Ҳужжат кучини йўқотган 26.09.1995 19.04.1994 йилдаги 216-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 26.09.1995
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

МАҲСУЛОТЛАР ВА ТОВАРЛАРНИ СОТИШ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА ЯРМАРКАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 сентябрдаги 375-сонли «Биржа ва ярмарка савдосини, фьючерс асосидаги шартнома муносабатларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 21 январдаги Фармонини ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика акционерлик уюшмаси «Ўзулгуржибиржасавдо»ни ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 14 мартдаги 136-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Адлия вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Корхоналар ва ташкилотлар ихтиёрида қоладиган маҳсулотлар ва товарларни сотиш бўйича республика ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Вақтинчалик низом»ни 1-иловага, республика товар-хом ашё биржаларида ва республика ярмаркаларида сотиб олинган маҳсулотларни четга олиб чиқиб кетишнинг Вақтинчалик тартибини 2-иловага мувофиқ тасдиқлаш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 23 апрелда маҳсулотлар сотиш бўйича ярмаркалар ва биржа савдоси ўтказиш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Божхона бош бошқармаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси, Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси, бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар 1994 йил 21 январдаги Фармоннинг ярмаркаларда ва биржаларда сотиб олинган маҳсулотлар ва товарларни (экспорт қилиш тақиқланган маҳсулотлар ва товарлар бундан истисно) республика ташқарисига олиб чиқиб кетиш, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, лицензиясиз ва бож пошлиналарисиз амалга оширилиши ҳақидаги 11-банди қоидаларига оғишмай амал қилсинлар ва сўзсиз бажарсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Биринчи биржа савдолари Ўзбекбирлашувнинг кўргазма мажмуида ўтказилсин. Ўзбекбирлашув раҳбарияти (Абдуғаниев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа ва кўргазма-ярмарка тузилмалари ишини ташкил этиш учун бино билан, биржа ва кимошди савдоси ўтказиш учун зал билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа савдосининг боришини хорижий шахслар, шу жумладан, дипломатик корпус кузатиши учун улар тегишлича жойлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар уч кун муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар ва ташкилотлар ихтиёрида қоладиган, улгуржи савдо ярмаркасида сотиш учун тармоқ корхоналари томонидан таклиф этиладиган маҳсулотлар ва товарларнинг натура ва пул ифодасидаги ҳажмлари рўйхатини «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмасига тақдим этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улгуржи ярмаркада, мулкчилик шаклидан ва ҳудудий мансублигидан қатъи назар, шериклар, юридик ва жисмоний шахслар қатнашишларини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бошқа шаҳарлардан келган ярмарка қатнашчиларининг яшаши учун меҳмонхоналарда ўринлар билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўздавтелерадио» компанияси, оммавий ахборот воситалари биржа савдосига тайёргарликнинг боришини, унинг ўтишини кенг ёритсинлар ва уни реклама қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамаси ярмарка ва биржадаги биринчи савдо якунларини кўриб чиқсин, республика ярмаркаси ва товар-хом ашё биржаси фаолият кўрсатишининг самарадорлигини ошириш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ярмарка ва биржанинг 1994 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги иш якунлари бўйича ярмаркаларни ташкил этиш тўғрисидаги Низомга (1-илова) ва Республика биржаси ва ярмаркасида сотиб олинган маҳсулотларни четга олиб чиқиб кетиш тартибига (2-илова) тегишли тўлдиришлар киритсинлар ҳамда уларни доимий амал қиладиган этиб тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш комплексларнинг раҳбарлари — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 7 апрелдаги 138ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 19 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
216-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 19 апрелдаги 216-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар ва ташкилотлар ихтиёрида қоладиган маҳсулотлар ва товарларни сотиш бўйича республика ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом тадбиркорликни ривожлантириш, барча жисмоний ва юридик шахсларга тенг ҳуқуқли шароитларни яратиш, ярмарка савдоси қоидаларига риоя қилиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ярмаркани ташкил этиш ва ўтказишни «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмасининг хўжалик ҳисобидаги доимий ишлайдиган республика товар-хом ашё биржаси амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик ҳисобидаги, доимий ишлайдиган ярмарка ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Президентнинг фармонларига, ҳукумат фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Доимий ишлайдиган ярмарка савдосини ўтказиш ҳамда барча юридик ва жисмоний шахсларга товарлар бозорида савдо битимларини тузишда қулай шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, товарлар ва маҳсулотлар, технологик асбоб-ускуналар, янги илмий-техник ишланмалар ва технологияларнинг ярмаркаларини, кўргазмаларини, вакилларнинг савдо операцияларини амалга ошириш мақсадида мунтазам савдо йиғилишларини ўтказишлари учун махсус жиҳозланган бинолар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ярмаркаларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ярмаркаларни ўтказишдан олдин корхоналар, ташкилотлар, бошқа бозор тузилмалари ва тадбиркорлар билан биргаликда талабни ўрганиш, ярмаркаларда сотиш учун тақдим этилаётган товарлар ва маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларнинг таклифларини, фойдаланилмаётган маҳсулотни, зарур асбоб-ускуналарни, технологияларни ва иккиламчи ресурсларни аниқлаш, каталогларни ҳамда зарур маълумотларни эълон қилиш ишлари амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ярмарка қатнашчилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Харидоргир товарларни сотиш учун таклиф этувчи Ўзбекистон Республикаси ва бошқа мамлакатларнинг ҳар қандай корхоналари, ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахслари ярмарка қатнашчилари бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ярмарка комиссияси билан ярмаркага қўйилаётган товарларнинг сотувчилари, харидорлари ўртасида тузиладиган битимлар товарларни ярмаркада сотиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ярмаркалар ўтказишни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ярмаркаларни ташкил этиш ва уларга оператив раҳбарлик қилиш учун ярмарка қўмиталари тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ярмарка қўмитаси таркибига давлат ва тижорат тузилмаларининг вакиллари киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ярмарка қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ярмарка савдоларини ўтказиш даврларини, муддатларини ва жойларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ярмарканинг ишчи органлари (дирекция, ҳакамлик, шартномаларни ҳисобга олиш (бюроси) гуруҳини), комиссиялар ва ярмарканинг олдига қўйилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган бошқа органлар тартибини аниқлайди ва ташкил қилади, уларнинг раҳбарларини келишиб олади ҳамда тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда шартномалар тузиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалда тузилган савдо битишувларидан олинадиган воситачилик ҳақи, йиғимлар миқдорини ва уларни ундириш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш харажатлари миқдорини ва уларни тақсимлаш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори сифатли ва харидоргир маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш, эскирган, сифати паст маҳсулотларни, шунингдек, харидоргир бўлмаган маҳсулот турларини ишлаб чиқармаслик тўғрисида корхоналарга таклифлар киритади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ярмаркага хизмат кўрсатишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар ва воситачи ташкилотларнинг доимий ишлайдиган ваколатхоналарини жойлаштириш ва уларнинг ишлаши учун мавжуд майдонларни, шунингдек, техник воситаларни ижарага ёки бошқа шартларда беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотни етказиб бериш ва олди-сотди борасида тузилаётган шартномалар, сотиш тўғрисидаги таклифлар ва сотишга тақдим этилаётган маҳсулотни харид қилиш буюртмалари ҳақидаги маълумотлар асосида ярмаркада сотиш учун таклиф этилаётган маҳсулотлар бўйича талаб ва таклифлар конъюнктурасини таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ярмаркаларда тузилган маҳсулот етказиб бериш, олди-сотди шартномалари ва товар айирбошлаш битимлари бўйича жорий (эркин ва тижорат) нархларнинг ҳисобини юритади, ўртача даражани аниқлаган ҳолда жорий нархлар ведомостларини тузади, уларни эълон қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ярмарка фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан бошқарувчилик, товаршунослик ва юридик маслаҳатлар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ярмарка қўмитасининг қарорлари протоколлар билан расмийлаштирилади ва ярмарка қўмитаси раиси ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ярмарка қўмитаси аъзолари ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан ҳолларда ярмарка қўмитасининг қарори кўпчилик овоз билан, овозлар тенг бўлган ҳолларда эса ярмарка қўмитасининг раиси томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ярмарка қўмитаси ярмарка очилишидан олдин ярмаркани ўтказиш муддатлари ва жойи ҳақида қатнашувчиларни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ярмарка ишида маҳсулот етказиб берувчилар сифатида қатнашиш истагини билдирган корхоналар ярмарка қўмитасига каталоглар, намуналар, моделлар, маълумотномалар, реклама-бюллетенларни ва шу кабиларни юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ярмарка ишида истеъмолчи сифатида қатнашиш истагини билдирган корхоналар ярмарка дирекциясига тегишли билдириш хати юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ярмаркалардан тушадиган даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Доимий ишлайдиган ярмарка фойда олишни ўз олдига мақсад қилиб қўймайди ва кўрсатиладиган хизматларга энг кам ставкаларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ярмаркаларни ўтказишдан олинадиган даромадлар уни ўтказиш учун зарур бўлган харажатларни қоплаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Доимий ишлайдиган ярмарка олди-сотди ишларини ҳар қандай валютада амалга ошириш, қуйидагилардан даромад олиш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ярмаркалар, кўргазмалар, савдо-сотиқ йиғилишларини ташкил этиш, ўтказиш ва уларга хизмат кўрсатишдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ярмаркалар, кўргазмалар, савдо-сотиқ йиғилишларида иш ўринларини беришдан, хоналар ва майдонларни ижарага беришдан, маҳсулот етказиб бериш шартномаларини тузишда воситачилик хизматини кўрсатишдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рекламаларни ташкил этишдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот хизмати кўрсатишдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тижорат-воситачилик хизматларини кўрсатишдан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Доимий ишлайдиган ярмаркадаги ҳисобга олиш ва ҳисобот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий ишлайдиган ярмарка бухгалтерия, статистика ва оператив ҳисобни юритади, тасдиқланган шакллар бўйича бухгалтерия ва оператив ҳисоботларни тузади ва уни белгиланган муддатларда тегишли ташкилотларга тақдим этади ҳамда унинг тўғрилиги учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Ярмарканинг бўлинмалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ярмарка республиканинг барча минтақаларида ваколатлар берган ҳолда ўз филиалларини ташкил этиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Шартномаларни ҳисобга олиш гуруҳи (бюроси):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ярмарка қатнашчилари-корхоналар вакилларининг шартномалар тузиш бўйича ваколатларини текширади, зарур ҳисоб ҳужжатларини юритади ва ярмаркада тузилган шартномаларни рўйхатга олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномалар тузиш ва спецификацияга мувофиқлаштириш жараёнини таҳлил қилади, ярмарка қўмитаси ёки ярмарка дирекциясининг талаби бўйича аналитик маълумотномалар, қайдномалар, таклифларни тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотларни валюта маблағларига ва чет эл фирмалари билан айирбошлаш операциялари йўли билан сотиш шартномалари (контрактлари)ни алоҳида ҳисобга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ярмарка ҳакамлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ярмаркага ҳуқуқий хизмат кўрсатилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ярмарка қатнашчиларига ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ярмаркада тузилаётган шартномалар шартлари бўйича юзага келадиган келишмовчиликларни кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Шартномаларни тузиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномаларни тузиш ва спецификацияларни мувофиқлаштириш бевосита ярмаркада амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур бўлганда ярмаркада шартномалар тузиш тартибини ярмарка қўмитаси белгилайди ва уни ярмарка қатнашчиларига етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ярмаркаларда контрактлар тузиш ва экспорт-импорт операциялари бўйича ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг йўриқномасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Корхоналарнинг вакиллари Шартномалар (контрактлар) тузиш учун тегишли равишда расмийлаштирилган ваколатларга, шунингдек, етказиб бериш шартномаси (контракти) тузилаётган маҳсулот ёки товар ишлаб чиқарувчи ихтиёрида қоладиган маҳсулот ёки товар эканлигини тасдиқловчи биринчи шахс (ёки унинг вазифасини бажарувчи) ва бош бухгалтер томонидан имзоланган, юмалоқ муҳр билан тасдиқланган тасдиқномага эга бўлишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Маҳсулотларни сотиш шартномалари ярмаркаларда корхоналар тақдим этган маҳсулот намуналари ва моделлари, каталоглар, маълумотномалар, реклама бюллетенлари ва маҳсулотни тавсифловчи бошқа ҳужжатлар бўйича тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Шартнома лойиҳаси ва спецификация камида уч нусхада тузилади, иккала томон имзолаганидан кейин бир нусхаси шартномаларни ҳисобга олиш гуруҳига (бюроси)га топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Томонлар илгари тузилган шартноманинг амал қилиш муддатни ярмаркада шартномаларни ҳисобга олиш гуруҳида (бюроси)да рўйхатдан ўтказиб ўзгартиришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Эътирозлар бўлса томонлар бу келишмовчиликларни биргаликда кўриб чиқадилар, келишувга эришилмаган тақдирда эса, келишмовчиликлар протоколини тузадилар ва кўриб чиқиш учун ярмарка ҳакамлигига топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низолар ҳакамликда томонларнинг вакиллари иштирокида ариза тушгандан кейинги кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳакамлик мажлисининг протоколи низони кўриб чиққан ҳакамлар томонидан имзоланади. Протоколдан кўчирмалар манфаатдор томонларга қарор қабул қилинган кунда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳакамликнинг қарори ярмарка қўмитаси томонидан у қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай қайта кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IХ. Ярмарка ишини якунлаш ва ярмаркаларни тугатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ярмарка дирекцияси белгиланган муддатларда ярмарка қўмитасига тузилган шартномалар, сотилаётган маҳсулотлар конъюнктураси бўйича маълумотларни хабар қилади, шунингдек, ўз фаолияти ҳақида ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси ярмарка ташкилотчилари бўлган ташкилотлар билан биргаликда ярмаркаларнинг иш якунларини кўриб чиқади, қондирилмаган эҳтиёжлар ҳажмини ва таркибини манфаатдор корхоналар иштирокида аниқлайди, маҳсулотни қўшимча ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ҳақидаги таклифларни ишлаб чиқади, маҳсулотни пухта ишлаш ёки уни ишлаб чиқаришдан олиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш харажатлари ярмарка қатнашчиларининг маблағлари ҳисобига, «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси тасдиқлаган ярмаркани ўтказиш сметаси доирасида ярмарка қўмитаси белгилаган тартибда ва миқдорларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 19 апрелдаги 216-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика товар-хом ашё биржаларида ва республика ярмаркаларида сотиб олинган маҳсулотларни четга олиб чиқиб кетишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, хорижий сармояларни жалб этиш ва ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида» 1992 йил 24 июлдаги ва «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 21 январдаги фармонларига мувофиқ сўм-купоннинг харид қобилиятини мустаҳкамлаш ва тадбиркорликнинг барча қатнашчилари, шу жумладан, хорижий қатнашчиларнинг имкониятларини кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1994 йил 21 январдаги Фармоннинг 11-бандига мувофиқ ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахслар, биржалар иштирокидаги ярмаркаларда корхоналар ва хўжаликлар ихтиёрида қоладиган маҳсулотлар ва товарларни сўм-купонга сотиб олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ярмаркаларда сотиб олинган маҳсулотларни (экспорт қилиш тақиқланган маҳсулотлар бундан истисно) республикадан четга олиб чиқиб кетиш, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, лицензиялаштирилмайди ва уларга бож пошлинаси солинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бундай товарлар биржада сотишга тавсия этилганда қатнашчи-сотувчи биржага ёки ярмарка қўмитасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур маҳсулот ҳақиқатдан ҳам корхона ва хўжаликнинг ихтиёрида қолдирилган маҳсулот эканлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади. Ҳужжат биринчи шахс (ёки унинг вазифасини бажарувчи), бош бухгалтер томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сифат сертификатини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Битишув аниқ мавжуд товар бўйича расмийлаштирилади ва у фьючерс шаклида бўлиши ҳам мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳам маҳаллий, ҳам чет эллик қатнашчиларнинг хоҳишига кўра «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмасининг барча акционерлик савдо фирмалари аниқ, мавжуд товар бўйича консигнация хизматлари кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Битишувлар тузилгандан кейин биржа ёки ярмарка қўмитаси юқорида қайд этилган барча ҳужжатларнинг мавжудлигини ҳамда уларнинг тўғрилигини текшириб, контрактни биржа муҳрида «Лицензиясиз ва пошлинасиз Ўзбекистондан четга олиб чиқиб кетишга» штампи билан тасдиқлайди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Божхона бош бошқармасига чопар орқали жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона келишилган жадвалга мувофиқ биржа чопаридан тасдиқланган контрактларни реестр бўйича қабул қиладиган, уларга имзо қўйиб, рўйхатга олиб, муҳр билан тасдиқлаб чопарга қайтарадиган масъул ходимларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона бир реестрдаги контрактларни бир иш куни мобайнида расмийлаштириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Биржа ёки ярмарка қўмитаси қатнашчиларга уларнинг божхонанинг «Дарҳол» белгиси қўйилган контрактларини бир сутка муддатда беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Контрактлар шериклар томонидан (маҳсулотлар сотилаётганда) юк-транспорт божхона декларациясини тўлдириш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу тартиб-қоидалар юк қийматининг 0,15 фоизига тенг бўлган бож йиғими тўлашни бекор қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Хорижий шериклар ярмарка ёки биржа савдосида қатнашганларида виза олиш масалаларини улар мустақил ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотнинг лицензия олинмайдиган тусдалигини тасдиқловчи бошқа тегишли ҳужжатларни тақдим этиш тартиби ва шакллари биржа ва ярмарка қўмитаси томонидан белгиланади.