Ҳужжат кучини йўқотган 01.05.2001 14.03.1994 йилдаги 136-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.05.2001
Ҳужжат 14.03.1994 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН УЛГУРЖИ ВА БИРЖА САВДОСИ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА АКЦИОНЕРЛИК УЮШМАСИ — «ЎЗУЛГУРЖИБИРЖАСАВДО»НИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Улгуржи ва биржа савдосини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 1 майдаги 198-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат акционерлик уюшмаси — «Ўзшартномасавдо»ни тугатиш ҳамда Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика акционерлик уюшмаси — «Ўзулгуржибиржасавдо»ни таъсис этиш тўғрисида» 1994 йил 28 февралдаги ПФ-772-сон Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-илова*га мувофиқ таркибда ташкилий қўмита тузилсин ва унга «Ўзшартномасавдо»ни тугатиш бўйича ташкилий-техникавий тадбирларни ишлаб чиқиш ва бажариш ҳамда Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика «Ўзулгуржибиржасавдо» акционерлик уюшмасини ташкил этиш учун таъсис ҳужжатларини тайёрлаш юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика акционерлик уюшмасини функционал бошқариш схемаси 2-иловага* мувофиқ ҳамда уюшманинг ижро этувчи аппарати тузилмаси 3 ва 3а-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1, 2-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3, 3а-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий қўмита бир ой муддатда Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика акционерлик уюшмаси Уставини ишлаб чиқсин, белгиланган тартибда Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказсин ва таркибий бўлинмаларни барпо этиш ҳамда «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмасини таъсис этишга доир барча ташкилий ишларни шу йилнинг 10 июлигача тугалласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзшартномасавдо» уюшмаси тўлиқ тугатилгунига қадар ҳамда Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика «Ўзулгуржибиржасавдо» акционерлик уюшмаси таъсис этилгунига қадар ўз функцияларини «Ўзшартномасавдо» Уставига мувофиқ юклатилган ҳуқуқлар билан амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 28 февралдаги ПФ-772-сон Фармонининг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган қоидалар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзшартномасавдо» уюшмаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 28 февралдаги ПФ-772-сон Фармонига мувофиқ «Ўзшартномасавдо» уюшмасининг таркибий бўлинмаларини ва унинг ҳудудий органларини 4 ва 4а-иловаларга* мувофиқ давлат тасарруфидан чиқариш дастурини ишлаб чиққан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4а-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика «Ўзулгуржибиржасавдо» акционерлик уюшмаси 2-иловага мувофиқ очиқ турдаги акционерлик жамиятлари негизида, шунингдек, ҳам Ўзбекистон Республикасининг, ҳам хорижий давлатларнинг бошқа юридик ва жисмоний шахслари иштирокида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси бошқарувига акцияларнинг давлатга тегишли улушини тасарруф этиш ҳуқуқини берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини акционерларнинг умумий йиғилишида «Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида қабул қилинган Уставга мувофиқ амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда давлат органларида рўйхатдан ўтказилади ҳамда ўзини ўзи маблағ билан тўлиқ таъминлаш ва ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат эҳтиёжлари учун ҳукуматлараро битимлар ва тўғридан-тўғри контрактлар бўйича товар ресурсларини харид қилиш ва сотиш юзасидан илгари тузилган контрактларни бажариш, шунингдек, қўшма корхоналарнинг, акционерлик жамиятларининг устав фондларида улуш қўшган ҳолда иштирок этиш, кредит ресурсларидан фойдаланганлик учун банк фоизлари тўлаш мажбуриятлари ҳамда юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган бошқа шартномавий мажбуриятлар бўйича «Ўзшартномасавдо»нинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маълумот учун қабул қилинсинки, қуйидагилар фаолиятнинг асосий йўналишлари ҳисо6ланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларга, шу жумладан, тадбиркорларга тижорат-воситачилик, савдо, ишлаб чиқариш, лизинг, транспорт, молия, аудитор, ахборот хизматлари кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улгуржи, биржа, ярмарка ва ким ошди савдосини ташкил этиш ҳамда товар-хом ашё ресурслари бозорида савдо битишувларини тузиш ишларига барча юридик ва жисмоний шахсларга қулай шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат буюртмалари бўйича, траст битим-шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси давлат эҳтиёжлари учун ватанимиздаги ва хориждаги товар ишлаб чиқарувчилардан, тижорат фирмаларидан, компаниялар ва бизнесменлардан маҳсулот харид қилиш ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда истеъмолчиларга сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари билан битим тузиш асосида, сақлаш учун жавобгар бўлган корхоналар ва ташкилотларнинг пунктларида давлат захирасидаги моддий ресурсларни қабул қилиб олиш, сақлаш; янгилаш, қўшимча ишлаш ва сотишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) вилоят акционерлик компаниялари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахсларга тижорат-воситачилик, савдо, ишлаб чиқариш, транспорт, ахборот хизматлари кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят товар — хом ашё биржалари, ярмарка ва кимошди савдосини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахсларнинг маҳсулотлар сотиш ҳамда моддий-техника ресурслари сотиб олишлари бўйича қулай ва ўзаро фойдали шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали битимларни амалга ошириш учун республика ҳудудида ва чет мамлакатларда хом ашё ресурсларини қидириб топиш, нархларнинг белгиланиши бўйича ахборот хизматлари кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда фонд биржаси ва кўчмас мулк биржаси ташкил қилиш учун майдонлар ажратиш ва шарт-шароитлар яратиш масалаларини ҳал этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига акционерлик биржа банкини ташкил қилиш ва унинг фаолият кўрсатиши учун ҳуқуқ берувчи рухсатнома (лицензия)ни расмийлаштиришда унга услубий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси тугатилаётган «Ўзшартномасавдо»га белгиланган енгил автомобиль транспорти хизмати кўрсатиш бўйича лимитларини Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика «Ўзулгуржибиржасавдо» акционерлик уюшмасида қолдирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги тугатилаётган «Ўзшартномасавдо» ва унинг таркибий бўлинмаларида ўрнатилган барча телефон ва алоқа турларини «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмасида қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси («Ўзшартномасавдо») фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 9 мартдаги 115-сон, «Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмасининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида» 1992 йил 10 августдаги 369-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ресурслар, моддий-техника таъминоти ва битимлар бўлимига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 14 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
136-сон