28.02.2026 йилдаги 85-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат корхоналарининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда саноат корхоналарининг атроф-муҳитга салбий таъсирини, шу жумладан, атмосфера ҳавосига зарарли ташланмалар ҳажмини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармонига мувофиқ атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб корхоналарнинг экологик ишлаб чиқаришга ўтишдаги ҳаракатларини рағбатлантириш мақсадида қуйидаги тартибни жорий этиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) биринчи босқичда — атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторинги станцияларини ўрнатган корхоналарга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловларидан шаклланган қарздорликдан воз кечиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг 50 фоизигача бўлган қисмини икки йил давомида қайтариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) иккинчи босқичда — мониторинг станцияларини ўрнатган корхона келгуси бир йил давомида чанг-газ ва локал сув тозалаш ускуналарини ўрнатганда, табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг 70 фоизигача бўлган қисмини икки йил давомида қайтариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) юқорида назарда тутилган имтиёзларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДПХ) орқали Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) томонидан бериладиган хулоса асосида тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларга мансуб саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб саноат корхоналари (кейинги ўринларда — саноат корхоналари) қуйидаги ҳолларда рағбатлантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторинги станцияларини ўрнатган саноат корхоналарига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловлари бўйича шаклланган қарздорликдан воз кечилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган икки йиллик компенсация тўловларининг 50 фоизи саноат корхоналарига қайтарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) фон мониторинги станцияларини ўрнатган саноат корхоналари келгуси бир йил давомида чанг-газ тозалаш ускунаси ва локал сув тозалаш ускунасини ўрнатганда, табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган икки йиллик компенсация тўловларининг 70 фоизи саноат корхоналарига қайтарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг тегишли қисми Экология қўмитасининг ЯИДХП орқали келиб тушган хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг ахборот тизими орқали саноат корхонасига икки йил давомида тенг улушларда саноат корхонасининг тижорат банкидаги ҳисобварағига автоматлаштирилган тарзда қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Экология, қўмитаси ҳамда Солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқишини таҳлил қилувчи автоматик мониторинг станциялари, чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал оқова сув тозалаш иншоотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган технологик асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни киритиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги, Экология қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор билан белгиланаётган саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш учун белгиланган имтиёзларни тақдим этиш юзасидан мурожаатларни электрон шаклда қабул қилиш, табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг тегишли фоиздаги қисми саноат корхоналарига қайтарилиши бўйича ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 28 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 февралдаги 85-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб саноат корхоналарининг (кейинги ўринларда — саноат корхоналари) атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатлари қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) биринчи босқичда — атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторинги станциясини (кейинги ўринларда — мониторинг станцияси) ўрнатган саноат корхонасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловларидан шаклланган қарздорликдан воз кечилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг 50 фоизи икки йил давомида қайтарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) иккинчи босқичда — мониторинг станциясини ўрнатган саноат корхонаси келгуси бир йил давомида чанг-газ ва локал оқова сув тозалаш ускуналарини ўрнатганда, табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг 70 фоизи икки йил давомида қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) томонидан бериладиган хулоса асосида ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ рағбатлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Хулоса олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Саноат корхонаси мониторинг станцияси, чанг-газ ва (ёки) локал оқова сув тозалаш ускунасини ўрнатгани тўғрисида Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Экология қўмитасига мазкур Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хабарномага қуйидаги ҳужжатлар нусхаси илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторинг станциялари, чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал оқова сув тозалаш иншоотлари харид қилингани тўғрисидаги битим (инвойслар ва харид қилинганини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторинг станциялари, чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал оқова сув тозалаш иншоотларининг паспорти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторинг станциялари, чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал оқова сув тозалаш иншоотларининг мувофиқлик сертификати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал оқова сув тозалаш иншоотларининг аккредитациядан ўтган лабораторияларининг ўлчов натижаларига асосан аниқланган ҳақиқатда тозалаш самарадорлиги кўрсаткичларини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат корхонасидан мазкур бандда кўзда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Саноат корхонаси томонидан мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, хабарномадаги маълумотлар нотўғри кўрсатилганда ёки тўлиқ кўрсатилмаганда, Экология қўмитаси икки иш кунида саноат корхонасига камчиликларни тўлиқ кўрсатган ҳолда, хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш учун камида беш иш кунидан иборат муддат (имконият) беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома Экология қўмитаси томонидан ЯИДХП орқали шу куннинг ўзида электрон шаклда саноат корхонасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Саноат корхонаси ЯИДХП орқали хабарнома берган тақдирда, хабарномага тегишли маълумотлар киритилиб, унга илова қилинадиган ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг саноат корхонаси уни идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан (электрон рақамли имзо, мобил-ID ва бошқалар) тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Саноат корхонаси хулоса олишда хабарномани кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Хабарномани кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Хабарнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар Экология қўмитаси томонидан хабарнома келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда хабарнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар Экология қўмитаси ва (ёки) унинг ҳудудий органлари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Хабарнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиққанлик учун тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Хабарнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш натижаси бўйича саноат корхонасини рағбатлантириш тўғрисида Экология қўмитасининг хулосаси расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Экология қўмитаси хулоса расмийлаштирилгандан сўнг бир иш кунида ушбу Низомга 3-иловадаги шаклга мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда, уни саноат корхонасига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат корхонасини рағбатлантириш тўғрисидаги хулосанинг бир нусхаси ЯИДХП орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидаги ҳоллар саноат корхонасини рағбатлантиришни рад этиш учун асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган шартлар бажарилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган муддат ичида хабарнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлардаги хато ҳамда камчиликлар бартараф этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат корхонаси томонидан қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳақиқатда ўрнатилган мониторинг станциялари, чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал оқова сув тозалаш иншоотлари параметрларига номувофиқ бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомга мувофиқ саноат корхонаси аввал рағбатлантирилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат корхонасини рағбатлантиришни мазкур бандда кўзда тутилмаган бошқа асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Экология қўмитаси саноат корхонасини рағбатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда, саноат корхонасига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Саноат корхонасини рағбатлантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Саноат корхонаси қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторинги станцияларини ўрнатган саноат корхонасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловлари бўйича шаклланган қарздорликдан воз кечилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда саноат корхонасини рағбатлантириш тўғрисида хулоса берилган кундан бошлаб беш иш куни давомида автоматик тарзда Экология қўмитасининг тегишли ахборот тизими орқали табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловлари бўйича шаклланган қарздорликдан воз кечилади ва бу ҳақида саноат корхонаси хабардор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган икки йиллик компенсация тўловларининг 50 фоизи саноат корхонасига қайтарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мониторинг станциясини ўрнатган саноат корхонаси келгуси бир йил давомида чанг-газ тозалаш ускунаси ва (ёки) локал сув тозалаш ускунасини ўрнатганда, табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган икки йиллик компенсация тўловларининг 70 фоизи саноат корхонасига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг тегишли қисми Экология қўмитасининг ЯИДХП орқали келиб тушган хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг ахборот тизими орқали саноат корхонасига икки йил давомида тенг улушларда саноат корхонасининг тижорат банкидаги ҳисобварағига автоматлаштирилган тарзда қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Экология қўмитаси саноат корхоналарини рағбатлантириш масаласини кўриб чиқиш жараёнида ўрнатилган мониторинг станциялари мажбурий тартибда Атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига уланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Экология қўмитаси саноат корхоналарини рағбатлантириш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторингини юритиш юзасидан масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Экология қўмитаси саноат корхоналарини рағбатлантириш тўғрисида тақдим этилган ҳар бир хулоса бўйича алоҳида электрон шаклда ҳисобот юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Саноат корхоналари мониторинг станциялари, чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал оқова сув тозалаш иншоотларини талаб этиладиган самарадорлик даражасида сақлаш ҳамда уларга доимий равишда техник хизмат кўрсатиб борилишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш бўйича ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Ижрочи

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Саноат корхоналари

Хабарнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Экология қўмитасига тақдим этади.

Саноат корхоналарининг хоҳишига кўра

2-босқич

Экология қўмитаси

1. Тақдим этилган ҳужжатларни заруратга кўра жойига чиққан ҳолда ўрганади.

2. Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш натижаси бўйича саноат корхоналарини рағбатлантириш тўғрисида хулоса беради ёки хулоса беришни рад этади.

Хабарнома қабул қилинган кундан бошлаб ўн беш иш кунида

3-босқич

Экология қўмитаси

1. Рағбатлантириш тўғрисида хулоса берганда, уни Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали саноат корхонасига юборади.

2. Рағбатлантиришни рад этиш тўғрисида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда, Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали саноат корхонасига хабарнома юборади.

Хулоса бериш ёки хулоса беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунида

4-босқич

Экология қўмитаси

Атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторинги станциясини ўрнатган саноат корхонасига табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловларидан шаклланган қарздорликдан автоматик тарзда воз кечади ва бу ҳақида саноат корхонасини хабардор қилади.

Саноат корхоналарини рағбатлантириш тўғрисидаги хулоса берилган кундан бошлаб беш иш куни давомида

5-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

1. Атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторинги станциясини ўрнатган саноат корхонасига Экология қўмитасининг ЯИДХП орқали келиб тушган хулосасига асосан табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган икки йиллик компенсация тўловларининг 50 фоизини қайтаради.

2. Фон мониторинги станцияларини ўрнатган саноат корхонаси келгуси бир йил давомида чанг-газ тозалаш ускунаси ва локал сув тозалаш ускунасини ўрнатганда, Экология қўмитасининг ЯИДХП орқали келиб тушган хулосасига асосан табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган икки йиллик компенсация тўловларининг 70 фоизини саноат корхонасига қайтаради.

Икки йил давомида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторинги станцияси, чанг-газ ва (ёки) локал оқова сув тозалаш ускунаси ўрнатилгани тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАБАРНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Хабарнома рўйхатга олинган сана 20___ йил «____» _____________

Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

Рўйхатга олиш рақами ___________________________
 
(корхонанинг номи ва унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИРи)

(корхонанинг юридик манзили)

телефон рақами, электрон почта манзили

Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб корхоналарнинг экологик ишлаб чиқаришга ўтишдаги ҳаракатларини рағбатлантириш босқичи.

биринчи босқич:

табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловларидан шаклланган қарздорликдан воз кечиш;

табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган икки йиллик компенсация тўловларининг 50 фоизини қайтариш.

иккинчи босқич:

табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган икки йиллик компенсация тўловларининг 70 фоизини қайтариш.

1.

(битим, шартнома, инвойс ва бошқаларга мувофиқ фон мониторинги станциялари, чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал оқова сув тозалаш иншоотларининг номи, русуми, маркаси)

20___ йил «____» ____________даги ____________________-сон битим(лар) (шартнома, инвойс) бўйича

________________________________________________________________________ умумий суммадаги

ТИФ ТН бўйича коди ______________________________________________________________________

Ишлаб чиқарувчи мамлакат, фирма: __________________________________________________________

2. Хабарномага илова қилинган ҳужжатлар:

Корхона раҳбари ___________________________________________________________________

________________________________

(электрон рақамли имзо)

(Ф.И.О)

QR-код

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига кирувчи саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш юзасидан
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХУЛОСА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

20 йил «____» _____________

_____________-сон

Ушбу хулоса Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан берилган.

_________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

манзилида жойлашган

(саноат корхонасининг номи)

Рағбатлантириш асоси (мониторинг станцияси, чанг-газ тозалаш ускунаси ёки локал оқова тозалаш иншоотининг тури, русуми самарадорлиги кўрсатилган ҳолда)

__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ бўлган.

20___ йил «____» ______________даги ______-сон битим(лар) (шартнома. инвойс) бўйича

қиймати __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ бўлган

(мониторинг станцияси, чанг-газ ёки локал тозалаш иншоотининг шартномада кўрсатилган қиймати)

________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ миқдорда

(қўлланилган рағбатлантириш шакли тўлиқ ёзилади)

__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ учун

Лаборатория хулосасининг санаси ва рақами: ___________________________________________________________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Ускунани ишлаб чиқарувчи корхона томонидан тақдим этилган сертификат санаси ва рақами:

_________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Изоҳ: ___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

__________________________

_____________

Ф.И.О, лавозими,

QR код

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 февралдаги 85-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат корхоналарининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 25 ноябрдаги 783-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-банднинг учинчи хатбошиси «чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш» сўзларидан кейин «ва мавжудларини модернизация қилиш» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«автоматлашган кичик станциялар ва автоматик кузатув постлари Ўзбекистон Республикасининг OʻzMSt 194:2024 «Атмосфера ҳавоси сифатини автоматик мониторинг станциялари. Умумий техник шартлар» миллий стандартига, ташламаларнинг автоматик мониторинг станциялари Ўзбекистон Республикасининг OʻzMSt 195:2024 «Ташламаларнинг автоматик мониторинг станциялари. Умумий техник шартлар» миллий стандартига мувофиқ бўлиши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автоматлашган кичик станциялар (ТИФ ТН коди 9027), ташламаларнинг автоматик мониторинг станциялари (ТИФ ТН коди 9027), автоматик кузатув постлари (ТИФ ТН коди 9027), чанг-газ тозалаш ускуналари (ТИФ ТН коди 8421) ҳамда локал сув тозалаш иншоотларининг (ТИФ ТН коди 8421) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш ҳамда ўлчаш воситаларини метрология текширувидан ўтказиш Экология қўмитаси ҳузуридаги Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбошидаги «Экология вазирлиги» сўзлари «Экология қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2-илованинг номи «чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш» сўзларидан кейин «ва мавжудларини модернизация қилиш» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида маҳсулот ва хизматларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 20 январдаги 20-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банддаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги)» сўзлари «Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2, 3 ва 8-бандлардаги «Экология вазирлиги» сўзлари «Экология қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 09/26/85/0186-сон)