Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
буйруғи
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган операциялар ва битимларини ҳисобга олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни сақлаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 15 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1915-5]
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қошидаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 11 февралдаги 2009-12-сон буйруғи (рўйхат рақами 1915, 2009 йил 7 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 122-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган операциялар ва битимларини ҳисобга олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни сақлаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Д. ЛИ
Тошкент ш.,
2026 йил 3 апрель,
10-сон
Келишилди:
«Ўзархив» агентлиги директори У. ЮСУПОВ
2026 йил 18 март
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 3 апрелдаги 10-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган операциялар ва битимларини ҳисобга олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни сақлаш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг (кейинги ўринларда профессионал иштирокчи деб юритилади) қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган операциялар ва битимларини ҳисобга олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни сақлаш тартибини белгилайди.».
2. Иловада:
01-04-позициядан «, муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатнома, эскиз билан» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
01-17-позициядаги «малака гувоҳномаси» деган сўзлар «малака сертификати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4-бўлимнинг номидаги «Депозитарийнинг профессионал фаолиятига» деган сўзлар «Депозитар операцияларни амалга ошириш фаолиятига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/1915-5/0363-сон)