ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАЛАБАЛАРИГА СТИПЕНДИЯЛАР ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАСИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 26 августда 1339-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2020 йил 11 мартдаги 8-2020, 11-сонли «Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1339-6, 27.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 13 апрелдаги «2005 йилнинг 1 майидан бошлаб иш ҳақи, пенсия, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-3596-сонли Фармонининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 15-16-сон, 110-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан 2004 йил 10 мартдаги 2-П, 43-сонли қарори билан тасдиқланган «Олий таълим муассасалари талабаларига стипендия тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномаси»га (2004 йил 16 апрель, рўйхат рақами 1339 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 15-сон, 184-модда) иловага* мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 10 кун ўтгач кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р. ҚОСИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 22 август,
191-сон
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 22 август,
81-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 266-модда)