ИЛОВА
1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Бажариш муддатлари | |||
1-босқич | Ташқи ишлар вазирлиги | Келиб тушган хабарномани вазирликнинг хулосаси билан бирга Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Адлия вазирлигига юборади. | келиб тушган вақтдан бошлаб 5 кун муддатда | |||
2-босқич | Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ | Хабарноманинг мазмунидан келиб чиқиб, тегишли давлат органларига хабарномани мазмунан кўриб чиқиш ҳамда ишчи гуруҳ аъзолигига номзод тақдим этиш юзасидан сўровнома юборади. | 3 кун муддатда | |||
3-босқич | Тегишли давлат органлари | Ишчи гуруҳ аъзолигига номзодларни тақдим этади. | 2 кун муддатда | |||
4-босқич | Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ | Хабарномани мазмунан кўриб чиқиш учун ишчи гуруҳни шакллантиради. | 3 кун муддатда | |||
5-босқич | Тегишли давлат органлари | БМТнинг устав органлари тартиб-таомилларида ўрнатилган мезонларга кўра тегишли хабарномада келтирилган масалаларга асослантирилган жавобларини юборади. | 15 кун муддатда | |||
6-босқич | Ишчи гуруҳ | Давлат органларидан келиб тушган маълумотларни кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг расмий нуқтаи назари лойиҳасини тайёрлайди. | 10 кун муддатда | |||
7-босқич | Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ | Хабарнома юзасидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг расмий нуқтаи назарини манфаатдор давлат органлари билан келишади. | 15 кун муддатда | |||
8-босқич | Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ | Хабарнома юзасидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг расмий нуқтаи назарини БМТнинг устав органларига тақдим этиш учун Ташқи ишлар вазирлигига юборади. | 1 кун муддатда | |||
9-босқич | Ташқи ишлар вазирлиги | Хабарнома юзасидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг расмий нуқтаи назарини БМТнинг устав органларига юборади. | 3 кун муддатда | |||
3-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Бажариш муддатлари |
| |||
| |||||||
1-босқич | Ташқи ишлар вазирлиги | БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари томонидан тегишли хабарнома юзасидан қабул қилинган мулоҳазани вазирлик хулосаси билан бирга Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига (кейинги ўринларда — Марказ) ва Адлия вазирлигига юборади. | келиб тушган вақтдан бошлаб 5 кун муддатда | ||||
2-босқич | Марказ | БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг мулоҳазасини тегишли давлат органларига кўриб чиқиш учун юборади. | 5 кун муддатда | ||||
3-босқич | Тегишли давлат органлари | БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари мулоҳазаларини кўриб чиқиш якунлари юзасидан амалга оширилган ёки режалаштирилган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотни Марказга тақдим этади. | 1 ой муддатда | ||||
4-босқич | Марказ ва Адлия вазирлиги | Давлат органларидан олинган маълумотни умумлаштиради ва таҳлил қилади, БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг мулоҳазалари бўйича амалга оширилган ёки режалаштирилган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборот лойиҳасини тайёрлайди. | 2 ой муддатда | ||||
5-босқич | Марказ | Ахборот манфаатдор давлат органлари билан белгиланган тартибда келишилишини таъминлайди. | 15 кун муддатда | ||||
6-босқич | Марказ | Келишилган ахборотни БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарига тақдим этиш учун Ташқи ишлар вазирлигига юборади. | 10 кун муддатда (бироқ БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари томонидан белгиланган муддатдан камида 5 кун олдин) | ||||
7-босқич | Ташқи ишлар вазирлиги | Ахборотни БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарига юборади. | 5 кун муддатда | ||||
8-босқич | Тегишли давлат органлари | Ахборот БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарига тақдим этилгандан сўнг мулоҳаза бўйича қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилган бўлса, бу ҳақида Марказга маълумот тақдим этади. | 10 кун муддатда | ||||
». | |||||||