Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 16.07.1998 йилдаги 304-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИМПОРТНИНГ ЎРНИНИ БОСУВЧИ БИР МАРТА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ТИББИЙ ИНФУЗИЯ ТИЗИМЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг ҳаётий зарур тиббий буюмларга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда республикада инфузия ва трансфузия тизимларининг ўз ишлаб чиқаришини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзфармсаноат» давлат концерни таклифлари асосида «Медиз» қўшма корхонаси бўш турган ишлаб чиқариш майдонларида йилига 10 млн. дона инфузия ва тансфузия тизимлари чиқариш қувватига эга бўлган ишлаб чиқариш ташкил этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш мақсадида «Ўзфармсаноат» давлат концерни томонидан «Фарматек» (Германия) фирмаси билан 11,5 млн. Германия маркаси суммасига суюқ доривор препаратларни қуйиш ва қон қуйиш учун инфузия ва трансфузия тизимларини ишлаб чиқариш бўйича технология асбоб-ускуналари етказиб бериш ва монтаж қилиш юзасидан, контракт мажбуриятларини бажариш вазифасини «Медиз» қўшма корхонасига юклаган ҳолда, контракт тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги контрактни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, харид қилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контракт қийматининг 15 фоизи (1,7 млн. Германия маркаси) «КФВ» банки (Германия) маблағларини қайта молиялаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг қисқа муддатли (1 йил) кредити ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контракт қийматининг 85 фоизи (9,8 млн. Германия маркаси) «Гермес» суғурта жамияти (Германия) суғурта қопламаси остида «КФВ» банки маблағларини қайта молиялаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг узоқ муддатли (7 йил) кредити ҳисобига маблағ билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур лойиҳа учун жалб қилинаётган кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мажбуриятлари бўйича хорижий банкка, «Медиз» қўшма корхонаси мажбуриятлари бўйича Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан кафолатлар беришга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хорижий банк билан банклараро битимга илова шакли бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳукумати кафолатлари бўйича юридик хулосани белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредит битимларини тузсин ва «КФВ» банки маблағлари «Медиз» қўшма корхонаси учун қайта молиялаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги «Медиз» қўшма корхонаси буюртманомаси бўйича контрактга мувофиқ етказиб бериладиган асбоб-ускуналарни монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлашга жалб қилинадиган «Фарматек» фирмаси ходимлари меҳнат фаолиятини амалга оширишлари учун зарур рухсатномалар ўз вақтида берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Медиз» қўшма корхонаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитларни, улар бўйича фоизларни, шунингдек уларга хизмат кўрсатиш харажатларини жадвалга (илова*) мувофиқ ўз маблағлари ҳисобидан қоплашни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асбоб-ускуналар етказиб бериш, уларни монтаж қилиш, созлаш-ишга тушириш ва мутахассисларни ўқитиш устидан пухта назоратни ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А.Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 16 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
304-сон