 

 

7.

Сурхондарё вилояти Киштут дарёсида Киштут ГЭСлар каскади қурилиши (1-босқич)

80,4

80,4

276,0

276,0

2026 — 2028 йй.

189,6

189,6

 

 

IV.

Истиқболли лойиҳалар

464,7

464,7

1 628,1

1 628,1

 

1 021,5

736,6

284,9

 

1.

Қашқадарё вилоятида Чимқўрғон сув омборида кичик ГЭС қурилиши

4,2

4,2

11,5

11,5

2027-2028 йй.

8,4

8,4

 

 

2.

Сурхондарё вилояти Киштут дарёсида Киштут ГЭСлар каскади қурилиши (2-босқич)

143,6

143,6

476,6

476,6

2028 — 2032 йй.

315,9

315,9

 

 

3.

Сурхондарё вилояти Тамшуш дарёсида Тамшуш ГЭСлар каскади қурилиши (1-босқич)

68,6

68,6

241,9

241,9

2027 — 2031 йй.

150,9

52,8

98,1

 

4.

Сурхондарё вилояти Тамшуш дарёсида Тамшуш ГЭСлар каскади қурилиши (2-босқич)

76,6

76,6

260,7

260,7

2029 — 2032 йй.

168,5

59,0

109,5

 

5.

Сурхондарё вилояти Тўполондарё дарёсида Мизот ГЭС қурилиши

14,3

14,3

57,2

57,2

2028 — 2032 йй.

31,5

31,5

 

 

6.

Сурхондарё вилояти Тўполондарё дарёсида  кичик ГЭСлар каскади қурилиши

36,0

36,0

171,2

171,2

2028 — 2032 йй.

79,2

27,7

51,5

 

7.

Сурхондарё вилояти Тўполондарё дарёсида  Дуоба ГЭСлар каскади қурилиши

18,0

18,0

76,3

76,3

2028 — 2032 йй.

39,6

13,9

25,7

 

8.

Сурхондарё вилояти Хават дарёсида ГЭСлар каскади қурилиши

78,5

78,5

250,6

250,6

2029 — 2032 йй.

172,7

172,7

 

 

9.

Сурхондарё вилояти Чамтош дарёсида кичик ГЭСлар каскади қурилиши

5,3

5,3

17,7

17,7

2030 — 2032 йй.

11,7

11,7

 

 

10.

Сурхондарё вилояти Шохтуруд дарёсида ГЭСлар каскади қурилиши

19,6

19,6

64,4

64,4

2030 — 2032 йй.

43,1

43,1

 

 

V.

Мавжуд қувватларни модернизация қилишга қаратилган лойиҳалар

506,6

17,2

2 209,6

185,5

 

276,0

91,0

185,0

 

1.

«Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади» филиалини (ГЭС-28) модернизация қилиш

124,0

4,0

437,1

14,1

2028 — 2032 йй.

35,0

10,0

25,0

 

2.

«Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади» филиалини (ГЭС-7) модернизация қилиш

86,0

2,0

465,8

10,8

2027 — 2032 йй.

40,0

10,0

30,0

 

3.

«Қуйи Бўзсув ГЭСлар каскади» филиалини (ГЭС-18) модернизация қилиш

7,5

0,5

25,0

12,0

2028 — 2030 йй.

18,0

8,0

10,0

 

4.

«Қодирия ГЭСлар каскади» филиалини (ГЭС-15) модернизация қилиш

10,2

1,2

60,1

6,1

2028 — 2030 йй.

15,0

5,0

10,0

 

5.

«Тошкент ГЭСлар каскади» филиалини (ГЭС-21) модернизация қилиш

4,0

0,4

20,9

1,9

2028 — 2031 йй.

10,0

5,0

5,0

 

6.

«Қодирия ГЭСлар каскади» филиалини (ГЭС-12) модернизация қилиш

12,7

1,5

65,2

70,1

2028 — 2031 йй.

25,0

10,0

15,0

 

7.

«Тошкент ГЭСлар каскади» филиалини (ГЭС-4) модернизация қилиш

7,0

0,6

45,0

5,0

2028 — 2031 йй.

18,0

8,0

10,0

 

8.

«Чирчиқ ГЭСлар каскади» филиалини(ГЭС-8) модернизация қилиш

74,0

2,0

400,5

15,5

2028 — 2030 йй.

45,0

15,0

30,0

 

9.

«Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади» филиалини (ГЭС-27) модернизация қилиш

170,0

5,0

600,0

50,0

2028 — 2031 йй.

50,0

10,0

40,0

 

10.

«Қодирия ГЭСлар каскади» филиалини (ГЭС-11) модернизация қилиш

11,2

 

90,0

 

2028 — 2030 йй.

20,0

10,0

10,0

 

VI.

Инфратузилма объектларини қуришга қаратилган лойиҳалар

 

 

 

 

 

188,0

188,0

 

 

1.

Сурхондарё вилояти Юқори Тўпаланг ҳудудидаги истиқболли лойиҳалар ҳудудларига олиб борувчи йўл қурилиши

 

 

 

 

2026 — 2030 йй.

80,0

80,0

 

 

2.

Сурхондарё вилояти Юқори Тўпаланг ҳудудидаги истиқболли лойиҳалар учун электр узатиш тармоғи ва бошқа объектлар қурилиши

 

 

 

 

2026 — 2030 йй.

48,0

48,0

 

 

3.

Тошкент вилояти Юқори Писком ҳудудидаги истиқболли лойиҳалар ҳудудларига олиб борувчи йўл, электр узатиш тармоғи ва бошқа объектлар қурилиши

 

 

 

 

2026-2027 йй.

60,0

60,0

 

 

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги ва кўрсаткичларига ишлаб чиқилган ТИА (ишчи лойиҳа)га асосан аниқлик киритилади ҳамда ўрнатилган тартибда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқарув органи томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика вазирлигининг таклифига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда мазкур рўйхатга тузатиш, қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа ҳудудлари табиий мерос объектлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ер майдонларига кирган ёки уларнинг муҳофаза зонасида жойлашган тақдирда, ушбу лойиҳа тегишли ташкилотлар, шу жумладан, халқаро ташкилотлар билан ўрнатилган тартибда келишилгандан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 майдаги ПҚ-163-сон қарорига
3а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 — 2032 йилларда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан амалга ошириладиган миллий лойиҳалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Лойиҳалар номи

Лойиҳа қуввати
(МВт)

Йиллик ўртача ишлаб чиқариш
(млн кВт-соат)

Амалга ошириш муддати

Лойиҳанинг тахминий қиймати
(млн долл.)

 

ЖАМИ

552,6

2 062,4

 

1 174,6

1.

Наманган вилояти Норин дарёсида Норин ГЭСлар каскади қурилиши

190,0

854,5

2024 2028 йй.

357,1

2.

Қашқадарё вилоятида Китоб туманида Варганза микро ГЭС қурилиши

0,3

1,7

2024 2026 йй.

0,6

3.

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида Араббанди микро ГЭС қурилиши

0,4

1,1

2024 2026 йй.

0,9

4.

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида «Зарчоб-3а» микро ГЭС қурилиши

0,5

1,3

2024 2026 йй.

1,1

5.

Самарқанд вилояти Булунғур туманида «Бот-бот» микро ГЭС қурилиши

0,5

1,3

2024 2026 йй.

1,1

6.

Фарғона вилояти Сўх туманида Сўх ГЭС қурилиши

15,0

48,5

2026 2029 йй.

40,8

7.

Сурхондарё вилояти Киштут дарёсида Киштут ГЭСлар каскади қурилиши (1-босқич)

80,4

276,0

2026 2028 йй.

189,6

8.

Сурхондарё вилояти Киштут дарёсида Киштут ГЭСлар каскади қурилиши (2-босқич)

143,6

476,6

2028 2032 йй.

315,9

9.

Қашқадарё вилоятида Чимқўрғон сув омборида кичик ГЭС қурилиши

4,2

11,5

2027-2028 йй.

8,4

10.

Сурхондарё вилояти Тўполондарё дарёсида Мизот ГЭС қурилиши

14,3

57,2

2028 2032 йй.

31,5

11.

Сурхондарё вилояти Хават дарёсида ГЭСлар каскади қурилиши

78,5

250,6

2029 2032 йй.

172,7

12.

Сурхондарё вилояти Чамтош дарёсида кичик ГЭСлар каскади қурилиши

5,3

17,7

2030 2032 йй.

11,7

13.

Сурхондарё вилояти Шохтуруд дарёсида ГЭСлар каскади қурилиши

19,6

64,4

2030 2032 йй.

43,1

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳалар «Ўзбекгидроэнерго» АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, уларнинг иқтисодий самарадорлиги ва кўрсаткичларига ишлаб чиқилган ТИА (ишчи лойиҳа)га асосан аниқлик киритилади ҳамда ўрнатилган тартибда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқарув органи томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика вазирлигининг таклифига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда мазкур рўйхатга тузатиш, қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа ҳудудлари табиий мерос объектлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ер майдонларига кирган ёки уларнинг муҳофаза зонасида жойлашган тақдирда, ушбу лойиҳа тегишли ташкилотлар, шу жумладан, халқаро ташкилотлар билан ўрнатилган тартибда келишилгандан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 майдаги ПҚ-163-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 — 2032 йилларда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан амалга ошириладиган хусусий инвесторлар иштирокидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Лойиҳалар номи

Лойиҳа қуввати (МВт)

Йиллик ўртача ишлаб чиқариш
(млн кВт-соат)

Амалга ошириш муддати

Лойиҳанинг тахминий қиймати
(млн долл.)

Молиялаштириш манбалари
(млн долл.)

Масъул ижрочилар

«Ўзбекгидро-энерго» АЖ маблағлари

тўғридан-тўғри инвестиция

ЖАМИ

1 736,7

3 669,1

 

2 540,9

190,6

2 350,4

 

1.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Хўжакент гидротўплаш электр станцияси (ГТЭС) қурилиши

600,0

1 290,0

2027 — 2032 йй.

880,0

66,0

814,0

Энергетика вазирлиги,
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,
Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ,
Тошкент вилояти ҳокимлиги

2.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Писком дарёсида Қоронғитўғай ГЭС қурилиши

324,5

876,8

2026 — 2030 йй.

784,1

58,8

725,3

3.

Жиззах вилояти Фориш туманида Айдаркўл гидротўплаш электр станцияси (ГТЭС) қурилиши

300,0

486,2

2027 — 2032 йй.

300,6

22,5

278,1

Энергетика вазирлиги,
Инвестициялар,
саноат ва савдо вазирлиги,
Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ,
Жиззах вилояти ҳокимлиги

4.

Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида Қоратерен гидротўплаш электр станцияси (ГТЭС) қурилиши

500,0

957,0

2027 — 2032 йй.

550,2

41,3

508,9

Энергетика вазирлиги,

 

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

 

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги,

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

 

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ,

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

5.

Жиззах вилояти Туятортар каналида кичик ГЭСлар каскади қурилиши

12,2

59,1

2026 — 2028 йй.

26,0

2,0

24,1

Энергетика вазирлиги,
Жиззах вилояти ҳокимлиги,
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика вазирлигининг таклифига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда мазкур рўйхатга тузатиш, қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жиззах вилояти Туятортар каналида кичик ГЭСлар каскади қурилиши» лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 мартдаги «Республика ҳудудларида микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-129-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа ҳудудлари табиий мерос объектлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ер майдонларига кирган ёки уларнинг муҳофаза зонасида жойлашган тақдирда, ушбу лойиҳа тегишли ташкилотлар, шу жумладан, халқаро ташкилотлар билан ўрнатилган тартибда келишилгандан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 майдаги ПҚ-163-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 — 2028 йилларда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ фаолиятини янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул

ижрочилар

1.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш.

1. 2017 2025 йилларда инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун йўналтирилган «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг тақсимланмаган фойдасини унинг устав капиталини оширишга йўналтириш.

2. Капитализация қилинган маблағлар ҳисобига «Ўзбекгидроэнерго» АЖ акциядорлар улушларини мутаносиб равишда ошириш учун қўшимча акцияларни жойлаштириш.

2026 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

2026 йил июль

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

2.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖда рақамли технологиялардан фойдаланиш.

1. «Ягона ғазначилик» ахборот тизимини такомиллаштириш. Бунда:

режалаштириш, харидлар, шартномалар ижроси, тўловлар ва комплаенс назорат қилиш имкониятини берадиган модулларни жорий этиш ва ушбу тизимни бухгалтерия ҳисобини юритиш ахборот тизими билан интеграция қилиш;

«Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг даромад ва харажатларини марказлашган ҳолда таҳлил қилиш.

2026 йил

октябрь

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

2. Ишлаб чиқариш ва молиявий оқимлар, таннарх, инвестиция ва кредитлар тўғрисидаги маълумотларни онлайн таҳлил қилиш ҳамда бизнес-режа ижросини назорат қилиш имконини берувчи «Молиявий модел» электрон дастурини жорий этиш.

2026 йил

сентябрь

«UzAssets» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ

      3. Ишлаб чиқариш ва операцион жараёнларни рақамлаштириш, жараёнларни онлайн режимда бошқариш, бошқаришнинг яхлит ахборот тизими(ERP)ни жорий этиш.

2026 йил

декабрь

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

3.

Экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини жорий этишни янги босқичга олиб чиқиш.

1. ISSB (IFRS S1/S2) стандартлари асосида «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг 2025 йил якуни бўйича барқарор ривожланиш ва ESG ҳисоботини ишлаб чиқиш.

2026 йил декабрь

«UzAssets» АЖ,

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

2. Хорижий аудитор ташкилотини «таклиф сўрови» тартиб-таомили асосида аниқлаш, шартнома имзолаш, ESG ҳисоботини аудитор ташкилоти томонидан кўриб чиқиш.

Доимий

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

3. ESG ҳисоботлари халқаро рейтинг агентликлари томонидан кўриб чиқилиши учун «таклиф сўрови» тартиб-таомили асосида рейтинг агентлигини аниқлаш ва шартнома имзолаш.

Доимий

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

4.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг тўлов қобилиятини ва ликвидлик даражасини ошириш.

1. Хорижий консалтинг ташкилотларини жалб этган ҳолда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ тизимидаги активларни бозор қийматида баҳолаш. Бунда қайта баҳолашнинг ижобий суммасини даромад деб эътироф этмаслик.

2026 йил

декабрь

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Хорижий консалтинг ташкилотларининг баҳолаш ҳисоботларига асосан молиявий ҳисоботга тузатишлар киритиш ва аудитор хулосасини олиш.

2027 йил

апрель

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

5.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан соҳавий ва бўш турган активлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.

1. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан лойиҳа ҳудудларига олиб борувчи йўллар қурилишини якунига етказиш ва қурилиши якунланган объектларни тегишлилиги бўйича вилоят ҳокимлиги ва Автомобиль йўллари қўмитасига беғараз топшириш.

2026 2030 йиллар

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Автомобиль йўллари қўмитаси

2. Хусусийлаштириш дастурларига асосан вазирлик ва идораларнинг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ва бўш турган активларини бозор қийматида сотиш амалиётини жорий этиш, активларни қолдиқ қийматида беғараз топширишни қатъий тўхтатиш.

2026 2030 йиллар

Давлат активларини бошқариш агентлиги

3. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ хорижий қарз битимларининг молиявий шартларини (ковенантларини) инобатга олиб, хусусийлаштириш дастуридан «Ўзбекгидроэнергоқурилиш» АЖ, «Гидромахсусқурилиш» АЖ ва «Энергетиклар сиҳатгоҳи» МЧЖни чиқариш.

2026 йил

июнь

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Келгусида давлат хусусийлаштириш дастурларига «Ўзбекгидроэнерго» АЖ активларини киритишда қарз битимларининг молиявий шартларини (ковенантларини) инобатга олиш ва ушбу активларни «Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси» АЖ билан келишиш.

Доимий

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

4. «Энергоқурилишиндустрия» МЧЖ устав фондида «Ўзбекгидроэнергоқурилиш» АЖга тегишли бўлган 58,1 фоиз улушни баланс қийматида, «Ўзбекгидроэнергоқурилиш» АЖ акция пакетидаги «Ўзбекгидроэнерго» АЖга тегишли улушни номинал қийматда камайтириш ҳисобига «Ўзбекгидроэнерго» АЖга ўтказиш.

2026 йил июль

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

6.

Гидроэнергетика соҳасида миллий лойиҳа моделини яратиш.

1. Гидроэнергетика соҳасида миллий лойиҳа моделини яратиш. Бунда лойиҳалашдан тортиб қурилиш ишларини бажариш ва ускуналарни ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнларни тўлиқ маҳаллий корхоналар томонидан амалга ошириш.

2026 2032 йиллар

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан миллий лойиҳа модели асосида 553 МВт бўлган қувватларни барпо этиш.

2026 2032 йиллар

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

3. Гидротехника иншоотларининг хавфсиз эксплуатация қилинишини кузатиш ва таҳлилий мониторинг юритиш ишларини «Гидротехника иншоотлари хавфсизлигини баҳолаш ва мониторингини юритиш маркази» МЧЖ томонидан амалга ошириш.

Доимий

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

4. Қурилиши тугалланган объектларнинг «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан хавфсиз эксплуатация қилинишини таъминлаш.

Доимий

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

5. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ маблағлари ҳисобидан миллий лойиҳа модели асосида инвестиция лойиҳаларини ва қурилиши тугалланган объектларни эксплуатация қилиш ишларини амалга ошириш.

Доимий

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

7.

Кадрларни тизимли асосда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш орқали кадрлар захирасини шакллантириш.

1. Таълим муассасалари билан ҳамкорликда Кадрлар захирасини шакллантириш ва инсон ресурсларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.

2026 йил октябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

«ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети,

Тошкент архитектура-қурилиш университети, Тошкент давлат техника университети, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ

2. Кадрларни тизимли равишда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш орқали кадрлар захирасини шакллантириш.

Доимий

3. Гидроэнергетика соҳасида иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишда олий таълим муассасалари талабаларини жалб этиш орқали дуал таълим шаклида малакавий амалиётга шароит яратиш.

Доимий

4. Олий таълим муассасалари талабалари иштирокида йирик гидротехника иншоотларини бошқариш йўналишида ўқув курслари ташкил этиш.

Доимий

5. Гидроэнергетика соҳасида олий маълумотга эга бўлган кадрларни тайёрлаш бўйича олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш мақсадида ҳар йили 2,0 млрд сўмгача маблағ ажратиш.

Ҳар йили

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

8.

Инвестиция лойиҳалари доирасида техник ечимларни илмий ёндашув асосида аниқлаш ва жорий этиш.

1. Олий таълим муассасаларининг етакчи профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларидан иборат илмий экспертлар гуруҳини ташкил этиш.

2026 йил

июнь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

«ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети,

Тошкент архитектура-қурилиш университети, Тошкент давлат техника университети, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ

2. Гидроэнергетика объектларининг эксплуатацион ишончлилиги, конструктив мустаҳкамлиги ҳамда хавфсизлик даражасини баҳолаш ва башорат қилишнинг илмий-назарий услубларини такомиллаштириш бўйича илмий экспертларни жалб қилиш.

Доимий

3. Илмий экспертларнинг илғор ва самарадор илмий тавсияларини соҳага жорий этиш.

Доимий

4.  Илмий экспертларнинг тавсияларига асосан соҳада эришилган натижаларни рағбатлантириш.

Доимий

9.

Хорижий консалтинг компанияларни жалб қилган ҳолда жамиятнинг узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш.

1. Қўшни давлатларда гидроэнергетика соҳасида биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳаларида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ иштирокини аниқ белгилаш.

2026 йил

июнь

Энергетика вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

2. Жамиятнинг узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш учун техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил

сентябрь

«UzAssets» АЖ

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

3. Тасдиқланган техник топшириқ бўйича «таклиф сўрови» тартиб-таомили асосида хорижий консалтинг компанияни аниқлаш, шартнома имзолаш ва стратегияни ишлаб чиқишни ташкиллаштириш.

2026 йил

декабрь

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

4. Ишлаб чиқилган ривожланиш стратегиясини жамият кузатув кенгашида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

2027 йил

сентябрь

«UzAssets» АЖ

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

10.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва тизим корхоналарининг харид жараёнларида коррупцияга қарши курашиш тизимлари самарадорлигини баҳолаш (форензик аудит) дан ўтказиш.

1. Форензик аудитдан ўтказиш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил

август

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «UzAssets» АЖ

2. Тасдиқланган топшириққа асосан харид жараёнларини ўтказиш ва шартнома имзолаш.

2026 йил

октябрь

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

3. Шартномага мувофиқ «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва тизим корхоналарининг харид жараёнларида коррупцияга қарши курашиш тизимлари самарадорлигини баҳолаш (форензик аудит)дан ўтказиш.

2026 йил

декабрь

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

11.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини янада ошириш.

1. «Оқсу дарёсида Рабат ГЭС қурилиши, Оқсу дарёсида Чаппасуй ГЭС қурилиши ва  Оқдарё Оқсу дарёсида Тамшуш ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳаси доирасида Осиё тараққиёт банки билан имзоланган қарз битими якунланиши муносабати билан қурилиш-монтаж ишларини белгиланган тартибда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ маблағлари ҳисобидан якунлаш ва объектни фойдаланишга топшириш.

2026 йил декабрь

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

2. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан имзоланган кредит шартномалари бўйича лойиҳани амалга ошириш давридаги фоиз ва комиссия харажатларини электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг чегириб ташланадиган харажатлари таркибига киритиш, қурилиш давридаги фоиз ва комиссия харажатларини инобатга олмаган ҳолда лойиҳа қийматини шакллантириш.

Доимий

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

12.

Гидроэнергетика соҳасидаги лойиҳа-қидирув институтларини трансформация қилиш.

Гидроэнергетика соҳасидаги лойиҳа-қидирув институтларини трансформация қилиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

(а) лойиҳалаштиришда замонавий моделлаштириш ва ҳисоблаш технологияларидан (BIM, CAD, CAE ва бошқалар) фойдаланиш;

(б) қурилишда илғор ва янги турдаги қурилиш материалларини қўллашни кўзда тутадиган замонавий технологияларини жорий этиш;

(в) лойиҳалаштирилган объектлар қурилишининг барча босқичларида сифатли муаллифлик назоратини амалга ошириш;

(г) илмий-тадқиқот институтлари ва етакчи олий таълим муассасаларини жалб этган ҳолда юқори технологик услублар ва ускуналарни халқаро стандартлар даражасида қўллашни кўзда тутадиган лойиҳалаштириш жараёнларига замонавий меъёрлар ва стандартларни татбиқ этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

(д) лойиҳалаштириш жараёнида рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологияларини самарали қўллаш.

2026 йил сентябрь

Энергетика вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

13.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ тизимидаги лойиҳа-қидирув ташкилотларини ҳамда иншоотларнинг хавфсиз эксплуатация қилинишини мониторинг қилишга масъул ташкилотларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш.

1. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ тизимдаги «Гидропроект» АЖ ва «Ўзсувлойиҳа» АЖ томонидан замонавий технологиялар ва учувчисиз учиш аппаратларини мазкур лойиҳа институтларида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ улушини кўпайтириш ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан харид қилиш.

Доимий

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Юқори малакали хорижий ва маҳаллий мутахассисларга муносиб ҳақ тўлаш ҳамда моддий-техника базасини ривожлантириш учун «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг тизимдаги лойиҳа-қидирув ва мониторинг ишлари хизматларига қўшимча 30 фоизгача устама қўллаш.

Доимий

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

3. Гидротехника иншоотларининг лойиҳа ҳужжатлари асосида белгиланган нормалар бўйича қурилиши устидан муаллифлик назорати ва техникавий кузатувни ўтказиш юзасидан алоҳида шартнома имзолаш.

Доимий

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

14.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг амалдаги кредит рейтингини яхшилаш ҳамда суверен кредит рейтингига мос равишда босқичма-босқич ошириш чораларини кўриш.

1. «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг кредит рейтингини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2026 йил

июнь

«UzAssets» АЖ,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

2. Халқаро рейтинг агентликларини «таклиф сўрови» тартиб-таомили асосида аниқлаш ва шартнома имзолаш.

Ҳар йили

3. Рейтинг агентликларига «Ўзбекгидроэнерго» АЖда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилган натижалар бўйича мунтазам равишда маълумот бериб бориш.

2026 йил
давомида

4. Рейтинг агентликлари сўровномаларига мувофиқ улар билан учрашувлар ташкил этиб бориш.

Доимий

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 07/26/163/0448-сон)