13.03.2026 йилдаги ПҚ-99-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигида замонавий технологияларни жорий қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, бунда янги хизмат турларини жорий қилиш ва банк хизматларини илғор хорижий ёндашувлар асосида ташкил этиш, шунингдек, замонавий рақамли маҳсулотлар ҳажмини кенгайтириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан амалга ошириладиган асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 йилда банк ресурс базасини мустаҳкамлаш учун ташқи ва ички манбалар ҳисобидан 25 триллион сўм, шундан хорижий молия институтларидан 600 миллион АҚШ доллари ва ички манбалардан 18 триллион сўм миқдорида қўшимча молиявий ресурсларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 йил якунига қадар ҳар бир ҳудудда агрохизмат зоналарини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 2026-2027 йилларда қишлоқ хўжалигига доир 10 та стартап лойиҳани амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) «Сувчилар мактаби»да сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва ўргатишга қаратилган дастурни йўлга қўйиш ва ҳар йили 10 мингта фермер хўжалигини жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) «Фермерлар мактаби» онлайн ўқув платформасига 40 тадан ортиқ янги видеодарслар ҳамда онлайн курслар жойлаш ва йилига 15 мингта фермер ва деҳқон хўжаликларини жалб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Замонавий комплекс қишлоқ хўжалиги хизматларини жорий қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Агробанк» акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда — Агробанк) 2026 йил якунига қадар тажриба-синов тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда биттадан банк филиалларида агрохизмат зоналарини ташкил этсин. Бунда агрохизмат зоналарида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) қишлоқ хўжалиги агенти фаолияти йўлга қўйилади, қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятига оид банк маҳсулотлари ва хизматларидан самарали фойдаланишга кўмаклашиш ҳамда қишлоқ хўжалигида замонавий интенсив технологиялар бўйича бепул маслаҳат бериш тизими жорий қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятига оид бошқа зарур хизматлар (агроном маслаҳати, сув ва энерготежамкор технологиялар, тупроқ таҳлили, ин-витро технологияси асосида кўчатларни етказиб бериш ва бошқалар) кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ўқув платформалари («Сувчилар мактаби», «Фермерлар мактаби») ва китоблар тўпламларидан эркин фойдаланиш имкониятлари яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агробанк зиммасига қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда янги замонавий интенсив технологияларни кенг жорий қилиш ва стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мижоз эҳтиёжлари асосида қишлоқ хўжалиги йўналишида замонавий рақамли маҳсулотлар ҳажмини кенгайтириш ва комплекс хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) сунъий интеллект, масофадан мониторинг ва «big-data» технологиялари асосида банк ҳамда қишлоқ хўжалигига оид хизматларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) қишлоқ хўжалиги корхоналарига банк хизматлари илғор хорижий ёндашувлар асосида кўрсатилишини таъминлаш учун халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик доирасини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) рейтинги юқори бўлган хорижий олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик ўрнатиш орқали тегишли олий таълим муассасаларида «илм ва амалиёт» тамойили асосида ўқитишни ташкил этишга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Агробанкнинг давлат кафолатисиз қуйидаги лойиҳаларни амалга ошириш ҳақидаги таклифига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Жаҳон банки билан ҳамкорликда — қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ҳолатини таҳлил қилиш, янги маҳсулотлар ва хизматларни рақамлаштириш, самарали бизнес ёндашувларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда — бизнесни ривожлантириш, кредит рискларини бошқариш тизимини мустаҳкамлаш, экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) талабларини амалиётга жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қишлоқ хўжалигида стартап лойиҳалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, Агробанк томонидан қишлоқ хўжалигида стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Агробанк таъсисчилигида «Agro Ventures» шўъба хўжалик жамияти ташкил этилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-357-сон қарорига асосан ташкил қилинган «United Ventures» венчур компанияси устав капиталига Агробанк томонидан йўналтириладиган маблағлар доирасида 73 миллиард сўмни «Agro Ventures» шўъба хўжалик жамияти устав капиталини шакллантиришга йўналтириш тавсия этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) шўъба хўжалик жамияти томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) акселерация, инвестиция ва тижоратлаштириш жараёнларини йўлга қўйиш учун топ-50 талик рейтингга кирган хорижий венчур компаниялари билан ҳамкорлик дастурлари асосида алоқаларни йўлга қўйиш, хорижий эксперт ва менторларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) стартапларни молиялаштириш учун акселераторлик ва инкубатор дастурларини йўлга қўйиш, хакатонлар ўтказиш, қишлоқ хўжалигидаги стартаплар ҳамда инновацион ғоялар учун грант дастурларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) ахборот технологиялари ҳамда техника йўналишидаги олий таълим муассасалари, илмий-текшириш институтлари ва хусусий сектор вакиллари билан ҳамкорлик қилиш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Қишлоқ хўжалигида рақамли платформалар ва сунъий интеллект инструментлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, экин майдонлари тўғрисида космик, об-ҳаво, ўсимликлар ривожланиши ҳолати бўйича мониторинг маълумотларини марказлашган ҳолда таҳлил қилиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги мониторинг маркази ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қишлоқ хўжалиги мониторинг марказига маълумотларни марказлашган ҳолда «big-data» технологиялари асосида тақдим қилишга масъул ташкилотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агробанк зиммасига қишлоқ хўжалигида рақамли платформалар ва сунъий интеллектни кенг татбиқ қилиш бўйича қуйидаги вазифалар юклатилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) қишлоқ хўжалигига оид маълумотларни марказлашган ҳолда «big-data» технологиялари асосида тўплаш, қайта ишлаш, таҳлил қилишнинг техник ва дастурий инфратузилмасини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мева-сабзавотчилик, чорвачиликда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича Жиззах вилоятида боғдорчилик, Сирдарё вилоятида чорвачилик мониторинги бўйича биттадан сунъий интеллектга асосланган пилот лойиҳаларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) қишлоқ хўжалиги корхоналарига банк-молия хизматлари, давлат хизматлари ва қишлоқ хўжалигида сунъий интеллектга асосланган «ақлли» ечимларга ихтисослашган илова (суперапп) яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) қишлоқ хўжалик корхоналари бўйича «big-data», сунъий интеллект технологиялари асосида уларнинг рейтинг баҳолаш тизимини йўлга қўйиш, банк хизматлари ва кредитлаш жараёни бўйича автоматлашган хулосалар бериш ечимларини татбиқ этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агробанк ҳамда «Ўзбеккосмос» агентлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Агробанк томонидан «Ўзбеккосмос» агентлиги сўрови асосида Агентлик муассислигидаги «Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази» МЧЖга қишлоқ хўжалиги ер майдонларида аэрокосмик мониторингни кенгайтириш мақсадида учувчисиз учиш аппаратлари комплексини сотиб олиш учун ҳомийлик маблағлари ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) пахта ва ғалла экинлари етиштиришга ажратилган имтиёзли кредитлардан мақсадли фойдаланиш ҳолатини сунъий йўлдош ва дрон ёрдамида олинган маълумотлар асосида мониторинг қилиш тизимини жорий қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Агробанк 2026 — 2029 йиллар давомида Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университетида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Хитой қишлоқ хўжалиги университети ва Шинжон қишлоқ хўжалиги университети билан қўшма таълим дастурларини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) қишлоқ хўжалиги соҳасида нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг биринчи 100 талик рўйхатига кирган олий таълим муассасалари билан бакалавриат, магистратура ва докторантура бўйича қўшма таълим дастурлари, қисқа муддатли хорижий ва маҳаллий малака ошириш курслари, стажировкалар ва тренинг дастурлари ташкил этиш бўйича ишларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) хорижий қўшма таълим дастурларини жорий қилиш доирасида ўқув ва амалиёт бинолари базасини яратиш, моддий-техник жиҳозлаш, ўқитиш, талабалар ва илмий ходимларга грантлар учун қўшимча маблағлар ажратиш чораларини кўрсин ҳамда қишлоқ хўжалигида юқори технологияларни ҳамда рақамли платформаларни жорий қилиш бўйича 2 миллиард сўмгача 10 та грант эълон қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун молиявий ресурслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра Агробанк орқали аҳоли хонадонлари, томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига анжир, хурмо, олма ва нок маҳсулотларини етиштириш учун йиллик 18 фоиз ставкада 24 ойлик имтиёзли давр билан 84 ой муддатга кредитлар ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қишлоқ хўжалигида молиявий хизматлар кўрсатиш тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*2-илова келтирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 йил 1 апрелга қадар Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокидаги «Агробизнес учун самарали ечимлар: юқори даромад, инвестиция ва барқарорлик» лойиҳасининг (кейинги ўринларда — Лойиҳа) концепциясини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 йил давомида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасидан Ўзбекистон Республикасига Лойиҳани молиялаштириш учун имтиёзли кредит маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев, қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдураҳмонов ҳамда «Агробанк» АТБ бошқаруви раиси Э.А. Кахоров белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 13 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-99-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПҚ-99-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги мониторинг марказига маълумотларни марказлашган ҳолда «big-data» технологиялари асосида тақдим қилишга масъул ташкилотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ахборот тизимлари интеграция қилинадиган ташкилотлар

Маълумот тури

1.

«Ўзбеккосмос» агентлиги

Космик тасвирлар, NDVI ва бошқа вегетация индекслари, экин ҳолати, экилган ва экилмаган майдонлар, экин ривожланиш динамикаси, ҳосил прогнозини шакллантиришга хизмат қилувчи маълумотлар

2.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги корхоналари реестри, экин тузилмаси, «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси маълумотлари ва фермер хўжаликларига оид бошқа маълумотлар

3.

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

Ажратилган субсидиялар, компенсациялар, имтиёз мақоми, аризалар ҳолати, давлат қўллаб-қувватлаш чоралари ва қишлоқ хўжалиги субъектлари бўйича молиявий кўмак тўғрисидаги маълумотлар

4.

Сув хўжалиги вазирлиги

Сув лимитлари, сув етказиб бериш шартномалари, сув сарфи, каналлар ва гидропостлар маълумотлари, суғориш тармоқлари бўйича маълумотлар

5.

Кадастр агентлиги

Ер участкаси контури, майдон ҳажми, кадастр рақами, ернинг ҳуқуқий мақоми, ер тоифаси ва ерга оид бошқа кадастр маълумотлари

6.

Солиқ қўмитаси

Солиқ қарзи, молиявий ҳисоботлар, тушумлар, товар айланмаси, электрон ҳисобварақ-фактуралар, СТИР ва тадбиркорлик фаолиятига оид бошқа молиявий маълумотлар

7.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

Ўсимлик касалликлари ва зараркунандалар реестри, фитосанитар ҳолат, ҳудудий хавфлар ва карантин объектлари тўғрисидаги маълумотлар

8.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг электр энергияси бўйича қилган тўловлари ва мавжуд қарздорликлари тўғрисидаги маълумотлар

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2026 й., 07/26/99/0228-сон)