Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг
қарори
Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 24 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3233-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Транспорт вазирлиги ҳамда Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 20 мартдаги 01-02/12-10, 14, 7, 3/2-сон қарори (рўйхат рақами 3233, 2020 йил 2 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.05.2020 й., 10/20/3233/0540-сон) билан тасдиқланган Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Божхона қўмитаси раиси А. МАВЛОНОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 9 апрель,
7-сон
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 8 апрель,
355-сон
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 12 март,
1-сон
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 11 март,
1-сон
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 9 апрелдаги 7-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 апрелдаги 355-сон, Транспорт вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 1-сон ҳамда Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 12 мартдаги 1-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-бандда:
а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«багаж — йўловчига тегишли бўлган, багаж вагонида ташиш учун йўл ҳужжати (чипта) бўйича қабул қилинадиган буюмлар;»;
б) саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«йўловчи — йўл ҳужжатига эга бўлган, поездда сафарни амалга ошираётган ёки темир йўл вокзали (станцияси) ёхуд йўловчилар платформаси ҳудудида бевосита сафарга кетишдан аввал ёки бевосита сафардан кейин турган жисмоний шахс;»;
д) ўнинчи хатбошидаги «йўловчи ташиш поезди» деган сўзлар «йўловчи поезди» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
э) ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қўл юки — йўловчининг вазн ва ўлчовлар бўйича чекловлар мавжуд бўлган, у ўзи билан йўловчилар вагонида тўловсиз олиб юрадиган шахсий буюмлари;»;
ф) ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«темир йўл станцияси — поездларни қабул қилиш, жўнатиш, кесиштириш ва қувиб ўтиш операцияларини, багажни, юк багажини, юкларни, почта ва курьерлик жўнатмаларини қабул қилиш, бериш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш операцияларини, поездларни тарқатиш ва тузиш бўйича манёвр ишларини ҳамда поездлар билан техник операцияларни амалга ошириш имконини берадиган, асосий темир йўллардан ташқари темир йўлларнинг қўшимча гуруҳларига эга бўлган алоҳида пункт;»;
г) ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«йўл ҳужжати (чипта) — умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида йўловчи ташиш шартномаси тузилганлигини тасдиқловчи белгиланган намунадаги ташиш ҳужжати.».
2. 3 ва 4-бандларнинг биринчи хатбошилари, 6-банднинг «а» ва «б» кичик бандлари ҳамда 11 ва 12-бандлардан «ташиш» деган сўз чиқариб ташлансин.
3. 3-бобнинг номидаги «Йўловчи ташиш поездида» деган сўзлар «Йўловчи поездида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 17-бандда:
ўн иккинчи хатбошидаги «йўловчи ташиш поездлари» деган сўзлар «йўловчи поездлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 18-банддаги «йўловчиларни ташиш поезди» деган сўзлар «йўловчи поезди» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2026 й., 10/26/3233-3/0414-сон)