24.04.2026 йилдаги 202-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026-2027 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини такомиллаштириб бориш орқали аҳолининг барча қатламларининг ҳуқуқий саводхонликка эришишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2026-2027 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларида ўз фаолияти соҳасига оид ҳуқуқий ахборотларни аҳолига етказиш фаолиятини ташкил қилиш ҳамда мувофиқлаштиришга масъул бўлинмалар белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ҳамда ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш даражаси ва сифати улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларидан бири ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда белгиланган чора-тадбирлар ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши ҳамда натижаси бўйича маълумотлар ҳар чорак якунида Адлия вазирлигига тақдим этиб борилиши учун тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Дастурда белгиланган чора-тадбирлар тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Адлия вазирлиги Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолатини доимий мониторинг қилган ҳолда, уларнинг ижроси юзасидан ҳар олти ойда якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 24 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
202-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 апрелдаги 202-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026-2027 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш

1. Оилада ва таълим муассасаларида ҳуқуқий тарбияни ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш

1.

Болалар ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида ҳуқуқий мавзуларга бағишланган видеороликлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни кенг тарғиб қилиш. Мазкур видеороликларда қуйидаги мавзулар ёритилиши назарда тутилади:

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва унга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;

таълим жараёнида дарсларга мунтазам қатнашиш ва ўқишга масъулиятли ёндашиш;

йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишнинг шахсий хавфсизлик ва жамоат тартибини таъминлашдаги аҳамияти;

Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқлардан хавфсиз фойдаланиш, киберхавфсизлик қоидаларига амал қилиш;

оилада, мактабда ва жамоатда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенгликка риоя қилиш;

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, масъулият ва жавобгарлик тушунчалари;

болаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларни билиш ва уларга риоя этишнинг аҳамияти;

соғлом экологик муҳитни таъминлашда ёшларнинг фаол иштироки;

миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан ёндашиш, ёт ғоялардан эҳтиёт бўлиш ва бошқа ҳуқуқий мавзулар.

Видеороликларни тайёрлаш ва уларни таълим муассасалари, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ҳамда бошқа коммуникация воситалари орқали мунтазам равишда тарқатиш.

Видеороликлар

2026 йил давомида,

ҳар ойда икки марта

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ички ишлар вазирлиги

2.

Ўқувчиларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришига кўмаклашиш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш:

ўқувчиларга мотивация беришга қаратилган турли акциялар, учрашувлар, семинар-тренинглар, ижодий танловлар, мастер-класслар ва бошқа оммавий тадбирлар ташкил этиш;

турли соҳаларда (фан, технология, санъат, спорт, ижтимоий фаолият ва бошқалар) юксак натижаларга эришган, ёшлар орасида намуна бўла оладиган шахслар иштирокида очиқ мулоқотлар, «илҳомлантирувчи учрашувлар» ўтказиш;

ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари орқали муваффақиятли ёшлар ҳаёти, тажрибаси ва ютуқлари тарғиб қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар ярим йилда бир марта

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Ёшлар ишлари агентлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

3.

Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш. Бунда:

ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, уларда қонунларга ҳурмат ҳиссини кучайтиришга қаратилган комплекс ҳуқуқий тарғибот тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш;

ҳуқуқшунослик касбининг жозибадорлиги ва имижини ошириш, ёшларда ушбу касбга фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотиш мақсадида таниқли ҳуқуқшуносларнинг ҳаёт йўллари ва муваффақиятини ибрат сифатида ёшларга кўрсатиб берувчи контентлар (ҳужжатли фильм, видеороликлар, подкастлар) ва клублар яратиш ҳамда ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2026 йил июль

-

Ёшлар ишлари агентлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Аҳоли ўртасида оилавий зўравонликнинг олдини олиш, унинг салбий оқибатлари юзасидан жамоатчиликда ҳуқуқий онг ва ижтимоий масъулиятни ошириш мақсадида «Оилани асранг — зўравонликни тўхтатинг!» шиори остида ижтимоий тармоқларда оммавий челленжлар ҳамда ижтимоий роликлар танловини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил август,

2027 йил сентябрь

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Ички ишлар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

5.

Ёшлар ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида «Ёшлар ва қонун» танловини ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь,

2027 йил сентябрь

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Ёшлар ишлари агентлиги,

Адлия вазирлиги

6.

«Тенгдош — тенгдошга» тамойили асосида мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтиришга қаратилган «Ислоҳотларга дахлдорман!» кенг қамровли тарғибот акциясини ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил октябрь,

2027 йил июнь

-

Ёшлар ишлари агентлиги,

Адлия вазирлиги

7.

Болалар учун ҳуқуқий, мантиқий, кўнгилочар интерактив портал — «bolahuquqlari.uz» фаолиятини такомиллаштириш чораларини кўриш. Жумладан:

порталда болаларнинг ёши ва қизиқишларига мос, уларнинг ҳуқуқий билимларини синовдан ўтказиш, мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришга хизмат қилувчи интерактив ҳуқуқий ўйинлар сонини ошириш;

ҳуқуқий мавзуларда анимацион шаклдаги видеороликлар ишлаб чиқиш ва уларни порталга жойлаштириш орқали контент ҳажми ва сифати ошириш;

порталда жойлаштирилаётган материаллар мунтазам равишда янгиланиб, уларнинг шакл ва мазмуни болалар учун тушунарли, қизиқарли ва интерактив бўлиши таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил октябрь

-

Адлия вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

8.

Болаларда ёшлигидан ҳуқуқий онг, қонунларга ҳурмат ва одоб-ахлоқ меъёрларига риоя қилиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида таълим ва тарбияга оид, шунингдек, маънавий мазмундаги анимацион медиа маҳсулотларни тайёрлаш.

Тайёрланган анимацион медиа маҳсулотларни телевидение, интернет нашрлари, ижтимоий тармоқлар, таълим муассасалари ва болалар учун мўлжалланган онлайн платформаларда мунтазам равишда тарқатиб бориш.

Медиа-режа

2026-2027 йиллар
давомида,

медиа-режага
асосан

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон МТРК,

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси,

(келишув асосида)

9.

Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини, билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида улар ўртасида «Интеллектуал марафон» лойиҳасини ташкил этиш.

Бунда қуйидагиларни қамраб олиш:

«Зукко китобхон» танловини ташкил этиш;

«Заковат» интеллектуал танловини ташкил этиш;

«Ҳуқуқ ва мантиқ чизиғи» тест танловини ташкил этиш;

шахмат ва шашка мусобақаларини ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026-2027 йиллар давомида,

амалий чора-тадбир асосида

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Ёшлар ишлари агентлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

10.

Таълим муассасаларида ўқувчилар қалбида ватанпарварлик ва фуқаролик масъулияти туйғуларини мустаҳкамлаш, давлат рамзларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшга мос ҳуқуқ ва бурчлар мазмунини англатиш, шунингдек, Конституция ва қонунларга садоқат руҳини шакллантиришга қаратилган очиқ дарслар ҳамда ўқув машғулотларини тизимли ва узлуксиз ташкил этиш.

Очиқ дарслар,
ўқув машғулотлари

2026-2027 ўқув йили давомида

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

11.

Ёш авлоднинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, Конституцияга ҳурмат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида «Қонун олдида барчамиз тенгмиз» мавзусида барча умумтаълим мактабларини қамраб олувчи ижодий иншолар танловини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026-2027 ўқув йили давомида

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

12.

Ёшларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, ҳуқуқ ва бурчлари тўғрисида чуқур тушунча ҳосил қилишига кўмаклашиш мақсадида таълим муассасаларида уларни фаолликка, билим олишга ва масъулиятга чорловчи «Ҳуқуқий билимлар ойлиги»ни ўтказиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2026 йил декабрь,

2027 йил декабрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

13.

Оилавий ажримлар, оила муҳитидаги нотинчлик ва зўравонлик ҳолатларининг ҳуқуқий оқибатлари ҳамда уларнинг фарзандлар тарбиясига салбий таъсирини ёритувчи ижтимоий видеороликлар тайёрлаш.

Ушбу видеороликларни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва унинг тизимидаги телеканаллар ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали мунтазам равишда эфирга узатиш.

Ижтимоий видеоролик

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар чоракда бир марта

-

Ўзбекистон МТРК,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

14.

Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, уларни ҳуқуқий саводхон, ижтимоий фаол ва масъулиятли шахслар этиб тарбиялаш мақсадида ҳуқуқий тарғиботнинг замонавий ва интерактив шаклларидан бири бўлган «Street Law» лойиҳасини оммалаштириш чораларини кўриш.

Лойиҳа доирасида ўқувчи-ёшлар, талабалар, ёш мутахассислар иштирокида:

ҳаётий воқеаларга асосланган амалий ҳуқуқий машғулотлар ва муҳокамалар ташкил этиш;

суд жараёни тақлидлари (имитацияси) орқали ёшларнинг қонунларга ҳурматини шакллантириш;

ҳуқуқий маслаҳатлар, долзарб мавзуларда очиқ мулоқотлар ва тренинглар ўтказиш;

ҳуқуқшунослар, адвокатлар, судьялар ва бошқа мутахассислар иштирокида тажриба алмашиш имкониятларини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар чоракда бир марта

-

Ёшлар ишлари агентлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Адлия вазирлиги

15.

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали оилавий ажримнинг салбий оқибатлари, фарзандлар келажаги ҳамда ота-оналарнинг ҳуқуқий масъулияти ҳақида тизимли тарғибот тадбирларини амалга ошириш.

Бунда:

оилавий низолар, ажримнинг салбий оқибатлари, ажримдан кейинги фарзанднинг ҳуқуқий мақоми каби мавзуларга бағишланган туркум кўрсатувлар, ток-шоулар, очиқ дебатлар ва ижтимоий-ватанпарварлик руҳидаги видеолавҳалар тайёрлаш ҳамда телевидение, радио ва ижтимоий тармоқлар орқали мунтазам эфирга узатиш;

психолог, ҳуқуқшунос, судья, имомлар ва ҳаётий тажрибага эга инсонлар иштирокида оилавий ажрим олдида турган оилалар учун маслаҳат хусусиятидаги очиқ видеомулоқотлар, суҳбатлар ва тавсияларни тайёрлаб эълон қилиш;

оммабоп платформаларда #оилақадрият, #ажрим_ечим_эмас, #фарзанд_манфаати каби ҳештеглар остида ижтимоий кампаниялар, челленжлар, махсус саҳифалар ва фойдаланувчиларни жалб этувчи контентлар орқали кенг аудиторияга таъсирчан ахборот етказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар чоракда бир марта

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон МТРК

2. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда «Маҳалла еттилиги» билан ҳамкорликни кучайтириш

16.

«Онлайн-маҳалла» платформаси орқали «Маҳалла еттилиги» томонидан киритилган аҳолининг турли қатламларида энг кўп учраётган муаммоларни тизимли таҳлил қилиш, уларнинг сабаблари ва оқибатларини чуқур ўрганиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар ярим йилда бир марта

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(келишув асосида),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

Маҳаллаларда аҳоли орасида учраётган долзарб муаммолар — миграция, моддий ёрдам олиш, ер муносабатлари, уй-жой билан таъминлаш, коммунал хизматлар, мавжуд имтиёзлар, алимент ундириш, ишга жойлашиш, таълим олиш ва бошқа ижтимоий-ҳуқуқий масалалар юзасидан аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш мақсадида ахборот-тарғибот материалларини тайёрлаш ва ижтимоий тармоқлар ҳамда турли платформаларга жойлаштириш.

Тарқатма тарғибот материаллари

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар ярим йилда бир марта

-

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(келишув асосида),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

18.

Аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини жойида ҳал этиш ва фуқароларга тўғри ҳуқуқий тушунтиришлар бериш мақсадида «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг фаолият йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, маҳаллаларда энг кўп учрайдиган ҳуқуқий муаммоларга оид манзилли ва амалий тарғибот материаллари тўпламини тайёрлаш.

Бунда қуйидаги ишларни амалга ошириш назарда тутилади:

маҳаллаларда энг кўп учраётган ҳуқуқий муаммолар ҳолатини тизимли таҳлил қилиш;

мавжуд муаммоларни турларга ажратган ҳолда умумлаштириш;

видеороликлар ва бошқа турдаги тарғибот материалларини тайёрлаш;

тайёрланган тарғибот материалларини «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг фаолият йўналишларига мос тарзда тарқатиш, уларнинг амалий иш жараёнида фойдаланишини таъминлаш;

ишлаб чиқилган материалларни маҳаллий оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва ахборот ресурслари орқали мунтазам ёритиб бориш.

Комплекс чора-тадбирлар

2026 йил апрель,

2027 йил март

-

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги

19.

«Маҳалла ҳуқуқшуноси» лойиҳасини амалга ошириш.

Лойиҳа доирасида қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилади:

«Маҳалла еттилиги» аъзоларининг ҳуқуқий билими ва кўникмаларини узлуксиз ривожлантириш мақсадида Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари томонидан қисқа муддатли, бепул ўқув курсларини ташкил этиш;

«Маҳалла еттилиги» аъзоларига маҳалла фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этиш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда уларни низоларни муқобил ҳал этиш (медиаторлик) кўникмаларига ўргатиш;

маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг амалий таклифлари асосида ўқув дастурларини мунтазам равишда қайта кўриб чиқиш ва янгилаб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил август

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(келишув асосида),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

3. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш

20.

Жамият ва давлат ҳаётининг турли соҳаларига тааллуқли муҳим қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини давлат хизматчилари ҳамда фуқароларга содда, тушунарли ва тезкор тарзда етказиб бориш мақсадида «Қонунчиликдаги янгиликлар» рукни остида ҳуқуқий видеороликлар тайёрлаш.

Тайёрланган видеороликлар ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалар ва ахборот порталлари орқали мунтазам равишда кенг жамоатчиликка етказиш.

Ҳуқуқий видеороликлар

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар ҳафтада бир марта

-

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

21.

Давлат фуқаролик хизматчилари ўртасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қонуний ҳимоя қилиш механизмлари ҳамда бу борадаги қонунчилик талабларига риоя этишнинг аҳамиятини кенг тушунтиришга қаратилган тарғибот материалларини тайёрлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь

-

Адлия вазирлиги,

Бошқарув самарадорлиги агентлиги

22.

Давлат фуқаролик хизматчилари ўртасида «Ҳуқуқий заковат» интеллектуал ўйинини ўтказиш.

Интеллектуал ўйин

2026 йил ноябрь,

2027 йил октябрь

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Адлия вазирлиги,

«Заковат» ННТ

(келишув асосида),

вазирлик ва идоралар

23.

Ҳар бир давлат органи ва ташкилотида ходимларнинг ҳуқуқий онги, ахлоқий маданияти ҳамда коррупцияга қарши муросасизлик руҳини янада ошириш мақсадида «Ҳуқуқий маданият ойлиги», «Одоб-ахлоқ ойлиги» ва «Коррупцияга қарши курашиш ойлиги» тадбирларини тизимли равишда ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь,

2027 йил ноябрь

-

Вазирлик ва идоралар

24.

Маҳаллий давлат органлари ходимларига жамият ва давлат ҳаёти учун муҳим қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган «Ҳокимлик соатлари» тадбирларини ташкил қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар ойда икки марта

-

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

4. Аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий маданиятини юксалтириш

25.

Аҳолининг рақамли саводхонлигини ошириш, уларни давлат хизматларидан масофадан, қулай ва тезкор тарзда фойдаланиш кўникмаларига эга бўлишини таъминлаш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz), ва бошқа электрон тизимларнинг имкониятлари, хизматлар рўйхати ва фойдаланиш тартиби ҳақида кенг жамоатчиликка маълумот берувчи медиа маҳсулотлар — видеороликлар, анимациялар тайёрлаш ва уларни оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, Давлат хизматлари марказларида тарғиб қилиш ишларини йўлга қўйиш.

Манзилли тарғибот тадбирлари

2026 йил

апрель-май

-

Адлия вазирлиги

26.

Ҳудудларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган манзилли ва таъсирчан тарғибот ишларини ташкил этиш.

«Қизил тоифа»га мансуб ҳамда криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларда яшовчи вояга етмаганлар, хотин-қизлар, тарбияси оғир ёшлар, шунингдек, пробация ҳисобида бўлган шахсларга алоҳида эътибор қаратиш.

Ҳар бир вилоят, туман (шаҳар) ва маҳалла кесимида содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг сони, турлари ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилиш ва ушбу маълумотлар асосида жиноятларнинг олдини олиш, уларнинг салбий ҳуқуқий оқибатларини тушунтиришга қаратилган инфографикалар тайёрлаш.

Комплекс тарғибот тадбирлари

2026 йил апрель-май,

2027 йил февраль-март

-

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(келишув асосида)

27.

Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш ва ҳимоя қилиш, тадбиркорларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш, контрафакт маҳсулотларга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, шунингдек, муаллифлик соҳасида, жумладан, плагиатга қарши курашиш мақсадида «Контрафактсиз ой» республика тарғибот ойлигини ташкил этиш.

Комплекс тарғибот тадбирлари

2026 йил апрель

-

Адлия вазирлиги

28.

Қурилиш фаолиятини амалга оширишда зарур бўлган рухсатномаларни олиш тартиби, шунингдек, уй-жой сотиб олаётганда фуқаролар эътибор қаратиши лозим бўлган асосий ҳуқуқий жиҳатлар бўйича аҳолига содда ва тушунарли тилда маълумот беришга қаратилган тарғибот материаллари тўпламини тайёрлаш.

Тайёрланган видеороликлар ва бошқа тарғибот материалларини оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, маҳаллий телеканаллар ҳамда давлат органларининг расмий ахборот ресурслари орқали тизимли ва мунтазам тарзда ёритиб бориш.

Медиа-режа

2026 йил июнь

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Адлия вазирлиги

29.

«Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини аҳолига содда тилда етказиш, шу жумладан ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни қонуний тартибда расмийлаштириш жараёнини изчил тушунтиришга қаратилган тарғибот материаллари тўпламини тайёрлаш.

Мазкур материалларни оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва маҳаллий телеканаллар орқали мунтазам, тизимли тарзда кенг ёритиб бориш.

Медиа маҳсулотлар

2026 йил июль

-

Кадастр агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги

30.

Фирибгарликнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. Бунда:

фирибгарликка оид ҳуқуқбузарликларнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш;

фирибгарликнинг энг кўп учрайдиган турларини аниқлаш;

фирибгарлик кўп содир этиладиган ҳудудлар, шахслар тоифасини, ёш категорияларини ўрганиш;

фирибгарликнинг олдини олиш бўйича энг самарали воситаларни, шу жумладан хориж тажрибасини таҳлил қилган ҳолда ўрганиш;

фирибгарлик жиноятини олдини олиш ва унинг салбий ҳуқуқий оқибатлари ҳақида аҳолининг, айниқса ёшларнинг хабардорлигини ошириш мақсадида, тайёрланган таҳлилий маълумотлар асосида ижтимоий видеороликлар, инфографикалар ҳамда бошқа турдаги медиа маҳсулотлар ишлаб чиқиш ва уларни оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали мунтазам ёритиб боришни ташкил этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2026 йил август

-

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

31.

Туризм соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига, тадбиркорларга қисқа ва содда тилда тайёрланган видеороликлар ишлаб чиқиш.

Мазкур видеороликларда туризм фаолиятини юритиш билан боғлиқ асосий тартиб-таомиллар, лицензиялаш, рўйхатдан ўтказиш, солиққа оид енгилликлар, ер ажратиш, инфратузилма ривожлантириш, давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдамлар ва бошқа ҳуқуқий асослар ёритилишини таъминлаш.

Тайёрланган материалларни ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситалари, махсус веб-ресурслар ва тегишли давлат идораларининг расмий ахборот платформалари орқали мунтазам ёритиб бориш.

Медиа-режа

2026 йил сентябрь

-

Туризм қўмитаси

32.

Ҳайдовчилар ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларида йўл ҳаракати қоидалари, хавфсизлик талабларига риоя қилиш, йўл ҳаракати маданиятини ошириш, содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳайдовчи ва пиёдалар ўртасидаги ўзаро ҳурматни шакллантириш қаратилган тематик медиа маҳсулотлар — ижтимоий роликлар, инфографикалар, қисқа лавҳалар, аудио ва видео чиқишлар тайёрлаш ҳамда уларни телеканаллар, радио, ижтимоий тармоқлар, ташқи реклама воситалари (баннерлар, экранлар) орқали оммалаштириш ишларини ташкил этиш.

Медиа маҳсулотлар

2026 йил октябрь,

2027 йил март

-

Ички ишлар вазирлиги

33.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий лойиҳалар ва хайрия акцияларини ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил октябрь,

2027 йил сентябрь

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Адлия вазирлиги

34.

Ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда кекса ёшдаги фуқароларнинг жамият ҳаётида тўлақонли иштирок этишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, ижтимоий ҳимоя ва имтиёзлари тўғрисидаги қонунчилик нормаларини кенг тарғиб этишга қаратилган медиа маҳсулотларни тайёрлаш.

Тайёрланган медиа маҳсулотларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда мунтазам тарқатиб бориш, шу орқали аҳолининг кенг қатламлари орасида инсонпарварлик қадриятларини тарғиб этиш.

Медиа-режа

2026-2027 йиллар давомида,

медиа-режага асосан

-

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон МТРК,

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(келишув асосида)

35.

Электр энергиясидан оқилона ва самарали фойдаланиш, энергия тежовчи технологияларни кундалик ҳаётга кенг жорий этишнинг иқтисодий ва экологик афзалликларини аҳолига кенг тушунтириш мақсадида медиа-режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ушбу медиа-режа доирасида қуёш панеллари ва бошқа қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишнинг иқтисодий ва экологик афзалликларини ёритувчи турли кўринишдаги медиа маҳсулотлар тайёрлаш.

Тайёрланган материалларни оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, давлат идоралари бинолари, таълим муассасалари, бозорлар, транспорт бекатлари каби аҳолининг гавжум жойларида тизимли равишда намойиш этиш.

Медиа-режа

2026-2027 йиллар давомида,

медиа-режага асосан

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Энергетика вазирлиги,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги,

Ўзбекистон МТРК,

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(келишув асосида), вазирлик ва идоралар

36.

Аҳолининг Конституцияга оид билимларини кучайтириш ва синовдан ўтказиш мақсадида қатнашиш ихтиёрий бўлган умуммиллий Конституция имтиҳонини ўтказиш.

Танлов

2026 йил декабрь,

2027 йил декабрь

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

37.

Ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига фуқароларни даволанишга йўллаш тартиби, шунингдек, кам таъминланган ва камбағал оилалар тоифасига мансуб шахсларга берилган имтиёзлар ҳақида аҳолининг барча қатламларини хабардор қилишга қаратилган медиа маҳсулотларни тайёрлаш ҳамда ушбу материалларни ижтимоий тармоқлар, тиббиёт муассасалари, маҳаллалар ва аҳоли гавжум жойларда мунтазам равишда намойиш этилишини таъминлаш.

Медиа маҳсулотлар

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар ойда бир марта

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

38.

Фуқароларнинг табиатга ҳурмат ҳиссини шакллантириш, аҳолининг экологик онги ва маданиятини юксалтириш, глобал ривожланиш ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ экологик муаммоларнинг олдини олиш ҳамда бартараф этишда фуқаролар иштирокини таъминлаш, экологик ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик кайфиятини шакллантириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2026-2027 йиллар давомида,

Комплекс чора-тадбирлар асосида

-

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Ўзбекистон МТРК

39.

Аҳолига кундалик ҳаётда энг кўп зарур бўладиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича тушунчаларни оддий, содда ва халқчил тилда етказиш мақсадида комплекс ҳуқуқий тарғибот материаллари пакетини ишлаб чиқиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2026 йил давомида,

ҳар ойда икки марта

-

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

40.

Аҳолининг турли қатламлари учун зарур бўлган ҳуқуқий маълумотларни содда шаклда тушунтириш бўйича «10 саволга 10 жавоб, муҳим 5 қоида» рукнлари доирасида туркум видеороликлар тайёрлаш.

Ҳуқуқий видеороликлар

2026 йил давомида,

ҳар ойда икки марта

-

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

41.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, шу жумладан, ёшлар, хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалар ва ишсиз фуқаролар учун қонунчиликда назарда тутилган ижтимоий имтиёзлар, моддий ёрдам турлари, нафақалар, ишсизликдан ҳимояланиш механизмлари, вақтинчалик иш билан таъминлаш имкониятлари ҳамда ижтимоий ёрдам олиш тартиби ҳақида аҳолининг хабардорлигини ошириш мақсадида комплекс медиа маҳсулотлар тайёрлаш ва кенг оммага етказиш.

Комплекс тарғибот тадбирлари

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар ойда икки марта

-

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ўзбекистон МТРК,

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(келишув асосида)

42.

Аҳоли ўртасида ҳуқуқий нигилизм ҳолатларини бартараф этиш, фуқароларда ҳуқуқбузарликларнинг жамият ва давлат тараққиёти учун салбий оқибатларга олиб келувчи иллат эканига оид тўғри дунёқарашни шакллантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган комплекс тарғибот тадбирларини ташкил қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар ойда икки марта

-

Адлия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

43.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига ҳамда «1008» ишонч телефонига фуқаролар ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш, уларнинг мазмуни ва долзарблигидан келиб чиқиб тарғибот материалларини тайёрлаш, уларни тегишли масъул давлат органларига манзилли етказиш орқали аҳолига амалдаги қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича тизимли чоралар кўриш.

Комплекс чора-тадбирлар

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар ярим йилда бир марта

-

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

44.

Хорижий давлатларда меҳнат қилиш истагида бўлган фуқаролар, айниқса ёшлар ўртасида қонуний меҳнат миграциясининг ҳуқуқий асослари, хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг белгиланган тартиби, фаолият юритиш учун рухсатномалар ва визаларни расмийлаштириш бўйича оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда кенг тушунтириш ишларини олиб бориш.

Комплекс чора-тадбирлар

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар ойда икки марта

-

Миграция агентлиги,

Ўзбекистон МТРК,

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(келишув асосида)

45.

Фуқаролар ўртасида юзага келадиган ўзаро муаммоларни фақат қонунда белгиланган ҳуқуқий воситалар орқали ҳал этиш, низоларни зўравонлик, таҳдид, босим ёки ўзбошимчалик йўли билан эмас, балки маданиятли мулоқот ва қонуний тартибда ҳал қилиш маданиятини тарғиб этишга қаратилган видеороликлар, инфографикалар ва ижтимоий тармоқлар учун визуал контентларни тайёрлаш ҳамда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда мунтазам тарқатиб бориш.

Мазкур медиа маҳсулотларда ўзгаларнинг шаъни, қадр-қиммати, шахсий ҳаёти, мулки ва эркинликларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, шунингдек ҳуқуқбузарлик ва ўзбошимчалик оқибатлари, уларнинг маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида фуқароларга содда ва тушунарли тарзда маълумот бериш.

Комплекс тарғибот тадбирлари

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар ойда бир марта

-

Ички ишлар вазирлиги,

Ўзбекистон МТРК,

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(келишув асосида)

46.

Ташқи меҳнат миграцияси соҳасида учрайдиган ҳуқуқбузарликлар, жумладан, одам савдоси, фирибгарлик ҳолатлари ва мажбурий меҳнатга жалб этилиш каби хавф-хатарлар тўғрисида аҳолига, айниқса ёшларга огоҳлантирувчи ва тушунтирувчи ахборотлар тақдим этиш, уларда ҳуқуқий онг, ҳушёрлик ва хавфсизлик маданиятини шакллантиришга қаратилган тарғибот материалларини тайёрлаш ва манзилли тарқатиш.

Комплекс тарғибот тадбирлари

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар ойда икки марта

-

Миграция агентлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон МТРК,

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(келишув асосида)

47.

Йил якунлари бўйича аҳолининг энг долзарб ҳуқуқий муаммолари ва амалий саволларини ўзида акс эттирган мурожаатлар таҳлили асосида «ТОП-100 ҳуқуқий тавсия ва маслаҳатлар» тўпламини шакллантириш ҳамда уни аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилувчи турли кўринишдаги медиа маҳсулотлар (видеороликлар, инфографикалар, анимациялар, подкастлар ва электрон қўлланмалар) тарзида тайёрлаш.

Тайёрланган медиа маҳсулотларни оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва давлат хизматлари марказлари орқали кенг жамоатчиликка етказиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2026 йил декабрь,

2027 йил ноябрь

-

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

48.

Маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш, фуқароларнинг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга қарши самарали профилактика чораларини кучайтириш мақсадида қуйидаги йўналишларда комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2026 йил давомида,

комплекс чора-тадбирлар асосида

-

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

49.

Аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг онгида турли бузғунчи ғояларга, жумладан, экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, ахлоқий бузуқлик ва бошқа ижтимоий хавфли иллатларга нисбатан мафкуравий барқарорликни мустаҳкамлаш, уларнинг бу каби таҳдидларга қарши мустаҳкам ички иммунитетини шакллантириш ҳамда соғлом дунёқараш ва фуқаролик позициясини ривожлантиришга қаратилган комплекс ва тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2026-2027 йиллар давомида

ҳар ойда бир марта

-

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

(келишув асосида)

50.

Янги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига содда, тушунарли ва ишончли шаклда етказишга қаратилган медиа материалларни тайёрлаш.

Мазкур материалларни ишлаб чиқиш жараёнида қонун ҳужжатини бевосита ишлаб чиққан давлат органлари ва ташкилотларининг мутахассислари, шунингдек, ушбу ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказган масъул ходимларни жалб этган ҳолда, улар томонидан ҳужжатни қабул қилишдан кўзланган мақсад, кутилаётган ижтимоий-иқтисодий натижалар, амалий аҳамиятни батафсил ёритиш.

Тайёрланган видеороликлар, интервьюлар, подкастлар ва бошқа турдаги медиа маҳсулотларни «АдлияТВ» интернет саҳифасига мунтазам жойлаб бориш орқали қонунчиликдаги янгиликларни аҳолига етказиш.

Медиа маҳсулотлар

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар ойда бир марта

-

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

51.

Аҳоли ўртасида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаш жамият тараққиёти, давлат бюджети барқарорлиги ҳамда ижтимоий соҳаларнинг узлуксиз ривожланишида муҳим омил эканини кенг жамоатчиликка тушунтириш, шунингдек, фуқароларда молиявий масъулият ва тўлов маданиятини шакллантиришга қаратилган медиа маҳсулотларни (видеороликлар, анимациялар, инфографикалар) тайёрлаш.

Медиа-режа

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар чоракда икки марта

-

Солиқ қўмитаси,

вазирлик ва идоралар

52.

Аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, бу борадаги давлат дастурлари, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга доир ташаббуслар, кредит ва субсидия механизмлари ҳамда қонунчиликда назарда тутилган солиқ ва божхона имтиёзлари тўғрисида аниқ ва манзилли тарғибот ишларини ташкил қилиш.

Манзилли тарғибот тадбирлари

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар ойда бир марта

-

Адлия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

Божхона қўмитаси,

вазирлик ва идоралар

II. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш

53.

«Advice.uz» ҳуқуқий ахборот портали ва «Гендер-мадад» платформасининг фаолиятини мунтазам равишда юритиш, уларнинг контентини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ равишда янгилаб боришни таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил июнь — август

-

Адлия вазирлиги

54.

Ижтимоий тармоқлар орқали, шу жумладан, «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган, каналда бериб борилаётган маълумотлар асосида ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган онлайн «Совринли викторина» ўтказиш.

Онлайн викторина

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар чоракда бир марта

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Адлия вазирлиги

55.

Аҳолининг кундалик ҳаётидаги муаммоларига жонли жавоб бериш мақсадида ижтимоий тармоқларда, Telegram ижтимоий тармоғи орқали аҳолини қизиқтирган масалалар бўйича соҳа мутахассислари иштирокида овозли суҳбатлар (аудиоподкаст) ўтказиш.

Овозли суҳбатлар (аудиоподкаст)

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар ойда бир марта

-

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

56.

«test.adliya.uz» платформаси орқали аҳолининг ҳуқуқий билимларини доимий равишда синовдан ўтказиб бориш.

Тест синовлари

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар чоракда бир марта

-

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

57.

«Қурилишда қонунийлик» номли мобил иловани ишлаб чиқиш, унинг функционал имкониятлари орқали аҳолига қурилиш соҳасига оид қонунчилик нормаларини тушунтириш, шу жумладан рухсат берувчи ҳужжатлар, қурилиш тартиб-таомиллари, шартномавий муносабатлар ва бошқа муҳим жиҳатлар юзасидан ўқув қўлланмалар, видеороликлар, тест ва савол-жавоблар, шунингдек график асосдаги ўйинлар орқали интерактив тарзда маълумотлар етказилишини таъминлаш.

Иловада фойдаланувчиларга қурилиш соҳасига оид ҳуқуқий саволларга тезкор, аниқ ва содда шаклда жавоб бериш имконини берувчи сунъий интеллект технологияларига асосланган ҳуқуқий ёрдам чат-ботини яратиш.

Мобил иловага ноқонуний қурилишлар ва қурилишда йўл қўйилаётган ҳуқуқбузарликлар ҳақида ахборот бериш имкониятини (фото, видео ва манзил киритиш орқали) жорий этиш, бу орқали жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда тегишли ташкилотларга маълумотларни автоматик равишда етказиш механизмини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.

Мобил илова

2027 йил май

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

III. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш

58.

Ёшларда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги борасидаги тушунчаларни мустаҳкамлаш ҳамда зўравонликка нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотишга қаратилган ахборот материалларини тайёрлаш ҳамда уларни оммавий ахборот воситаларида равишда эфирга узатиб бориш.

Ижтимоий роликлар
ва ахборот материаллар

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар ойда бир марта

-

Ички ишлар вазирлиги,

Кинематография агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ўзбекистон МТРК

59.

Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва ҳуқуқий билимларни оммалаштириш мақсадида кенг аудиторияга эга марказий телеканаллар эфирида намойиш қилинаётган кўрсатувлар орасида 30 сониялик ҳуқуқий мавзуларда тест лавҳаларини мунтазам тарзда эфирга узатиб бориш.

Қисқа видеолавҳаларда фуқароларнинг кундалик ҳаётида учраши мумкин бўлган ҳуқуқий ҳолатларга оид саволлар ва уларнинг тўғри жавобларини содда, тушунарли ва қизиқарли услубда ёритиш.

Телелойиҳа

2027 йил давомида,

ҳар ойда икки марта

-

Ўзбекистон МТРК,

Адлия вазирлиги

60.

Кундалик ҳаётда учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни эркин ва самимий тарзда муҳокама қилишга қаратилган кўрсатувини ҳуқуқшунослар иштирокида тайёрлаб, телевидение орқали намойиш этиш.

Телелойиҳа

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар чоракда икки марта

-

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон МТРК,

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(келишув асосида)

61.

Болаларда ҳуқуқий онг ва одоб-ахлоқ маданиятини шакллантириш, уларнинг ёшига мос тарзда асосий ҳуқуқий билимларни сингдириш мақсадида турли кўринишдаги телелойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

Телелойиҳалар

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар чоракда икки марта

-

Ўзбекистон МТРК,

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(келишув асосида)

62.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, юридик билимларга қизиқишни кучайтириш мақсадида мунтазам равишда «Ҳуқуқий радиовикторина» ташкил этиш ҳамда иштирокчилар орасидан ғолибларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириб бориш.

Радио викторина

2026 йил давомида,

ҳар ойда бир марта

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон МТРК

63.

Тўйлар, оилавий маросимлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишда исрофгарчиликка йўл қўймаслик, миллий қадрият ва урф-одатларни асраб-авайлаган ҳолда соддалик ва тежамкорликни тарғиб этиш, ёшлар онгида масъулиятли истеъмол маданиятини шакллантиришга қаратилган телекўрсатувлар ва ижтимоий видеороликлар тайёрлаш.

Мазкур медиа маҳсулотларда оилавий ҳаётга оид анъаналар, маросимларда меъёр ва одобни сақлаш, ортиқча дабдаба ва рақобатга берилмасликнинг ижтимоий аҳамияти ёритиш.

Телелойиҳалар

2026 йил давомида,

ҳар ойда бир марта

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон МТРК,

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(келишув асосида)

64.

Аҳолининг қонунчилик ҳужжатларидаги янгиликлар ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлардан хабардорлигини ошириш мақсадида «Ҳуқуқий ахборот» радио лойиҳасини йўлга қўйиш.

Радио лойиҳалар

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар чоракда икки марта

-

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон МТРК,

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(келишув асосида)

65.

Ҳуқуқий билимларни кенг оммага тушунарли тарзда етказиш учун ижтимоий тармоқлар ва телевидениеда «Ҳуқуқий эслатма» рукнида 1 дақиқа давом этадиган видеороликлар тайёрлаб, мунтазам эълон қилиб бориш.

Телелойиҳа

2026-2027 йиллар давомида,

доимий

-

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон МТРК,

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(келишув асосида)

66.

Телевидение орқали эфирга узатилаётган янгиликлар вақтида экраннинг пастки қисмида фуқаролар учун амалий ҳуқуқий тавсияларни ва қонунчиликдаги янгиликларни субтитрлар (титрлар) кўринишида бериб бориш.

Телелойиҳа

2026-2027 йиллар давомида,

доимий

-

Ўзбекистон МТРК,

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(келишув асосида)

67.

Аҳоли орасида учраётган долзарб муаммолар — миграция, ижтимоий ёрдам олиш, ер муносабатлари, уй-жой билан таъминлаш, коммунал хизматлар, қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, алимент ундириш, ишга жойлашиш, таълим олиш ва бошқа ижтимоий-ҳуқуқий масалалар юзасидан аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган кўрсатувлар тайёрлаш ва эфирга узатиш.

Кўрсатувлар

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар чоракда икки марта

-

Ўзбекистон МТРК,

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(келишув асосида)

68.

Жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг шахсий ривожланиш ҳамда жамият тараққиёти учун салбий оқибатлар келтириб чиқаришига оид теледастурлар тайёрлаш ва эфирга узатиш.

Теледастурлар

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар чоракда икки марта

-

Ўзбекистон МТРК,

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(келишув асосида),

Ички ишлар вазирлиги

IV. Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш

69.

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқ-тартибот барқарорлигини мустаҳкамлаш ҳамда коррупцияга қарши курашишда ҳуқуқий маданиятнинг ўрнини ва таъсир доирасини чуқур таҳлил қилишга қаратилган фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни ташкил этиш.

Илмий тадқиқот ишлари, илмий таҳлиллар

2026 йил

сентябрь

-

Ички ишлар вазирлиги

70.

Аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга оид илмий-назарий асосларни чуқур ўрганиш бўйича фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш.

Илмий тадқиқот ишлари, илмий таҳлиллар

2026 йил ноябрь

-

Адлия вазирлиги

71.

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳолати ҳамда бу соҳадаги давлат сиёсатини амалга ошириш самарадорлигини ўрганиш учун сўровномалар ўтказиш.

Сўровнома

2026 йил декабрь,

2027 йил июнь

-

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги

72.

Барча даражадаги таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия жараёнини янада самарали ташкил этиш мақсадида илғор педагогик ёндашувларга асосланган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга жорий этиш.

Услубий қўлланма

2026 йил ноябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

73.

Турли ҳудудларда аҳолининг ҳуқуқий маданият даражасидаги тафовутларни ўрганиш, уларнинг сабабларини аниқлаш ва мавжуд номутаносибликларни бартараф этишга қаратилган илмий асосланган ечимларни ишлаб чиқиш.

Илмий тадқиқот ишлари, илмий таҳлиллар

2026 йил декабрь

-

Адлия вазирлиги,

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази

(келишув асосида)

74.

Хорижий мамлакатларда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга доир илғор тажрибаларни қиёсий-ҳуқуқий тадқиқотлар асосида чуқур ўрганиш ҳамда уларни Ўзбекистон шароитига мослаштириш бўйича илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқиш.

Илмий тадқиқот ишлари, илмий таҳлиллар

2027 йил январь

-

Адлия вазирлиги

75.

Ҳуқуқий маданият даражасини комплекс баҳолаш имконини берувчи замонавий методологияларни ишлаб чиқиш, жумладан, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда мунтазам мониторинг ва таҳлил тизимини яратиш.

Таҳлилий материаллар

2027 йил январь

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

76.

Ҳуқуқий тарғибот фаолиятининг таъсирчанлигини ошириш мақсадида инсон тафаккури, эмоционал идроки ва хулқ-атворига таъсир кўрсатувчи замонавий илмий ёндашувлар — жумладан, нейропсихология ва когнитив фанлар асосида ишлаб чиқилган методларни ўрганиш, уларнинг натижалари асосида амалий таклифлар ишлаб чиқиш ва тарғибот стратегияларини такомиллаштириш.

Илмий тадқиқот ишлари, илмий таҳлиллар

2027 йил февраль

-

Адлия вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

77.

Аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда анъанавий ҳамда замонавий усулларнинг ўзига хос жиҳатларини илмий жиҳатдан чуқур ўрганиш, хусусан, ижтимоий тармоқлар, сунъий интеллект, мобил иловалар ва рақамли платформаларнинг ушбу жараёндаги ўрнини таҳлил қилишга қаратилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш.

Илмий тадқиқот ишлари, илмий таҳлиллар

2027 йил март

-

Адлия вазирлиги

78.

Аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари (ёшлар, аёллар, тадбиркорлар ва бошқалар) ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг самарали усулларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда уларнинг натижаларини илмий нашрларда эълон қилиш чораларини кўриш.

Илмий тадқиқот ишлари, илмий таҳлиллар

2027 йил апрель

-

Адлия вазирлиги

79.

Турли ёш гуруҳлари ҳамда ижтимоий қатламларда ҳуқуқий маданиятнинг ривожланиш ҳолати ва динамикасини таҳлил қилиш мақсадида социологик ва психологик йўналишдаги чуқурлаштирилган илмий тадқиқотларни ўтказиш.

Илмий тадқиқот ишлари, илмий таҳлиллар,

сўровномалар

2027 йил июль

-

Адлия вазирлиги,

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази

(келишув асосида)

80.

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларда, «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида ҳуқуқий ахборотни етказиш бўйича сўровнома ўтказиш ва сўровнома натижасига кўра манзилли ахборот тарқатишни йўлга қўйиш.

Сўровнома

2026-2027 йиллар давомида,

ҳар чоракда бир марта

-

Адлия вазирлиги

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2026 й., 09/26/202/0416-сон)