10.03.2026 йилдаги ПФ-38-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Киберхавфсизлик стратегиясини белгилаш ва кибержиноятчиликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, ахборот инфратузилмасининг барқарорлигини таъминлаш, рақамли иқтисодиёт тармоқларида киберхавфсизликни янада кучайтиришнинг устувор йўналишларини белгилаш, кибержиноятчиликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқароларда киберхавфсизлик маданиятини шакллантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг киберхавфсизлик соҳасида асосий стратегик мақсад ва вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мақсадлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) миллий кибербарқарорликни мустаҳкамлаш, муҳим ахборот ва давлат рақамли инфратузилмасини ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) киберхавфларни тизимли камайтириш ҳамда фуқаролар, хусусий сектор ва давлатнинг рақамли хавфсизлик даражасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) кибержиноятчиликка қарши фаол курашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) киберхавфсизлик соҳасида рақамли инновациялар, сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш ва технологик мустақилликни мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(v) халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва кибермаконни глобал тартибга солиш жараёнларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) вазифалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) кибертаҳдидларга жавоб қайтариш миллий марказлари ва кибертаҳдидларни эрта аниқлаш ҳамда улар ҳақидаги маълумотларни тезкор алмашиш тизимларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) рақамли идентификация, аутентификация ва фойдаланишни бошқариш миллий инфратузилмасини, шунингдек, маҳаллий дастурий ва аппарат ечимларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) маълумотларни ҳимоя қилиш, хусусий секторнинг масъуллигини ошириш ва киберҳодисаларга муносабат билдириш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ва стандартларни жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) рақамли криминалистика имкониятларини ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ихтисослаштирилган бўлинмалари салоҳиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(v) халқаро кибермашғулотлар, битимлар ва киберҳодисалар қўшма текширувларида иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикасининг 2026 — 2030 йилларга мўлжалланган киберхавфсизлик стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўзбекистон Республикасининг 2026 — 2030 йилларга мўлжалланган киберхавфсизлик стратегиясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари Стратегия ҳамда «Йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши учун шахсан жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2026 йил 1 апрелдан эътиборан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Адлия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасида тегишли таркибий бўлинмалар негизида амалдаги штат бирликлари доирасида камида 4 та штат бирлигидан иборат Киберхавфсизликни таъминлаш бўлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) қуйидаги давлат органлари ва ташкилотларида амалдаги штат бирликлари ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида киберхавфсизликни таъминлашга масъул таркибий бўлинмалар ташкил этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(v) Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(vi) Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(vii) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(viii) Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ix) Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(x) Ёшлар ишлари агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(xi) «Ўзбекгидроэнерго» АЖ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Фармоннинг 4-бандида назарда тутилган давлат органлари ва ташкилотлари 2026 йил якунига қадар ташкил этилган бўлинмалар фаолияти натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибиятига маълумот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби раислигида Киберхавфсизликни таъминлаш ва кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича мувофиқлаштирувчи миллий кенгаш ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти бир ҳафта муддатда Мувофиқлаштирувчи миллий кенгаш низоми ва унинг таркибини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 2026 йил 1 апрелдан Энергетика вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Марказий банк, рақамли ҳукумат ва банк-молия соҳасидаги ахборот тизимларида киберхавфсизлик таъминланганлик ҳолатини баҳолаш бўйича мутасадди ташкилотлар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳларни шакллантирсин ҳамда баҳолаш натижалари юзасидан маълумотларни 2026 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибиятига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Рақамли технологиялар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг киберхавфсизликни таъминлаш бўйича тегишли таркибий бўлинма (масъул ходим) ёки етарли куч ва воситаларга эга бўлмаган давлат органлари ва ташкилотларига киберхавфсизликни таъминлаш бўйича аутсорсинг хизматини кўрсатувчи ташкилотлар хизматидан фойдаланишга рухсат бериш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра давлат органлари ва ташкилотлари белгиланган тартибда фақат киберхавфсизликни таъминлаш бўйича аутсорсинг хизматини кўрсатувчи ташкилотлар реестрига киритилган юридик шахслар хизматидан фойдаланишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат хавфсизлик хизмати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 йил 1 августга қадар Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда киберхавфсизликни таъминлаш бўйича аутсорсинг хизматини кўрсатувчи ташкилотларни рўйхатга олиш ҳамда ушбу хизматдан фойдаланиш тартибини назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) киберхавфсизликни таъминлаш бўйича аутсорсинг хизматини кўрсатувчи ташкилотлар реестрини юритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари (ҳарбийлаштирилган тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бундан мустасно) томонидан бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳамда бюджет параметрлари доирасида зарур маблағларни киберхавфсизликни таъминлаш масалаларига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат хавфсизлик хизматининг миллий ахборот тизимлари ва ресурсларининг замонавий кибертаҳдидларга бардошлилик даражасини ошириш мақсадида илғор хорижий тажриба асосида уларнинг киберхавфсизлик борасидаги заиф жиҳатлари ва камчиликларини аниқлаш бўйича мустақил экспертлар иштирокида танловлар ўтказиб бориш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Белгилансинки, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси субъектларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида киберхавфсизлик билан боғлиқ заифлик ва камчиликларни аниқлаш бўйича танловлар Давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланадиган махсус электрон платформада ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат хавфсизлик хизмати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 йил 1 августга қадар Адлия вазирлиги билан биргаликда ахборот тизимлари ва ресурсларининг киберхавфсизлик борасидаги заиф жиҳатлари ва камчиликларини аниқлаш бўйича мустақил экспертлар иштирокида танлов ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 йил 1 октябрга қадар давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси субъектларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида киберхавфсизлик билан боғлиқ заифлик ва камчиликларни аниқлаш бўйича танлов ўтказиш учун махсус электрон платформани яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ички ишлар вазирлиги 2026 йил 1 июлга қадар тезкор фаолиятни ахборот-техник қўллаб-қувватлашга мўлжалланган киберлаборатория ташкил этиш юзасидан қарор лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат хавфсизлик хизмати Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда 2026 йил якунига қадар ёшларнинг интернетдан хавфсиз фойдаланиш юзасидан билимларини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) юқори синфлар ўқувчилари учун тарбиявий соатлар доирасида кибермаданият машғулотларини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) талабалар ва мактаб ўқувчилари учун киберхавфсизлик асослари бўйича бепул онлайн курсларни тақдим этадиган платформалар ҳамда мавзуга оид ижтимоий роликларни ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил қилсин ҳамда мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «Йўл харитаси» масъул ижрочилар томонидан, шу жумладан, ҳудудлар кесимида ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилиши юзасидан назорат тадбирларини амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) вазирлик, идора, давлат муассасалари ҳамда банк, тўлов тизими операторлари, кредит ва тўлов ташкилотларининг киберхавфсизлик тизимини ислоҳ қилиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ушбу Фармонда белгиланган топшириқлар ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 10 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-38-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 мартдаги ПФ-38-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2026 — 2030 йилларга мўлжалланган киберхавфсизлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СТРАТЕГИЯСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Стратегиянинг асосий мақсад ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Стратегиянинг асосий мақсади келгуси беш йилда киберхавфсизликни таъминлашнинг устувор йўналишларини белгилашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Стратегиянинг асосий мақсадига эришиш вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини кибертаҳдидлардан ҳимоя қилишни назарда тутувчи давлат ҳимоя тизимини янада ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат органлари ва ташкилотларининг ахборотлаштириш ва муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлик жиҳатидан барқарорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари, давлат ахборот тизимлари ва ресурсларининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ахборот технологиялари орқали содир этиладиган жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, ушбу мақсадда рақамли криминалистикани кенг қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) кибержиноятчиликка қарши курашиш чора-тадбирларини ва усулларини такомиллаштириш, шунингдек, кибермаконда ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этганлик учун жавобгарликни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида киберхавфсизлик талабларига қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш ҳамда киберхавфсизлик соҳасидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарликни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) киберхавфсизлик соҳасида давлат сиёсати тўғрисида ишончли ва сифатли, объектив маълумотларни тақдим этиш орқали мамлакатнинг ижобий имижини яратиш ва унинг халқаро майдондаги обрўсини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(и) киберхавфсизлик соҳасидаги мутахассисларнинг касбий таълим даражасини ошириш ҳамда малака даражасини баҳолаш тизимини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(к) илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар натижаларини кенг қўллаш учун таълим, илм-фан ҳамда тадбиркорликни интеграция қилишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(л) интернетдан тўсиқларсиз фойдаланиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, айниқса, ёшларда интернетдан фойдаланиш маданиятини янада юксалтириш, уларнинг ёлғон маълумотлар қурбонига айланиши, дунёқараши салбий ғоялар таъсирида шаклланишининг олдини олиш ҳамда фуқароларнинг интернетдан фойдаланиш борасидаги саводхонлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(м) давлат органлари ва муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ташкилий-техник базасини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(н) киберхавфсизликни таъминлаш бўйича илғор ва инновацион технологияларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(о) киберхавфсизлик соҳасида хорижий давлатларнинг ваколатли органлари, халқаро ва хорижий тузилмалар ва ташкилотлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш. Хусусан, киберхавфсизлик масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти, Араб давлатлари лигаси мамлакатлари ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, стратегик шериклик орқали халқаро тажриба ва технологияларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(п) Марказий Осиёда киберхавфсизлик масалалари ҳамда кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича қўшма ташаббусларни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Стратегиянинг устувор йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Стратегияни амалга оширишнинг устувор йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) киберхавфсизлик соҳасини норматив-ҳуқуқий ва ташкилий-техник жиҳатдан такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларини, шунингдек, муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини ҳимоя қилишнинг давлат тизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) киберхавфсизлик ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида киберхавфсизлик ҳолатини мониторинг қилиш тизимини жорий этиш ҳамда киберхавфсизлик субъектлари билан ваколатли орган ўртасида фаол ва тезкор ҳамкорликни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг ишлаб чиқарилишини ривожлантириш ҳамда киберхавфсизлик соҳасидаги илмий ташкилотлар ва ишлаб чиқариш корхоналарини инновацион ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш тизимининг самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) киберхавфсизликни таъминлаш бўйича давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш ҳамда кибертаҳдидларнинг олдини олиш ва улардан ҳимояланиш жараёнларига хусусий секторни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари, валюта биржалари ҳамда кредит бюролари фаолиятида кибертаҳдидларга қарши курашиш ҳамда ахборот тизимлари ва мобил иловаларда киберхавфсизликни таъминлаш чораларини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(и) киберхавфсизликни таъминлаш соҳасида кадрлар малакасини ҳамда аҳолининг киберсаводхонлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(к) киберхавфсизликни таъминлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни кучайтириш ва трансчегаравий кибертаҳдидларга қарши биргаликда ҳаракат қилиш самарадорлигини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Давлат ахборот тизимлари ва ресурслари, бошқа ахборотлаштириш объектлари ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини кибертаҳдидлардан ҳимоя қилиш даражасини ошириш мақсадида киберхавфсизлик соҳасини норматив-ҳуқуқий ва ташкилий-техник жиҳатдан такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу йўналишда қуйидагилар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) қуйидагиларга қаратилган норматив стандартлар, талаблар ва чораларни белгилаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини уларнинг тоифаларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда киберҳимоясига ягона ёндашувлар ва усуллардан фойдаланган ҳолда ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) давлат органлари ва ташкилотларининг ҳимояланган ёпиқ ахборот тизимларида, шунингдек, муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида фойдаланиладиган амалий ва тизим дастурлари интернет орқали хавфсиз юклаб олинишини ва янгиланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) хавфсиз маълумотлар алмашинуви учун давлат ахборот тизимларининг рақамли ҳукумат доирасида интеграциялашуви, шунингдек, ахборот тизимларида ва улар ўртасида метамаълумотлар (metadata) асосида алмашинувда ҳимояланган маълумотларни идентификация қилиш ва таснифлашни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) интернетдан фойдаланиш хизматларини кўрсатувчи телекоммуникация операторлари тармоқларининг киберхавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) киберхавфсизликни самарали таъминлаш учун давлат органлари ва ташкилотларида, шунингдек, муҳим ахборот инфратузилмаси субъектларида ташкилий тузилмани такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик соҳасидаги қонунчилик талабларини бажармаганлик учун мансабдор шахслар жавобгарлигини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ягона оператор ва ягона киберхавфсизлик узелининг инфратузилмасини такомиллаштириш, давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг уларга уланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) рақамли ҳукумат доирасида давлат ахборот тизимларини интеграция қилишда киберхавфсизлик даражасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) давлат ва тижорат хизматларини онлайн шаклда тақдим этишда ахборот тизимлари ва ресурсларидан ҳимояланган тарзда фойдаланиш даражасини ошириш (онлайн хизматлардан фойдаланишда идентификация ва кўп факторли аутентификация ҳамда ҳимояланган уланиш талабларини ўрнатиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари томонидан замонавий кибертаҳдидлар ва киберхавфсизлик муаммоларидан ҳимояланишнинг самарали усуллари ва воситаларини қўллаши ҳамда ташкилотнинг ахборот хавфсизлиги сиёсати устидан назоратни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(и) давлат сирларини қайта ишлашга мўлжалланган ахборотлаштириш объектларининг киберхавфсизлигини таъминлаш талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(к) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида киберхавфсизлик талабларига риоя этилишини назорат қилиш тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(л) киберхавфсизлик соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(м) киберхавфсизлик соҳасидаги халқаро шартномалар доирасида амалга оширилган мувофиқлик сертификатлари ва синов ҳисоботларини тан олиш механизмини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларини, шунингдек, муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини ҳимоя қилишнинг давлат тизимини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу йўналишда қуйидагилар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) давлат органларида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан киберхавфсизликни таъминлаш учун ҳар йили зарур маблағларни режалаштириш (киберхавфсизликни таъминлаш воситалари лицензиясини янгилаш, мутахассислар малакасини ошириш, киберхавфсизлик узелига уланиш ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларини, муҳим ахборот инфратузилмаси объектларига сертификатлаштирилган ҳамда экспертизадан ўтказилган ҳимоя воситалари ва тизимларни жорий этишда хорижий инвестиция ва грантларни жалб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Киберхавфсизлик ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида киберхавфсизлик ҳолатини мониторинг қилиш тизимини жорий этиш ҳамда киберхавфсизлик субъектлари билан ваколатли орган ўртасида фаол ва тезкор ҳамкорликни таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу йўналишда қуйидагилар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) киберхавфсизлик ҳодисаларини мониторинг қилиш ва уларга жавоб қайтариш миллий тизимини яратиш (SOC) марказларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) муҳим ахборот инфратузилмаси субъектларининг киберхавфсизлик ҳодисаларига жавоб қайтаришда киберхавфсизлик бўйича ваколатли орган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан тезкор ўзаро муносабатлар тизимини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари ва ресурсларидаги ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси объектларидаги заифликлар ва камчиликларни аниқлаш тизимларини яратиш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) янги кибертаҳдидлар ва заифликлар тўғрисида тезкор маълумот алмашишни таъминлаш, уларга самарали жавоб қайтариш ва объектларнинг ҳимоясини кучайтириш учун киберхавфсизлик соҳасидаги иштирокчиларни хабардор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг ишлаб чиқарилишини ривожлантириш ҳамда киберхавфсизлик соҳасидаги илмий ташкилотлар ва ишлаб чиқариш корхоналарини инновацион ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу йўналишда қуйидагилар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) киберхавфсизликни таъминлаш воситалари қўлланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашда хусусий ташкилотларни жалб этиш ва уларнинг технопаркларда иштирок этишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) киберхавфсизлик соҳасидаги тадқиқотлар ва ишланмаларнинг устувор йўналишларини аниқлаш, шу жумладан, сунъий интеллект ва блокчейн технологиясини жорий этиш, ушбу ишларни давлат эҳтиёжлари учун амалга оширишга давлат буюртмаларини шакллантириш ҳамда уларни давлат томонидан мақсадли қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) илмий ва академик муассасалар, касбий ва жамоат бирлашмалари билан ҳамкорликнинг самарали шаклларини ишлаб чиқиш, биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) замонавий киберҳужумлар ва кибержиноятларга қарши курашишнинг ҳуқуқий, ташкилий, техник ва амалий жиҳатлари бўйича тадқиқотлар ўтказиш, халқаро амалиётга асосланган инновацион ва самарали усуллар, технологиялар ва ҳимоя стратегияларини ишлаб чиқиш учун киберхавфсизлик соҳасида илмий-амалий тадқиқотларни жадаллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашишнинг самарали тизимини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу йўналишда қуйидагилар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этиладиган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва фош этиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг масъул бўлинмалари фаолиятини кучайтириш ҳамда соҳага замонавий технологияларни жорий этишни ривожлантириш ҳамда киберҳужумларга самарали жавоб қайтариш билан шуғулланадиган тезкор гуруҳлар тузиш ва уларнинг доимий равишда тайёргарлик ҳолатини ошириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) тезкор-қидирув ва тергов фаолиятининг замонавий шакллари, воситалари ва усулларидан фаол фойдаланиш, киберхавфсизликни энг юқори даражада таъминлаш ва кибержиноятчиликка қарши самарали курашиш мақсадида киберкриминалистларни тайёрлашни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда рақамли криминалистика соҳасини ривожлантириш, шу жумладан, мутахассисларни тайёрлаш ва ўқитиш, ихтисослаштирилган лабораторияларни яратиш, рақамли далилларни тўплаш, таҳлил қилиш ҳамда тергов ўтказиш усуллари ва технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кибермаконда фирибгарлик ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича профилактика чора-тадбирларини амалга ошириш, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва аҳолининг кибержиноятлар тўғрисида фуқароларни хабардор қилиш бўйича ўзаро ҳамкорлигининг самарали механизмларини яратиш, кибержиноятлар тўғрисида ариза ва хабар бериш жараёнини фуқаролар билан боғланиш учун онлайн хизмат ҳамда қулай платформалар ташкил этиш орқали соддалаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) давлат ташкилотлари ходимларига ва жамоатчиликка киберхавфсизлик тўғрисида мунтазам равишда янгиликларни етказиб бориш, раҳбарлар ва ходимлар учун тренинглар ўтказиш ҳамда мукаммал ишлаб чиқилган роликлар шаклида оммавий ахборот воситалари орқали аҳолига киберхавфсизлик тўғрисида тушунчалар етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этиладиган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш ҳамда кибермаконда содир этиладиган янги ижтимоий хавфли ҳаракатлар учун жавобгарликни белгилаш юзасидан Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) фуқароларни телефон ва интернет фирибгарлигидан ҳимоя қилиш учун телекоммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда кибержиноятчиликка қарши курашиш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(и) фирибгар веб-сайтларни автоматлаштирилган тарзда аниқлаш ва уларга қарши курашиш учун фишингга қарши платформа яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(к) потенциал фирибгар қўнғироқларни аниқлаш ва блокировка қилиш ёки улар ҳақида огоҳлантириш юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(л) сохта (шубҳали) қўнғироқларни блоклаш ёки фойдаланувчиларни огоҳлантириш ҳамда уларни исталмаган қўнғироқлардан ҳимоя қилишга қаратилган чораларни кўриш бўйича мобил алоқа операторлари ва провайдерларининг мажбуриятларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(м) реклама ва спам қўнғироқларни чеклаш (рад этиш) ва бошқалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(н) ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш учун давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, муҳим ахборот инфратузилмаси субъектларининг тезкор ўзаро таъсири ва интеграциясини таъминлаш, шу жумладан, кибержиноятларнинг олдини олиш учун давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тижорат банклари (кейинги ўринларда — банклар), телекоммуникация операторларининг ўзаро тезкор ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги регламентни ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Киберхавфсизлик соҳасида хусусий ташкилотларни жалб этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу йўналишда қуйидагилар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) хусусий секторни киберхавфсизликни таъминлаш соҳасига, шу жумладан, киберҳимояни таъминлаш, киберхавфсизлик ҳодисаларини мониторинг қилиш ва бошқариш, киберхавфсизлик жиҳатдан ҳимояланганликни баҳолаш, мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, стандартларни ишлаб чиқиш ва бошқаларга жалб этиш ҳамда хусусий секторнинг ушбу соҳага сармоя киритишига шароит яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ва бошқа ахборотлаштириш объектларини шакллантириш ёки жойлаштириш учун фойдаланиладиган булутли хизматларга (маълумотлар марказлари, хостинг сайтлар, файлларни булутли сақлаш жойлари ва бошқаларга) қўйиладиган киберхавфсизликни таъминлаш талабларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) аутсорсинг ва булутли хизматларни тақдим этувчи ташкилотлар томонидан киберхавфсизлик талабларининг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) кибертаҳдидларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш учун давлат органлари билан хусусий ташкилотлар ўртасида ахборот алмашиш механизмларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) киберхавфсизлик соҳасида давлат органлари билан хусусий ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро муносабатлар платформаларини, шу жумладан, интернет платформалар ва форумлар, киберхавфсизлик технологияларини синаш платформалари ва бошқаларни яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-§. Кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, валюта биржалари ҳамда кредит бюролари фаолиятида кибертаҳдидларга қарши курашиш ҳамда ахборот тизимлари ва мобил иловаларда киберхавфсизликни таъминлаш чораларини кучайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу йўналишда қуйидагилар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) банклар, тўлов тизимлари операторлари, тўлов ва кредит ташкилотларига қўйиладиган кибертаҳдидларга қарши туриш талабларини белгилаш, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) банк ва тўлов тизимларининг киберхавфсизлик жиҳатидан барқарорлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) молиявий хизматлар кўрсатишда кредит-банк соҳаси ташкилотлари фаолиятининг операцион ишончлилиги ва узлуксизлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) замонавий халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда банк хизматлари соҳасида турли хил фирибгарликларга қарши курашиш чораларини ишлаб чиқиш, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) кибержиноятчиликка қарши курашиш нуқтаи назаридан банкларнинг мижозлар билан яқин ҳамкорлик қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) мижозларни фишинг, ижтимоий муҳандислик каби таҳдидлар тўғрисида хабардор қилиш (хабардорлигини ошириш) ҳамда уларни онлайн банкингдан хавфсиз фойдаланишга ўргатиш ва бошқалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, валюта биржалари ҳамда кредит бюролари фаолиятида кибержиноятларнинг олдини олиш ва тергов қилиш учун ушбу ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фаол ҳамкорлик механизмларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Марказий банк, банклар ва аҳоли ўртасида кибержиноятлар тўғрисида хабардор қилиш, маслаҳатлар бериш бўйича ўзаро ҳамкорликнинг самарали механизмларини («ишонч телефонлари», чат-ботлар, бошқа онлайн хизматлар ва платформалардан бирини) яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-§. Киберхавфсизлик соҳасида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ҳамда ходимларнинг малакасини ва аҳолининг киберхавфсизлик бўйича ҳуқуқий ва рақамли маданияти (киберсаводхонлик) даражасини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу йўналишда қуйидагилар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) давлат органлари ва ташкилотлари, муҳим ахборот инфратузилмаси субъектлари мутахассисларини киберхавфсизликнинг турли йўналишлари бўйича, шу жумладан, аудит, киберхавфсизлик ҳодисаларини таҳлил қилиш, рақамли криминалистика, муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида киберхавфсизлик, банк соҳасидаги киберхавфсизлик ҳамда бошқа йўналишлар бўйича ўқитиш механизмини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) киберхавфсизлик соҳасидаги мутахассислар CISSP (Certified Information Systems Security Professional), CISM (Certified Information Security Manager), CEН (Certified Ethical Hacker), CompTIA Security+ ва бошқа халқаро сертификатларни қўлга киритишлари учун шарт-шароитлар яратиш, ўқиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш механизмини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси субъектларида ишлашга рухсат берилган киберхавфсизлик бўйича мутахассисларни аттестациядан ўтказиш тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) киберхавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича давлат органлари билан аҳоли ўртасида ҳамкорликнинг ва ахборот алмашинувини рағбатлантиришнинг механизмини яратиш, шунингдек, кибертаҳдидлар ва хавфсизликнинг энг яхши амалиётлари тўғрисида аҳолининг хабардорлигини ошириш, шу жумладан, интернет ва онлайн хизматлардан хавфсиз фойдаланиш бўйича ўқитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) ўқувчилар ва талабаларга интернет тармоғидаги хавфсиз хатти-ҳаракатлар тўғрисида базавий билимларни ўргатиш бўйича юқори синфлар ўқувчилари учун тарбиявий соатлар доирасида кибергигиена машғулотларини ташкил этиш, шунингдек, талабалар ва ўқувчилар учун киберхавфсизлик асослари бўйича бепул онлайн курсларни тақдим этадиган платформаларни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) киберхавфсизлик соҳасида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш учун республика ҳудудларида киберхавфсизлик клубларини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-§. Киберхавфсизликни таъминлаш соҳасида халқаро ва хорижий тузилмалар ва ташкилотлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу йўналишда қуйидагилар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) киберхавфсизлик соҳасида халқаро ва хорижий тузилмалар ва ташкилотлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш. Хусусан, киберхавфсизлик масалалари бўйича БМТ, МДҲ, ШҲТ, Туркий давлатлар ташкилоти ва Араб давлатлари лигаси мамлакатлари ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, стратегик шериклик орқали халқаро тажриба ва технологияларни жалб қилиш. Марказий Осиёда киберхавфсизлик масалалари ҳамда кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича қўшма ташаббусларни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) хорижий давлат ва хусусий тузилмалар, киберхавфсизлик хизматлари, шу жумладан, CERT хизматлари билан ҳамкорликни фаоллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) кибермакондан террористик, жиноий ва бошқа ноқонуний мақсадларда фойдаланишга қарши курашишга қаратилган халқаро киберхавфсизлик тизимини шакллантиришда иштирок этиш, мамлакат манфаатларига жавоб берадиган ва унинг киберхавфсизлигини мустаҳкамлашга ёрдам берадиган миллий ташаббусларни тайёрлаш ва илгари суриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Стратегияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Стратегияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш орқали қуйидаги натижаларга эришиш кутилмоқда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мамлакатнинг рақамли суверенитетини мустаҳкамлаш, миллий иқтисодиётни рақамли таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда киберхавфсизликка бўлган ишончнинг ортиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат ахборот тизимлари, ресурслари, бошқа ахборотлаштириш ва муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини киберхавфсизлик жиҳатдан ишончли ҳимоя қилишга самарали ёндашув шакллантирилиши, уларнинг барқарор ва узлуксиз ишлашининг таъминланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этиладиган жиноятлар сонининг камайиши, шунингдек, уларни фош этиш даражасининг ошиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) рақамли хизматларга нисбатан фойдаланувчилар ишончининг ошиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) киберхавфсизликни таъминлашга хусусий сектор ва аҳолининг жалб қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) киберхавфсизлик бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш учун шароит яратилиши, шунингдек, иқтидорли ёшларнинг киберхавфсизликни таъминлаш жараёнларига жалб қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) маҳаллий ахборот-коммуникация маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ахборотни ҳимоялаш воситалари улушининг ошиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(и) киберхавфсизлик соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг доимий равишда такомиллаштириб борилиши, шунингдек, ишлаб чиқариш корхоналарининг инновацион фаоллиги даражасининг ошиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(к) аҳоли киберсаводхонлигининг ошиши ҳамда рақамли хизматлардан фойдаланишда киберхавфсизлик маданиятининг мустаҳкамланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(л) мансабдор шахслар ва ташкилотларнинг киберхавфсизликни таъминлаш талабларига риоя қилишга бўлган масъулиятининг кучайиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ушбу Стратегия киберхавфсизликни таъминлаш бўйича идоравий дастурлар, илмий-тадқиқот ишлари, чора-тадбирлар режалари ва стандартларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Стратегияда белгиланган бандлар ижросини назорат қилиш ва амалга оширилаётган чора-тадбирлари самарадорлигини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибиятига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 мартдаги ПФ-38-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2026 — 2030 йилларга мўлжалланган киберхавфсизлик стратегиясини амалга ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Давлат ахборот тизимлари ва ресурслари, бошқа ахборотлаштириш объектлари ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлиги соҳасида норматив-ҳуқуқий ва ташкилий-техник таъминотни такомиллаштириш

1.

Давлат ахборот тизимлари ва ресурслари, бошқа ахборотлаштириш объектлари ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлигини таъминлаш бўйича қоидалар, талаблар ва чора-тадбирларни белгилаш.

1. Ахборотлаштириш объектлари ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг тоифаларини ҳисобга олган ҳолда киберхавфсизликни таъминлаш бўйича талаблар ва чора-тадбирларни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил май

ДХХ,

Мудофаа вазирлиги,

ИИВ,

ФВВ,

ПДХХ,

Миллий гвардия,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

ЭТРМ,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Амалий тадқиқотлар ва тажрибалар натижаларини ҳисобга олган ҳолда тизим ва амалий дастурларни интернет тармоғи орқали хавфсиз янгилаш бўйича талаблар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил июнь

3. Интернет тармоғига уланиш хизматларини кўрсатувчи телекоммуникация операторлари тармоқларининг киберхавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил август

4. Интернет тармоғидан фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатувчи телекоммуникация операторлари тармоқларининг киберхавфсизлигини таъминлаш талабларини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил сентябрь

ДХХ,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

ИИВ,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари ва ресурсларининг киберхавфсизлиги даражасининг таснифлагичини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил октябрь

6. Рақамли ҳукумат доирасида давлат ахборот тизимларини интеграция қилишда ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни таъминлаш талабларини ишлаб чиқиш.

Миллий стандартлар

2027 йил январь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

ЭТРМ,

ДХХ

2.

Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси субъектлари киберхавфсизлигини самарали таъминлаш учун уларнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш.

1. Давлат органлари ва ташкилотларида ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси субъектларида киберхавфсизликни таъминлаш бўйича таркибий бўлинмалар фаолиятини ташкил этиш масалаларини таҳлил қилиш.

Хавфсизлик кенгаши котибиятига таҳлилий маълумотнома

2026 йил июль

ДХХ,

Мудофаа вазирлиги,

ИИВ,

ФВВ,

ПДХХ,

Миллий гвардия,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

ЭТРМ,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида киберхавфсизликни таъминлаш бўйича бўлинманинг ташкилий-штат тузилмасига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш.

3. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари учун киберхавфсизликни таъминлаш бўйича таркибий бўлинмаларнинг намунавий низомини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2026 йил август

3.

Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик соҳасидаги қонунчилик талабларини бажармаганлик учун мансабдор шахслар жавобгарлигини белгилаш.

Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик соҳасидаги қонунчилик талабларини бажармаганлик учун мансабдор шахсларни жавобгарликка тортишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2026 йил октябрь

ДХХ,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Марказий банк

4.

Ягона оператор ва ягона киберхавфсизлик узелининг инфратузилмасини такомиллаштириш, давлат ташкилотлари ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари уларга уланишини таъминлаш.

1. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари ва ресурсларини, муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини Ягона оператор орқали интернет тармоғига улашда 1 Гбит/сдан кам бўлмаган тезликни назарда тутиш.

Чора-тадбирлар режаси

2027 йил январь

ДХХ,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини Ягона операторга улаш.

Чора-тадбирлар режаси

2029 йил декабрь

5.

Рақамли ҳукумат доирасида давлат ахборот тизимларини интеграция қилишда киберхавфсизлик даражасини ошириш.

1. Давлат ахборот тизимларини интеграция қилишда ҳимояланган тарзда ахборот алмашиш учун Идоралараро интеграция платформасининг киберҳимоясини таъминлаш талабларини ишлаб чиқиш.

Идоравий ҳужжат

2027 йил апрель

Рақамли технологиялар вазирлиги,

ДХХ,

ПДХХ

2. Идоралараро интеграция платформасининг киберҳимоясига доир чора-тадбирларини амалга ошириш.

Чора-тадбирлар режаси

2027 йил сентябрь

6.

Онлайн шаклда давлат, банк ва бошқа электрон тижорат хизматларини кўрсатишда ахборот тизимлари ва ресурсларидан ҳимояланган тарзда фойдаланиш даражасини ошириш.

1. Идентификация қилиш ва кўп факторли аутентификация қилиш, онлайн хизматлардан фойдаланишда ҳимояланган уланишларни ташкил этиш талабларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йил май

ДХХ,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Марказий банк

2. Онлайн хизматлар кўрсатишда ахборот тизимлари ва ресурсларидан ҳимояланган тарзда фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Чора-тадбирлар режаси

2027 йил декабрь

7.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида киберхавфсизлик талабларига риоя этилишини назорат қилиш тизимини жорий этиш.

1. Қуролли Кучларда киберхавфсизлик талабларига риоя этилишини назорат қилиш тизимини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Хавфсизлик кенгаши котибиятига таҳлилий маълумотнома

2026 йил декабрь

Мудофаа вазирлиги,

ДХХ,

ПДХХ,

Миллий гвардия

2. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йил март

8.

Киберхавфсизлик соҳасида техник талабларни тартибга солиш тизимини ривожлантириш.

1. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги халқаро ва хорижий тажрибани ўрганиш ва таҳлил қилиш.

Хавфсизлик кенгаши котибиятига таҳлилий маълумотнома

2026 йил ноябрь

ДХХ,

ПДХХ,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Киберхавфсизликни таъминлаш воситаларига қўйиладиган ва уларни сертификатлаш жараёнида мувофиқлиги текшириладиган талабларни ишлаб чиқиш.

Миллий стандартлар

2029 йил декабрь

ДХХ,

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

3. Киберхавфсизликни таъминлаш воситаларининг таснифланишини ва уларга қўйиладиган умумий талабларни белгилайдиган техник регламентни ишлаб чиқиш.

Техник регламент

Алоҳида тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ

9.

Киберхавфсизлик соҳасида хорижий давлатларда амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини тан олиш бўйича ишларни ташкиллаштириш.

1. Ўзбекистондаги киберхавфсизлик соҳасида сертификатлаш идоралари билан АҚШ, Канада, Хитой, Россия, Белорусь, Жанубий Корея, Япония, Сингапур ва ЕИ давлатларининг шу соҳадаги сертификатлаш хизматлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2. Киберхавфсизлик соҳасида хорижий давлатларда амалга ошириладиган мувофиқликни баҳолаш ишларининг ҳуқуқий асосларини ўрганиш.

Амалий чора-тадбирлар

2030 йилгача доимий равишда

ДХХ,

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

3. Хорижий давлатларнинг сертификатлаш хизматлари билан мувофиқликни баҳолаш натижаларини ўзаро тан олиш бўйича келишувларга (битимларга) эришиш.

Халқаро битимлар

2030 йилгача доимий равишда

II. Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларини, шунингдек, муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини ҳимоя қилишнинг давлат тизимини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш

10.

Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурслари, шунингдек, муҳим ахборот инфратузилмаси объектларига сертификатлаштирилган ва экспертизадан ўтказилган ҳимоя воситалари ва тизимларни жорий этишда хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш.

1. Вазирлик ва идораларнинг ҳимоя воситалари ва тизимларни жорий этишда хорижий инвестициялар, грантлар ва кредитлар жалб этишдаги эҳтиёжини аниқлаш.

Тадбирлар дастури

2026 йил сентябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Белгиланган тартибда ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатлари асосида инвестициялар, грантлар ва кредитлар жалб этиш чораларини кўриш.

Хорижий томон билан келишилган муддатларда

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

III. Киберхавфсизлик ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида киберхавфсизлик ҳолатини мониторинг қилиш тизимини жорий этиш ҳамда киберхавфсизлик субъектлари билан ваколатли органлар ўртасида фаол ва тезкор ҳамкорликни таъминлаш

11.

Киберхавфсизлик ҳодисаларини мониторинг қилиш ва уларга жавоб қайтариш миллий тизимини яратиш орқали марказлар (SOC) ташкил этиш.

1. Киберхавфсизлик ҳодисаларини мониторинг қилиш ва уларга жавоб қайтариш миллий тизимининг марказий ва соҳавий SOCларни ўз ичига олган тузилмасини аниқлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

ДХХ,

ПДХХ,

ИИВ,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

ЭТРМ,

Марказий банк,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Киберхавфсизлик ҳодисаларини мониторинг қилиш ва уларга жавоб қайтариш миллий тизимига қўйиладиган талабларни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2027 йил март

3. Киберхавфсизлик ҳодисаларини мониторинг қилиш ва уларга жавоб қайтариш миллий тизимини яратиш бўйича лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Техник топшириқлар ва чора-тадбирлар режаси

2029 йил декабрь

12.

Муҳим ахборот инфратузилмаси субъектларининг киберхавфсизлик ҳодисаларига жавоб қайтаришда киберхавфсизлик бўйича ваколатли орган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан тезкор ўзаро муносабатлари тизимини шакллантириш.

Киберхавфсизлик ҳодисаларига жавоб қайтаришда муҳим ахборот инфратузилмаси субъектлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш регламентини тайёрлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил декабрь

ДХХ,

ИИВ,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

ЭТРМ,

Мудофаа вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. Киберхавфсизлик воситаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг ишлаб чиқарилишини ривожлантириш учун ҳамда киберхавфсизлик соҳасидаги илмий ташкилотлар ва ишлаб чиқариш корхоналарини инновацион ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш

13.

Киберхавфсизликни таъминлаш воситалари қўлланилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашда хусусий ташкилотларни жалб этиш ва уларнинг технопаркларда иштирок этишини таъминлаш.

1. Ахборотни ҳимоялаш воситаларидан фойдаланиш, хусусий ташкилотларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

Хавфсизлик кенгаши котибиятига таҳлилий маълумотнома

2026 йил август

ДХХ,

Мудофаа вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

ИИВ,

ПДХХ,

Марказий банк,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Миллий гвардия,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, киберхавфсизлик воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш, хусусий ташкилотларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2026 йил сентябрь

3. Ахборотлаштириш объектлари ва муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида фойдаланиш учун ахборотни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган хорижий компаниялар билан алоқалар ўрнатиш.

Битим (Меморандум)

2027 йил январь

14.

Киберхавфсизлик соҳасидаги тадқиқотлар ва ишланмаларнинг устувор йўналишларини аниқлаш, шу жумладан, сунъий интеллект, квант технологиялари ва блокчейн технологиясини жорий этиш, ушбу ишларни давлат эҳтиёжлари учун амалга оширишга давлат буюртмаларини шакллантириш ва уларни давлат томонидан мақсадли қўллаб-қувватлаш.

1. Киберхавфсизлик соҳасида зарур тадқиқот мавзулари ва ишланмалар йўналишларини шакллантириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь

ДХХ,

ПДХХ,

Мудофаа вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. 2026 — 2030 йилларда киберхавфсизлик соҳасида ўтказиладиган тадқиқотлар ва ишланмалар дастурини тайёрлаш ва тасдиқлаш.

Ижрочилар, молиялаштириш ҳажми ва манбалари кўрсатилган ишланмалар ва тадқиқотлар дастури

2027 йил январь

15.

Замонавий киберҳужумлар ва кибержиноятларга қарши курашишнинг ҳуқуқий, ташкилий, техник ва амалий жиҳатлари бўйича тадқиқотлар ўтказиш, халқаро амалиётга асосланган инновацион ва самарали усуллар, технологиялар ва ҳимоя стратегияларини ишлаб чиқиш учун киберхавфсизлик соҳасида илмий-амалий тадқиқотларни жадаллаштириш.

1. Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш йўналиши бўйича ўқитиш ва илмий тадқиқотлар ўтказиш.

2. Илмий ва академик муассасалар, касбий ва жамоат бирлашмалари томонидан киберхавфсизлик соҳасида илмий-тадқиқот лойиҳаларини бажариш бўйича танловларда иштирок этиш учун белгиланган тартибда аризалар киритиш.

3. Киберхавфсизлик соҳасида илмий тадқиқот ишлари (PhD, DSc) илмий мақолалар натижаларини амалиётга жорий этиш чораларини кўриш.

Илмий тадқиқотлар дастури

2027 йил январь

ДХХ, Мудофаа вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги

V. Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашишнинг самарали тизимини ташкил этиш

16.

Ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этиладиган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва фош этиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг масъул бўлинмалари фаолиятини кучайтириш ҳамда соҳага замонавий технологияларни жорий этишни ривожлантириш.

1. Хорижий тажрибани ўрганиш ва ички ишлар органлари ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашишга масъул бўлинмаларининг штатларини ушбу йўналишдаги криминоген вазиятга мувофиқ тарзда кўпайтириш ҳамда соҳага замонавий технологияларни жорий этишни ривожлантириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

Хавфсизлик кенгаши котибиятига таҳлилий маълумотнома

2027 йил август

ИИВ,

ДХХ

2. Ички ишлар органлари ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашишга масъул бўлинмалари фаолиятини кучайтириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2027 йил ноябрь

3. Ички ишлар вазирлигида кибержиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича ихтисослаштирилган таркибий бўлинмаларга малакали мутахассисларни жалб қилиш.

Тадбирлар дастури

2027 йил ноябрь

17.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида рақамли криминалистика соҳасини ривожлантириш, шу жумладан, мутахассисларни тайёрлаш ва ўқитиш.

1. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мутахассислари учун рақамли криминалистика соҳасида ўқув дастурини тайёрлаш.

Ўқув дастури

2026 йил июнь

ИИВ,

Бош прокуратура,

ДХХ,

ЭТРМ,

Адлия вазирлиги

2. Ички ишлар вазирлиги тизимида рақамли криминалистика фаолиятини такомиллаштириш ҳамда тезкор-фаолиятни ахборот-техник қўллаб-қувватлашга мўлжалланган киберлаборатория ташкил этиш юзасидан норматив-ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2026 йил декабрь

3. Рақамли далилларни тўплаш, таҳлил қилиш ва тергов ўтказиш усуллари ва технологияларини ишлаб чиқиш.

Методик ишланмалар ва қўлланмалар

2027 йил декабрь

18.

Кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва аҳоли ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарали механизмларини яратиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш учун давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, банклар ва телекоммуникация операторларини интеграция қилиш.

1. Фирибгарларни зудлик билан аниқлаш ва блоклаш учун давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, банклар, телекоммуникация операторлари ўртасида онлайн ҳамкорлик қилишда ишлатиладиган ахборот тизимини яратиш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2026 йил сентябрь

ИИВ,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

ДХХ,

ЭТРМ,

Марказий банк

2. Рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган фирибгарлик схемаларини ўрганиш ва уларнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш учун идоралараро мутахассислар гуруҳини ташкил этиш, фирибгарликнинг мумкин бўлган шакллари ва схемалари, шунингдек, улардан ҳимоя қилиш учун қилишлари керак бўлган ҳаракатлар тўғрисида аҳолини хабардор қилиш.

Қўшма қарор

2026 йил октябрь

3. Кибержиноятларнинг олдини олиш учун давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, банклар, телекоммуникация операторларининг ўзаро тезкор ҳамкорлиги регламентини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йил декабрь

4. Сохта/шубҳали қўнғироқларни блоклаш ёки фойдаланувчиларни огоҳлантириш ҳамда уларни исталмаган қўнғироқлардан ҳимоя қилишга қаратилган чораларни кўриш бўйича мобил алоқа операторлари ва провайдерларнинг мажбуриятларини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йил декабрь

VI. Киберхавфсизлик соҳасида хусусий ташкилотларни жалб этиш

19.

Хусусий секторни киберхавфсизлик талабларига мувофиқ экспертиза ва сертификациялаш жараёнларига жалб қилиш учун шароит яратиш.

1. Хорижий ташкилотларнинг ушбу йўналишда амалга оширилган лойиҳаларини ҳамда дастурларини таҳлил этиш. Таҳлил натижаларига мувофиқ киберхавфсизлик соҳасида хусусий аутсорсингни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни тайёрлаш.

Таҳлилий маълумотнома

2026 йил август

ДХХ,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Давлат ахборот тизимлари ва муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида киберхавфсизликни таъминлашда хусусий сектор ва аутсорсинг ташкилотлари иштирокини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йил январь

ДХХ,

Рақамли технологиялар вазирлиги

20.

Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари, ресурслари ва бошқа ахборотлаштириш объектларини шакллантириш ёки жойлаштириш учун фойдаланиладиган булутли хизматларга қўйиладиган киберхавфсизликни таъминлаш талабларини белгилаш.

1. Булутли хизматлар бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш.

2. Ушбу йўналишда тартибга солиш билан боғлиқ ҳуқуқий бўшлиқларни ва муаммоларни аниқлаш.

Таҳлилий маълумотнома

2026 йил август

ДХХ,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

ЭТРМ,

Марказий банк

3. Булутли хизматлар учун киберхавфсизликни таъминлаш талабларини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил декабрь

21.

Аутсорсинг ва булутли хизматларни тақдим этувчи ташкилотлар томонидан киберхавфсизлик талабларининг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш.

1. Аутсорсинг ва булутли хизматларни кўрсатиш йўналишидаги ташкилотларнинг амалга оширилган лойиҳаларини ҳамда дастурларини таҳлил этиш.

2. Чет эл тажрибасини ўрганиш ва аутсорсинг ва булутли хизматларни кўрсатувчи ташкилотлар томонидан киберхавфсизлик талабларининг бажарилишини назорат қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Таҳлилий маълумотнома

2027 йил март

ДХХ,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Марказий банк

3. Аутсорсинг ва булутли хизматларни кўрсатувчи ташкилотларни назорат қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йил июнь

22.

Киберхавфсизлик соҳасида давлат органлари билан хусусий ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро муносабатлар платформаларини, шу жумладан, интернет-платформалари ва форумлари, киберхавфсизлик технологияларини синаш платформалари ва бошқаларни яратиш.

1. Киберхавфсизлик соҳасида давлат органлари билан хусусий ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича норматив-ҳуқуқий бўшлиқларни ва муаммоларни аниқлаш.

Тадбирлар дастури

2026 йил октябрь

ДХХ,

Мудофаа вазирлиги,

ИИВ,

ФВВ,

ПДХХ,

Миллий гвардия,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Хорижий тажрибани ва хусусий сектор манфаатдорлигини ҳисобга олган ҳолда, киберхавфсизлик соҳасида давлат органлари ва хусусий ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро муносабатлар платформаси дастурини ишлаб чиқиш.

3. Киберхавфсизлик соҳасида давлат органлари ва хусусий ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро муносабатлар платформаси дастурини амалга ошириш.

Рақамли хизматлар ва платформалар яратиш

2028 йил декабрь

VII. Киберхавфсизлик соҳасида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ҳамда ходимларнинг малакасини ва аҳолининг киберхавфсизлик бўйича ҳуқуқий ва рақамли маданияти (киберсаводхонлик) даражасини ошириш

23.

Интернетдаги хавфсиз хатти-ҳаракатлар тўғрисида базавий билимларни ўргатиш бўйича юқори синф ўқувчилари учун тарбиявий соатлар доирасида кибергигиена машғулотларини ташкил этиш, шунингдек, талабалар ва мактаб ўқувчилари учун киберхавфсизлик асослари бўйича бепул онлайн курсларни тақдим этадиган платформаларни яратиш.

1. Мазкур йўналишда илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

Таҳлилий маълумотнома

2026 йил август

ДХХ,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда талабаларни ва мактаб ўқувчиларини киберхавфсизлик ва интернетдаги хавфсиз хатти-ҳаракатлар тўғрисида ўқитиш учун сервислар ва платформалар яратиш бўйича дастур тайёрлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил январь

24.

Киберхавфсизлик соҳасида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида республика ҳудудларида «Киберхавфсизлик маркази» ДУК базасида киберхавфсизлик клубларини ташкил этиш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида ҳамда Тошкент шаҳрида киберхавфсизлик клубларини тегишли техник жиҳозлар, юқори тезликдаги интернет каналлари билан таъминлаш.

Чора-тадбирлар режаси

2026 йил август

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Рақамли технологиялар вазирлиги,

ДХХ,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ушбу клублар фаолиятини ёшларни жалб этган ҳолда республика миқёсида ташкил этиш.

2026 йил декабрь

3. Киберхавфсизлик соҳасида ёшларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида клуб аъзолари ўртасида танловлар ўтказиш ва ғолибларни рағбатлантириш.

Ҳар йили

25.

Киберхавфсизлик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.

1. Киберхавфсизлик соҳасида кадрларни тайёрлаш, тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланиш юзасидан чет эл тажрибасини ўрганиш ва тегишли таклифлар ишлаб чиқиш.

2. Киберхавфсизлик соҳасида давлат тузилмаларида фаолият юритишнинг жозибадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

3. Киберхавфсизлик соҳасида давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари битирувчиларини давлат тузилмаларида фаолият юритишлари механизмлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

4. Киберхавфсизлик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил август

ДХХ,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

VIII. Киберхавфсизликни таъминлаш соҳасида халқаро ва хорижий тузилмалар ва ташкилотлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш

26.

Марказий Осиёда кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича қўшма ташаббусларни ривожлантириш. Киберхавфсизлик соҳасида халқаро ва хорижий тузилмалар ва ташкилотлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш. Хусусан, киберхавфсизлик масалалари бўйича БМТ, МДҲ, ШҲТ, ТДТ ва АДЛ мамлакатлари ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, стратегик шериклик орқали халқаро тажриба ва технологияларни жалб қилиш.

1. Хавфсизлик кенгаши котибияти билан келишилган ҳолда Марказий Осиё минтақасида киберхавфсизликни таъминлаш бўйича қўшни давлатлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш.

Бунда Марказий Осиё минтақасидаги давлатларнинг киберхавфсизликка масъул бўлган идоралари вакиллари иштирокида конференция ўтказиш, соҳа йўналишида ҳамкорлик қилиш доирасини белгилаб олиш ҳамда минтақада киберхавфсизлик таҳдидларига қарши курашиш ва киберхавфсизлик ҳодисаларига чора кўриш тадбирлари келишиб оли.

Марказий Осиё минтақасидаги давлатларнинг биринчи конференцияси

(Тошкент шаҳрида)

2030 йилгача доимий равишда

ДХХ,

ИИВ,

ПДХХ,

Мудофаа вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Марказий банк,

Миллий гвардия,

Ташқи ишлар вазирлиги,

МОТХИ,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институтида киберхавфсизликни таъминлаш ва кибержиноятчиликка қарши курашиш масалалари бўйича таҳлилий бўлинмани ташкил этиш юзасидан таклиф киритиш.

3. Мавжуд кибертаҳдидлар ва амалиётлар тўғрисида ўзаро маълумот алмашиш каналларини белгилаш.

4. Киберхавфсизликни таъминлаш ва кибержиноятларга қарши кураш бўйича тажриба алмашиш.

5. Киберхавфсизлик соҳасида ўтказиладиган халқаро илмий-амалий семинар ва конференцияларда иштирок этиш.

Хавфсизлик кенгаши котибиятига асослантирилган таклифлар киритиш

27.

Хорижий давлат ва хусусий тузилмалар билан, киберхавфсизлик хизматлари, шу жумладан, CERT хизматлари билан ҳамкорликни фаоллаштириш.

1. Хорижий киберхавфсизликни таъминлаш хизматлари ва марказлари билан (шунингдек Threat Intellegence Sharing, Нunting, MISP) ҳамкорликни кенгайтириш.

2. Ўзаро амалий ёрдам тўғрисида келишувларга эришиш.

3. Киберхавфсизлик соҳасида ўтказиладиган халқаро илмий-амалий семинар ва конференцияларда иштирок этиш.

Битимлар (меморандумлар) имзолаш

2030 йилгача доимий равишда

ДХХ,

Мудофаа вазирлиги,

ИИВ,

ПДХХ,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Марказий банк,

Миллий гвардия,

Ташқи ишлар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

28.

Кибермакондан террористик, жиноий ва бошқа ноқонуний мақсадларда фойдаланишга қарши курашишга қаратилган халқаро киберхавфсизлик тизимини шакллантиришда иштирок этиш, мамлакат манфаатларига жавоб берадиган ва унинг киберхавфсизлигини мустаҳкамлашга ёрдам берадиган миллий ташаббусларни тайёрлаш ва киритиш.

1. Кибермакондан террористик, жиноий ва бошқа ноқонуний мақсадларда фойдаланишга қарши курашишга қаратилган халқаро тажрибани ўрганиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2. Халқаро майдонларда ва киберхавфсизлик масалалари билан боғлиқ тадбирларда миллий ташаббусларни тайёрлаш ва илгари суриш.

Ташаббусларни тайёрлаш ва халқаро тадбирларда иштирок этиш

2030 йилгача доимий равишда

ДХХ,

Мудофаа вазирлиги,

ИИВ,

ПДХХ,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Марказий банк,

Миллий гвардия,

Ташқи ишлар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.03.2026 й., 06/26/38/0219-сон)