16.02.2026 йилдаги КҚ-309-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари томонидан ҳудудларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш жараёнида аниқланган долзарб муаммоларни ҳал қилишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан парламент назорати доирасида ҳудудларда ҳуқуқни қўллаш амалиёти, шу жумладан, коррупциявий омилларнинг вужудга келиши эҳтимоли бўлган ҳолатлар юзасидан ўрганишлар ўтказилди. Ўрганишлар давомида аниқланган муаммоли масалаларни бартараф этиш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 16-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳудудларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш жараёнида аниқланган долзарб муаммоларни ҳал қилишга қаратилган чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда «Чора-тадбирлар дастури») иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари мутасадди вазирлик ва идоралар билан бирга Чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Чора-тадбирлар дастурининг бажарилиши бўйича йил якунига қадар ҳар чорак якуни билан Олий Мажлис Сенатига ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 16 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-309-V-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгашининг 2026 йил 16 февралдаги КҚ-309-V-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш жараёнида аниқланган долзарб муаммоларни ҳал қилишга қаратилган чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбир

Амалга ошириш механизми

Муддат

Ижро учун масъул вазирлик ва идоралар

Масъул Сенат қўмиталари

1.

Сув хўжалиги ташкилотларининг ирригация тизими каналлари, гидротехник иншоотлари, насос станциялари, суғориш ва мелиоратив қудуқлари, кўчма насос агрегатларини қуриш-таъмирлаш ишларида бажарилган ишлар ҳисобини, ишлатилган қурилиш материаллари ва эҳтиёт қисмлар сарфини назорат қилишнинг самарадорлигини таъминлаш.

Лойиҳа олди ўрганиш ишларини амалга ошириш, ахборот тизимини яратиш бўйича бажариладиган иш ҳажмларини ҳисоблаш ҳамда тизимни яратиш бўйича асосланган таклифларни ишлаб чиқиш.

2026 йил 1 апрель

Сув хўжалиги вазирлиги

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

2.

Истеъмолчиларни суюлтирилган газ баллон билан таъминлаш жараёнининг шаффофлигини ошириш.

«E-gaz» ва «Billing.hududgaz.uz» дастурлари орқали истеъмолчиларни суюлтирилган газ баллон билан таъминлаш жараёнини рақамлаштириш.

2026 йил 1 апрель

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Туман ва шаҳар ҳокимликлари

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси

3.

Тиббиёт муассасалари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар асосида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар, тиббий техника ва жиҳозларини харид қилиш жараёнини такомиллаштириш.

Наркотик, психотроп ва амбулаторияда даволанишни имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларидан ташқари барча турдаги дори воситалари ва тиббий буюмларни тендер (танлов) савдолари ёки электрон дўкон орқали харид қилиш тартибини жорий қилиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.

2026 йил 1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш қўмитаси

4.

Савдо тушумларини бозор ҳисоб-рақамига кирим қилиш жараёнини шаффофлигини таъминлаш мақсадида «Рақамли бозор» дастурини янада такомиллаштириш.

Бозор ҳудудидаги савдо расталари ҳамда автотураргоҳларда жорий этилган дастурларни Солиқ қўмитаси тизимлари билан интеграция қилиш чораларини янада кучайтириш.

2026 йил 1 май

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти,

Солиқ қўмитаси

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси

5.

«Ичан-Қалъа» давлат музей қўриқхонасига киришда чипта харид қилиш жараёни шаффофлигини таъминлаш ва инсон омилини бартараф қилиш.

Музей-қўриқхонасига кириш жараёнларини тўлиқ нақдсиз (электрон) чипта савдосига ўтказиш.

2026 йил 1 май

Маданий мерос агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

6.

«Ичан-Қалъа» давлат музей-қўриқхонасининг муҳофазасини кучайтириш.

Қонуний тартибни сақлаш ва маданий мерос объектини ҳимоя қилиш, қонун бузилиши, жумладан ноқонуний савдо ва хизмат кўрсатиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан тегишли қонун ости ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2026 йил 1 май

Маданий мерос агентлиги

Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

7.

Наслчилик хўжалиги мақомини бериш тартибини соддалаштириш.

Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига тегишли ўзгаришлар киритиш.

Жумладан, ваколатли орган талабгор томонидан тўлдирилган сўровномадаги маълумотларнинг тўғрилигини аниқлаш учун жойига чиққан ҳолда ўрганиладиган масалаларни ҳар бир тоифадаги наслчилик хўжалиги мақоми учун алоҳида қилиб кўрсатиш.

2026 йил 1 май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

8.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартибининг шаффофлигини таъминлаш ва бюрократик жараёнларни бартараф этиш.

«Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага (2015 йил 17 апрель, рўйхат рақами 2667) вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни бериш 2024 йил 1 январдан бошлаб электрон шаклга ўтказилганлигидан келиб чиқиб ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил 1 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш қўмитаси

9.

Ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнини рақамлаштириш ҳамда бюрократик тартибларни бартараф этиш.

Мутасадди идоралар билан ҳамкорликда мудофаа ишлари органларида рўйхатда турган ва пенсия тайинланаётган фуқароларнинг ҳарбий хизматни ўтаган даври тўғрисидаги маълумотларни «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Пенсия жамғармаси ахборот тизимига тақдим этиш бўйича интеграция қилиш.

2026 йил 1 май

Мудофаа вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

10.

Ҳудудий давлат архивларида маълумот-ахборот манбаларини рақамлаштириш.

Ҳудудлардаги архивларда 3 — 5-йилга мўлжалланган вақтинчалик рақамлаштириш сектори тузиш орқали давлат архиви сақловидаги архив ҳужжатларини рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2026 йил 1 июнь

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси,

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси

11.

Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилар хизматларини ташкил қилишни соддалаштириш.

Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилар хизматларини ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига қайта киритиш бўйича чораларни кўриш.

2026 йил 1 июнь

Туризм қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси,

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси

12.

Давлат хизматлари агентлиги тизимида истеъмолчилар учун электр таъминотига уланиш бўйича хизматлар турини янада кенгайтириш.

Давлат хизматлари агентлигидаги мавжуд хизмат турига қўшимча равишда «Электр таъминоти шартномасини тузиш, электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини ўрнатиш, пломбалаш ва ҳисоб рақам очиш» қўшиш.

2026 йил 1 июнь

Адлия вазирлиги,

Энергетика вазирлиги

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси,

Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси

13.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида яшовчи пенсия ёшидаги шахсларга авиа ва темир йўл чипталарини имтиёз асосида сотиб олиш тизимини соддалаштириш.

Авиа ҳамда темир йўл кассасига чипта сотиб олиш мақсадида мурожаат қилган пенсия ёшидаги фуқароларга тегишли имтиёзни қўллаш учун уларнинг яшаш жойи тўғрисида маълумотномани касса ходими томонидан онлайн тарзда олиш.

2026 йил 1 июнь

Транспорт вазирлиги

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

14.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини янада такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги «Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 943-сонли қарорида белгиланган талабларга мувофиқ меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича хизматлар) кўрсатиш фаолияти билан шуғулланаётган субъектлари объектларида ўрнатилган «онлайн НКМ»ларини «э-меҳмон» дастурига интеграция қилиш.

2026 йил 1 июнь

Туризм қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси

15.

Сув хўжалиги объектлари ҳамда насос станцияларидан фойдаланиш бўйича давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаларининг самарадорлигини таъминлаш.

ДХШга берилган сув хўжалиги объектлари бўйича битим шартларини, шу жумладан инвестиция киритиш мажбуриятлари бажарилиши, шунингдек, насос станцияларидан самарали фойдаланишни тизимли назорат ва мониторинг қилиш тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил 1 июль

Сув хўжалиги вазирлиги

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

16.

Никоҳ тузишни хоҳловчи шахсларнинг ариза билан мурожаат этган кундан кейин бир ой ўтгач ФҲДЁ органи томонидан қайд этилиши жараёнини қайта кўриб чиқиш.

Никоҳ қайд этилишнинг бир ойлик муддати бўйича талабнинг мавжудлиги туфайли мазкур муддатни қисқартириш мақсадида сохта маълумотномалар тақдим қилиш ёки ФҲДЁ органи ходимлари орасида коррупциявий омилларга сабаб бўлишини инобатга олиб, никоҳ қайд этилишнинг бир ойлик муддат белгилаш талабини қайта кўриш ва мазкур жараённи рақамлаштириш чораларини кўриш.

2026 йил 1 июль

Адлия вазирлиги

Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси

17.

https://my.mehnat.uz электрон дастурини янада такомиллаштириш, корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан бўш иш ўринлари яратилиши ёки ишга қабул қилиш жараёни назоратини кучайтириш.

Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбар ёки масъул ходими https://my.mehnat.uz электрон дастурига электрон калит билан кирганидан сўнг қўшимча тасдиқловчи босқичларни жорий қилиш (ҳимоя тизими орқали ҳақиқатдан ҳам раҳбар ёки масъул ходим эканлигини тасдиқлаш механизмини кучайтириш).

2026 йил 1 июль

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Рақамли

технологиялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

18.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ДХШ асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилиш учун электрон тузиладиган битим тизимини янада такомиллаштириш.

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими (НМТТБАТ) орқали ДХШ асосидаги нодавлат, шу жумладан, оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш бўйича тадбиркорлар томонидан берилган аризаларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда давлат ёнғин хавфсизлиги назорати органлари томонидан бериладиган хулосалар аризада кўрсатилган локациядан берилишини қатъий белгилаш мақсадида (НМТТБАТ) ахборот тизимига тегишли ўзгартириш киритиш.

2026 йил 1 июль

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш қўмитаси

19.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ҳамда ДХШ асосидаги мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни қабул қилиш жараёни шаффофлигини янада кучайтириш.

https://bbit.uz электрон тизими орқали оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва ДХШ асосидаги мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилиш жараёнини Давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириш тизимини тўлиқ жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2026 йил 1 июль

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси,

Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси