28.04.2026 йилдаги 208-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 30 апрелдаги 155-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш юзасидан электрон мурожаат қилиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиттт юзасидан мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 1 июндан бошлаб автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Иўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига (кейинги ўринларда — ЙҲХХ) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки ЙҲХХнинг мобил иловаси (кейинги ўринларда — мобил илова) ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали электрон мурожаат қилиш имконияти яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслар автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш юзасидан ЙҲХХга анъанавий (оғзаки ёки ёзма) тарзда мурожаат қилишлари ҳам мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 31 майга қадар автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш юзасидан электрон мурожаат қилиш учун зарур бўлган ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 28 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
208-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 208-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Регламент йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг мобил иловаси (кейинги ўринларда — мобил илова) ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (кейинги ўринларда — Кодекс) 291-моддасининг биринчи қисми «а» кичик банди ҳамда учинчи қисмида кўрсатилган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кодекснинг 291-моддаси биринчи қисми «а» кичик банди ҳамда учинчи қисмида кўрсатилган асосларга кўра жарима майдончасига жойлаштирилган автомототранспорт воситаларини уларни ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилгунга қадар сақлаб туриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаат қилувчи — автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш юзасидан ЯИДХП ёки давлат хизматлари маркази ёхуд мобил илова орқали электрон мурожаат қилаётган жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаат қилувчининг маълумотлари — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган жойи ва санаси, паспорти (ID-картаси) серияси ва рақами, ЖШШИР, яшаш манзили, юридик шахснинг номи, СТИР, жойлашган ери (почта манзили).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш юзасидан ЯИДХП ёки давлат хизматлари марказлари ёхуд мобил илова орқали ваколатли органга ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ электрон шаклда мурожаат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш юзасидан электрон мурожаат қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мурожаат қилувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП ёки мобил иловадан рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатлар ЯИДХП ёки мобил илова орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мурожаатлар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари юборилганда, навбатдаги иш куни мурожаатларнинг ваколатли органга юборилган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мурожаат қилувчи ЯИДХП ёки мобил илова орқали мурожаат қилганда, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг мурожаат қилувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари («One-ID» ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш юзасидан мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сўровномага киритилган мурожаат қилувчи маълумотларининг ҳаққонийлиги ваколатли орган томонидан автоматлаштирилган тизим орқали текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаат қилувчининг маълумотлари ҳаққонийлиги тасдиқланган такдирда, ваколатли орган томонидан бир иш куни ичида мурожаат қилувчига мурожаати кўриб чиқиш учун қабул қилингани тўғрисидаги хабарнома ЯИДХП ёки мобил илова орқали автоматик равишда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровномада автомототранспорт воситаларининг давлат рақами белгиси, автомототранспорт воситаларини бошқариш ваколатини берувчи тегишли ҳужжатлари ҳамда қўшимча ҳужжатлардаги (автомототранспорт воситасини қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва бошқалар) маълумотлар нотўғри кўрсатилган тақдирда, ваколатли орган томонидан бир иш куни ичида мурожаат қилувчига сўровномадаги хатоликларни бартараф этиш учун беш иш кунидан иборат муддат берилгани тўғрисидаги хабарнома ЯИДХП ёки мобил илова орқали автоматик равишда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган муддатда сўровномадаги хатоликлар бартараф этилмаган такдирда, сўровномани кўриб чиқиш рад этилади ва бу ҳақда мурожаат қилувчига ЯИДХП ёки мобил илова орқали автоматик тарзда жавоб қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ваколатли орган мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида мурожаат қилувчининг автомототранспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш сабаблари ва ушлаб туриш асослари бартараф этилганини ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, қонуний қарор қабул қилинганини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатни кўриб чиқиш натижасига кўра, мурожаат қилувчининг автомототранспорт воситасини жарима майдонига жойлаштириш асослари ва ушлаб туриш асослари бартараф этилгани ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, қонуний қарор қабул қилингани тасдиқланганда, мурожаат қилувчига ЯИДХП ёки мобил илова орқали бир ипт куни ичида автомототранспорт воситасини жарима майдончасидан олиб чиқиш мумкинлиги ҳақида хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатни кўриб чиқиш давомида мурожаатда кўрсатилган автомототранспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш сабаблари ва ушлаб туриш асослари бартараф этилмаган ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилмаган бўлса, бу ҳакда мурожаат қилувчига хабарнома ЯИДХП ёки мобил илова орқали бир иш куни ичида юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мурожаат қилувчи иш юзасидан чиқарилган қарор устидан амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосан шикоят бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ маъмурий хуқуқбузарликка оид иш ҳужжатлари (қарорлар) бекор қилинган тақдирда, мазкур иш бўйича етказилган зарарни қоплаш масаласи юзасидан тегишли судга мурожаат қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мурожаат қилувчи ваколатли орган ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авгомоготранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Мурожаат қилувчи жисмоний ёки юридик шахс

1. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтади ёхуд давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади.

2. Электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради (унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг электрон шаклини илова қилган ҳолда) ва тасдиқлайди.

Хоҳишига

кўра

2-босқич

ЯИДХП,

мобил илова

Сўровномани тегишли Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига юборилади.

Автоматик

равишда

3-босқич

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

1. Сўровномага киритилган мурожаат қилувчининг маълумотлари ҳаққонийлиги ва тўлиқлигини текширади.

2. Сўровномада мурожаат қилувчи ҳақидаги маълумотлар нотўғри кўрсатилган тақдирда, мурожаат қилувчига сўровномадаги хатоликларни бартараф этиш учун хабарнома юборади.

1 иш

кунида

4-босқич

Мурожаат қилувчи жисмоний ёки юридик шахс

Сўровномада аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради.

5 иш кунида

5-босқич

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Мурожаатни кўриб чиқиш натижалари бўйича  шакллантирилган электрон хабарнома ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.

1 иш

кунида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилиш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Жисмоний шахс тўғрисида маълумот

1. Ф.И.О.

2. Туғилган жойи ва санаси:

3. Паспорт (ID-карта) серияси ва рақами:

4. Яшаш манзили:

5. ЖШШИР:

6. Телефон рақами:

7. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса):

II. Юридик шахс тўғрисида маълумот

1. Юридик шахснинг номи:

2. СТИР:

3. Жойлашган ери (почта манзили):

4. Телефон рақами:

5. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса):

III. Мурожаат ҳақида маълумот

1. Транспорт воситасининг давлат рақами белгиси:

2. Транспорт воситасини бошқариш ваколатини берувчи тегишли ҳужжатлар (ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси, суғурта полиси, ишончнома, йўл варақаси ва бошқалар):

3. Қўшимча ҳужжатлар (транспорт воситасини қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва бошқалар):

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2026 й., 09/26/208/0428-сон)