ИЛОВА
Т/р | Устувор вазифалар | Амалга ошириш механизми | Амалга ошириш шакли | Бажариш муддати | Ижро учун масъуллар |
1. | Маҳаллаларда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, тўй-маъракаларни ихчам ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини тизимли олиб бориш ҳамда ушбу масалаларга кенг жамоатчилик эътиборини кучайтириш. | Маҳаллаларда оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган ўқув-методик тарғибот материалларини тайёрлаш ва уларни аҳолига етказиш ишларини ташкиллаштириш. | Ўқув-методик материаллар | 2026 йил давомида | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, «Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Дин ишлари бўйича қўмита, «Нуроний» жамғармаси |
1. Маҳаллаларда тўй-маросимларни ихчам ва тартибли ўтказиш бўйича туркум очиқ мулоқотлар ва давра суҳбатлари ўтказиш. | Туркум тадбирлар | 2026 — 2028 йиллар давомида | Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Нуроний» жамғармаси | ||
2. Оммавий ахборот воситаларида, хусусан, ижтимоий тармоқларда ушбу мавзу бўйича ижтимоий роликлар тайёрлаш. | Ижтимоий роликлар | ||||
Ихчам тўй қилган, ортиқча маблағни таълим, ривожланишга сарфланган қаҳрамонлар ҳаёти ҳақида кўрсатувлар лойиҳаларини яратиш. | Кўрсатувлар лойиҳалари | 2026 — 2028 йиллар давомида | Республика Маънавият ва маърифат маркази | ||
Тўйларда миллий қадриятларимизга зид бўлган ва бугунги кунда анъанага айланаётган моддий юкламалар ва уларнинг салбий оқибатлари акс эттирилган ижтимоий видеороликлар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида намойиш этиш. | Ижтимоий видеороликлар | 2026 йил давомида | Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси | ||
Олий таълим муассасаларида оиланинг муқаддаслиги, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказиш бўйича турли учрашувлар, тадбирлар, давра суҳбатлари ҳамда очиқ дарслар ўтказиш. | Тарғибот тадбирлари | 2026 — 2028 йиллар давомида | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги | ||
Ҳар бир туманда (шаҳарда) биттадан намунали ихчам тўй маросимини ташкил этиш. | Намунали тўй маросимлари | 2026 — 2028 йиллар давомида | Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | ||
2. | Ёшларни оилага тайёрлаш ҳамда ёш оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган жамоатчилик кенгашлари ва психологик маслаҳат кенгашлари фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Жамоатчилик кенгашлари ва психологик маслаҳат кенгашларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш. 2. Жамоатчилик кенгашлари ва психологик маслаҳат кенгашларининг фаолияти юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. | Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар | 2026 йил март | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, «Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
1. Оила ва хотин-қизлар масканларида никоҳланувчи шахсларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича алоҳида режа-жадвал асосида ўқув курслари ташкил этиш. Бунда оила ҳуқуқи, оила психологияси, репродуктив саломатлик, оила бюджети, ота-оналик ижобий кўникмалари ва маънавий-ахлоқий қадриятлар бўйича дастурларни такомиллаштириш ҳамда улардан ўқув курсларида фойдаланиш назарда тутилади. 2. Никоҳланувчи фуқароларни Оила ва хотин-қизлар масканларига жалб этиш. 3. Ҳар бир туман (шаҳар)да ўқув курслари якунлари бўйича сертификат бериш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 — 2028 йиллар давомида | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, «Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги | ||
3. | Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган махсус тарғибот роликлари ва фильмлар яратиш ҳамда мунтазам намойиш этиб бориш. | 1. Маҳаллаларда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, шу билан бирга, яқин қариндошлар ва вояга етмаганлар ўртасидаги никоҳ, оилавий ажрим ва жиноятчилик каби салбий ҳолатлар ҳамда уларнинг оқибатлари тўғрисида синопсис тайёрлаш. Синопсис асосида теле ва радиоканаллар, ижтимоий тармоқларда кўрсатув, лавҳа, эшиттириш ва ижтимоий роликларни бериб бориш. 2. Яқин қариндошлар ва вояга етмаганлар ўртасидаги никоҳ, оилавий ажрим ва жиноятчилик каби салбий ҳолатлар юқори бўлган маҳаллаларни аниқлаш. | Методик тарғибот материаллари | 2026 — 2028 йиллар давомида | Республика Маънавият ва маърифат маркази, Кинематография агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси |
3. Салбий ҳолатлар кўп учрайдиган маҳаллаларга бу борадаги ижобий маҳаллалар тажрибасини жорий этиш чораларини кўриш. | 2026 йил май | ||||
Ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, аҳоли орасида миллий бирдамлик, тинчлик, шукроналик, ўзаро меҳр-оқибат ва миллий қадриятларни тарғиб этишга, салбий иллатларнинг олдини олишга қаратилган «Кинокарвон» лойиҳасини амалга ошириш. Бунда: чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш; лойиҳа доирасида намойиш этиладиган кинолар рўйхатини шакллантириш; маҳаллаларда кинолар намойишларини ўтказиш назарда тутилади. | Тарғибот тадбирлари | 2026 — 2028 йиллар давомида | Кинематография агентлиги, Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги | ||
Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва психотроп моддалар айланишининг олдини олиш, экстремизм ва радикализмга қарши курашишга қаратилган медиа контентлар (қисқа метражли сериал, кўрсатув, қисқа ролик, подкаст, интервью, ток-шоу, инфографика, ўқув қўлланма ва бошқа) ишлаб чиқиш. | Медиа контентлар | 2026 — 2028 йиллар давомида | Ёшлар ишлари агентлиги, Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси | ||
4. | Маҳаллаларни оилавий ажримлар ва жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш. | 1. «Ёшлар жиноятчилигига қарши курашиш декадаси»нинг концепцияси, низоми ва қўшма ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Концепция, низом ва қўшма ҳужжатлар лойиҳалари | 2026 йил март | Ёшлар ишлари агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Миллий гвардия, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. Маҳаллаларда ёшлар ўртасидаги жиноятчиликни барвақт профилактика қилиш ҳамда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида самарали тарғиботларни олиб боришга қаратилган «Ёшлар жиноятчилигига қарши курашиш декадаси» тарғибот лойиҳасини ўтказиш. | Тарғибот тадбирлари | 2026 йил ҳар чоракда бир маротаба | |||
Оила ва хотин-қизлар масканларида никоҳдан ажралишга ариза берган оилаларга ҳуқуқий психологик хизматлар кўрсатиш тизимини ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 — 2028 йиллар давомида | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги | ||
1. Ёшлар ўртасида оилага тайёрлаш, соғлом турмуш тарзи, таълим, иш билан таъминлаш каби масалаларда сўровномалар ўтказиш. 2. Сўровномалар натижалари асосида статистик ва таҳлилий ҳисоботлар тайёрлаш, тегишли тавсияларни ишлаб чиқиш. | Сўровномалар | 2026 йил июль — декабрь | Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси | ||
5. | Маҳаллалардаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси фаолиятини самарали ташкил этиш чораларини кўриш. | 1. Маҳаллалардаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси аъзолари учун ўқув-семинарлар ташкил этиш. | Ўқув-семинарлар | 2026 йил июль — декабрь | Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
2. Комиссия фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида тегишли ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига юбориш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2027 йил март | |||
6. | Гиёҳвандлик ва психотроп дори воситаларига қарши тарғибот тадбирларини амалга ошириш. | Маънавий муҳитни яхшилаш, гиёҳвандлик ва психотроп таҳдидларга нисбатан ғоявий иммунитетни шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. Бунда алоҳида режа-жадвал асосида ҳудудларда маҳаллий ёзувчи, шоир, маданият ходимлари иштирокида аҳоли ва ёшлар ўртасида учрашувлар ўтказиш назарда тутилади. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил март — октябрь | Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси |
Ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши курашиш мақсадида «Ёшлар фронт офиси» лойиҳасини амалга ошириш. | Тарғибот тадбирлари | 2026 йил июль — декабрь | Ёшлар ишлари агентлиги, Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | ||
Гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг салбий оқибатларидан огоҳлантирувчи «Маҳалла — оилавий поликлиника — таълим муассасаси» тамойили асосида профилактик ишларни амалга ошириш. Бунда ҳафталик (ойлик) профилактик тадбирлар жадвали асосида мактаб ўқувчилари иштирокида давра суҳбатлари ўтказиш, тарқатма материаллар тайёрлаш ҳамда семинар, тренинг, викторина, интерактив машғулотлар ташкил этиш назарда тутилади. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 — 2028 йиллар давомида | Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги | ||
7. | Амалдаги қонунчиликка гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарликни янада кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш. | 1. Амалдаги қонунчиликни таҳлил қилиш, халқаро тажриба ва БМТ конвенциялари талабларини ўрганиш. 2. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар ноқонуний муомаласи учун белгиланган жавобгарлик чораларининг самарадорлигини баҳолаш. 3. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил июль — декабрь | Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги |
8. | Ажримлар оқибатида тарафларнинг, айниқса, улар фарзандларининг оғир моддий аҳволга тушиб қолишининг олдини олишга қаратилган механизм — никоҳ шартномаси тузишни кенг тарғиб қилиш. | Ажримлар оқибатида тарафлар, айниқса, фарзандларнинг оғир моддий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида никоҳ шартномаси тузишнинг аҳамиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган медиа материаллар тайёрлаш ҳамда тарғибот ўтказиш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқиш. Бунда «Никоҳ шартномасининг афзалликлари ва аҳамияти», «Оилада масъулият ва мажбурият», «Эр-хотин мулкий ҳуқуқларининг ҳуқуқий кафолатлари», «Никоҳ шартномасида фарзандлар манфаатларини ҳимоя қилиш механизмлари» каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратилади. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 — 2028 йилларда (ҳар йилда алоҳида режа-жадвал тасдиқланади) | Адлия вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси |
9. | Оилавий низоларни судгача ҳал этиш ва никоҳдан ажралиш жараёнида медиацияни қўллаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил июль | Адлия вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Олий суд, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси |
2. Ишчи гуруҳ томонидан медиаторлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Лойиҳада суд ва ФҲДЁ органларига ариза берилганда профессионал медиаторлар хизматидан фойдаланиш, медиаторлар томонидан оила яраштирилса никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси киритилганда тўланган давлат божининг 50 фоизини медиаторга қайтариш тизимини белгилаш назарда тутилади. | 2026 йил декабрь | ||||
10. | «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиш ҳолатини Навоий ва Бухоро вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш. | 1. Назорат-таҳлил тадбирида фуқаролик жамияти институтлари томонидан маҳаллаларда оилавий ажримларни камайтириш, ноқонуний никоҳнинг олдини олиш, тўй-маъракаларни ихчам ўтказиш ва жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш каби масалаларда жамоатчилик назорати амалга оширилиши ҳолатига эътибор қаратилади. 2. Назорат-таҳлил тадбири якунларига бағишланган қўмита мажлисини ҳудуднинг ўзида ўтказиш. | Назорат-таҳлил тадбири | 2026 йил май-июнь | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси |
11. | Маданият ва спорт масканларида аҳоли, айниқса, ёшларнинг қамрови даражаси ва бунинг учун зарур инфратузилманинг яратилганлиги ҳолатини Сирдарё вилояти мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш. | 1. Назорат-таҳлил тадбирини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. 2. Тегишли масала юзасидан мутасадди ташкилотлардан маълумот олиш ҳамда назорат-таҳлил тадбирини ташкил этиш. 3. Ўрганиш якунлари асосида мутасадди ташкилотлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тайёрлаш. 4. Назорат-таҳлил тадбири якунларини қўмита мажлисида кўриб чиқиш. | Назорат-таҳлил тадбири | 2026 йил июнь | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
12. | Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ижтимоий-маънавий муҳит ва мавжуд вазиятни ўрганиш бўйича аҳоли ўртасида социологик тадқиқотлар ўтказиш ҳамда уларнинг натижалари юзасидан аниқ вазифаларни белгилаш. | 1. Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) ишчи гуруҳларининг таркибларини тасдиқлаш. 2. Республика ишчи гуруҳига аъзо бўлган вазирлик ва идораларнинг 14 нафар раҳбар ходимларини ҳудудларга бириктириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил апрель | Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси |
3. Тадбирларни ўтказиш бўйича ташкилий-амалий, маданий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. | 2027-2028 йиллар |