Ҳужжат кучини йўқотган 12.07.2002 10.04.1998 йилдаги 153-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 12.07.2002
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШ ТАРТИБИ ТЎFРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 12 июлдаги 249-сонли «Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи даромадга солинадиган солиқ бўйича бюджет билан ҳисоб-китоб қилиши тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи даромадга солинадиган солиқ бўйича бюджет билан ҳисоб-китоб қилиши тартибини солиқ тўловчиларга етказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 январдаги 20-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо корхоналари ва ташкилотларига солиқ солишдаги айрим ўзгаришлар тўғрисида» 1994 йил 16 мартдаги 138-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 10 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
153-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
10 апрелдаги 153-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи даромадга солинадиган солиқ бўйича бюджет билан ҳисоб-китоб қилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ

Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи даромадга солинадиган солиқ бўйича бюджет билан ҳисоб-китоб қилиши тартибини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари даромад (фойда) солиғи, қўшилган қиймат солиғи, экология солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, бошқа маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўлаш ўрнига (мулк солиғидан ташқари) бюджетга ялпи даромад солиғи тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қоида юқорида айтиб ўтилган корхоналар томонидан олинадиган барча даромадларга татбиқ этилади, ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган даромадлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар савдо ва умумий овқатланиш корхоналари савдо фаолияти билан биргаликда маҳсулот ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланса, у ҳолда улар алоҳида ҳисобни юритишлари керак ҳамда ишлаб чиқариш фаолияти бўйича қонун ҳужжатлари билан корхоналарнинг мазкур тоифаси учун назарда тутилган солиқлар ва йиғимларни тўловчилар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари мулк солиғи, бож тўловлари, давлат божлари, лицензия йиғимлари, бюджетдан ташқари фондларга ажратмаларни умумий белгиланган тартибда тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо корхоналари Вазирлар Маҳкамаси ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан берилган ер учун ижара ҳақидан озод қилинади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 августдаги 339-сонли қарорига мувофиқ бешинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тўловчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ялпи даромад солиғи тўловчилар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика органининг рўйхатдан ўтказиш карточкасида кўрсатилган корхона фаолияти коди ялпи даромад солиғи тўловчини аниқлашнинг асосий мезони ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 3-бандда кўрсатилган солиқ тўловчилар кейинги ўринларда «корхоналар» деб аталади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ солиш объекти ва солиқни ҳисоблаб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Корхонанинг ялпи даромади даромад солиғи солиш объекти ҳисобланади. Ялпи даромад таркибига қуйидагилар киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотилган товарларнинг харид ва сотиш қиймати ўртасидаги тафовут;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Операциялар ўтказиш билан боғлиқ даромадлар, тушумлар. Бунда савдо корхоналарининг ялпи даромадида савдо майдонлари ижарасидан тушган даромадлар ижара харажатлари чиқариб ташланган ҳолда акс эттирилади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 августдаги 339-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий фаолият бўйича даромадлар ва харажатлар (сальдо);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда даромадлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Солиқ солинадиган базани ҳисоблаб чиқишда 5-бандда назарда тутилган тартибда ҳисоблаб чиқилган ялпи даромад;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ссудалар ва қарзлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисобга олиш ставкалари доирасида ва ундан ортиқча фоизлар тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар ўрнига тикланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ солиниши керак бўлган дивидендлар ва фоизлар сифатида олинадиган даромадлар улар тўланадиган манбада ялпи даромаддан чиқариб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан тўланадиган дивидендлар ва фоизларга (банк кредити учун фоизлардан ташқари) умумий белгиланган тартибда солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ялпи даромад солиғи ставкалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ялпи даромад солиғи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона фаолияти турига (улгуржи савдо, чакана савдо, умумий овқатланиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона жойлашган жойга (шаҳар, қишлоқ, олис ва тоғли туманлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ялпи даромаднинг товар оборотига нисбати сифатида аниқланадиган корхонанинг даромадлилик даражасига боғлиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган табақалаштирилган ставкалар бўйича тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда асосий ставкалар даромадлиликнинг белгиланган даражасига мувофиқ келувчи ялпи даромадга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Даромадлилик даражасини белгилашда солиқ солиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳсулот сотиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Асосий воситаларни сотиш ва бошқа шаклда ҳисобдан чиқариш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бошқа активларни сотиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жарималар, пенялар ва олинган неустойкалар юзасидан «Фойда ва зарарлар» счётлари бўйича кредит оборотлари товар обороти таркибига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консигнация шартларида, шунингдек воситачилик шартларида товарни сотувчи ҳамда кейинчалик нақд пул маблағларини комитентларга берувчи корхоналар даромадлилик даражасини белгилашда солиқ солиш мақсадида товарнинг сотилиши қийматини товар оборотига киритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фаолиятнинг бир нечта турини (улгуржи савдо, чакана савдо, умумий овқатланиш) амалга оширувчи корхоналар фаолиятнинг тегишли турлари учун белгиланган ставкалар бўйича солиқ тўлайдилар. Фаолиятнинг айрим турлари бўйича мустақил ҳисобга олиш мавжуд бўлмаган тақдирда корхоналар улар томонидан амалга ошириладиган фаолият турларига белгиланган энг юқори ставкалар бўйича солиқ тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқиш тартиби ва тўлаш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ялпи даромад суммаси ялпи даромад миқдоридан, даромад олиш даражасидан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда солиқ тўловчилар томонидан аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда савдо корхоналарининг ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш ҳар ойда ўсиб борувчи якун бўйича амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 августдаги 339-сонли қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ялпи даромад солиғи бўйича ҳисоб-китоб солиқ тўловчилар томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай ҳар ойда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ялпи даромад солиғи ҳисоб-китоби шакли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда белгиланган тартибда солиқ тўловчиларга етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Солиқ тўловчилар ялпи даромад солиғини ҳисоб-китобларни топшириш учун белгиланган муддатдан кечиктирмай тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бюджет билан ҳисоб-китоб қилишнинг бухгалтерия ҳисоби «Бюджет билан ҳисоб-китоблар» счёти, «Ялпи даромад солиғи» субсчёти бўйича юритилади. Белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилган солиқ «Бюджет билан ҳисоб-китоблар» счёти кредити, «Ҳисобланган солиқлар» счётидаги «Ялпи даромад солиғи» субсчёти бўйича акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ суммасининг ўтказилиши «Бюджет билан ҳисоб-китоблар» счёти дебети, «Ялпи даромад солиғи» субсчёти, «Ҳисоб-китоб счёти» счёти кредити бўйича акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тўловчиларнинг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Солиқ тўловчилар солиқнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва ўз вақтида тўланиши учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ хизмати органларининг назорат қилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Солиқлар ҳақидаги қонунларнинг тўғри қўлланилиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1998 й., 4-сон, 14-модда)