Ҳужжат кучини йўқотган 16.10.2019 28.06.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 757
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг низоми, 28.06.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 757
Кучга кириш санаси
28.06.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 16.10.2019
Ҳужжат 22.01.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси
Давлат божхона қўмитаси
раисининг биринчи ўринбосари
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
С.А. ОРИПОВ
19.05.1999 й.
02/8-55-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан гаровдан фойдаланиш тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 28 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 757]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 14 сентябрдаги 01-02/8-53-сонли «Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан гаровдан фойдаланиш тўғрисидаги низом, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 757-4, 16.10.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Гаров тўғрисида»ги Қонун ва Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан гаровдан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Қуйидагилар мазкур Низомнинг божхона тўловларини тўлашни таъминлаш учун гаровни қўллашдаги асосий мақсади бўлиб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинча сақлаш ва божхона омбори божхона режимларидан фойдаланилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни божхона назорати остида ташилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона кузатуви қўлланилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона юк декларацияси тақдим этилгунга қадар товарлар чиқариб юборилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 30 декабрдаги 01-02/13-76-сонли қарорига (рўйхат рақами 757-3, 21.01.2019 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.01.2019 й., 10/19/757-3/2512-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декларант ёки божхона брокери томонидан товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг имконияти мавжуд бўлмаганда товар шартли чиқарилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.21. Қуйидаги ҳолларда товарлар божхона тўловларини таъминлаш учун гаров сифатида қўлланилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омбори божхона режимига жойлаштирилган товарлар божхона омбори бўлиб ҳисобланмайдиган жойларда сақланаётганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг юридик шахси божхона ташувчилари Реестрига киритилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омбори, бож олинмайдиган савдо дўкони ва эркин омборнинг фаолияти лицензиялаштирилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Мазкур Низомга мувофиқ товарлар, шу жумладан, валюта, валюта бойликлари, қимматли қоғозлар, шунингдек, автотранспорт воситалари гаров ашёси бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ва бошқа давлат органлари томонидан сертификатланиши ёки назорат қилиниши керак бўлган товарлар, фақат товарларни чиқаришда керак бўладиган сертификатлар, рухсатномалар ва бошқа турдаги ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирдагина гаров ашёси бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.5. Гаров ашёсини алмаштиришга фақат божхона органининг розилиги билан йўл қўйилади, бундан қайта ишлаш божхона режимларига жойлаштирилган товарлар ва транспорт воситаларини гаровга қўйиш ҳоллари мустасно. Ушбу товарлар ва транспорт воситаларини алмаштириш мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.6. Божхона органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, бинолар, иморатлар, иншоотлар, ер участкалари, космик объектларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари бошқа мажбуриятларни таъминлаш учун гаровга қўйилган товарларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеллектуал мулк объектларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона ҳудудига олиб кириш тақиқланган товарларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тез бузиладиган товарларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган товарларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотиш имкониятлари чекланган товарларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлашган ери ва фойдаланилиши устидан божхона органи доимий назоратни таъминлай олмайдиган товарларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ эркин сотилиши тақиқланган маҳсулотлар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини гаров ашёси сифатида қабул қилиб олмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.7. Гаров ашёсининг эркин (бозор) нархи, уни сақлаш ва сотиш билан боғлиқ бўлган зарур харажатларни қоплаш учун товарнинг эркин (бозор) нархидан ўн беш фоизини қўшган ҳолда, гаров ашёси билан таъминланадиган божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятлар миқдоридан паст бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ГАРОВГА ҚЎЮВЧИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Гаров ашёси тегишли бўлган юридик ёки жисмоний шахслар гаровга қўювчи сифатида бўлишлари мумкин. Муассаса унга рухсат берилган хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар ҳисобига харид қилинган товарларни гаровга топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Қарздорнинг ўзи, шунингдек, учинчи шахс гаровга қўювчи бўлиши мумкин. Гаровга қўювчи гаров ашёсини гаровга беришнинг қонунийлиги учун жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Бошқа давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар гаровга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари эга бўлган ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва мажбуриятларни бажарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ГАРОВ ТЎҒРИСИДАГИ ШАРТНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Божхона органлари билан гаровга қўювчи ўртасидаги гаров муносабатлари мазкур Низомга мувофиқ тузилган гаров тўғрисидаги шартнома билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Гаров тўғрисидаги шартнома ёзма шаклда тузилиши ва нотариал жиҳатдан тасдиқланган бўлиши лозим. Гаров тўғрисидаги шартноманинг намунавий шакли 1-иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Божхона органи номидан гаров шартномаси бир вақтнинг ўзида ДБҚ (ИБК) ҳудудий бошқармасининг бошлиғи (ўринбосари), тўловлар бўлими бошлиғи ва бош (катта) бухгалтер томонидан молия ҳужжатларини имзолаш учун белгиланган қоидаларга мувофиқ имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5. Божхона органи гаров тўғрисида тузилган шартномалар реестрини 2-иловага биноан юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.6. Товарлар ва транспорт воситаларининг қиймати ундирилишини таъминлайдиган гаровнинг асоссизлиги аниқланган тақдирда, гаров тўғрисидаги шартнома ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.7. Гаровга қўювчи гаров тўғрисидаги шартномани тузишда, агар шартнома бажарилмайдиган бўлса, божхона органининг розилиги билан гаровга қўйилган товарлар ва транспорт воситаларини гаровга қўювчи томонидан давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилишини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган ҳолда гаров ҳуқуқи бундай муддат бошланган пайтда тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўювчи баёнотининг шартномада бундай ифодаланиши декларациялашнинг соддалаштирилган шакли ҳисобланади. Гаров тўғрисида бундай шартнома тузилиши божхона органи томонидан ушбу органнинг товарлар ва транспорт воситаларини давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштиришга рухсат бериш деб қаралади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.8. Гаров ашёсини алмаштириш гаров шартномасига қўшимча киритиш билан расмийлаштирилади, бундан қайта ишлаш божхона режимида жойлаштирилган товарлар ва транспорт воситаларини алмаштириш мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ГАРОВГА ҚЎЮВЧИ БИЛАН БОЖХОНА ОРГАНЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Гаровга қўйилган гаров ашёси, агар гаров тўғрисидаги шартномада бошқа ҳолат кўзда тутилмаган бўлса, гаровга қўювчида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Гаров ашёси гаровга қўювчида қолишидан ёки божхона органларига топширилишидан қатъи назар, гаровга қўювчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқарув органлари томонидан унинг хўжалик фаолиятини тўхтатадиган ёки унга тўсқинлик қиладиган, ёхуд унга нохуш таъсир кўрсатадиган (мол-мулкни мусодара, реквизиция қилиш) ҳаракатлар содир этилган ва далолатномалар қабул қилинган, шунингдек, тугатилган ёки тўловга ноқобил қарздор деб топилган тақдирда, йўқолиш ёки шикастланиш хатарларидан гаров ашёсини ўз ҳисобидан унинг тўлиқ қийматига суғурталаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар гаров ашёсининг тўлиқ қиймати гаров билан таъминланган талаб миқдоридан ошиб кетса, талаб миқдоридан кам бўлмаган суммага суғурталаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров ашёси сақланишини таъминлаш, шу жумладан, уни учинчи шахсларнинг хуружлари ва талабларидан ҳимоя қилиш учун зарур чоралар кўриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга ашёсининг йўқолиши ёки шикастланиши хавфи пайдо бўлгани тўғрисида божхона органларини дарҳол хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров ашёсининг эркин (бозор) нархини аниқлаш учун уни гаровга қўювчи ҳисобидан баҳолаш фаолияти тўғридаги қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ баҳоланишини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Гаров қўювчи гаров шартномасига мувофиқ гаров ашёсидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.4. Гаров ашёсини гаровга қўювчида қолдирган ҳолда гаровга қўйишда божхона органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) гаров ашёсининг мавжудлиги, ҳажми, ҳолати ҳамда сақлаш шароитларини ҳужжатлар ва аслига қараб текширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) гаровга қўювчидан гаров ашёсини сақланиши учун зарур бўлган чоралар кўришни талаб қилишга. Гаровга қўювчи шундай чораларни кўришга мажбур;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) гаров ашёсининг йўқолиши ёки шикастланишига хавф соладиган, унга нисбатан хуружларни тўхтатишни талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.5. Божхона расмийлаштирувини амалга оширадиган божхона органи мансабдор шахсларининг фикри бўйича божхона тўловларини тўлашнинг ёки бошқа тегишли суммаларни киритишнинг етарлича кафолатини бера олмайдиган ҳолатлар мавжуд бўлганда, божхона органи гаров ашёсини (гаровни) ўзида қолдирган ҳолда шартнома тузиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Фақат Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларигина гаров ашёси бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров ашёси эгаси божхона органи бўлган божхона омборида «вақтинча сақлаш» ёки «божхона омбори» режимларига жойлаштирилади. Бунда сақлаш учун тўлов товарни божхона омборига жойлаштирган унинг эгаси томонидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.6. Гаров ашёсини ўзида қолдирган (гаровга қолдирганда) божхона органи гаров ашёсини суғурталамайди ва ундан фойдаланмайди, шунингдек, гаров ашёсидан гаровга қўювчи манфаатларини кўзлаб даромадлар ва бошқа мулкий фойдаларни ундирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда божхона органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров ашёсини сақлаш учун зарур чораларни кўришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров ашёсининг йўқолиши ёки шикастланиши хавфи пайдо бўлиши тўғрисида гаровга қўювчини хабардор қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга қўювчига унинг томонидан (божхона тўловларини тўлаш таъминланганда эса — ёки учинчи шахс томонидан) гаров билан таъминланган мажбурият бажарилганидан ёки гаровнинг асоссизлиги аниқланганидан кейин гаров ашёсини олиб кетиш имкониятини беришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга эҳтиёж тугаганидан кейин икки ҳафтадан кечиктирмай, агар гаровга қўювчи гаров ашёсини кўрсатилган муддат тугашига қадар олмаган тақдирда, гаровга қўювчини гаров ашёсини қайтариб олиш зарурлиги тўғрисида ёзма равишда огоҳлантиришга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.7. Агар гаров ашёлари гаровга қўювчи томонидан унга тегишли билдиришнома юборилган кундан бошлаб икки ой давомида талаб қилиб олинмаса, божхона органи бундай товарлар ва транспорт воситаларини божхона омбори режимига жойлаштиради. Бундай холларда сақлаш муддати Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.8. Мазкур Низомнинг 4.5-бандида кўрсатилган омборларга жойлаштириш имконияти бўлмаган тақдирда гаров ашёси гаровга қўювчининг ихтиёрида қулфда божхона органининг муҳри ва пломбаси билан қолдирилиши мумкин. Бунда гаровга қўювчи гаров ашёсидан фойдаланишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пломба ва муҳр божхона идентификацияси воситалари ҳисобланади, уларга доир муносабат ва улар билан муомалада бўлиш Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг қоидаларига биноан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.9. Гаровга қўювчининг божхона органлари олдидаги ўз мажбуриятларини бажариш муддати гаров тўғрисидаги шартномада кўрсатилган муддатдан ошиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаров ашёси божхона тўловларини тўлашни таъминланганлигини назарда тутса, гаровга қўювчи божхона органлари олдидаги ўзининг барча мажбуриятларини тўлиқ бажаргунга қадар гаров дастлабки ҳажмда сақланиб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.10. Божхона органлари олдидаги мажбуриятларни бажариш муддати етиб келганда, агар ушбу мажбуриятлар бажарилмаса, божхона органи ундиришни гаров ашёсига қаратиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. УНДИРИШНИ ГАРОВ АШЁСИГА ҚАРАТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1. Ихтиёрида гаров ашёси қоладиган гаровга қўювчи томонидан мазкур Низомнинг 4.2-бандида ва 4.4-банднинг «б» кичик бандида назарда тутилган мажбуриятлар бузилган тақдирда, божхона органлари гаров билан таъминланган мажбуриятларни бажариш муддати келгунга қадар ундиришни гаров ашёсига қаратишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2. Агар гаров тариқасида гаровга қўювчида қолдирилган гаров ашёсини йўқотилишида божхона органининг айби бўлмаса ва гаровга қўювчи уни тикламаган ёки божхона органининг розилиги билан бошқа тенг қийматли ашёга алмаштирмаган бўлса, божхона органи гаров билан таъминланган мажбуриятни муддатидан олдин бажаришни талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.3. Божхона органининг айби бўлмаган ҳолда гаров ашёсининг йўқолиши, камомади ёки шикастланиши бўйича ҳақиқий хавф пайдо бўлса, божхона органи гаров ашёсини алмаштиришни талаб қилиши, ушбу талабни бажаришдан бош тортилганда эса — гаров билан таъминланган мажбуриятни бажариш муддати бошлангунга қадар ундиришни гаров ашёсига қаратишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.4. Агар гаровга қўювчи шартномада товарлар ва транспорт воситаларини давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириш хусусида баёнотни ифодалаган бўлса, божхона органининг товарлар ва транспорт воситаларини мазкур режимга жойлаштириш хусусидаги қарори қуйидаги холларда кучга киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 5.1-бандида назарда тутилган ҳолда — божхона органи томонидан гаров ашёсини суғурталаш ёки сақлаш мажбурияти бажарилмагани аниқланганидан бошлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 5.2, 5.3-бандларида назарда тутилган ҳолларда — божхона органининг гаров ашёсини тиклаш ёки алмаштириш хусусидаги ёзма талаби олинган кундан бошлаб уч кун ўтганидан сўнг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.5. Ундиришга қаратиладиган гаров ашёсини сотиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.6. Агар ундиришга қаратиладиган гаров ашёсини сотишдан олинган сумма божхона органлари олдида шу гаров билан таъминланган мажбуриятлар миқдоридан ошиб кетса, мазкур фарқ гаровга қўювчига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ушбу сумма етарли бўлмаса, етишмайдиган суммаларни ундириш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.7. Гаровга қўювчи исталган вақтда божхона органи рухсатининг кучга кириш муддати бошлангунига ҳамда товар ва транспорт воситалари давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилгунга қадар гаров билан таъминланган мажбуриятларни бажаришга ҳақлидир. Мазкур ҳолатда унинг товарлар ва транспорт воситаларини ушбу режимга жойлаштириш тўғрисидаги аризаси бекор қилинган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўювчи исталган вақтда ундиришга қаратилаётган гаров ашёсини сотилиши пайтига қадар гаров билан таъминланган мажбуриятларни бажариш орқали ундиришга қаратишни тўхтатишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. БОЖХОНА ҲУДУДИДА ҚАЙТА ИШЛАШ БОЖХОНА РЕЖИМИГА ЖОЙЛАШТИРИЛГАН ТОВАРЛАР ВА ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ГАРОВИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.1. Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарлар ва транспорт воситаларининг гаровида, унинг умумий қиймати гаров тўғрисидаги шартномада кўрсатилганидан кам бўлмаслик шарти билан, гаров ашёсининг таркиби ва табиий шаклини ўзгартирилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарлар ва транспорт воситаларининг гарови тўғрисидаги шартнома гаровга қўйилган товар ва транспорт воситаси турини, бошқа унинг турга хос аломатларини, гаров ашёсининг умумий қийматини, у жойлашган жойни, шунингдек, гаров ашёси алмаштирилиши мумкин бўлган товарлар ва транспорт воситалари турларини белгилаб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.2. Шартномада гаровга қўювчининг товарлар ва транспорт воситаларини давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириш тўғрисидаги аризаси мавжуд бўлганида ушбу ариза, шунингдек, божхона органининг товарлар ва транспорт воситаларини давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириш учун рухсати гаров тўғрисидаги шартномани ўзгартиришсиз ёки тўлдирилмасдан ёхуд янги шартнома тузилмасдан қайта ишлаш маҳсулотларига татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарлар ва транспорт воситалари гаровида, гаровга қўювчи гаров ашёсига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Гаровга қўювчи мазкур Низомнинг 4.3-бандига мувофиқ гаров ашёсини тасарруф этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.1. Ундиришни гаров ашёсига қаратиш ёки товарлар ва транспорт воситаларидан давлат фойдасига воз кечиш шахсни божхона қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликдан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.2. Мазкур Низом билан тартибга солинмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси «Гаров тўғрисида»ги Қонуни меъёрлари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан гаровни қўллаш тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров ашёсини гаровга қўювчида қолдирган ҳолда гаров тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎____________________

‎‎«_____» __________________ 199__ й.

(тузилган жойи)

‎‎______________________________________________________________________

‎‎(гаров ашёсини топширувчи шахснинг тўлиқ номи ёки Ф.И.Ш) га асосан ҳаракат қилувчи, бундан кейин Гаровга қўювчи деб номланадиган ____________________________________________________ шахс тимсолида ва ушбу орган тўғрисидаги Низомга асосан ҳаракат қилувчи, бундан кейин Гаров сақловчи деб номланадиган___________________________________________________________________________ шахс тимсолида қуйидагилар тўғрисида мазкур Шартномани туздилар:

‎‎УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Гаровга қўювчи гаров сифатида Гаров сақловчига қуйидагиларни топширади:
‎‎______________________________________________________________________

(гаров сифатида топшириладиган товарлар ва

‎‎______________________________________________________________________

транспорт воситаларининг номи, индивидуал белгилари,‎‎

‎‎______________________________________________________________________

‎‎миқдори ва қиймати. Илова қилинадиган бўлса, у ҳам кўрсатилиши керак).

2. Гаров ашёси билан Гаровга қўювчининг божхона қонунчилигини бузилиши содир этилганда божхона тўловларини ва/ёки товарлар ва транспорт воситаларнинг қийматини (кераксизининг устига чизилсин)

______________________________________________________________ суммасида

‎‎(гаров билан таъминланган талаб суммаси рақамлар ва ёзувда кўрсатилсин) тўлаш бўйича мажбурияти таъминланади.

‎‎3. Гаров ашёси _________________________________________________________________________
‎‎____________________________________________________________ да жойлашган

‎‎(гаров ашёси жойлашган жой кўрсатилади).

4. Гаров билан таъминланган мажбуриятни бажариш муддати «___» _____________ 20__ й. да тугайди.

‎‎5. «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ гаровни божхона органларига топширишнинг қонунийлиги учун Гаровга қўювчи жавоб беради.

‎‎

‎‎ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

‎‎6. Гаровга қўювчи:

а) авария ёки енгиб бўлмас куч таъсирида, бошқа давлат органлари томонидан гаровга қўювчининг хўжалик фаолиятини тўхтатадиган ёки унга тўсқинлик қиладиган, ёхуд унга нохуш таъсир кўрсатадиган (гаров ашёсини мусодара, реквизиция қилиш) ҳаракатлар содир этиш ва далолатномалар қабул қилиш, шунингдек, тугатилган ёки ночор деб топиш ёхуд ўз ночорлиги тўғрисида эълон қилиш натижасида йўқолиши, камомади ёхуд шикастланиши ҳолларидан гаров ашёсини ўз ҳисобидан унинг тўлиқ қийматига суғурталаши;

г) гаров ашёсини кейинги гаров билан мушкуллаштирмаслиги;
‎‎д) гаров ашёсини сақлаш учун зарур чораларни кўриши;

е) агар гаров ашёсининг йўқолиши Гаров олувчининг айби билан содир этилмаган бўлса, гаров ашёсини тиклаши ёки Гаров олувчининг розилиги билан, уни қийматига тенг бўлган бошқа ашё билан алмаштириши шарт.

7. Гаровга қўювчи:
‎‎а) гаров ашёси билан таъминланган мажбуриятни муддатидан олдин бажаришга;

б) суд қарори бўйича ёки нотариуснинг ижро хати асосида ундиришга қаратилаётган гаров ашёсини сотилишига қадар исталган вақтда гаров билан таъминланган мажбуриятларни бажариш орқали ундиришга қаратишни тўхтатишга ҳақлидир.

‎‎8. Агар гаров ашёсини сотишдан олинган сумма ушбу гаров билан таъминланган талаблар ҳажмидан ошиб кетган тақдирда, гаров олувчи фарқни гаровга қўювчига қайтариши шарт.

‎‎9. Гаров олувчи:
‎‎а) агар гаров билан таъминланган мажбуриятни бажариш муддати келган пайтда у бажарилмаса, ундиришни гаров ашёсига қаратишга;

б) агар гаров қўювчи мазкур шартноманинг 6-банди «а» ва «е» кичик бандларида назарда тутилган мажбуриятларни бажара олмаса, бундай ҳолларда ундиришни муддатидан олдин гаров ашёсига қаратишга;

в) ўз талабларини гаров ашёси ҳисобига ҳақиқатда қаноатлантириш пайтида белгиланадиган тўлиқ ҳажмда қаноатлантиришга;

‎‎г) гаровга қўювчи томонидан гаров билан таъминланган барча мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар гаровни дастлабки ҳажмда сақлашга;

д) ундиришга қаратиладиган гаров ашёсини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ сотишга;

е) агар гаров ашёсини сотишдан олинган сумма унинг талабларини тўлиқ қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, бундай ҳолда етишмаётган суммани Ўзбекистон Республикасининг ҳужжатларига мувофиқ гаровга қўювчидан ундиришга;

ж) гаров ашёсининг мавжудлиги, ҳажми, ҳолати ҳамда сақлаш шароитларини ҳужжатлар ва аслига қараб текширишга;

‎‎з) гаровга қўювчидан гаров ашёсини сақланиши учун зарур бўлган чоралар кўришни талаб қилишга;

‎‎и) гаров ашёсининг йўқолиши ёки шикастланишига хавф соладиган, унга нисбатан хуружларни тўхтатишни талаб қилишга;

к) агар гаров ашёсининг йўқолишида гаров олувчининг айби бўлмаса ва гаровга қўювчи уни тикламаган ёки гаров олувчининг розилиги билан бошқа тенг қийматли ашёга алмаштирмаган бўлса, гаров билан таъминланган мажбуриятни муддатидан олдин бажаришни талаб қилишга ҳақлидир.

‎‎10. Мазкур Шартнома тарафларининг бошқа ҳуқуқлари ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига биноан белгиланади.
11. Мазкур Шартнома билан тартибга солинмаган ҳолларда «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни меъёрлари қўлланилади‎‎.
‎‎

‎‎ТАРАФЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ

Гаров сақловчи:‎‎

Гаровга қўювчи

‎‎
___________________________ ‎‎___________________________

(божхона органининг номи)

(Гаровга қўювчининг тўлиқ номи‎‎

___________________________ ‎‎___________________________

ёки Ф.И.Ш.)

Манзил

Манзил

___________________________ ___________________________

Ҳис./рақ.

Ҳис./рақ.

‎‎___________________________ ‎‎___________________________
‎‎Бошлиқ __________________________ Раҳбар ёки бошқа мансабдор шахс
‎‎___________________________ ___________________________

(имзо)

‎‎(имзо)

‎‎Тўловлар бўлими бошлиғи ____________ Бош бухгалтер‎‎ _____________________
‎‎___________________________ ___________________________

(имзо)

‎‎(имзо)

М.Ў. ‎‎М.Ў.
Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ‎‎С. Арипов
‎‎