21.04.2026 йилдаги ПҚ-150-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва санъат соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда хусусий сектор иштирокини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва санъат соҳасида бошқарувни такомиллаштириш, лойиҳавий ва натижага қаратилган молиялаштириш тизимини жорий этиш, соҳада хусусий секторнинг иштирокини ошириш ҳамда давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Асосий мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар ушбу қарорнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) маданият ва санъат соҳасида бошқарув самарадорлигини ошириш, ташкилий тузилмаларни мақбуллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) соҳада натижага йўналтирилган молиялаштириш тизимини жорий этиш, давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш ва хусусий секторни жалб этиш орқали хизмат кўрсатиш сифатини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) медиамаконда миллий контентларни кўпайтириш ҳамда сунъий интеллект платформаларида ўзбек миллий маданияти тўғрисида маълумотлар базасини яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Маданият марказларини трансформация қилиш ва ижодий жамоалар фаолиятини ривожлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Маданият вазирлиги тизимидаги маданият марказлари қуйидаги шаклларда трансформация қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Маданият вазирлиги тизимидаги маданият марказлари фаолияти номоддий маданий меросни тарғиб қилиш, ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш, шунингдек, технология, муҳандислик, ҳунармандчилик ва бошқа янги йўналишларда йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) туман (шаҳар) ҳокимликлари тизимига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) хусусий инвестицияларни жалб этиш ва (ёки) илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида фаолияти йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ресурслардан оқилона фойдаланиш учун самарасиз маданият марказлари фаолияти мақбуллаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) маданият марказлари тугатилиши натижасида мақбуллаштирилган штат бирликлари ҳисобидан 2026 йил 1 июлдан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Ўзбекистон давлат филармонияси Андижон вилояти бўлимидаги Андижон ёшлар симфоник оркестри учун 50 та штат бирлиги ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Маданият вазирлиги тизимида 50 та штат бирлигидан иборат «Тумор» давлат рақс ансамбли» давлат муассасаси ташкил этилади. Бунда ансамбль ходимларига Ўзбекистон давлат филармонияси ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби татбиқ этилади ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартларининг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари 1,7 коэффициентга оширилган ҳолда қўлланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) маданият марказларида янги лавозимлар, шу жумладан, директор лавозими жорий қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) маданият вазирига ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг тузилмалари ва штатлар жадвалига ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) давлат маданият муассасаларининг мол-мулкини сотишдан тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади ҳамда маданият марказларининг фаолиятини ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Бошқарув тизимини такомиллаштириш ва натижага қаратилган молиялаштиришни жорий этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман (шаҳар) маданият бўлимлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 июлдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) туман (шаҳар) маданият бўлимлари (кейинги ўринларда — маданият бўлимлари) раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, шунингдек, рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш чоралари Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари бошлиқлари томонидан Ўзбекистон Республикаси маданият вазири билан келишган ҳолда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ҳар бир маданият бўлими раҳбари учун йиллик энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) мажбурий тарзда белгилаш ҳамда натижаси асосида рағбатлантириш ёки лавозимига лойиқлигини қайта кўриб чиқиш тизими яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) маданият бўлимлари Маданият вазирлиги томонидан юритиладиган рейтинг натижалари асосида рағбатлантирилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) рейтинг 2027 йилдан бошлаб ҳар йилнинг якуни бўйича юритилади ҳамда унда маданий тадбирларга аҳоли қамрови ва миллий қадриятларни асраш билан боғлиқ кўрсаткичларга устуворлик берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) рейтингда энг юқори ўринни эгаллаган маданият бўлимлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан рағбатлантириб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) рағбатлантириш учун ажратиладиган маблағларни маданият бўлими ва туман (шаҳар)даги бошқа маданият ташкилотларига қуйидаги мақсадлар учун йўналтиришга рухсат берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80 фоизи — моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, зарур жиҳозларни харид қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 фоизи — раҳбар ва ходимларини моддий рағбатлантириш ҳамда ходимларни малака ошириш ва тажриба алмашиш учун маҳаллий ва хорижий сафарларга юбориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 2027 йил 1 январдан бошлаб Маданият вазирлиги тизим ташкилотларининг маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган барча харажатларини республика бюджетидан молиялаштириш тизими йўлга қўйилсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Маданият вазирлигининг республика бюджетидан молиялаштирилаётган тизим ташкилотлари ва ҳудудий маданият органлари тўғридан-тўғри Маданият вазирлиги томонидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) даражасида молиялаштирилаётган Маданият вазирлигининг тизим ташкилотларининг барча харажатлари ҳудудий маданият органлари орқали молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Маданият таълими муассасаларини ривожлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги Республика мусиқа ва санъат техникуми, Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк техникуми ҳамда Маданият вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари фаолияти 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Республика мусиқа ва санъат техникуми ҳамда Республика эстрада ва цирк техникумида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) 2 йиллик бошланғич касбий таълим, 6 ойдан 2 йилгача бўлган муддатда ўрта касбий таълим ҳамда камида 2 йиллик ўрта махсус касбий таълим дастурлари асосида ўқитиш тизими жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) бакалавриат таълим дастурлари билан интеграциялаштирилган «2+2» дастурлари асосида ўқитишга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) Маданият вазирлиги билан ўқув режа ва дастурлари келишилади ҳамда вазирлик кадрлар буюртмачиси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Маданият вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактабларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) ўқувчилар мусиқа йўналишида 5-синфдан ҳамда рақс, театр, халқ ижодиёти, тасвирий ва амалий санъат йўналишларида 9-синфдан бошлаб қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) мактаб-интернатлар учун белгиланган амалдаги нормалар татбиқ этилади, жумладан, мактаб ўқувчиларининг таълим олиш ва яшаш харажатлари тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, уларни овқатлантириш харажатлари Давлат бюджети ҳамда ота-оналар тўлови маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) Маданият вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларнинг битирувчиларига болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш ва сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 2030 йил 1 январга қадар тажриба тариқасида Маданият вазирлиги тасарруфидаги маданият объектларида давлат ташаббускорлари томонидан умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик асосида хусусий шерикка беришнинг 1-иловага мувофиқ соддалаштирилган тартиби жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 2028 йил 1 августга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида биттадан болалар мусиқа ва санъат мактаби фаолиятини юритишнинг қуйидаги давлат-хусусий шериклик шакли жорий этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) болалар мусиқа ва санъат мактаблари учун назарда тутилган Давлат бюджетидан маблағлар хусусий шерикка субсидия кўринишида ажратиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) хусусий шерик учун таълим сифати, ўқув жараёни, ўқувчилар сони ва давомати, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ютуқлари бўйича энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) белгиланади ва кўрсаткичларга қараб қўшимча рағбатлантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) давлат шериги томонидан энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари ижроси мониторинг қилиб борилади, талаблар бажарилмаса, шартнома қайта кўриб чиқилади ёки бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 2026 йил 1 июлдан бошлаб тажриба тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида биттадан «Маданият меҳмонхонаси» маданий кластери инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳаси) амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилансинки, инвестиция лойиҳаси доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2-иловага мувофиқ лойиҳаларни амалга ошириш тадбирлари белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) инвесторларни танлаб олишнинг асосий мезонлари лойиҳани амалга ошириш муддати, шунингдек, таклиф этиладиган капитал қўйилмалар ва инвестициялар миқдори ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. 2026 йил 1 августдан бошлаб соҳада нодавлат ва хусусий сектор иштирокини кучайтириш бўйича қуйидаги йўналишларда грантлар ажратиш тизими жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) театр, цирк, мусиқа, рақс, номоддий маданий мерос, кино ва анимация ҳамда маданият таълими соҳасидаги лойиҳалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) адабий асарлар яратиш, маданият соҳасида инклюзивлик ва ижтимоий йўналишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) стартап ва ижодий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) инновациялар, сунъий интеллект ва рақамлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Маданият вазирлиги 2026 йил 1 августга қадар эълон қилинадиган лойиҳалар учун «ERP madaniyat» ягона бошқарув тизими доирасида қўшимча «madaniyatgrant.uz» платформасини яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Маданият вазирлигига ушбу ишларни амалга ошириш учун 2026 йил июлдан бошлаб нодавлат театр ва театр-студияларига давлат буюртмаси учун ажратилаётган маблағларга қўшимча Давлат бюджетидан 20 миллиард сўм ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилансинки, соҳадаги хусусий сектор улушини кенгайтириш ҳамда нодавлат маданият ташкилотларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2026 йил 1 июлдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) нодавлат маданият ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан бозор фоиз ставкаларида миллий валютада ажратиладиган, қиймати 20 миллиард сўмгача бўлган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Давлат бюджети ҳисобидан компенсация тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) нодавлат маданият ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўзининг бино ва иншоотларида маданият ва санъат фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга мазкур фаолият билан боғлиқ бўлган коммунал харажатларининг 50 фоизи Давлат бюджетидан қоплаб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) янги нодавлат маданият ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида ҳар бир ҳудуддан мақбул ер участкалари «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон онлайн аукцион савдоларига мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. 2026 йил 1 майдан бошлаб Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Маданият вазирлиги ҳамда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига ижодий маҳсулотлар яратиш, соҳада сунъий интеллектни ривожлантириш, мусиқа чолғулари, овоз ёзиш ва кучайтиргич ускуналар, ёритиш мосламалари ҳамда саҳна либосларини харид қилиш билан боғлиқ товарлар (ишлар, хизматлар) харидини давлат харидларининг «таклиф сўрови» тартиб-таомили асосида амалга оширишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қуйидаги мақсадлар учун 2026 — 2030 йилларда 1 триллион сўм миқдордаги маблағ ажратилишини таъминласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) бир ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) янги йўналишларда ташкил қилинадиган маданият марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 120 миллиард сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Маданият вазирлиги фаолиятига кўмаклашиш ва янги лойиҳаларни ташкил этиш учун 50 миллиард сўм миқдоридаги маблағни республика бюджетининг 2026 йил биринчи чорак якунлари бўйича даромадлар прогнозининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ажратсин, шунингдек, Маданият вазирлигининг ҳисоб-китобига асосан зарур маблағларни 2027 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Маданият вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари фаолиятини ривожлантириш мақсадлари учун 2026 — 2030 йилларда жами 830 миллиард сўм, шундан 2026 йилда 100 миллиард сўм, 2027 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети ҳисобидан босқичма-босқич ажратиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Маданият ва санъат соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда хусусий сектор иштирокини рағбатлантириш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2027 — 2029 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва қўшимча бинолар қуриш режалаштирилган ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Маданият вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) икки ҳафта муддатда маданият марказлари фаолиятини трансформация қилиш, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш ва мақбуллаштиришни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини юритишни ва бошқарувини хусусий шерикка бериш ва маданият меҳмонхонасини ташкил қилишни босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларида амалга ошириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб маданият вазири О.А. Назарбеков белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 21 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-150-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 апрелдаги ПҚ-150-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият объектларини давлат-хусусий шериклик асосида хусусий шерикларга беришнинг соддалаштирилган тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият объектларини давлат-хусусий шериклик асосида хусусий шерикларга беришнинг қуйидаги соддалаштирилган тартиби жорий этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маданият объектлари бўйича дастлабки молиявий ҳисоб-китоблар тайёрланиши шарти билан лойиҳани баҳолаш ҳужжатини ишлаб чиқиш талаблари бекор қилинади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) хусусий шерик маданият объектларида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширишда давлат экспертизасидан ўтказиш учун давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга асосан лойиҳа-смета ҳужжатларини ваколатли органга тўғридан-тўғри тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) хусусий шерикка берилган бино ва иншоотлар эксплуатациясини амалга оширишда табиий газ, электр энергияси, совуқ сув ва иситиш тизимини етказиб берувчи корхоналар билан битим амал қилинадиган давр мобайнида тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) хусусий шерик маданият объектларида ушбу фаолият турлари билан биргаликда давлат шеригининг асосий фаолият турига халақит бермаган ҳолда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга асосан бошқа фаолият турларини ҳам амалга ошириши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) давлат шериги ташаббуси билан бир босқичли тендер эълон қилинган муддатда талабгор бир нафарни ташкил қилса, таклиф билдирган талабгор билан ўн кун муддатда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим имзоланади. Бунда талабгорлар икки ва ундан ортиқ бўлган ҳолларда ғолиб Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маданият объектларида хусусий шерик томонидан янги барпо этилган, реконструкция қилинган бино ва иншоотларнинг тегишли қисмларига нисбатан туманлар ва шаҳарлар тоифасидан келиб чиқиб, қуйидаги бандга мувофиқ мулк ҳуқуқи расмийлаштирилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) хусусий шерик томонидан янги барпо этилган, реконструкция қилинган маданият объектлари бўйича ҳар бир объектга алоҳида ёндашув асосида ишлаб чиқилган лойиҳа концепциясига мувофиқ туман (шаҳар)лар тоифасидан келиб чиқиб, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муддати якунлангандан сўнг хусусий шерикка тегишли объектлар қуйидаги қисмларда мулк ҳуқуқи билан ўтказиб берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) 1-тоифадаги туман ва шаҳарларда — 20 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) 2-тоифадаги туман ва шаҳарларда — 30 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) 3-тоифадаги туман ва шаҳарларда — 40 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) 4 ва 5-тоифалардаги туманларда — 50 фоизи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу кичик бандга мувофиқ тегишли ҳужжатлар Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Маданият вазирлигининг талабномаларига асосан расмийлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат шериги томонидан дастлабки ва қайта эълонга жойлаштирилган ҳамда фаолият кўрсатмаётган маданият объектлари бўйича талабгорлардан таклифлар келиб тушмаган тақдирда, ушбу объектлар бир ой муддатда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади, фойдаланишда бўлган объектлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат шериги томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг соддалаштирилган тартиби доирасида хусусий шерикни танлаш ва лойиҳани амалга ошириш ушбу тартибга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маданият объектларини қуриш, таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш шарти билан хусусий шерикка таклифни тақдим этишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) маданият объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар хусусий шерик томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) маданият муассасалари ходимларининг (хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар, шунингдек, хусусий шерик томонидан жалб қилинган ходимлар бундан мустасно) иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маданият объектлари фаолиятини хусусий шерикка бошқарувга беришда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) маданият объектлари фаолиятини сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар хусусий шерик ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) маданият объектларида тўгаракларда иштирок этадиган Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандларига, шунингдек, камида 3 та миллий тўгараклар иштирокчиларига тўловлар уларнинг сонидан келиб чиқиб, Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу банд қоидалари бошқа маданият объектларини хусусий шерикка бошқарувга беришга ҳам жорий қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича молиявий мажбуриятлар ҳисобини доимий юритади ва расмий веб-сайтида эълон қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият объектларини давлат-хусусий шериклик асосида хусусий шерикларга беришнинг соддалаштирилган тартибига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат шериги томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг соддалаштирилган тартиби доирасида хусусий шерикни танлаш ва лойиҳани амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддати

1-босқич

Давлат шериги

Иқтисодий ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, дастлабки баҳолаш тартиби асосида лойиҳаларни танлайди.

Заруратга кўра

2-босқич

Давлат шериги

ДХШ лойиҳасининг концепцияси, дастлабки молиявий ҳисоб-китоблар, тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битимни алоҳида ёндашув асосида ишлаб чиқади.

Заруратга кўра

3-босқич

Давлат шериги

Тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини, заруратга кўра, ваколатли органга келишишга киритади.

5 кун

4-босқич

Ваколатли давлат органи

(Иқтисодиёт ва молия вазирлиги)

Тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини келишади ва давлат шеригига қайтаради.

5 кун

5-босқич

Давлат шериги

Давлат шериги томонидан тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини тасдиқлайди ва расмий веб-сайтларда тендер эълон қилади.

30 кундан кам бўлмаган муддатда

6-босқич

Тендер комиссияси

Тендер ўтказиш жараёнида талабгорларнинг техник ва тижорат (молиявий) таклифларини кўриб чиқади ҳамда баҳолайди.

10 кун

7-босқич

Давлат шериги ва тендер ғолиби ёки захирадаги ғолиб

Тендер натижалари бўйича аниқланган тендер ғолиби ёки захирадаги ғолиб билан ДХШ тўғрисидаги битимни имзолайди ва лойиҳани амалга оширишни бошлайди.

10 кун

8-босқич

Ваколатли давлат органи

ДХШ тўғрисидаги битим, ДХШ лойиҳаси концепциясини реестрга киритади ва рўйхатдан ўтказади.

3 кун

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 апрелдаги ПҚ-150-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маданият меҳмонхонаси» маданий кластери инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Маданият вазирлиги «Маданият меҳмонхонаси» маданий кластери инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳаси) концепцияси ҳамда биноларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат активларини бошқариш агентлиги, Маданият вазирлиги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича белгиланган тартибда аукцион савдоларини ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда аукцион савдоларига Маданият вазирлиги тизимидаги объектлар (олий ва касбий таълим ташкилотлари, давлат театрларидан ташқари) чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қуйидагиларни ўз ичига олган «меҳмонхона — ресторан — савдо дўкони — маданият муассасаси» ўзаро интеграциялашган тизим орқали туристлар учун комплекс хизмат кўрсатадиган янги турдаги миллий мажмуа барпо этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) миллий услубда замонавий меҳмонхона ва ресторан, туристлар учун миллий маҳсулотларни ясаш бўйича маҳорат дарслари ташкил этиш ҳамда ушбу маҳсулотларни реализация қилишга мўлжалланган савдо дўкони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) халқ қўшиқлари, анъанавий рақс, театр, куйлар ижро этиладиган ҳамда кинофильмлар намойиш этишга мўлжалланган томоша зали, маҳорат дарслари, мусиқа чолғу ижрочилиги ва маданий учрашувлар учун мўлжалланган маданият маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) кулолчилик, зардўзлик, кандакорлик каби ҳунармандчилик санъатини кўрсатадиган миллий ҳунармандчилик устахонаси, маҳаллий ва чет эллик рассомларнинг асарлари намойиш этиладиган тасвирий санъат галереяси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган объект қуйидагича тасарруф этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) инвестор томонидан қуриладиган объектлар камида йигирма беш йил асосий фаолиятини сақлаб қолади ҳамда лойиҳа муддати тугагандан сўнг меҳмонхона ва ресторан инвесторга мулк ҳуқуқи асосида берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) савдо дўкони, томоша зали, маданият маркази, тасвирий санъат галереяси, миллий ҳунармандчилик устахонаси (умумий объектнинг 40 фоизигача қисми) Маданият вазирлиги тасарруфида қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат активларини бошқариш агентлиги Маданият вазирлиги билан биргаликда меҳмонхона ва ресторанни Инвесторга мулк ҳуқуқи асосида ўтказиб бериш бўйича намунавий талабнома лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда талабнома асосида инвесторга меҳмонхона ва ресторан мулк ҳуқуқи асосида ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Инвестиция лойиҳаси биноларига зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини олиб келиш ушбу лойиҳани амалга ошириш учун тузилган шартномада белгиланган муддатларни ҳисобга олган ҳолда электр таъминоти, газ таъминоти, ичимлик суви ва оқова сув ҳамда алоқа қисми бўйича тегишлилигига кўра «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбектелеком» АК, «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Инвесторнинг ташаббуси билан келишув бекор қилинган тақдирда, унинг инвестиция лойиҳасини амалга оширишга сарфлаган харажатлари қопланмайди, қурилиши тугалланмаган объект давлат мулкига ўтказилади ва ушбу қарорга мувофиқ инвесторлар қайтадан қидириб топилади ва танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тижорат банкларига инвесторларга инвестиция лойиҳаси объекти доирасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида қўшимча объектлар қуриш учун 10 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли давр билан тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда кредитлар бериш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Инвестиция лойиҳаси доирасида фойдаланишга топшириладиган объектларда фаолият олиб борувчи ходимлар Маданият вазирлиги ҳамда Туризм қўмитаси томонидан ўқитилади ва малакаси оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 апрелдаги ПҚ-150-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва санъат соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда хусусий сектор иштирокини рағбатлантириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Маданият вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотларини бир вақтда республика бюджетидан марказлашган тартибда молиялаштириш тизимига ўтказиш учун «UzAsbo» дастурий мажмуасига тегишли ўзгартиришлар киритиш.

«UzAsbo» дастурий мажмуасига тегишли ўзгартиришларни киритиш бўйича зарур чоралар кўриш.

2027 йил январь

Маданият вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2.

«Тумор» давлат рақс ансамбли фаолиятини йўлга қўйиш, мусиқа чолғулари, овоз кучайтириш мосламалари, ёритиш ускуналари, саҳна либослари ва бошқа зарур анжомларни Давлат бюджетидан харид қилиш ҳамда Тошкент шаҳридан ансамбль учун мақбул бино ажратиш.

1. Ансамбль фаолиятини ташкил этиш учун Тошкент шаҳридан мақбул жой ажратиш.

2026 йил июль

Маданият вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Ансамбль учун зарур воситалар рўйхатини шакллантириш ҳамда харид қилиш.

2026 йил август — октябрь

3. Ансамбль фаолиятини самарали йўлга қўйиш.

2026 йил ноябрь

3.

Давлат-хусусий шериклик асосида фаолиятини юритиш ва бошқарувга бериладиган болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини йўлга қўйиш тартибини белгилаш.

Давлат-хусусий шериклик асосида фаолиятини юритиш ва бошқарувга бериладиган болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини йўлга қўйиш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда, болалар мусиқа ва санъат мактаблари рўйхати Маданият вазирлиги томонидан аниқланади.

2026 йил июнь

Маданият вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

4.

«Маданият меҳмонхонаси» маданий кластери инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун инвесторларни аукцион савдолари асосида аниқлаш бўйича белгиланган тартибда зарур чоралар кўриш.

Лойиҳани амалга ошириш бўйича белгиланган тартибда аукцион савдоларини ташкил қилиш.

2026 йил сентябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Маданият вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

5.

«Маданият меҳмонхонаси» маданий кластери инвестиция лойиҳаси концепциясини тасдиқлаш.

Бунда лойиҳанинг инвестиция шартлари асосида амалга оширилиши тўғрисидаги намунавий келишув лойиҳаси ишлаб чиқилишини таъминлаш.

1. «Маданият меҳмонхонаси» маданий кластери инвестиция лойиҳаси концепциясини ҳар бир ҳудуд бўйича ишлаб чиқиш.

2. Лойиҳа концепциясини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Лойиҳанинг инвестиция шартлари асосида амалга оширилиши тўғрисидаги намунавий келишув лойиҳасини ишлаб чиқиш.

4. Лойиҳа концепциясини тасдиқлаш.

2026 йил сентябрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Маданият вазирлиги

6.

Концепция ва техник топшириқлар асосида «Маданият меҳмонхонаси» биноларининг намунавий лойиҳаларини тасдиқлаш.

1. Лойиҳа концепцияси ва техник топшириқлар асосида «Маданият меҳмонхонаси» биноларининг намунавий лойиҳаларини ҳар бир ҳудуд бўйича ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил сентябрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Маданият вазирлиги

2. Намунавий лойиҳалар асосида лойиҳалар амалга оширилишини таъминлаш.

2026 — 2028 йиллар

7.

«Маданият меҳмонхонаси» маданий кластери инвестиция лойиҳасини амалга оширган инвесторга меҳмонхона ва ресторанни мулк ҳуқуқи асосида ўтказиб бериш.

Меҳмонхона ва ресторанни инвесторга мулк ҳуқуқи асосида ўтказиб бериш бўйича намунавий талабнома лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Икки ой муддатда

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Маданият вазирлиги

8.

Меҳмонхоналарда миллийликни тарғиб этишни оммалаштириш.

1. Оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Меҳмонхоналарда миллийликдан фойдаланиш бўйича амалий қўлланмалар тайёрлаш ва уларни жорий этиш бўйича тавсиялар бериш.

2026 йил сентябрь

Туризм қўмитаси,

Маданият вазирлиги

9.

ДХШ ва инвестиция лойиҳалари доирасида биноларга зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини олиб келиш, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун тузилган шартномада белгиланган муддатларни ҳисобга олган ҳолда электр таъминоти, газ таъминоти, ичимлик суви ва оқова сув ҳамда алоқа қисми бўйича тегишлилигига кўра «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбектелеком» АК, «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан белгиланган тартибда амалга ошириш.

1. Инвестиция объекти бўйича муҳандислик-коммуникация тармоқларига эҳтиёжни аниқлаш ва тегишли ташкилотлардан техник шартларни олиш.

2. «Ўзбекэнерго», «Ўзтрансгаз», «Ўзсувтаъминот» ва «Ўзбектелеком» билан келишилган ҳолда ташқи тармоқларни тортиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ишлари бўйича қўшма иш графигини ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич амалга ошириш.

2026 йилдан бошлаб режа асосида

«Ўзбекэнерго» АЖ,

«Ўзтрансгаз» АЖ,

«Ўзбектелеком» АК,

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Маданият вазирлиги

10.

Тижорат банклари томонидан инвесторларга инвестиция лойиҳаси объекти доирасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида қўшимча объектлар қуриш учун 10 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли давр билан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда кредитлар бериш.

1. Инвесторлар томонидан тақдим этилган инвестиция лойиҳалари асосида қўшимча объектлар қуришни молиялаштириш учун кредитлар бериш.

2. Кредит маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан назорат ўрнатиш.

2026 йилдан бошлаб сўровга кўра

Марказий банк

11.

Маданият ва санъат соҳасида грант ажратиш тартибини тасдиқлаш.

Бунда танлов эълонлари, аризаларни қабул қилиш ва баҳолаш жараёнларини назарда тутувчи «madaniyatgrant.uz» ягона электрон платформасини ишга туширишни назарда тутиш.

1. Маданият ва санъат соҳасида грант ажратиш тартибини тасдиқлашга қаратилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил сентябрь

Маданият вазирлиги

2. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тасдиқлаш.

2026 йил октябрь

12.

Нодавлат маданият ташкилотларини давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш тартибини белгилаш.

1. Нодавлат маданият ташкилотларини давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш тартибини ишлаб чиқиш.

2026 йил сентябрь

Маданият вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Лойиҳани белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2026 йил октябрь

13.

Янги нодавлат маданият ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида ҳар бир ҳудуддан мақбул ер участкаларини «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон онлайн аукцион савдоларига мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида чиқариш ҳамда нодавлат маданият ташкилотлари учун ҳомийлик хайрияларини йўналтирган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш.

1. Янги қурилган массивларда демографик ўсиш, аҳоли жойлашуви ва зичлигини ҳисобга олган ҳолда келгуси йилларда янги нодавлат маданият ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида ҳар бир ҳудуддан мақбул ер участкаларини аниқлаш.

2. Аниқланган ер участкаларини «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон онлайн аукцион савдоларига мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида чиқариш.

3. Нодавлат маданият ташкилотлари учун бинолар қуриш ва реконструкция қилиш ишлари учун ҳомийлик хайрияларини йўналтирган тадбиркорлик субъектлари раҳбарларини давлат мукофотларига тавсия этиш.

Ҳар йили

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги

14.

Тайёрланадиган ва импорт қилинадиган ускуналар ҳамда моддий жисмлар рўйхати, шунингдек, йиғиладиган ҳақ ставкалари, уни йиғиш шартлари ва тартибини тасдиқлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил сентябрь

Маданият вазирлиги

2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2026 йил октябрь

3. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил ноябрь

15.

Маданият ва санъат соҳасида рақамли бошқарувга ўтиш, оммавий-маданий ва концерт томоша тадбирларида сунъий интеллект ва янги технологиялардан кенг фойдаланиш ишларини ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Вазирлик ва идораларнинг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш, хорижий тажрибани ўрганиш юзасидан хизмат сафарига юбориш ҳамда асослантирилган таклифлар тайёрлаш.

2026 йил сентябрь

Маданият вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Таклифлар асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил октябрь

3. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2026 йил ноябрь

4. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил декабрь

16.

Маданият вазирлиги томонидан маданият ва санъат йўналишида сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ижтимоий шериклик асосида ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар билан доимий ҳамкорликда самарали ишларни амалга ошириш.

2026 йилдан доимий

Маданият вазирлиги

17.

Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, маданий хилма-хиллигини очиб берувчи турли материаллар тайёрлаш бўйича нодавлат нотижорат ташкилотларга буюртма бериб бориш.

1. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос маданий хилма-хиллиги ҳамда хусусиятларини аниқлаш.

2. Буюртманинг молиялаштириш манбасига аниқлик киритиш.

Ҳар йили январь ойи

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

3. Материаллар тайёрлаш юзасидан буюртма бериш ҳамда шартнома имзолаш.

Ҳар йили камида 2 маротаба

18.

Тошкент шаҳридаги «Авиасозлар» маданият саройини Маданият вазирлиги тизимига ўтказиш ҳамда «Халқлар дўстлиги» саройи, «Авиасозлар» маданият саройи ва «Туркистон» санъат саройини реконструкция қилиш ва моддий-техника базасини яхшилаш.

1. Тошкент шаҳридаги маданият саройларини реконструкция қилишни 2028 — 2030 йиллардаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш бўйича таклиф тайёрлаш.

2027 йил декабрь

Маданият вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Тошкент шаҳри ҳокимлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Маданий мерос агентлиги

2. Дастурга асосан реконструкция ҳамда моддий-техника базасини такомиллаштириш ишларини амалга ошириш.

Белгиланган муддатларда

19.

Қарорнинг 4-иловасига мувофиқ реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва қўшимча бинолар қуриш режалаштирилган ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактабларини 2027 — 2029 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш ҳамда қуриш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш.

Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактабларини 2027 — 2029 йиллар учун тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш.

2027-2028 йиллар

Маданият вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

20.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари тизимида янги ташкил этиладиган ҳамда Маданият вазирлиги тизимидаги биноси мавжуд бўлмаган маданият марказлари учун янги бино қуриш ишларини 2027 йил ва келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш ҳамда қуриш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш.

1. Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда мос ер ажратиш чораларини кўриш.

2026 йил август

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Маданият марказларини 2027 йил ва келгуси йиллар учун тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш чораларини кўриш.

2026 йил декабрь

3. Қурилиш ишларини амалга ошириш ҳамда фойдаланишга топшириш.

2027 йил ва келгуси йиллар

21.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари тизимида янги ташкил этиладиган маданият марказлари биноларининг қурилиш ишлари якунига етказилгунга қадар, уларни вақтинча бошқа биноларга жойлаштириш ва тўлиқ фаолият олиб боришини таъминлаш.

Қурилиш ишлари якунига қадар маданият марказларини яқин ҳудуддаги бинога вақтинча барча шароитларни инобатга олган ҳолда жойлаштириш.

Режа-графикка асосан

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги

22.

Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотларга ажратилаётган бюджет маблағлари самарадорлигини ошириш юзасидан доимий мониторингни йўлга қўйиш.

1. Маданият вазирлиги тизимида қисқартирилаётган штат бирлиги ҳисобидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги марказий аппаратига 1 та штат бирлиги ажратиш.

2. Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартириш киритиш.

2027 йил январь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Маданият вазирлиги

23.

2027 йил 1 январдан бошлаб марказлашган тартибдаги молиялаштириш тизимига ўтиш муносабати билан Маданият вазирлиги тузилмасида амалдаги штат бирликлари доирасида вазирлик марказий аппарати ҳамда ҳудудий маданият бошқармаларининг молиявий йўналишдаги бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш.

1. Маданият вазирлиги марказий аппарати молия йўналишидаги бўлинмаларга қўшимча 10 та штат бирлиги ажратиш.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари молиявий йўналишидаги бўлинмаларига яна 4 тадан штат бирлиги ажратиш.

3. Маданият вазирлиги марказий аппарати ҳамда ҳудудий маданият бошқармаларининг амалдаги тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш.

2027 йил январь

Маданият вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

24.

Маданият соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш ҳужжатларининг намунавий шаклларини ишлаб чиқиш.

1. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг намунавий шаклларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш ҳужжатларини вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштириш.

Бир ой муддатда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Маданият вазирлиги

25.

Маданият объектлари фаолиятини давлат-хусусий шериклик асосида молиялаштириш тартибини белгилаш.

Маданият объектлари фаолиятини давлат-хусусий шериклик асосида молиялаштириш тартибини белгилаш. Бунда қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

маданият объектларида хусусий шерик томонидан ташкил этилган тўгаракларда иштирок этадиган Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари учун ҳамда 3 тадан кўп бўлмаган миллий тўгараклар иштирокчиларига тўловларни уларнинг сонидан келиб чиқиб, Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш.

Икки ой муддатда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Маданият вазирлиги

26.

Маданият объектларида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тендер комиссияси таркибини тасдиқлаш.

1. Маданият соҳасига оид алоҳида тендер комиссияси таркибини шакллантириш.

Бир ҳафта муддатда

Маданият вазирлиги

2. Тендер комиссияси таркибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Икки ой муддатда

27.

Маданият объектларини хусусий шерикка мулк ҳуқуқи асосида ўтказиб бериш.

Маданият объектларида хусусий шерик томонидан янгидан барпо этилган, реконструкция қилинган биноларни туманлар (шаҳарлар) тоифасидан келиб чиқиб, хусусий шерикка мулк ҳуқуқи асосида ўтказиб бериш бўйича намунавий талабнома лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Икки ой муддатда

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Маданият вазирлиги

28.

Қарорда белгиланган вазифалар ва таклиф этилган ташаббусларни амалга ошириш ҳамда маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш, соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳудуд миқёсида намуна ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш.

Наманган вилояти мисолида қарорда белгиланган вазифалар ва таклиф этилган ташаббусларни амалга ошириш ҳамда маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш, соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш бўйича тақдимот тайёрлаш.

2026 йил 5 май

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Маданият вазирлиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 апрелдаги ПҚ-150-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2027 — 2029 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва қўшимча бинолар қуриш режалаштирилган ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Мактаб номи

Амалга ошириладиган ишлар

Мактабларга бириктирилган олий таълим ташкилоти номи

2027 йил

1.

Р. Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби

Ўқув биноси, ётоқхона биноси, ошхона биноси ҳамда концерт залларини капитал таъмирлаш.

Ўзбекистон давлат консерваторияси

2.

В. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби

Ўқув биноси, ётоқхона биноси, ошхона биноси ҳамда концерт залларини капитал таъмирлаш.

Ўзбекистон давлат консерваторияси

3.

Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаби

1. Ўқув биносини қуриш.

2. Ётоқхона биносини қуриш.

3. Ошхона биносини қуриш.

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти

2028 йил

4.

Нукус ихтисослаштирилган маданият мактаби

1. Ётоқхона биносини қуриш.

2. Ошхона биносини қуриш.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

5.

Элликқалъа ихтисослаштирилган санъат мактаби

1. Ётоқхона биносини қуриш.

2. Ошхона биносини қуриш.

Ўзбекистон давлат консерваторияси

6.

Қарши ихтисослаштирилган санъат мактаби

1. Қўшимча ўқув биносини қуриш.

2. Ётоқхона биносини қуриш.

3. Ошхона биносини қуриш.

Ўзбекистон давлат консерваторияси

7.

Қарши ихтисослаштирилган маданият мактаби

1. Ўқув биносини қуриш.

2. Ётоқхона биносини қуриш.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

8.

Бекобод ихтисослаштирилган санъат мактаби

1. Ётоқхона биносини қуриш.

2. Ошхона биносини қуриш.

3. Концерт залини қуриш.

Ўзбекистон давлат консерваторияси

9.

Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаби

1. Ётоқхона биносини қуриш.

2. Ошхона биносини қуриш.

Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти

10.

Гулистон ихтисослаштирилган санъат мактаби

1. Ётоқхона биносини қуриш.

2. Ошхона биносини қуриш.

3. Концерт залини қуриш.

Ўзбекистон давлат консерваторияси

2029 йил

11.

Навоий ихтисослаштирилган маданият мактаби

Ўқув биносини реконструкция қилиш.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

12.

Наманган ихтисослаштирилган санъат мактаби

1. Ётоқхона биносини қуриш.

2. Ошхона биносини қуриш.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

13.

Наманган ихтисослаштирилган маданият мактаби

1. Ошхона биносини қуриш.

2. Ётоқхона биносини мукаммал таъмирлаш.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

14.

Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаби

Ошхона биносини қуриш.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

15.

Термиз ихтисослаштирилган санъат мактаби

Ошхона биносини қуриш.

Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти

16.

Урганч ихтисослаштирилган санъат мактаби

1. Ётоқхона биносини қуриш.

2. Ошхона биносини қуриш.

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти

17.

Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактаби

1. Ётоқхона биносини қуриш.

2. Ошхона биносини қуриш.

3. Ўқув биносини мукаммал таъмирлаш.

Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти

18.

Тошкент вилояти ихтисослаштирилган маданият мактаби

1. Ётоқхона биносини қуриш.

2. Ошхона биносини қуриш.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: қурилаётган бино ва иншоотлар мактаблар сиғимидан келиб чиқиб лойиҳалаштирилади ва қурилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 07/26/150/0406-сон)