ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддатлари | Масъул ижрочилар |
1. | Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турлари бўйича мусобақа ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 1. Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш. 2. Мусобақа ўтказиш юзасидан қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил июнь | Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия |
2. | Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг мусобақа ўтказилиши белгиланган ҳарбий қисм ва муассасаларининг моддий-техника базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш. | 1. Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасаларининг моддий-техника базасини яратиш бўйича асосланган таклифларни тайёрлаш. | 2026 йил июнь | Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия |
2. Мавжуд қурилмалар, зарурий дастурий мажмуалар ва компьютер воситалари билан жиҳозлаш ҳамда дрон мусобақаларини ўтказиш бўйича жиҳозлаш ишларини амалга ошириш. | 2026 йил июль | |||
3. | Ёш мутахассисларни киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турларига қизиқтириш ҳамда мазкур спорт турларини ривожлантириш мақсадида олий ҳарбий таълим муассасаларида киберспорт клубларини ташкил этиш ҳамда ушбу клублар ўртасида мусобақалар ўтказиш. | 1. Олий ҳарбий таълим муассасаларида киберспорт клубларини ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. | 2026 йил июль | Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия |
2. Киберспорт клубида киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш дастурини ва низом лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил сентябрь | |||
3. Ҳар бир вазирлик ва идораларда ички тартибда тасдиқлаш ва йўлга қўйиш. | 2026 йил декабрь | |||
4. | Ҳарбий хизматчилар киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турларини мустақил ўрганиш учун турли хил ахборот материалларини ва интерактив ўқув қўлланмаларни ишлаб чиқиш. | 1. Киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турлари бўйича турли хил ахборот материаллари ва интерактив ўқув қўлланмаларини шакллантириш. | 2026 йил май | Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия |
2. Ўқув қўлланма ишлаб чиқиш ва жорий этиш. | Доимий | |||
5. | Ҳарбий хизматчилар ўртасида киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турлари жамоаларини шакллантириш мақсадида яширин иқтидор эгаларини саралаб олиш. | 1. Ҳарбий хизматчилар ўртасида мазкур спорт турларига қизиқиш билдирган ва қобилиятлиларни саралаш мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда ҳар бир вазирлик ва идораларда ички тартибда тасдиқлаш ва йўлга қўйиш. | 2026 йил июнь | Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия |
2. Саралаб олинган ҳарбий хизматчилардан тегишли жамоаларни шакллантириш. | Доимий | |||
6. | Ҳарбий хизматчилар таркиби билан киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турларини ўрганиш бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил этиш. | 1. Ҳарбий хизматчилар билан киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турларини ўрганиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари дастурини ишлаб чиқиш. | 2026 йил май | Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия |
2. Ўқитиладиган тоифаларни аниқлаш, ўқитиш режа-жадвалини ҳар бир вазирлик ва идораларда ички тартибда тасдиқлаш ва йўлга қўйиш. | Режа-жадвалга мувофиқ | |||
7. | Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларда киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турлари бўйича мусобақада иштирок этувчи ҳарбий хизматчилар реестрини юритиш учун ягона электрон платформа ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланиш. | 1. Ҳарбий хизматчилар реестрини юритиш электрон платформасини техник топшириқ асосида ишлаб чиқиш ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш. | 2026 йил декабрь | Мудофаа вазирлиги |
2. Платформада спортчилар рўйхатини шакллантириш. | 2027 йил январь | |||
3. Платформада спортчилар рейтингини юритиш. | Доимий | |||
4. Реестр маълумотлари асосида иштирокчиларнинг тайёргарлик даражаси, натижалари ва истиқболини баҳолаш ҳамда кадрлар захирасини шакллантириш бўйича таҳлилий ҳисоботлар тайёрлаш. | Доимий | |||
5. Спортчиларни қўллаб-қувватлаш, жумладан, уларнинг халқаро ва минтақавий турнирларда иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш. | Доимий |