Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 03.07.1998 йилдаги 281-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 03.07.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ СОҲАСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ташкилий ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, Ер кодекси, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунларини ҳамда Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатларини амалда рўёбга чиқариш устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ер кодексини, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунларини ҳаётга татбиқ этиш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш бўйича Республика комиссияси томонидан мулкий пайларни жорий этиш ва Қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил қилиш, мулкий пайларни шакллантириш ҳамда улар бўйича дивидентлар тўлаш механизмини яратиш, оилавий (жамоа) пудратни кенг жорий этиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини янада ривожлантириш асосида қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта ўзгартириш шарт-шароитларини ва тартибини белгилаб берувчи ҳукумат норматив ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат холдинги» компанияси, «Ўзгўштсутсаноат» давлат уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари раҳбарлари қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қабул қилинган қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларнинг оғишмай амалга оширилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат матбуот қўмитаси қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир барча қонун ҳужжатлари ҳамда низомлар тўпламини кўплаб нусхада нашр қилсинлар ва уни барча хўжаликларга етказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш соҳасида қабул қилинган қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларнинг амалда рўёбга чиқарилишини назорат қилиш ҳамда ташкилий-услубий ёрдам кўрсатиш учун қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Республика комиссияси 1-иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссияси ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва «Ўзмевасабзавотузумсаноат холдинги» компанияси ходимларидан 5 кишидан иборат доимий ишловчи ишчи гуруҳи тузилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг агросаноат комплекси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, давлат мулки қўмитаси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат холдинги» компанияси бир ҳафта муддатда ишчи гуруҳини тасдиқланган штатлар жадвали доирасида, гуруҳ фаолияти кўрсатадиган даврда уларнинг жорий харажатларини таъминлаган ҳолда юқори малакали мутахассислар билан бутласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ҳокимликларининг агросаноат комплексини ривожлантириш масалалари билан шуғулланувчи биринчи ўринбосарлари раислигида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш бўйича ҳудудий комиссияларни тузсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш республика комиссияси тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Республика комиссияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 1998 йилда қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)га айлантириладиган жамоа хўжаликларининг аниқ рўйхати бир ой муддатда белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 майдаги 212-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 3 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
281-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 3 июлдаги 281-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш республика комиссияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш республика комиссиясининг функцияларини ва фаолият кўрсатиш тартибини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига, қишлоқда аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилиш соҳасидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга сўзсиз риоя этилишини назорат қилиш, қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича ташаббус кўрсатиш ва таклифлар тайёрлаш мақсадида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия ўз фаолиятида Ер кодекси, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Ҳукумат қарорларига ва мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Комиссия ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Комиссиянинг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер кодекси, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва улар асосида қабул қилинган қишлоқда аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилишга, қишлоқ хўжалиги корхоналарини мулкий пайлар ва оилавий (жамоа) пудратни жорий этиш асосида қайта ўзгартиришга, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантиришга йўналтирилган меъёрий ҳужжатларни амалга оширилишини таъминлаш бўйича ишларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқда аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ўтказишни, қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ҳудудий комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар идоралар ва ҳудудий комиссиялар билан биргаликда қишлоқда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, хўжаликларни тайёргарлигини ва зарур тайёргарчилик ишларини ўтказишни ҳисобга олган ҳолда, мулкий пайларни жорий этиш асосида қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта ташкил қилиш босқичлари ва муддатларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқда иқтисодий ислоҳотларни доимий услубий ва ҳуқуқий таъминлашни, агробизнес соҳасида хўжалик юритишнинг замонавий услубларини эгаллаган кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ислоҳ қилиш соҳасидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилишини, фаолият кўрсатаётган жамоа корхоналарини (жамоа хўжаликларини) қишлоқ хўжалиги кооперативлар (ширкат хўжаликлари)га айлантириш ва қишлоқда ҳақиқий мулкдорлар синфини шакллантириш бўйича ўтказиладиган ишларни назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, ўз ваколатлари доирасида агросаноат комплексини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлашга йўналтирилган чора-тадбирлар кўриш учун масъул бўлган мансабдор шахсларнинг ўз лавозимига муносиблигини ва амалий фаолияти натижаларини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида қишлоқда иқтисодий ислоҳотларни ўтказиш билан боғлиқ меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг боришини таҳлил қилиш, қишлоқда мулкдорлар синфини шакллантириш бўйича илғор тажрибаларни умумлаштириш ва оммалаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишнинг ҳуқуқий базасини ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини, фермер ва деҳқон хўжаликларини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек ички хўжалик муносабатларини ривожлантириш, қишлоқ товар ишлаб чиқарувчиларнинг тайёрловчилар ва қайта ишлаш корхоналари билан шартнома-ҳуқуқий муносабатларини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий барқарорлигини ошириш ва қишлоқни ислоҳ қилишнинг бошқа масалалари бўйича таклифларни тайёрлашни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Комиссиянинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, ташкилотлар раҳбар ходимларнинг, шунингдек ҳудудий комиссияларнинг қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш юзасидан улар томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботларни эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер кодекси, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонунлар ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатлари қоидалари талабларини рўёбга чиқаришга йўналтирилган меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалиги корхоналари раҳбарларини уларнинг қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишнинг иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини эгаллаганликлари бўйича аттестациядан ўтказиш, имтиҳон қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлардаги агросаноат комплексларининг, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг ўз лавозимига номуносиб раҳбарларини эгаллаб турган вазифаларидан озод этиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва уюшмалардан Комиссияга юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборотларни белгиланган тартибда олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестация материалларини тайёрлаш ва уни ўтказиш учун, идоравий мансублигидан қатъи назар, вазирликлар ва идоралардан мутахассисларни, олий ўқув юртлари олимлари ва ўқитувчиларини жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Комиссия фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия мажлислари иш режасига мувофиқ, бироқ ҳар ойда камида бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қилинган ишлар тўғрисида ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Комиссия раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ишларини ташкил этади ва уларга раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия номидан мажлислар баённомаларини, баённомалардан кўчирмаларни ва Комиссия котиби ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссия мажлисини тайёрлашга доир ишларни Комиссия котиби ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ҳамда «Ўзмевасабзавотузумсаноат холдинги» компаниясининг юқори малакали мутахассисларидан 5 кишидан иборат доимий ишловчи ишчи гуруҳи Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.