18.03.2026 йилдаги 109-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ва маҳаллий ижро эгувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида қоғозсиз иш юритишга ўтиш жараёнини жадаллаштириш ва электрон ҳужжат айланиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармонига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида қоғоздан фойдаланишга қатъий меъёрлар ўрнатиш ва унинг айланмасини тубдан камайтириш чораларини кўриш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 — 2030 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни камайтириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни тартибга солиш бўйича дастур 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2026 йил 1 майга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи қоғозсиз иш юритишга босқичма-босқич ўтиш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиб, Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча ички хизмат ёзишмалари, буйруқлар, йиғилиш баёнлари ва ҳисоботларни тўлиқ электрон шаклда юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
принтерларни икки томонлама чоп этиш режимида ишлатиш бўйича мажбурий талабни жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ишланган қоғоз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан кенг фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2026 йил 1 июнга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлатилган қоғозларни йиғиш учун махсус чиқинди қути (контейнер)ларини ташкил этсин ва уларни қайта ишлаш корхоналарига етказиш тизимини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир таркибий бўлинмадаги ходимлар сони, иш ҳажми ва ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, қоғоз сарфи учун чеклов жорий қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, 2026 йил 1 майдан бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгуси беш йил давомида харажатлар сметасини тузиш жараёнида қоғоз, сиёҳ, принтер ва нусха кўчириш ускуналарини харид қилиш харажатлари миқдори ҳар йили 15 фоизга камайтирилган ҳолда режалаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
принтерлардан марказлашган ҳолда умумий фойдаланиш тизими жорий қилинади. Бунда умумий фойдаланишдаги очиқ офисда (open space) фаолият юритувчи ҳар 20 нафар ходим учун 1 дона принтер ажратилади ва уларга ҳисоб идентификаторлари ўрнатилиб, ҳар бир ходим кесимида қоғоз сарфининг ҳисоби юритиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоғозсиз иш юритиш республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш мезонларидан бири ҳисобланади. Бунда ушбу кўрсаткич ҳар ой якуни бўйича таҳлил қилиниб, ходимларнинг шахсий устамаларини белгилашда инобатга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда бир маротаба «Қоғозсиз бир кун» экоакцияси ўтказилади ҳамда ушбу кун давомида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳужжатлар тўлиқ электрон шаклда юритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий архивлардаги ҳужжатларни тўлиқ рақамлаштириш орқали давлат архивига электрон шаклда топшириш ва қабул қилиш тизими йўлга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Рақамли технологиялар вазирлиги 2026 йил 1 июнга қадар қоғозни тежаш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқсин ҳамда унинг республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига электрон шаклда етказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор талаблари давлат сирлари билан боғлик ҳужжатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий архивлардаги ҳужжатларни давлат архивига электрон шаклда топшириш ва қабул қилиш тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 18 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 мартдаги 109-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 — 2030 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни камайтириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(фоизда)

Т/р

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

Қоғоздан фойдаланишни камайтириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар

2026 йил

2027 йил

2028 йил

2029 йил

2030 йил

I. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари

1.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

15

30

45

60

75

2.

Адлия вазирлиги

15

30

45

60

75

3.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

15

30

45

60

75

4.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

15

30

45

60

75

5.

Рақамли технологиялар вазирлиги

15

30

45

60

75

6.

Энергетика вазирлиги

15

30

45

60

75

7.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

15

30

45

60

75

8.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

15

30

45

60

75

9.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

15

30

45

60

75

10.

Сув хўжалиги вазирлиги

15

30

45

60

75

11.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

15

30

45

60

75

12.

Транспорт вазирлиги

15

30

45

60

75

13.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

15

30

45

60

75

14.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

15

30

45

60

75

15.

Спорт вазирлиги

15

30

45

60

75

16.

Маданият вазирлиги

15

30

45

60

75

17.

Ташқи ишлар вазирлиги

15

30

45

60

75

18.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

15

30

45

60

75

19.

Ички ишлар вазирлиги

15

30

45

60

75

20.

Мудофаа вазирлиги

15

30

45

60

75

21.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

15

30

45

60

75

22.

Дин ишлари бўйича қўмита

15

30

45

60

75

23.

Туризм қўмитаси

15

30

45

60

75

24.

Давлат активларини бошқариш агентлиги

15

30

45

60

75

25.

Миллий антидопинг агентлиги

15

30

45

60

75

26.

Маданий мерос агентлиги

15

30

45

60

75

27.

Ёшлар ишлари агентлиги

15

30

45

60

75

28.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

15

30

45

60

75

29.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

15

30

45

60

75

30.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги

15

30

45

60

75

31.

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги

15

30

45

60

75

32.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

15

30

45

60

75

33.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

15

30

45

60

75

34.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги

15

30

45

60

75

35.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

15

30

45

60

75

36.

Солиқ қўмитаси

15

30

45

60

75

37.

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита

15

30

45

60

75

38.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги

15

30

45

60

75

39.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси

15

30

45

60

75

40.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги

15

30

45

60

75

41.

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги

15

30

45

60

75

II. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

42.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

15

30

45

60

75

43.

Андижон вилояти ҳокимлиги

15

30

45

60

75

44.

Бухоро вилояти ҳокимлиги

15

30

45

60

75

45.

Жиззах вилояти ҳокимлиги

15

30

45

60

75

46.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

15

30

45

60

75

47.

Навоий вилояти ҳокимлиги

15

30

45

60

75

48.

Наманган вилояти ҳокимлиги

15

30

45

60

75

49.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

15

30

45

60

75

50.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

15

30

45

60

75

51.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

15

30

45

60

75

52.

Фарғона вилояти ҳокимлиги

15

30

45

60

75

53.

Хоразм вилояти ҳокимлиги

15

30

45

60

75

54.

Тошкент вилояти ҳокимлиги

15

30

45

60

75

55.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

15

30

45

60

75

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ушбу мақсадли кўрсаткичлар ҳар бир республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг 2025 йилда қоғоздан фойдаланиш кўрсаткичларига нисбатан камайиб борувчи тарзда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 мартдаги 109-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни тартибга солиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочи

1.

2026 — 2030 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни камайтириш бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришиш.

1. Қоғоздан фойдаланишни камайтириш бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун ҳар бир йил учун алоҳида ойма-ой календарь режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолатини ҳар ой якуни бўйича раҳбарият ҳузурида муҳокама қилиш ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан зарур чораларни кўриш.

3. Ҳар йил якуни бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришиш натижаси тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш.

2026 — 2030 йиллар

Маблағ талаб этилмайди

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

2.

Қуйидагиларни назарда тутувчи қоғозсиз иш юритишга босқичма-босқич ўтиш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш:

барча ички хизмат ёзишмалари, буйруқлар, йиғилиш баёнлари ва ҳисоботларни тўлиқ электрон шаклда юритиш;

принтерларни икки томонлама чоп этиш режимида ишлатиш бўйича мажбурий талабни жорий қилиш;

қайта ишланган қоғоз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан кенг фойдаланиш.

1. Қоғозсиз иш юритишга босқичма-босқич ўтиш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил 10 апрель

Маблағ талаб этилмайди

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

2. «Йўл харитаси» лойиҳасини Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишиш.

2026 йил 20 апрель

3. «Йўл харитаси»ни белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2026 йил 1 май

3.

Ишлатилган қоғозларни йиғиш учун махсус чиқинди қути (контейнер)ларини ташкил этиш ва уларни қайта ишлаш корхоналарига етказиш тизимини йўлга қўйиш.

1. Ишлатилган қоғозларни йиғиш учун махсус чиқинди қути (контейнер)ларини белгиланган тартибда харид қилиш.

2026 йил 1 июнь

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

2. Махсус чиқинди қути (контейнер)ларида йиғилган қоғозларни қайта ишлаш корхоналарига топшириш.

Доимий

3. Қайта ишлаш корхоналарига топширилган қоғоз чиқиндилари бўйича электрон ҳисобот юритиш.

Доимий

4.

Ҳар бир таркибий бўлинмадаги ходимлар сони, иш ҳажми ва ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, қоғоз сарфи учун чеклов жорий қилиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2026 йил 15 апрель

Маблағ талаб этилмайди

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

2. Таркибий бўлинма ва ходимлар кесимида қоғоз сарфини чуқур таҳлил қилиш.

2026 йил 15 май

3. Ҳар бир таркибий бўлинмадаги ходимлар сони, иш ҳажми ва ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, ажратиладиган қоғознинг аниқ миқдорини белгилаш.

2026 йил 1 июнь

5.

Келгуси беш йил давомида харажатлар сметасини тузиш жараёнида қоғоз, сиёҳ, принтер ва нусха кўчириш ускуналарини харид қилиш харажатлари миқдорини ҳар йили 15 фоизга камайтирган ҳолда режалаштириш.

1. Қоғоз, сиёҳ, принтер ва нусха кўчириш ускуналарини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни таҳлил қилиш.

2. Харажатлар сметаси лойиҳасида қоғоз, сиёҳ, принтер ва нусха кўчириш ускуналарини харид қилиш харажатлари миқдорини ҳар йили 15 фоизга камайтирган ҳолда режалаштириш.

3. Харажатлар сметасини белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2026 йил 1 майдан бошлаб

Маблағ талаб этилмайди

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

6.

Принтерлардан марказлашган ҳолда умумий фойдаланиш тизимини жорий қилиш.

1. Умумий фойдаланишдаги очиқ офисда (open space) фаолият юритувчи ҳар 20 нафар ходим учун 1 дона принтер ажратиш.

2. Принтерларга ҳисоб идентификаторларини ўрнатиш.

3. Ҳар бир ходим кесимида қоғоз сарфининг ҳисобини юритиб бориш.

2026 йил 1 майдан бошлаб

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

7.

Қоғозсиз иш юритишни республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш мезонларидан бири этиб белгилаш.

1. Қоғозсиз иш юритишни энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш мезонларидан бири этиб белгилаш.

2. Ҳар ой якуни бўйича ходимларнинг қоғозсиз иш юритиш бўйича фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш.

3. Баҳолаш натижаларини ходимларнинг шахсий устамаларини белгилашда инобатга олиш.

2026 йил 1 майдан бошлаб

Маблағ талаб этилмайди

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

8.

«Қоғозсиз бир кун» экоакциясини ўтказиш ҳамда ушбу кун давомида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳужжатларни тўлиқ электрон шаклда юритиш.

1. Ҳар ойда бир маротаба «Қоғозсиз бир кун» экоакциясини ўтказиш.

2. Ушбу кун давомида ходимларнинг ҳужжатларни тўлиқ электрон шаклда юритишини ташкил этиш.

2026 йил 1 майдан бошлаб

Маблағ талаб этилмайди

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

9.

Идоравий архивлардаги ҳужжатларни тўлиқ рақамлаштириш орқали давлат архивига электрон шаклда топшириш ва қабул қилиш тизимини йўлга қўйиш.

1. Идоравий архивлардаги ҳужжатларни тўлиқ рақамлаштириш.

2. Ҳужжатларни давлат архивига электрон шаклда топшириш.

2026 йил 1 майдан бошлаб

Маблағ талаб этилмайди

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 09/26/109/0252-сон)