Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1992 ЙИЛ 30 ЯНВАРДАГИ 38-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 июндаги 286-сонли «Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасида муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 13 август,
413-сон
1. Қарорнинг 1-бандига «муаллифлик ҳуқуқини» сўзларидан олдин «Ўзбекистон Республикасида муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш,» сўзлари қўшилсин.
Қарорнинг 2-банди қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин: «Ўзбекистон Республикаси муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллигининг ўз ваколати доирасида қабул қилган тегишли қарорлари ва бошқа ҳужжатларининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, ноширлик, театрлашган концерт ташкил этиш билан шуғулланадиган ва ўз фаолиятида турли санъат намуналаридан фойдаланадиган ташкилот ва муассасалар, корхоналар, ширкатлар, хусусий фирмалар, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.».
Қарорнинг 3-бандидаги иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин ва қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин: «Белгилаб қўйилсинки, вакилликнинг харажатлари даромадлардан ошиб кетганда камомад давлат бюджети ҳисобидан қопланади».
2. Ушбу қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллиги Низомнинг 1-бандидаги «Устав асосида» сўзларидан кейинги жумла қуйидаги таҳрир берилсин: «иш юритувчи, Ўзбекистон Республикаси муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи республика давлат ташкилотидир».
3. Низомнинг 4 ва 13-бандларидан «Президенти ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.