Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 09.12.1992 йилдаги 571-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.12.1992 йилдаги 571-сон
Кучга кириш санаси
09.12.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «ДАВЛАТ САНИТАРИЯ НАЗОРАТИ ТЎFРИСИДА»ГИ ҚОНУНИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Қонунини жорий этиш тартиби ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 3 июлдаги 658-ХII-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Санитария нормаларига, қоидаларига, гигиена нормативларига риоя қилмаганлиги ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар ўтказмаганлиги натижасида кишилар соғлиғига етказилган зарарни, шунингдек, санитария қонунларини бузганлиги учун диагностика, даволаш ва профилактика ишларига кетган харажатларни корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалардан ва алоҳида фуқаролардан ундириб олиш тартиби ҳақидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирги вақтдаги давлат санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини қатъий белгилаб берувчи санитария нормалари, қоидалари, гигиена нормативлари ва бошқа актларни 1992-1993 йилларда қайта кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат санитария назорати ҳақида»ги Қонунига биноан 1992 йилнинг декабрида белгиланган тартибда амалдаги Ўзбекистон Республикасининг қонунлар мажмуасини мувофиқлаштириш бўйича таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ М. Қорабоевга юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 9 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
571-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 9 декабрдаги 571-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария нормаларига, қоидаларига, гигиена нормативларига риоя қилмаганлиги ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар ўтказмаганлиги натижасида кишилар соғлигига етказилган зарарни, шунингдек санитария қонунларини бузганлиги учун диагностика, даволаш ва профилактика ишларига кетган харажатларни корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалардан ва алоҳида фуқаролардан ундириб олиш тартиби ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат санитария назорати ҳақида»ги Қонунининг 2, 6 ва 31-моддаларига асосан санитария нормалари, қоидаларига ва гигиена нормативларига риоя қилмаслик, эпидемияга қарши чора-тадбирларни ўтказмаслик натижасида одам ва аҳоли гуруҳлари соғлиғига зарар келтириб, улар касалланган ва заҳарланган ҳолларда, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва айрим фуқаролар диагностика қилиш, даволаш учун ҳамда эпидемияга қарши кўрилган чора-тадбирларга кетган харажатларни тўлашга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Соғлиққа етказилган зарарни ундириш ҳақидаги талабнома соғлиғини йўқотган шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан, шунингдек зарур ҳолларда бевосита ҳудудий давлат санитария-эпидемиология хизмати ташкилотларининг раҳбарлари томонидан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Инсон саломатлигига зарарли таъсир этувчи ҳамда унга касаллик келтириши мумкин бўлган омиллар қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф-муҳитни Ўзбекистон Республикаси учун тасдиқланган санитария нормалари ва гигиена нормативларидан юқори кўрсаткичга эга бўлган чиқиндилар, оқова сувлар ва нурланиш (жумладан, радиоактив)нинг ҳавони, сув манбаларини, ерни кимёвий, физикавий, биологик ифлослантириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария нормалари ва қоидалари, гигиена нормативларига риоя қилмай тайёрланган ва сотилган сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари, халқ истеъмоли моллари ва бошқа саноат буюмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг турмуши, дам олиши, тарбияланиши, ўқиши ва даволанишини ташкил этиш ва ўтказиш, ҳудудларни, иншоотларни, биноларни асбоб-ускуналар ва транспорт воситаларини сақлаш борасида санитария қонунларининг, санитария норма ва қоидалари, гигиена нормативларининг бузилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инсон ёки аҳоли гуруҳи саломатлигига етказилган зарарни ундириб олиш учун атроф-муҳитнинг саломатлик учун бевосита зарарли таъсир этувчи омиллари натижасида ҳозирги пайтда ёки олдин касалланганлиги ҳақидаги тиббий муассасанинг эксперт хулосаси асос бўлади. Бундай ҳолларда киши саломатлигига зарар етказган томон озор кўрган киши олдида моддий жавобгардир ва диагностика, даволаш ва эпидемияга қарши ўтказилган чора-тадбирлар харажатини тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Саломатликка етказилган моддий зарарни ундириб олиш қуйидаги тартибда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) корхона, муассаса, ташкилот ва бирлашмаларга тиббий эксперт хулосаси тақдим этилгач, киши саломатлигига етказилган зарар ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озор кўрган кишининг меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига (ВМЭК хулосаси бўйича) қараб унинг йўқотган ёки камайган ойлик маошига нисбатан фоизлар ҳисобида зарарни ундириш миқдори белгиланади. Белгиланган маблағ озор етган кишига унинг меҳнат қобилиятини йўқотган даврида ҳар ойда тўлаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий тўловдан ташқари, айбдор томон қўшимча равишда санатория-курортларда даволанишга (йўлланма ва санаторияга бориб-келиш ҳақлари), беморга ёрдам берувчи кишига, ногиронлик транспорт сотиб олишга (соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот ташкилотлари хулосаларига кўра) товон тўлаб туради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озор етган киши саломатлигига зарар етказилганлиги оқибатида вафот этган тақдирда зарарни ундириш ҳуқуқи қонунчиликда белгиланган тартибда белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) саломатликка зарар келтирган корхона, муассаса, ташкилот ва бирлашмалар даволаш-профилактика муассасаларига, санитария-эпидемиология станцияларига етказилган зарарни ҳам тўлашга мажбурдирлар, булар қуйидаги харажатлардир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жабрланувчиларни диагностика қилиш ва озор етганларни даволашнинг барча турларига харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профилактика тадбирларининг барча турларига кетган харажатлар (юқумли касалликлар қайд қилинганда, озор етганларни ва улар билан алоқада бўлган кишиларни аниқлаш, касалхонага ётқизиш, дезинфекция, дезактивация, дегазация ишларининг ҳамма турлари, лаборатория тадқиқотлари ўтказиш, атроф-муҳитни ифлослантирганлиги ҳамда саломатлик учун зарарли бўлган ва касаллик келтириб чиқарган омиллар, иммунопрофилактик препаратларни сотиб олиш ва ишлатиш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Корхона, муассаса, ташкилот, бирлашма ва айрим фуқаролар келтирилган зарарни тўлашдан бош тортган тақдирда даъво белгиланган тартибда судда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Етказилган зарарни тўлаш, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва бирлашмаларни, айрим фуқароларни кишилар саломатлигига зарар етказганликлари учун маъмурий ва жиноий жавобгарликдан, шунингдек санитария нормалари ва қоидалари ҳамда гигиена нормативларига риоя қилиш ҳақидаги талабларни амалдаги қонунга кўра бажаришдан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Корхона, муассаса, ташкилот, бирлашмалар саломатликка зарар етказилганлик учун товон тариқасидаги молия маблағларини бевосита озор етган кишига тўлайдилар, даволаш, диагностика, санитария ҳолатини яхшилаш ва эпидемияга қарши ўтказилган чора-тадбирлар учун эса вилоятлар, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикасининг эпидемия жамғармасига ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлаш муддати ўтиб кетган тақдирда ҳар бир ўтган кун учун 1 фоиздан жарима белгиланади.