15.04.2026 йилдаги ПҚ-137-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Фаррух Зокиров ижодини кенг тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодга муносиб етказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бутун умрини санъатга бахшида этиб келаётган, ўзбек миллий эстрадасини дунёга тараннум қилиб, юртимизнинг маданияти ва санъати нуфузини юксалтиришга беқиёс ҳисса қўшаётган, серқирра фаолияти халқлар ўртасида маънавий кўприк бўлиб хизмат қилаётган устоз санъаткор — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Фаррух Зокиров ижодини кенг тарғиб қилиш ва ёш авлодга муносиб етказиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабига (кейинги ўринларда — Мактаб) Фаррух Зокиров номи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фаррух Зокиров номидаги 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқув-тарбия жараёнини мувофиқлаштириб бориш ва ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш бўйича бадиий-педагогик кенгаш ташкил этилсин ҳамда унинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Мактабда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) «Ялла» номидаги болалар ансамбли фаолияти ташкил этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Ёшлар ижодий лабораторияси ҳамда «устоз-шогирд» анъаналари асосида эстрада йўналиши бўйича ижрочилик маҳорат мактаблари ташкил этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) Мактаб бадиий-педагогик кенгаши қарори билан ташкил этилган маҳорат мактабининг устоз-ижодкорлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида рағбатлантириб борилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ёшлар ижодий лабораторияси доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 3 нафардан болалар мусиқа ва санъат мактабининг иқтидорли ўқувчиларидан иборат гуруҳ шакллантирилиб борилсин ҳамда таътил даврида ёзги тўгаракка жалб этилиб, эстрада хонандалиги бўйича махсус бепул курсларда ўқитилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) 2026/2027 ўқув йилига қадар замонавий овоз ёзиш ва тасвирга олиш студияси ташкил этилсин ҳамда у саҳна жиҳоз ва либослари билан таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) Мактаб ва ёзги тўгаракка жалб қилинган ўқувчиларнинг ижод намуналари телевидение ва халқаро онлайн платформаларда намойиш этиб борилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Ёшлар ижодий лабораториясини ташкил этиш, уни жиҳозлаш ва ҳудудлардан ўқувчиларни ёзги тўгаракка жалб этиш, шу жумладан, уларнинг яшаш, овқатланиш ва транспорт харажатлари тўлиқ Давлат бюджетидан қоплансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ҳар йили Мактаб ва ёзги тўгаракнинг иқтидорли 5 нафар ўқувчилари ҳамда уларнинг ўқитувчи ва концертмейстерларининг нуфузли халқаро танловларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджетидан қоплансин. Бунда ушбу танловлар рўйхати Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) 2026-2027 йилларда тажриба-синов тариқасида халқаро нуфузли танловларда ғолиб ва совриндор бўлган Мактаб ва ёзги тўгарак ўқувчилари (жамоалари) ҳамда уларни тайёрлаган ўқитувчи (концертмейстер) қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) «Гран-при» ва 1-ўрин соҳиби 30 миллион сўм, ўқитувчи (концертмейстер) 20 миллион сўм миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) 2-ўрин соҳиби 20 миллион сўм, ўқитувчи (концертмейстер) 10 миллион сўм миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) 3-ўрин соҳиби 10 миллион сўм, ўқитувчи (концертмейстер) 5 миллион сўм миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) ушбу бандда назарда тутилган халқаро нуфузли танловларнинг ғолиб ва совриндорлари ҳамда уларнинг ўқитувчи (концертмейстер)ларини рағбатлантириш тартиби Маданият вазирлиги томонидан тасдиқлансин, шунингдек, 2027 йил якунида мазкур амалиётни республика бўйича кенг жорий этиш юзасидан таклиф киритилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) умумхалқ байрам дастурлари ва юқори даражадаги анжуманларнинг бадиий қисмида Мактаб ва ёзги тўгаракнинг иқтидорли ўқувчилари ҳамда ижодий жамоаларининг иштирок этишига шарт-шароитлар яратилиб, қўллаб-қувватлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(и) Мактабда аъло баҳоларга ўқиётган ўқувчиларнинг 10 нафарини Мактаб бадиий-педагогик кенгаши қарори билан Маданият вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаби ҳамда мактаб-интернатларига имтиҳонларсиз қўшимча квота асосида қабул қилиш тартиби жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маданият вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Мактабда «устоз-шогирд» ижрочилик маҳорат мактабларини ташкил этишда миллий эстрадамизнинг ёрқин намояндаларини жалб этсин ҳамда уларнинг самарали фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитларни яратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Мактабни зарур мусиқа чолғу асбоблари, замонавий жиҳоз ва техникалар, шунингдек, мусиқа дарсликлари ва ноталар тўпламлари билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Фаррух Зокиров ижро дастури тўлиқ ноталаштирилиши ва уларнинг тўпламлари чоп этилиши ҳамда республика миқёсида таълим жараёнларига кенг татбиқ этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Мактаб биносини капитал таъмирлаш ва ҳудудини ободонлаштириш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин ҳамда 2026 йил якунига қадар қурилиш-таъмирлаш ишларини якунига етказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарорда белгиланган чора-тадбирларни молиялаштириш учун Маданият вазирлигига 2026 йилда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 10 миллиард сўм ажратсин, 2027 йилдан бошлаб зарур маблағларни Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб маданият вазири О.А. Назарбеков белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 15 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-137-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 15 апрелдаги ПҚ-137-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаррух Зокиров номидаги 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқув-тарбия жараёнини мувофиқлаштириб бориш ва ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш бўйича бадиий-педагогик кенгаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

Ф. Зокиров

—

Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, Кенгаш раиси

А. Таджиханов

—

маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари

М. Ташматов

—

Ўзбекистон Республикаси халқ артисти

А. Мансуров

—

Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ректори

Р. Абдуллаев

—

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси

А. Тожибоев

—

Ўзбекистон давлат филармонияси бош директори

Н. Қурбонова

—

«Томоша» болалар мусиқий театр-студияси директори

Д. Сапарова

—

Фаррух Зокиров номидаги 7-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби директори, Кенгаш котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Кенгашнинг тегишли аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2026 й., 07/26/137/0352-сон)