03.03.2026 йилдаги 91-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни янада такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури ижросини таъминлаш, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичида белгиланган вазифаларни самарали ҳамда ўз вақтида амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичини амалга ошириш бўйича миллий комиссия (кейинги ўринларда — Миллий комиссия) 2-иловага мувофиқ таркибда тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Миллий комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўл харитаси»нинг амалга оширилиши ҳолатини мониторинг қилиш, чора-тадбирларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши бўйича вазирлик ва идораларга таклиф ва тавсияларни киритиш, уларнинг ахборотларини муҳокама қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шартномаларнинг юбилей саналарини нишонлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқ кўрсаткичлар ва эришилган натижалар акс эттирилган ахборотнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг расмий веб-сайтида доимий равишда жойлаштириб борилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-таҳлилий шарҳларни тайёрлаш, хорижий тилларга таржима қилиш ва эълон қилиб боришни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўл харитаси»да белгиланган масъул вазирлик ва идоралар ўзларига юкланган вазифалар ижроси тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Миллий комиссияга тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий комиссия давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасаларининг мутахассисларини, ёшлар ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг экспертларини жалб қилиш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Миллий комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Х. Саидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 3 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 мартдаги 91-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичини амалга ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Муддати

Масъул ижрочилар

I. Болалар ва ёшлар ўртасида инсон ҳуқуқлари бўйича билим ва кўникмаларни ривожлантириш

1.

Ҳар йили декабрь ойида «Инсон ҳуқуқлари» ҳафталигини ташкил этиш.

1. Барча умумий ўрта, ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида «Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари» мавзусида фестивални (очиқ эшиклар куни) доимий тарзда ўтказиш.

2. Тадбир доирасида ҳуқуқий савол-жавоблар, маҳорат дарслари, квестлар, театр-саҳналаштириш каби интерактив шакллардан фойдаланиш.

3. Рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда (онлайн кўрсатувлар, вебинарлар, ижтимоий тармоқ челленжлари) чора-тадбирларнинг қамровини кенгайтириш.

4. «Инсон ҳуқуқлари викторинаси», «Эссе ёзиш» ёки «Роль ўйин (моделлаштирилган суд жараёни)» каби мавзули танловлар ўтказиш.

5. Болалар ва ёшлар учун махсус мобил илова ёки веб-портал орқали фестивалга оид ахборот тарқатиш.

2026 йил декабрдан бошлаб ҳар йили

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил

(Омбудсман),

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

фуқаролик жамияти институтлари,

таълим ташкилотлари

2.

«Болалар ва ёшлар учун инсон ҳуқуқлари таълими: гендер тенглик, иқлим ўзгариши ва рақамли инклюзия» миллий инновацион ташаббуслар танловини ўтказиш.

1. «Болалар ва ёшлар учун инсон ҳуқуқлари таълими: гендер тенглик, иқлим ўзгариши ва рақамли инклюзия» миллий инновацион ташаббуслар танловини ўтказиш тўғрисидаги низом ва дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Танловни ҳар йили мунтазам равишда ўтказиб бориш, номинациялар бўйича танлов ғолибларини тақдирлаш.

2026 йил июндан бошлаб доимий

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси.

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ёшлар иттифоқи

3.

Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим билан боғлиқ муаммоли йўналишларга қаратилган мақсадли илмий-тадқиқот лойиҳалари танловини эълон қилиш.

1. Тадқиқот ўтказиш учун илмий-тадқиқот лойиҳа мавзуларини шакллантириш ва Инновацион ривожланиш агентлигига тақдим этиш.

2026 йил март

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, таълим ташкилотлари

2. Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган амалий лойиҳалар танловини ташкил этиш.

2026 йил май

3. Танловга келиб тушган лойиҳа талабномаларининг экспертиза натижаларига кўра саралаб олинишини ташкил этиш ва молиялаштириш.

Танлов натижаларига кўра

4.

Инсон ҳуқуқларининг долзарб масалалари бўйича хорижий олий таълим ва илмий ташкилотларида малака оширишни ташкил этиш.

1. Мақсадли кўрсаткичларни тузишда инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича кадрларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш ва таклифлар ишлаб чиқиш.

2. Инсон ҳуқуқлари соҳасининг долзарб йўналишлари бўйича хорижда малака ошириш босқичида таълим олиш ҳамда малака оширишга қаратилган очиқ стипендия танловларини эълон қилиш.

2026 йил майдан бошлаб доимий

«Эл-юрт умиди» жамғармаси,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

буюртмачи вазирлик ва идоралар

5.

«Инсон ҳуқуқлари: халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик» мавзусида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича профилактика инспекторлари учун семинар-тренинглар ташкил қилиш.

1. Семинар-тренингни ўтказишга мўлжалланган дастур ва ўқув модулини ишлаб чиқиш.

2. Семинар-тренинг жараёнида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ва миллий экспертларнинг иштирокини таъминлаш.

3. Семинар-тренингни онлайн ва офлайн форматда ўтказиш.

2026 йил майдан бошлаб доимий

Ички ишлар вазирлиги,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

6.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва Қуролли Кучлар таркибига кирувчи олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотларида таълим олаётган курсантлар ва талабалар, малака ошириш тингловчилари учун «Инсон ҳуқуқлари» ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва таълим жараёнига татбиқ этиш.

1. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва Қуролли Кучлар таркибига кирувчи олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотлари малакали мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2026 йил май

Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети,

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси,

Ички ишлар вазирлиги Академияси,

Жамоат хавфсизлиги университети,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотлари курсантлари ва талабалари, тингловчилари учун «Инсон ҳуқуқлари» ўқув дастурини ишлаб чиқиш.

2026 йил май-июнь

3. «Инсон ҳуқуқлари» ўқув дастурини таълим жараёнига татбиқ этиш.

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб

4. «Инсон ҳуқуқлари» ўқув дастури асосида янги дарслик (ўқув қўлланма) ишлаб чиқиш.

2026 йил сентябрь

5. Янги дарсликни (ўқув қўлланмани) чоп этиш ҳамда таълим жараёнига татбиқ этиш.

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб

7.

«Омбудсман соати» тадбирларини ўтказиш.

1. Умумий, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларида «Омбудсман соати» тадбирларини ўтказиш.

2. Тадбир доирасида ҳуқуқий савол-жавоблар, маҳорат дарслари каби интерактив шакллардан фойдаланиш.

2026 йил мартдан бошлаб

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман),

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

8.

Мактабларда «Келажак соати» дарслари мавзуларига инсон ҳуқуқларига оид мавзуларни киритиш.

1. Болаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида интерфаол дарсларни ташкил этиш.

2. Мактаб ўқувчилари орасида «Менинг ҳуқуқларим» мавзусида иншолар, расмлар, видеороликлар танловини ташкил этиш.

2026 — 2029 йиллар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Касбий ва олий таълим ташкилотларида «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» ўқув ва махсус курслари ўқитилишини мунтазам мониторинг қилиш.

1. Мониторингни сифатли ўтказиш юзасидан ишчи гуруҳ шакллантириш.

2. Режа-жадвал бўйича тегишли касбий ва олий таълим ташкилотларида мониторинг ўтказиш.

3. Мониторинг натижалари бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларга киритиш.

2026 — 2029 йиллар

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

II. Атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши бўйича ҳуқуқий саводхонликни ошириш

10.

Педагог кадрлар, шунингдек, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ходимлари учун «Атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши бўйича ҳуқуқий билимлар ҳамда халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларнинг бажарилиши» мавзусида тематик малака ошириш курсларини (семинар-тренинглар) ташкил қилиш.

1. Малака ошириш курсининг дастури ва ўқув модулини халқаро атроф-муҳит ҳуқуқи, экология ҳуқуқи бўйича халқаро стандартлар ва механизмлар, Барқарор ривожланиш мақсадлари, тоза атроф-муҳитга бўлган инсон ҳуқуқлари каби экологик ҳуқуқларга оид мавзулар асосида ишлаб чиқиш.

2026 йил май

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти

2. Курсларни ташкил қилишда халқаро атроф-муҳит ҳуқуқи соҳасида миллий ва халқаро экспертларни жалб қилиш.

3. Курсларни гибрид форматда (офлайн ва онлайн) амалга ошириш, масофавий таълим платформалари орқали кенг қамровни таъминлаш.

2026 — 2029 йиллар

11.

Аҳоли ўртасида экологик ҳуқуқлар бўйича ахборот-тарғибот кампанияларини ўтказиш.

1. Экологик таълимга бағишланган оммавий ахборот воситаларида (телевидение, ижтимоий тармоқлар) роликлар ва маълумотлар тарқатиш.

2. «Тоза муҳит — инсон ҳуқуқи» мавзусида семинарлар ва тренинглар ўтказиш.

2026 — 2029 йиллар

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Ёшлар ишлари агентлиги,

фуқаролик жамияти институтлари

12.

ННТларни жалб этган ҳолда, Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартнома қоидалари юзасидан «муқобил» ҳисоботларни тайёрлаш ва Орхус конвенциясининг асосий тамойиллари бўйича тушунтириш ишларини амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатиш.

1. ННТ вакиллари учун ўқув-семинар концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш, иштирокчилар рўйхатини шакллантириш.

2026 йил июнь

Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

фуқаролик жамияти институтлари

(келишув асосида)

2. Хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар ижроси юзасидан «муқобил» ҳисоботларни тайёрлаш ва аҳолининг атроф-муҳитга доир қарорларни қабул қилишда иштирокини кенгайтиришга қаратилган Орхус конвенциясиниш асосий тамойиллари бўйича ННТ вакиллари учун ўқув-семинар ташкил этиш ва ўтказиш.

2026 йил август

III. Рақамли технологиялар доирасида инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш

13.

«Менинг рақамли ҳуқуқларим» мавзусида интерактив тренинглар, викториналар ва баҳс-мунозаралар ташкил этиш.

1. Барча умумий ўрта, ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи ва талабалари ўртасида «Digital Rights Week» тадбирларини ўтказиш.

2. Ижтимоий тармоқларда #MyDigitalRights хештег кампаниясини бошлаш.

3. Кейс-стади асосида «менинг ҳуқуқим бузилганда» симуляцияли машғулотлар Ўтказиш.

2026 йил сентябрдан бошлаб

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

14.

«Сунъий интеллект ва инсон ҳуқуқлари: имкониятлар ва таҳдидлар» мавзусида тадқиқот ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

1. Сунъий интеллектнинг турли соҳаларга (таълим, соғликни сақлаш, бандлик, адлия) таъсирини инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан ўрганиш.

2. Миллий ва халқаро экспертлар иштирокида давра суҳбати, конференция ўтказиш.

3. Сунъий интеллектни тартибга солиш ва этик тамойиллар бўйича миллий тавсиялар лойиҳасини тайёрлаш.

2027 йил давомида

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти,

илмий-тадқиқот институтлари ва таълим ташкилотлари

15.

Болалар ва ёшлар учун рақамли муҳитда инсон ҳуқуқлари таъминланган ҳолда кенг имкониятлар яратиш.

1. Барча ёш тоифалари, ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланганлар ва чекка ҳудуддаги фуқаролар учун рақамли муҳитда тенг ва эркин фойдаланиш, хусусан, кибербуллингдан ҳимоя, зарарли контентдан асраш, шахсий маълумотлар дахлсизлиги, онлайн фирибгарлик ва эксплуатациядан огоҳлик, хавфсиз ижтимоий мулоқот, рақамли гигиена, ижодий салоҳиятни намоён этиш, рақамли тадбиркорлик, ишончли ахборотдан фойдаланиш, медиасаводхонлик каби имкониятларни яратиш.

2. Давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигида рақамли инфратузилмани яхшилаш, замонавий ускуналар ва қулай платформалардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш.

3. Фуқароларнинг қонуний ва ишончли ахборот манбаларига тенг ва эркин киришини таъминлаш мақсадида интерактив тренинглар, онлайн китобхонликлар, давлат ҳамда нодавлат ахборот платформаларидан фойдаланиш имкониятларини яратиш.

2026-2027 йиллар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти,

фуқаролик жамияти институтлари

16.

Болалар ва ёшларни рақамли муҳитда ҳимоя қилиш, рақамли муҳитдаги ҳуқуқлари, хавфсизлиги, шахсий маълумотлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида рақамли инновациялар орқали ҳуқуқий онг ва инклюзияни ривожлантириш.

1. Умумий ўрта таълим ташкилотларида киберхавфсизлик, шахсий маълумотлар муҳофазаси ва рақамли этика мавзуларида ўқув соатларини ташкил этиш.

2. Кибербуллинг, киберҳужумлар, манипуляция, нафрат тили ва онлайн зўравонликка қарши кўникмаларни шакллантириш.

3. Электрон дарсликлар, видеодарслар, кейслар билан бойитилган масофавий курс платформаларини ишлаб чиқиш.

4. Ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилган технологиялар (аудио, Брайл, овозли интерфейс) орқали ҳуқуқий ахборотдан фойдаланиш имкониятларини яратиш.

5. Ўқувчиларда ахборот олиш ҳуқуқи ва ундан масъулиятли фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида интерактив дарслар, онлайн ресурслар, давлат ҳамда нодавлат ахборот манбаларидан фойдаланиш бўйича амалий машғулотларни ташкил этиш.

2026 йил сентябрдан бошлаб

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

«Рақамли дунёда инсон ҳуқуқлари: имкониятлар ва таҳдидлар» мавзусида давра суҳбатлари ташкил этиш.

1. Суҳбатларга оммавий ахборот воситалари, блогерлар, ҳуқуқшунослар, киберхавфсизлик мутахассисларини жалб этиш.

2. Махсус видеокўрсатув шаклида суҳбатларни кенг аудиторияга етказиш.

3. Ёшлар учун «онлайн ҳуқуқлар» бўйича муаммоларни таҳлил қилиш ва жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида амалий таклифлар ишлаб чиқиш.

4. «Рақамли ҳуқуқлар концепцияси»ни ишлаб чиқиш ва тегишли давлат органларига тақдим этиш.

2026 — 2029 йиллар

Ёшлар ишлари агентлиги,

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. Давлат органлари ходимларининг инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш

18.

Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик масалалари бўйича ўқув соатларини жорий этиш.

1. Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув режа-дастурларига инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик масалалари бўйича мавзуларни киритиш.

2026 йил май

Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси

(келишув асосида),

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Бошқарув кадрлари учун офлайн ва онлайн форматда ташкил этиладиган ўқувларга инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги мавзуларини жорий этиш.

2026 — 2029 йиллар

19.

Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини амалга ошириш жараёнида иштирок этаётган давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар доирасидаги малакасини тизимли равишда оширишни таъминлаш.

1. Давлат органлари ва ташкилотлари учун инсон ҳуқуқларига риоя этиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини оширишга оид ўқув курслари бўйича ўқув режасини тасдиқлаш.

2. Уқув курсини миллий экспертлар ҳамда соҳа мутахассислари иштирокида самарали тарзда ташкил этиш.

2026 йил майдан бошлаб доимий

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

таълим ташкилотлари

20.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотлари ходимлари учун семинар-тренинглар ўтказиш.

1. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари бўйича семинар-тренинглар дастури, модулини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Семинар-тренингларни ташкил этиш.

3. Махсус мактаб интернатларда «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенция қоидалари бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш.

2026 йил апрелдан бошлаб доимий

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси

21.

Давлат органлари ва ташкилотлари матбуот хизматлари ходимлари учун «Инсон ҳуқуқлари ва очиқлик сиёсати тамойиллари» мавзусида ўқув-семинарларни ташкил қилиш.

1. Уқув-семинарлар дастури ва режаларини ишлаб чиқиш.

2. Ўқув-семинарларни онлайн ва офлайн форматда ташкил этиш.

3. Матбуот хизматлари ходимлари учун инсон ҳуқуқларига оид халқаро стандартлар бўйича ўқув материаллари ва методик қўлланмалар тайёрлаш.

2026 йил сентябрдан бошлаб

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

22.

Назорат қилувчи органлар учун тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида текширув ўтказиш тартиби бўйича мунтазам равишда тренинглар ва семинарлар ташкил этиш.

1. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида текширув ўтказиш бўйича семинар-тренинглар дастури, модулини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Барча назорат қилувчи органлар ходимларининг иштирокида офлайн ва онлайн тренинг ва семинарлар ўтказиш.

2026 — 2029 йиллар

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

(келишув асосида),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

V. Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

23.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қабул қилинганининг 15 йиллиги: илғор тажриба, чақириқлар ва келгусидаги чора-тадбирлар» мавзусида халқаро конференция ўтказиш.

1. Халқаро конференция концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш.

2026 йил сентябрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

олий таълим ташкилотлари

2. Конференцияни ташкилий жиҳатдан юқори даражада ўтказиш.

2026 йил декабрь

24.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичи ижроси бўйича дастлабки ва якуний ахборотларни тайёрлаш ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасига киритиш.

1. Дастлабки ахборотлар лойиҳасини тайёрлаш, илмий жамоатчилик билан муҳокама қилиш.

2027 йил сентябрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Ташки ишлар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасига дастлабки ахборотни тақдим қилиш.

2027 йил ноябрь

3. Якуний ахборот лойиҳасини тайёрлаш, миллий муҳокамасини ўтказиш.

2029 йил сентябрь

4. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасига якуний ахборотни тақдим қилиш.

2029 йил ноябрь

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 мартдаги 91-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичини амалга ошириш бўйича миллий комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А.Х. Саидов

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, Комиссия раиси

2.

Ф.Ф. Эшматова

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)

3.

С.М. Рахмонова

Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили

4.

А.А. Буриев

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

5.

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

6.

М.Ш. Истамов

адлия вазирининг биринчи ўринбосари

7.

Ш.А. Каримов

мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари

8.

С.Б. Раджабов

олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари

9.

У.Х. Абдуллаева

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

10.

Лавозимига кўра

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ўринбосари

11.

Г.С. Исмаилова

«Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директори

12.

Б.К. Ходжаев

Тошкент давлат юридик университети ректори

13.

А.А. Умаров

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети биринчи проректори

14.

Р.А. Хатамов

Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи

15.

М.М. Мамасиддиқов

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси бошлиғи

16.

Е.В. Коленко

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари

17.

М.Ҳ. Рустамбаев

Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи

18.

М.Т. Турғунов

Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти директори

19.

Ш.Ё. Абдуқодиров

Одил судлов академияси ректори

20.

К.Н. Ишанходжаев

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Кенгаши раиси (келишув асосида)

21.

Лавозимига кўра

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бўлим бошлиғи, комиссия котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2026 й., 09/26/91/0193-сон)