03.07.1998 йилдаги 279-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ «УСТО» МАХСУС ИЖОДИЙ - ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалий ва тасвирий санъат халқ усталарининг қўлда бажариладиган қадимий санъатини янада ривожлантириш, ижодий-ишлаб чиқариш фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда замонавий қурилишда анъанавий бадиий-архитектура воситаларини кенг қўллаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳузуридаги «Усто» махсус ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ва унинг тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар 1998 йил 1 июлдан бошлаб фойда солиғи тўлашдан беш йил муддатга озод қилинсин, бўшайдиган маблағлар уставдаги вазифаларни бажаришга йўналтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Усто» махсус ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига уч ой муддатда тасарруфидаги корхоналар базасида иловага мувофиқ халқ бадиий ҳунармандчилиги, амалий, монументал ва тасвирий санъат ҳамда ҳайкалтарошлик усталари тайёрлаш бўйича мактаблар ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари «Усто» бирлашмасининг ўз майдонларига эга бўлмаган корхоналарига ишлаб чиқариш ва савдо фаолияти, шунингдек иловага* мувофиқ амалий, монументал ва тасвирий санъат ҳамда ҳайкалтарошлик усталари тайёрлаш бўйича мактаблар ташкил этиш учун бинолар берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Усто» бирлашмасининг Санъат марказини барпо этиш, шу жумладан унга бирлашма аппаратини жойлаштириш учун 0,2 гектар ер участкаси ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги «Усто» бирлашмасини ҳукумат ва шаҳар телефон алоқаси билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги 1999 йил прогнозида Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳузуридаги «Усто» махсус ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси учун реконструкция қилиш ҳамда машиналар, механизмлар ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун зарур қўйилмаларни ва маблағ билан таъминлаш манбаларини назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р.Юнусов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 3 июль,

279-сон