14.03.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1113
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 14.03.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1113
Кучга кириш санаси
24.03.2002
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 25 январдаги «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида»ги ПФ-3017-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларга мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 33-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-744-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва ишловчи оналарга бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.