05.03.2026 йилдаги ПҚ-79-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Суғоришда сув йўқотишларини камайтириш ва сув танқислигининг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада мавжуд сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, сув йўқотишларининг олдини олиш, шунингдек, сув танқислигининг салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар мазкур қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги сув йўқотилиши юқори бўлган 389 км каналларни реконструкция қилиш ва бетонлаштириш. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) йилига ўртача 206 млн метр куб сув ресурсларини ҳамда 26 млн киловатт соат электр энергиясини иқтисод қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) суғориладиган 158,4 минг гектар ерларнинг сув таъминотини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) сув танқислиги шароитида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Молиявий ресурслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлигининг сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва жорий йилда кутилаётган сув танқислигининг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар учун республика бюджетининг 2026 йил 1 чорак якуни бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 600 млрд сўм маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, жорий йилда ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) каналлар ва суғориш тармоқларини бетонлаштириш ишлари учун 480 млрд сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) сув танқислигининг олдини олиш билан боғлиқ чора-тадбирлар учун 120 млрд сўм йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда қуйидагиларни тасдиқлаш учун Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) каналлар ва суғориш тармоқларини бетонлаштириш бўйича амалга ошириладиган устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) жорий йилда кутилаётган сув танқислиги шароитида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар дастури.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сув хўжалиги вазирлиги суғориш тармоқларини таъмирлаш (бетонлаштириш) ишлари биринчи навбатда, «бир канал — бир тизим» тамойили асосида аввал бетонлаштирилган ёки бетонлаштириш бошланган каналлардан сув олувчи тармоқларда амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари маҳаллий ва хорижий тажрибалардан келиб чиқиб, бир ой муддатда куз-қиш мавсумида фойдаланилмайдиган ҳамда ёғингарчилик сувларидан унумли фойдаланишни ташкил этиш ҳамда ушбу тизимни рағбатлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари С. Садуллаев — зарур маблағларни белгиланган муддатларда ажратиш ҳамда «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга тегишли ўзгартиришлар киритишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) сув хўжалиги вазири Ш. Хамраев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари — долзарб ва самарадор лойиҳалар танланишига, уларнинг ўз вақтида сифатли амалга оширилишига ҳамда натижадорлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби раҳбари С. Самадов — маблағларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатишга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Т.Н. Бутунбаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 5 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-79-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.03.2026 й., 07/26/79/0202-сон)