ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИнинг
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИнинг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ИМПОРТ ҚИЛИНАДИГАН ТОВАРЛАРГА НИСБАТАН ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 12 мартда 1124-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 31 январдаги 7 ва 01-02/8-8-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1770, 16.02.2008 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси томонидан 2002 йил 23 январда 27 ва 02/8-2-сон қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинаётган товарларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (2002 йил 15 апрель, рўйхат рақами 1124-сон — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 7, 14-сон; 2003 й., 4-сон) иловага* биноан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири М.Б. НУРМУРОДОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 15 январь,
17-сон
Давлат божхона қўмитасининг раиси Б.Р. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 15 январь,
01-02/8-2-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 123-модда)