17.02.2026 йилдаги ПҚ-67-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 17.02.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқимиз учун эзгулик, бирдамлик, олижаноблик ва шукроналик тимсоли бўлган қутлуғ Рамазон ойини муносиб ўтказиш ҳамда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳамда «Вақф» хайрия жамоат фондининг 2026 йилдаги Рамазон ойи муносабати билан аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифига розилик берилсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасидаги оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридаги фуқаролар, шунингдек, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасидаги ҳамда «маҳалла еттилиги» томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Ижтимоий реестрдаги оилаларнинг 6 минг нафар бемор аъзоларининг даволаниши ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Молиявий ресурслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган тадбирлар учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Агентлик томонидан «Вақф» хайрия жамоат фондига ажратиладиган 800 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мазкур қарорнинг 1-банди «а» ва «б» кичик бандиларига мувофиқ бериладиган молиявий ёрдамлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агентлик ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан биргаликда беш кун муддатда мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган моддий ёрдамлар ажратиладиган оилаларнинг электрон рўйхатини (кейинги ўринларда — Рўйхат) шакллантирсин ҳамда «Вақф» хайрия жамоат фондига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мазкур қарор 1-бандининг «б» кичик бандига мувофиқ «маҳалла еттилиги» томонидан шакллантирилган қўшимча эҳтиёжманд оилалар рўйхати туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тасдиқланади ва унга киритилган эҳтиёжманд оилалар сони ушбу туман (шаҳар)даги Ижтимоий реестрга киритилган «давлат таъминотидаги оила» тоифасидаги оилалар умумий сонининг 20 фоизидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖ билан биргаликда 2026 йил 1 мартга қадар мазкур қарорга мувофиқ даволанадиган ёки жарроҳлик амалиёти ўтказиладиган беморларни тиббиёт ташкилотларига йўллаш бўйича ахборот модулини ишга туширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) даволаниш ёки жарроҳлик амалиётига муҳтож Ижтимоий реестрдаги оилаларнинг аъзоларини ахборот модулига киритган ҳолда тегишли тиббиёт ташкилотига йўлланиши ва даволанишини ташкил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) даволанган ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилган Ижтимоий реестрдаги оилаларнинг аъзолари, уларга кўрсатилган хизматлар тўғрисидаги маълумотларни ва тиббиёт ташкилотларига тўланиши лозим бўлган маблағлар ҳисоб-китобини «Вақф» хайрия жамоат фондига тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Вақф» хайрия жамоат фонди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 йил 1 мартга қадар АТ «Халқ банки» ва Агентлик билан биргаликда Рўйхат асосида оилаларнинг ижтимоий карта ёки банк пластик карталарига бир марталик моддий ёрдамни ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) даволанган ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилган Ижтимоий реестрдаги оилаларнинг аъзолари ва уларга кўрсатилган хизматлар учун зарур маблағларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг маълумотлари асосида тегишли тиббиёт ташкилотларига ўтказиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ушбу қарорнинг оммавий ахборот воситалари, интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 17 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-67-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.02.2026 й., 07/26/67/0149-сон)