17.02.2026 йилдаги ПФ-27-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФАРМОНИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-6012-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг хабарномалари ва мулоҳазаларини ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда улар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг расмий нуқтаи назарини тайёрлашда давлат органларининг масъулиятини янада ошириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Қонунчиликни такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-6012-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Фармон ижросини ташкил қилиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари хабарномалари ва мулоҳазаларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг расмий нуқтаи назарини тайёрлашда иштирок этадиган мутахассисларнинг мунтазам равишда малакасини ошириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Масъул давлат органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари хабарномалари ва мулоҳазаларини ўз вақтида ва самарали кўриб чиқиш тартибига қатъий амал қилсин ва бу борада масъулият давлат органларининг шахсан биринчи раҳбарларига юклатилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари хабарномалари ва мулоҳазаларини ўз вақтида ва самарали кўриб чиқиш ҳамда улар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг расмий нуқтаи назарини тайёрлашда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига ўз ваколатлари доирасида кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 17 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-27-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 февралдаги ПФ-27-сон Фармонига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-6012-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг (кейинги ўринларда — давлат органлари) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (кейинги ўринларда — БМТ) инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари томонидан юборилган хабарномалар, мулоҳазалар, шошилинч ва вақтинчалик чоралар тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) БМТнинг устав органлари — инсон ҳуқуқлари масалалари билан шуғулланувчи, БМТ Устави асосида ташкил этилган органлар, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг махсус маърузачилари, ишчи гуруҳлари ва бошқа махсус мандат эгалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) БМТнинг шартномавий қўмиталари — Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлган инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар бажарилишини назорат қиладиган БМТ қўмиталари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) вақтинчалик чоралар тўғрисидаги мурожаат — шахснинг ҳуқуқлари бузилиши хавфининг олдини олиш мақсадида БМТнинг шартномавий қўмиталари томонидан давлатга юбориладиган мурожаат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) мулоҳаза — БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари томонидан хабарнома юзасидан қабул қилинган якуний хулоса ва тавсиялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) хабарнома — шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарига Ўзбекистон Республикаси иштирокчи бўлган халқаро шартномалар билан кафолатланган ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисида тақдим этилган ва ушбу органлар томонидан Ўзбекистонга йўналтирилган ёзма мурожаат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) шошилинч мурожаат — БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари томонидан инсон ҳуқуқлари бузилиши хавфи юзасидан давлатга юборилган мурожаат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари томонидан юборилган мурожаатларни кўриб чиқиш ҳамда уларнинг ижросини таъминлашда давлат органлари ушбу Низомга 1 — 3-иловаларга мувофиқ схема асосида ўзаро ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Хабарномани қабул қилиш ва кўриб чиқишни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хабарнома Ташқи ишлар вазирлигига келиб тушган пайтдан бошлаб, Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятлари ва миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда вазирликнинг тегишли хулосаси билан беш кун муддатда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ҳамда Адлия вазирлигига юборилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) БМТнинг устав органларидан келиб тушган хабарнома юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг (кейинги ўринларда — Ҳукумат) расмий нуқтаи назарини билдириш муддати — хабарнома Ташқи ишлар вазирлигига келиб тушган кундан бошлаб олтмиш кундан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) БМТнинг шартномавий қўмиталаридан келиб тушган хабарнома юзасидан Ҳукуматнинг расмий нуқтаи назарини билдириш муддати — хабарнома Ташқи ишлар вазирлигига келиб тушган кундан бошлаб олти ойдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) шошилинч мурожаатлар ва вақтинчалик чоралар юзасидан Ҳукуматнинг расмий нуқтаи назарини билдириш муддати — хабарнома Ташқи ишлар вазирлигига келиб тушган кундан бошлаб БТМнинг устав органлари ёки шартномавий қўмиталари томонидан белгиланган муддатларда, бироқ кўпи билан ўн кундан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказ томонидан Ҳукуматнинг БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарига юбориладиган расмий нуқтаи назарини тайёрлаш, келишиш ва ҳуқуқий асосланганини таъминлаш бўйича масъул давлат органлари вакилларидан иборат таркибда вақтинчалик ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ишчи гуруҳ Ҳукуматнинг БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарига юбориладиган расмий нуқтаи назарини тайёрлаш, келишиш ва ҳуқуқий асосланганини таъминлаш бўйича вақтинчалик идоралараро мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Марказ хабарноманинг мазмунидан келиб чиқиб, уч кун муддатда масъул давлат органларига ишчи гуруҳ аъзолигига номзодларни тақдим этиш ҳақида сўровнома юборади. Давлат органлари икки кун муддатда Марказга ишчи гуруҳ аъзолигига номзодларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Марказ ишчи гуруҳни уч кун муддатда шакллантиради ҳамда унинг фаолиятини доимий равишда мувофиқлаштириб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) хабарномалар, вақтинчалик чоралар тўғрисидаги мурожаатлар, шошилинч мурожаатлар ва мулоҳазаларни таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат органларидан келиб тушган маълумотларни йиғиш ва умумлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Ҳукуматнинг расмий нуқтаи назари лойиҳасини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) давлат органлари ва Марказ ўртасида ахборот алмашинувини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ишчи гуруҳнинг таркиби қуйидагилардан шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Марказ ва Адлия вазирлиги вакиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ташқи ишлар вазирлиги вакили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) мурожаатнинг мазмунига қараб — тегишли соҳавий вазирлик ва идоралар вакиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (мурожаат бола ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) зарурат бўлганда — экспертлар ва илмий муассасалар вакиллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ишчи гуруҳга, қоида тариқасида, Марказ директори ёки унинг ўринбосари раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ишчи гуруҳ фаолияти шаффоф тарзда амалга оширилади. Хабарномага тааллуқли маълумот давлат сирини, қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ёки шахсий маълумотларни ўз ичига олмаган тақдирда, ишчи гуруҳ иш жараёнига фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва мустақил экспертларни жалб этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ишчи гуруҳ аъзолари зиммасига юклатилган вазифаларни сидқидилдан, ҳалол ва виждонан бажариши лозим. Улар ўзлари тақдим этган ахборотнинг ҳаққонийлиги ва аниқлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади, шунингдек, давлат сирлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ишчи гуруҳ хабарнома бўйича БМТнинг устав органи ёки шартномавий қўмитаси мулоҳазаси қабул қилингунига қадар фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Хабарномани кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. БМТнинг шартномавий қўмиталари хабарномаларини кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Марказ БМТнинг шартномавий қўмиталари томонидан юборилган хабарномалар Марказга келиб тушган вақтдан бошлаб уч кунлик муддатда уларнинг мақбуллик мезонларига мувофиқлигини баҳолаш, шунингдек, мазмунан кўриб чиқиш ва асослантирилган жавоб тайёрлаш учун масъул давлат органларига сўровнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Хабарномалар БМТ шартномавий қўмиталарининг қуйидаги мақбуллик мезонлари асосида баҳоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситалардан, шу жумладан, суд ҳимоясидан фойдалангани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ҳуқуқ бузилгани даъво қилинаётган ҳолат Ўзбекистон Республикаси учун тегишли халқаро шартнома кучга киргандан кейин юз берган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) хабарнома аноним бўлмаслиги, шунингдек, тегишли халқаро шартномаларнинг иштирокчиси бўлган Ўзбекистон Республикаси юрисдикцияси остидаги шахслар томонидан юборилган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) халқаро шартнома бузилиши оқибатида жабрланганлик ҳолати етарли даражада асосланган (тасдиқловчи далиллар келтирилгани, тегишли ҳужжатлар илова қилингани) бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) айни бир иш бўйича мурожаат такроран амалга оширилмаган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) хабарнома бошқа халқаро органлар томонидан кўриб чиқилмаётганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Хабарнома ушбу Низомнинг 16-бандида келтирилган мақбуллик мезонларига (ёки уларнинг биттасига) жавоб бермаса, мақбул эмас деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Давлат органлари хабарнома юзасидан унинг мақбуллик мезонларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда тегишли хабарномани мазмунан кўриб чиқиш бўйича асослантирилган маълумотларни давлат органининг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда унинг биринчи ўринбосари) имзоси билан бир ой муддатда Марказга тақдим этади. Бунда Марказ зарурат туғилганда (жавоблар тўлиқ бўлмаса, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса), давлат органлари томонидан киритилган маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида уларга қўшимча сўровнома юбориши ва (ёки) муҳокамалар ташкил этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат органларининг хабарнома юзасидан тақдим этган маълумотлари уч ой муддатда ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилади ҳамда БМТнинг шартномавий қўмиталари томонидан юборилган хабарномаларнинг мақбуллик мезонларига мувофиқлиги ва мазмунан кўриб чиқилиши тўғрисидаги Ҳукуматнинг расмий нуқтаи назари тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. БМТнинг шартномавий қўмиталари томонидан юборилган хабарноманинг мақбуллик мезонларига мувофиқлиги ва мазмунан кўриб чиқилиши тўғрисидаги Ҳукуматнинг расмий нуқтаи назари Марказ томонидан ўн беш кун муддатда манфаатдор давлат органлари билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Манфаатдор давлат органлари билан келишилган Ҳукуматнинг расмий нуқтаи назари Марказ томонидан ўн кун муддатда, бироқ БМТнинг шартномавий қўмиталари томонидан белгиланган муддатдан камида беш кун олдин Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ҳукуматнинг расмий нуқтаи назари Ташқи ишлар вазирлиги томонидан уч кун муддатда БМТнинг шартномавий қўмиталарига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. БМТнинг шартномавий қўмиталаридан хабарномаларнинг мақбуллик мезонларига мувофиқлиги ва (ёки) мазмунан кўриб чиқиш бўйича қўшимча ҳужжатлар ва ахборот тақдим қилиш тўғрисида сўровнома келиб тушган тақдирда, ишчи гуруҳ сўровнома Ташқи ишлар вазирлигига келиб тушган санадан бошлаб бир ой муддатда жавоб тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ишчи гуруҳ хабарноманинг мақбуллик мезонларига мувофиқлигини унинг мазмунидан алоҳида тартибда кўриб чиқиш лозим деб топса, Марказ хабарнома келиб тушган пайтдан бошлаб икки ой муддатда хабарноманинг мақбуллик мезонларига мувофиқлигини унинг мазмунидан алоҳида тартибда кўриб чиқилиши бўйича Ташқи ишлар вазирлиги орқали БМТнинг тегишли шартномавий қўмиталарига мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. БМТнинг устав органлари хабарномаларини кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Марказ БМТнинг устав органлари томонидан юборилган хабарномалар Марказга келиб тушган вақтдан бошлаб уч кунлик муддатда мазмунан кўриб чиқиш ва асослантирилган жавоб тайёрлаш учун масъул давлат органларига сўровнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Давлат органлари хабарнома юзасидан асослантирилган жавобларини ўн беш кун муддатда Марказга тақдим этади. Бунда Марказ давлат органларидан хабарноманинг мазмуни юзасидан қўшимча зарурий ахборотни ва ҳужжатларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. БМТнинг устав органлари томонидан юборилган хабарномаларнинг мазмунан кўриб чиқиш юзасидан Ҳукуматнинг расмий нуқтаи назари ишчи гуруҳ томонидан ўн кун муддатда тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Марказ томонидан ўн беш кун муддатда Ҳукуматнинг расмий нуқтаи назари манфаатдор давлат органлари билан келишилиб, БМТнинг тегишли органига тақдим этиш учун бир кун муддатда Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ҳукуматнинг расмий нуқтаи назари Ташқи ишлар вазирлиги томонидан уч кун муддатда БМТнинг устав органларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Вақтинчалик чоралар тўғрисидаги ва шошилинч мурожаатларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Вақтинчалик чоралар тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. БМТнинг шартномавий қўмиталари томонидан юборилган вақтинчалик чоралар тўғрисидаги мурожаат Ташқи ишлар вазирлиги орқали келиб тушгандан сўнг бир кун муддатда Марказ ва Адлия вазирлигига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Марказ бир кун муддатда масъул давлат органларига тегишли сўровнома юбориб, улардан вақтинчалик чораларни амалга ошириш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш ва зарурат туғилганда, асосланган тушунтириш тақдим этишни сўрайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Давлат органлари уч кун муддатда амалга оширилган чора-тадбирлар ёки амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар юзасидан тушунтиришни Марказга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Марказ ишчи гуруҳ билан биргаликда йиғилган маълумотлар асосида уч кун муддатда Ҳукуматнинг расмий нуқтаи назарини шакллантиради ва Ташқи ишлар вазирлигига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ҳукуматнинг расмий нуқтаи назари Ташқи ишлар вазирлиги томонидан икки кун муддатда БМТнинг шартномавий қўмиталарига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Шошилинч мурожаатларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. БМТ устав органлари томонидан юборилган шошилинч мурожаатлар Ташқи ишлар вазирлигига келиб тушгандан сўнг бир кун муддатда Марказ ва Адлия вазирлигига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Марказ бир кун муддатда масъул давлат органларига мурожаат юзасидан тезкор чора-тадбирлар кўриш ва тегишли маълумотларни тақдим этишга оид сўровнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Давлат органлари уч кун муддатда амалга оширилган ёки амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотни Марказга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Марказ ишчи гуруҳ билан биргаликда йиғилган маълумотлар асосида уч кун муддатда Ҳукуматнинг расмий нуқтаи назарини шакллантиради ва унинг Ташқи ишлар вазирлиги орқали БМТнинг устав органларига тақдим этилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Давлат органлари шошилинч мурожаатлар юзасидан белгиланган чораларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши учун жавобгар ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг мулоҳазаларини кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари томонидан тегишли хабарномалар юзасидан қабул қилинган мулоҳазалар келиб тушган вақтдан бошлаб Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятлари ва миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли хулосаси билан беш кун муддатда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Марказга ва Адлия вазирлигига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Марказ беш кун муддатда БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг мулоҳазаларини қуйидаги давлат органларига юборади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) суд тартибида кўриб чиқиш учун — Ўзбекистон Республикаси Олий судига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ваколати доирасида кўриб чиқиши учун — тегишли давлат органларига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Тегишли давлат органлари бир ой муддатда Марказга БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари мулоҳазалари бўйича амалга оширилган ёки режалаштирилган чора-тадбирлар тўғрисида асослантирилган маълумот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Марказ Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда давлат органларидан олинган маълумотни умумлаштиради ва таҳлил қилади, БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг мулоҳазалари бўйича амалга оширилган ёки режалаштирилган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот (кейинги ўринларда — ахборот) лойиҳасини тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ахборот лойиҳасини тайёрлаш жараёнига масъул давлат органларининг мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Марказ ўн беш кун муддатда ахборот манфаатдор давлат органлари билан белгиланган тартибда келишилишини таъминлайди ва ўн кун муддатда, бироқ БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари томонидан белгиланган муддатдан камида беш кун олдин Ташқи ишлар вазирлигига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ахборот Ташқи ишлар вазирлиги томонидан беш кун муддатда БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ахборот БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарига тақдим этилгандан сўнг БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари мулоҳазаси бўйича қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилган бўлса, тегишли давлат органлари бу ҳақида ўн кун муддатда Марказга маълумот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Мулоҳазаларда белгиланган зарарни қоплаш учун тўлов (компенсация) суд тартибида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Марказ БМТнинг устав органлари ёки шартномавий қўмиталари томонидан тегишли хабарномалар юзасидан қабул қилинган мулоҳазаларни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради ва уларнинг ҳисобини электрон реестрда юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Хабарнома ва мулоҳазаларни кўриб чиқиш, уларга ўз вақтида жавоб бериш жараёнлари ва давлат органларининг бу борадаги фаолияти Марказ томонидан мониторинг қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Давлат органлари томонидан хабарномалар юзасидан асослантирилган жавобларнинг Марказга ўз вақтида тақдим этилиши, уларнинг сифати ва тўлиқлиги учун тегишли органларнинг биринчи раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Доимий ваколатхонаси БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарига Ҳукуматнинг расмий нуқтаи назари (ахборот ва бошқалар) ўз вақтида тақдим этилиши учун жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг шартномавий қўмиталари хабарномаларини кўриб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги

Келиб тушган хабарномани вазирлик хулосаси билан биргаликда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Адлия вазирлигига юборади.

келиб тушган вақтдан бошлаб 5 кун муддатда

2-босқич

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Хабарноманинг мазмунидан келиб чиқиб, тегишли давлат органларига хабарноманинг мақбуллик мезонларига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда ишчи гуруҳ аъзолигига номзод тақдим этиш юзасидан сўровнома юборади.

3 кун муддатда

3-босқич

Тегишли давлат органлари

Ишчи гуруҳ аъзолигига номзодларни тақдим этади.

2 кун муддатда

4-босқич

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Хабарноманинг мақбуллик мезонларига мувофиқлигини ўрганиш учун ишчи гуруҳни шакллантиради.

3 кун муддатда

5-босқич

Тегишли давлат органлари

БМТнинг шартномавий қўмиталарининг тартиб-таомилларида ўрнатилган мезонларга кўра тегишли хабарноманинг мақбул ёки мақбул эмаслиги, мазмунан кўриб чиқиш бўйича асослантирилган жавобларини юборади.

1 ой муддатда

6-босқич

Ишчи гуруҳ

Давлат органларидан келиб тушган маълумотларни кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг расмий нуқтаи назари лойиҳасини тайёрлайди.

3 ой муддатда

7-босқич

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Хабарноманинг мақбуллиги ёки мақбул эмаслиги тўғрисидаги мазмунан кўриб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг расмий нуқтаи назарини манфаатдор давлат органлари билан келишади.

15 кун муддатда

8-босқич

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг расмий нуқтаи назарини БМТнинг шартномавий қўмиталарига тақдим этиш учун Ташқи ишлар вазирлигига юборади.

10 кун муддатда

(бироқ БМТнинг шартномавий қўмиталари томонидан белгиланган муддатдан камида 5 кун олдин)

9-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг расмий нуқтаи назарини БМТнинг тегишли шартномавий қўмитасига юборади.

3 кун муддатда

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг устав органлари хабарномаларини кўриб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги

Келиб тушган хабарномани вазирликнинг хулосаси билан бирга Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Адлия вазирлигига юборади.

келиб тушган вақтдан бошлаб 5 кун муддатда

2-босқич

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Хабарноманинг мазмунидан келиб чиқиб, тегишли давлат органларига хабарномани мазмунан кўриб чиқиш ҳамда ишчи гуруҳ аъзолигига номзод тақдим этиш юзасидан сўровнома юборади.

3 кун муддатда

3-босқич

Тегишли давлат органлари

Ишчи гуруҳ аъзолигига номзодларни тақдим этади.

2 кун муддатда

4-босқич

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Хабарномани мазмунан кўриб чиқиш учун ишчи гуруҳни шакллантиради.

3 кун муддатда

5-босқич

Тегишли давлат органлари

БМТнинг устав органлари тартиб-таомилларида ўрнатилган мезонларга кўра тегишли хабарномада келтирилган масалаларга асослантирилган жавобларини юборади.

15 кун муддатда

6-босқич

Ишчи гуруҳ

Давлат органларидан келиб тушган маълумотларни кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг расмий нуқтаи назари лойиҳасини тайёрлайди.

10 кун муддатда

7-босқич

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Хабарнома юзасидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг расмий нуқтаи назарини манфаатдор давлат органлари билан келишади.

15 кун муддатда

8-босқич

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Хабарнома юзасидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг расмий нуқтаи назарини БМТнинг устав органларига тақдим этиш учун Ташқи ишлар вазирлигига юборади.

1 кун муддатда

9-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги

Хабарнома юзасидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг расмий нуқтаи назарини БМТнинг устав органларига юборади.

3 кун муддатда

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг устав органлари ва шартномавий қўмиталари мулоҳазаларини кўриб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

 

 

1-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги

БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари томонидан тегишли хабарнома юзасидан қабул қилинган мулоҳазани вазирлик хулосаси билан бирга Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига (кейинги ўринларда — Марказ) ва Адлия вазирлигига юборади.

келиб тушган вақтдан бошлаб 5 кун муддатда

2-босқич

Марказ

БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг мулоҳазасини тегишли давлат органларига кўриб чиқиш учун юборади.

5 кун муддатда

3-босқич

Тегишли давлат органлари

БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари мулоҳазаларини кўриб чиқиш якунлари юзасидан амалга оширилган ёки режалаштирилган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотни Марказга тақдим этади.

1 ой муддатда

4-босқич

Марказ ва Адлия вазирлиги

Давлат органларидан олинган маълумотни умумлаштиради ва таҳлил қилади, БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг мулоҳазалари бўйича амалга оширилган ёки режалаштирилган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборот лойиҳасини тайёрлайди.

2 ой муддатда

5-босқич

Марказ

Ахборот манфаатдор давлат органлари билан белгиланган тартибда келишилишини таъминлайди.

15 кун муддатда

6-босқич

Марказ

Келишилган ахборотни БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарига тақдим этиш учун Ташқи ишлар вазирлигига юборади.

10 кун муддатда

(бироқ БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари томонидан белгиланган муддатдан камида 5 кун олдин)

7-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги

Ахборотни БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарига юборади.

5 кун муддатда

8-босқич

Тегишли давлат органлари

Ахборот БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарига тақдим этилгандан сўнг мулоҳаза бўйича қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилган бўлса, бу ҳақида Марказга маълумот тақдим этади.

10 кун муддатда

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2026 й., 06/26/27/0152-сон)