16.03.2026 йилдаги 103-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атоқли давлат ва жамоат арбоби Қаллибек Камалов таваллудининг 100 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг азалий дўстлиги ва қардошлигини мустаҳкамлаш йўлида фидокорона хизмат қилган, ижтимоий-сиёсий фаолияти билан мамлакатимиз тараққиётига катта ҳисса қўшган атоқли давлат ва жамоат арбоби Қаллибек Камалов таваллудининг 100 йиллигини муносиб нишонлаш ва хотирасини абадийлаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда кенг жамоатчилик вакилларининг 2026 йилда атоқли давлат ва жамоат арбоби Қаллибек Камалов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Атоқли давлат ва жамоат арбоби Қаллибек Камалов таваллудининг 100 йиллигини кенг нишонлаш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташкилий қўмита (А. Орынбаев) уч кун муддатда Қаллибек Камалов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни назарда тутувчи дастурни, уни молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилаган ҳолда, ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ҳамда Қаллибек Камалов таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб 2026 йил 18 март куни Нукус шаҳридаги «Оқ қуш» мажмуасида ифторлик дастурхонини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«9 май — Хотира ва қадрлаш куни» ҳамда Қаллибек Камаловнинг бир асрлик юбилейига бағишланган «Уч авлод учрашуви» тадбири ҳамда ушбу тадбир доирасида илмий-амалий конференцияни Нукус шаҳридаги «Оқ қуш» мажмуасида ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қаллибек Камаловнинг ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қаллибек Камаловнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган китоб-альбомни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қаллибек Камалов яшаган хонадонда ёдгорлик лавҳаси ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таниқли сиёсатшунос ва олимлар ҳамда нуронийлар иштирокида хотира тадбирлари, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, ушбу банднинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошиларидаги вазифалар Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошисидаги вазифалар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлигига Давлат бюджетидан фильмлар ишлаб чиқариш учун ажратилган маблағлар доирасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбошисидаги вазифалар Ўзбекистон Бадиий академиясига Давлат бюджетидан ҳайкалтарошлик асарларини яратиш учун ажратилган маблағлар доирасида қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташкилий қўмитага атоқли давлат ва жамоат арбоби Қаллибек Камалов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш доирасида ўтказиладиган тадбирларни юксак савияда ташкил этиш, мазкур қарор ва чора-тадбирлар дастурининг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ амалга оширилишини мувофиқлаштириб бориш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига атоқли давлат ва жамоат арбоби Қаллибек Камалов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.У. Эрманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 16 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 103-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атоқли давлат ва жамоат арбоби Қаллибек Камалов таваллудининг 100 йиллигини кенг нишонлаш бўйича ташкилий қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А.Т. Орынбаев

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ташкилий қўмита раҳбари (келишувга асосан)

2.

Ф.У. Эрманов

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси

3.

О.А. Атаниязова

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси

4.

М.К. Камалов

Қаллибек Камаловнинг фарзанди

5.

А.Б. Таджиханов

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари

6.

А.Я. Хайдаров

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

7.

Б.Б. Алимов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари

8.

Ф.Э. Ташмухамедов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ўринбосари

9.

Ш.Т. Ризаев

Кинематография агентлиги бош директори в.б

10.

М.А. Сафаров

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари

11.

М.М. Ҳожиматов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари

12.

С.Т. Турманов

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма бошлиғи

13.

К.К. Каримов

Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

14.

Т. Абдужаббаров

«Нуроний» жамғармаси Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи

15.

У.А. Жалменов

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси

16.

Т.Ж. Атамуратов

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими раҳбари

17.

А.М. Реймов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими раиси

18.

Б.Б. Жоллыбеков

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори

19.

А.С. Данияров

Нукус шаҳри ҳокими

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 09/26/103/0240-сон)