Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Девони томонидан 2025 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Девони томонидан 2025 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида тўғрисидаги хисоботни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Б. Раджабовнинг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Девони томонидан 2025 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин (илова қилинади*).
* иловалар берилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Девони (Б. Раджабов):
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг фаолиятини ташкилий, ҳуқуқий, ахборот-таҳлилий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида Девон таркибий бўлинмаларининг фаолиятини янада кучайтириш;
қонун ижодкорлиги жараёнини рақамли трансформация қилиш мақсадида жорий этилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида қонун лойиҳаларини кўриб чиқишнинг барча босқичларини рақамлаштириш тизимидан (e-qonun.uz) тўлақонли ва самарали фойдаланиш чораларини кўрсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 19 январь,
1658-V-сон