Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 6 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1723-13]
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 12 сентябрдаги 141-сон буйруғи (рўйхат рақами 1723, 2007 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 420-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Т. НАЗАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 13 февраль,
10-н-сон
Келишилди:
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2025 йил 12 декабрь
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ
2025 йил 25 ноябрь
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2025 йил 19 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 13 февралдаги 10-н-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-бобда:
а) 1-параграфда:
учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Авиация хавфсизлиги — фуқаро авиациясини ноқонуний аралашиш ҳаракатларидан ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар комплекси, шунингдек жалб қилинадиган инсон ва моддий ресурслар.
Ноқонуний аралашиш ҳаракатлари — фуқаро авиацияси хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳаракатлар ёки ҳаракатларни содир этишга уринишлар бўлиб, ушбу ҳаракатлар билан чекланмаган ҳолда қуйидагиларни ўз ичига олади:
ҳаво кемаларини қўлга олиш;
эксплуатацияда бўлган ҳаво кемасини ишдан чиқариш;
ҳаво кемасида ёки аэродром ҳудудида одамларни гаровга олиш;
ҳаво кемаси бортига, аэропортга ёхуд аэронавигация воситалари ёки хизмати жойлашган жойга зўравонлик билан кириш;
ҳаво кемаси бортига ёки аэропорт ҳудудига жиноий мақсадларда ишлатиш учун мўлжалланган қурол, хавфли мосламалар ёки материалларни олиб кириш ёки жойлаштиришга уриниш;
ўлдириш, жиддий шикаст етказиш, атроф-муҳитга ёки мулкка жиддий зарар етказиш мақсадида эксплуатацияда бўлган ҳаво кемасидан фойдаланиш;
ҳаво кемасининг деталлари ва компонентларини ишдан чиқаришга қаратилган, ҳалокатга олиб келиши мумкин бўлган ижтимоий хавфли ҳаракат, қасддан ёки эҳтиётсизликдан содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик;
парвоздаги ёки ердаги ҳаво кемасини, йўловчиларни, экипаж аъзоларини, фуқаро авиацияси ходимларини, аэропортдаги жамоатчиликни, фуқаро авиацияси иншоотлари ёки хизматларининг жойлашган жойлари хавфсизлигини таҳдид остига қўядиган нотўғри ёки ёлғон маълумотларни етказиш.»;
етмиш еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Абсолют ўтиш баландлиги — ҳаво кемасининг айни бир вертикал текислик ёки ундан пастроқ бўлган баландликдаги ҳолатини абсолют баландлик қийматларида ифодалайдиган абсолют баландлик.»;
саксонинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат авиацияси — Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органлари юритувида бўлган авиация.»;
бир юз ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кўтарилиш ва қўниш ҳудуди — аэродром сатҳидан аэронавигация ахборотлари тўпламида (АИП) ва (ёки) аэродром ҳудудида парвозни амалга ошириш йўриқномасида белгиланган баландликкача бўлган ҳамда ҳаво кемаларининг кўтарилиш ва қўнишда манёвр қилишини таъминлайдиган ёндош ҳудудларни ўз ичига олган ҳаво ҳудуди.»;
бир юз саксон саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бир юз саксон тўққизинчи — икки юз саксон саккизинчи хатбошилар тегишли равишда бир юз саксон саккизинчи — икки юз саксон еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
икки юз тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тақдим этилган парвоз режаси — учувчи, эксплуатант ёки унинг ваколатли вакили томонидан ҳаво ҳаракатини бошқариш бўлинмаларига фойдаланиш учун тақдим қилинган сўнгги парвоз режаси.»;
икки юз етмиш саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўтиш эшелони — абсолют ўтиш баландлигидан юқорида парвоз қилиш учун фойдаланиш мумкин бўлган энг қуйи парвоз эшелони.»;
б) 2-параграфда:
ўттиз саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўттиз тўққизинчи — саксон тўртинчи хатбошилар тегишли равишда ўттиз саккизинчи — саксон учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. 14 ва 15-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Фуқаро ҳаво кемаларини Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемаларининг давлат реестрида рўйхатга олиш ҳамда уларнинг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомдаги Фуқаро ҳаво кемаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома паспортига мувофиқ амалга оширилади.
15. Фуқаро ҳаво кемаси тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемаларининг давлат реестрига киритилганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомдаги Фуқаро ҳаво кемаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома паспортига асосан фуқаро ҳаво кемасига қайд этиладиган давлат таниш ва рўйхат белгилари тайинланади.».
3. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Фуқаро ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомдаги Фуқаро ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификати паспортига мувофиқ берилади.».
4. Қуйидаги мазмундаги 271-банд билан тўлдирилсин:
«271. Жиҳозланишига кўра, ҳаво кемалари қуйидагиларга бўлинади:
а) асосий ҳаво кемаси — учиш, қўниш учун яқинлашиш ва кутилган шароитларда қўнишни амалга ошириш учун зарур бўлган минимал жиҳозлар тўпламига эга ҳаво кемаси;
б) қайта жиҳозланган ҳаво кемаси — учиш, қўниш учун яқинлашиш ва муайян шароитларда қўнишни амалга ошириш учун зарур бўлган қўшимча ускуналар билан жиҳозланган ҳаво кемаси.».
5. 99-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«99. Аэродром ҳудудида бинолар, иншоотлар, алоқа линиялари, юқори кучланишли электр узатиш, радиотехника линиялари ва ҲКлари парвозига хавф туғдириши ёки аэродромларнинг радиотехник алоқаларининг нормал ишлаши учун халақит бериши мумкин бўлган бошқа объектларни жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомдаги Парвозлар хавфсизлигига хавф солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома паспортига мувофиқ амалга оширилади.».
6. 240-банднинг «в» кичик бандидан «ва ҳаводаги ҳаракатни бошқарувчи диспетчерларни смена бошланишидан олдин назоратдан ўтказиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
7. 244-банднинг «е» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«е) парвоздан олдинги кўрикдан ўтказиб, тегишли ҳужжатларда парвозга қўйилиши тўғрисида хулоса бериш;».
9. 251-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«251. Экипаж аъзолари, парвозлар раҳбарлари, ҲҲБ диспетчерлари меҳнат қобилиятининг бузилишига олиб келадиган ҳолатда ёки касал бўлса, шунингдек экипаж аъзолари парвоздан олдинги тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортса, уларнинг парвоз қилишига (ҲҲБ) қўйилмайди.».
10. 253-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«253. Шифокор (фельдшер) томонидан парвоздан олдинги ёки ҳаво кемаси командири томонидан парвоздан олдинги тайёргарлик вақтида аниқланган алкогол (наркотик моддалар) таъсиридаги мастлик ҳолати, шунингдек алкогол (наркотик моддалар) таъсиридаги мастликнинг қолдиғи мавжуд бўлган ҳолат ушбу авиамутахассис томонидан парвоз бажарилишига мутлақо қарши кўрсатмалар ҳисобланади. Ҳар бир аниқланган ҳолат бўйича хизмат суриштируви ўтказилиб, айбдорлар Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.».
11. 258-банддаги «ғайриқонуний аралашув актларидан» деган сўзлар «ноқонуний аралашиш ҳаракатларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 259 ва 260-бандлардаги «2000 йил 5 июлдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ФАни ғайриқонуний аралашиш актларидан авиацион хавфсизликни таъминлашнинг миллий дастури» деган сўзлар «2025 йил 10 мартдаги 152-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ноқонуний аралашиш ҳаракатларидан авиация хавфсизлигини таъминлаш миллий дастури» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. 343-банднинг «а» кичик бандидаги «ўтиш баландлигида» деган сўзлар «абсолют ўтиш баландлигида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. 344-банддаги «ўтиш баландлиги» деган сўзлар «абсолют ўтиш баландлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. 367-банддаги «эшелон» деган сўз «баландлик» деган сўз билан алмаштирилсин.
16. 492-банддаги «Ўтиш баландлигини» деган сўзлар «Абсолют ўтиш баландлигини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. 892-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«892. Учишдан абсолют ўтиш баландлигига етиб олишгача бўлган баландликни ўлчаш метрлар ишлатиладиган барометрик баландлик ўлчагичларда метрларда, футлар ишлатиладиган барометрик баландлик ўлчагичларда эса футларда бажарилиши лозим.».
18. 944-банддаги «эшелонда» ва «эшелондан» деган сўзлар тегишли равишда «баландликда» ва «баландликдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19. 945-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«945. Тоғли аэродромларда парвозларни фақат ҳаво кемаси устидан доимий радиолокацион назорат таъминланган ва хавфсиз парвоз баландликлари кафолатланганда ҲҲБ диспетчери томонидан белгиланган траекториялар бўйича амалга оширишга рухсат берилади.».
20. 974-банднинг «б» кичик бандидаги «140 эшелонгача (4250 метргача)» деган сўзлар «150 эшелонгача (4550 метргача)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
21. 1046-бандда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1046. Авиация ҳодисалари ва инцидентларини суриштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 ноябрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидалари асосида амалга оширилади.».
22. 2-илованинг 3-бўлими иккинчи хатбошисидаги «ўтиш баландлиги» деган сўзлар «абсолют ўтиш баландлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
23. 4-илованинг 1-параграфида:
а) 3.1.-кичик банднинг жадвал қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« | ||
Парвозлар баландлиги | Одатий шароитлар | Турбулентлик шароитлари |
150 эшелонгача (4 550 метргача) (150 эшелон ҳам) | 425 km/s (230 uz) 315 km/s (170 uz)2 | 425 km/s (230 uz) 315 km/s (170 uz)2 |
150 эшелондан (4 550 метрдан) 200 эшелонгача (6 100 метргача) (200 эшелон ҳам) | 445 km/s (240 uz) | 520 km/s (280 uz) ёки нима камлигидан келиб чиқиб, 0.8 M |
200 эшелондан (6 100 метрдан) 340 эшелонгача (10 350 метргача) (340 эшелон ҳам) | 490 km/s (265 uz) | |
340 эшелондан (10 350 метрдан) юқори | 0.83 М | 0.83 M |
»; |
б) 3.3.-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3.3. Агар кутиш схемасида бошқача вақт белгиланган бўлмаса, кетиш йўлининг чизиғи бўйлаб парвоз вақти 150 эшелонгача бўлган (4550 метргача) баландликкача бир дақиқани ҳамда 150 эшелондан (4550 метрдан) юқори баландликларда 1 дақиқа 30 сонияни ташкил этади.».
24. 6-иловада:
а) «Фуқаро ҳаво кемаларини тутиб олиниши» бўлимининг биринчи хатбошисида:
«ж» кичик банддаги «қўллаш.» деган сўз «қўллаш;» деган сўз билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги «з» кичик банд билан тўлдирилсин:
«з) фуқаро ҳаво кемаларини тутиб олиш мумкин бўлган ҳамда ушбу ҳаво кемаларини аниқлаш учун иккиламчи кўриш радиолокатори ёки АДС-Б мавжуд бўлган ҳудудларда радиолокатор ёки АДС-Бдан фойдаланишни инобатга олиш.»;
б) «Тутиб олинган ҲКнинг ҳаракатлари» бўлимида:
тўртинчи хатбошидаги «кўришга.» деган сўз «кўришга;» деган сўз билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«г) фуқаро ҳаво кемасида қабул қилувчи-жавоббергич мавжуд бўлса ҳамда тегишли ҳаво ҳаракати хизмат органидан бошқа кўрсатмалар олинмаган бўлса, иккиламчи кўриш радиолокаторининг А режимида 7700 кодини танлашга;
д) фуқаро ҳаво кемасида АДС-Б ёки АДС-C ускуналари мавжуд бўлса ҳамда тегишли ҳаво ҳаракати хизмат органидан бошқа кўрсатмалар олинмаган бўлса, тегишли фавқулодда режимни танлашга.»;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар радио орқали ҳар қандай манбадан олинган кўрсатмалар тутиб олувчи ҳаво кемасининг радио орқали узатган кўрсатмаларига зид келса, тутиб олинаётган ҳаво кемаси дарҳол тушунтириш сўрайди. Бунда, тутиб олувчи ҳаво кемасининг радио орқали берган кўрсатмаларини бажаришни давом эттирилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 10/26/1723-13/0211-сон)