Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни ишлаб чиқарадиган, қайта ишлайдиган ва сақлайдиган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар (хорижий экспорт қилувчилар) реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 28 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3365-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 июндаги ПҚ-181-сон «Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 12 мартдаги 12-сон қарори (рўйхат рақами 3365, 2022 йил 29 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/3365/0370-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни ишлаб чиқарадиган, қайта ишлайдиган ва сақлайдиган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар (хорижий экспорт қилувчилар) реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. АБДУРАХМОНОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 14 апрель,
46-сон
Келишилди:
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л. КУДРАТОВ
2026 йил 2 апрель
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2026 йил 24 март
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
2026 йил 24 март
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А. ЖУМАНАЗАРОВ
2026 йил 24 март
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳ. ТУРАХУЖАЕВ
2026 йил 19 март
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2026 йил 14 апрелдаги 46-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни ишлаб чиқарадиган, қайта ишлайдиган ва сақлайдиган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар (хорижий экспорт қилувчилар) реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартириш
1. Қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
«41. Аудит ва инспекция жараёнларида хорижий давлатларнинг муайян ҳайвон касалликлари бўйича ҳудудларга ажратилганлиги (регионализация) шунингдек, кичик ҳудудлар — компартментлар (ажратилган хавфсизлик тоифалари белгиланган зоналар) мавжудлиги ҳисобга олинади».
2. 24-банддаги «Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар» деган сўзлар «Давлат органлари ва ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 10/26/3365-2/0424-сон)