05.02.2026 йилдаги ПҚ-47-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада мавжуд сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, сув тежовчи технологияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, шунингдек, сув тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш ва бу борадаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар мазкур қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 — 2028 йилларда сув тежовчи технологиялар жорий қилинган майдонлар ҳажмини 3,5 миллион гектарга етказиш, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) 220 минг гектар майдонда томчилатиб суғориш, 110 минг гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш ҳамда 600 минг гектар майдонни лазерли текислаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ҳисобига ҳар йили 5 миллиард куб метр сув ресурсларини тежаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 йилда сув тежовчи технологияларни жорий қилишни кенгайтириш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) тижорат банклари томонидан 2,6 триллион сўм кредит маблағларини ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида 800 миллиард сўм субсидия маблағларини йўналтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича Хитойнинг Шинжон тажрибаси асосида мутахассис кадрлар малакасини тизимли оширишни йўлга қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш тизимини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сув тежовчи технологияларни жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби жорий қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2027 йилдан бошлаб, ҳар йили сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси ва субсидиялар суғориладиган ер майдонларининг сув билан таъминланганлик ҳолатидан келиб чиқиб белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) сув билан барқарор таъминланмаган ҳудудда жойлашган суғориладиган ер майдонларида сув тежовчи технологиялар жорий қилинганда, ажратиладиган субсидияларга 1,25 оширувчи коэффициент қўллаган ҳолда ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) сув билан барқарор таъминланган ҳудудда жойлашган суғориладиган ер майдонларида сув тежовчи технологиялар жорий қилинмаганда, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2 баробар оширилган миқдорда қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили 1 апрелга қадар вегетация даври учун сув манбаларининг сувлилик даражасини таҳлил қилган ҳолда сув билан барқарор таъминланган ҳамда таъминланмаган ҳудудда жойлашган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари рўйхатини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Халқ депутатлари туман кенгашларига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2027 йилдан бошлаб шоли етиштириладиган майдонларнинг сувнинг кириш қисмига ҳамда балиқчилик хўжалиги ташкил қилинган ер майдонларининг сувнинг кириш ва чиқиш қисмига тадбиркорлик субъектлари ўз маблағлари ҳисобидан «ақлли» сув ўлчаш ва ҳисоблаш воситаларини ўрнатиши мажбурий этиб белгилансин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «ақлли» сув ўлчаш ва ҳисоблаш воситалари ўрнатилмаганда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2 баробарга оширилган миқдорда ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «ақлли» сув ўлчаш ва ҳисоблаш воситалари Сув хўжалиги вазирлигининг «Сув ҳисоби» ахборот тизимига интеграция қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) балиқчилик хўжаликлари фойдаланишида бўлган балиқ етиштириш объектларига фақат Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли хулосаси бўлган тақдирда сув лимити ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2026 йил 1 октябрдан бошлаб сув тежовчи технологияларни жорий қилишда таъминотчи корхоналар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан сув тежовчи технологияларнинг насос ва фильтр қурилмаларини рақамли QR-кодли махсус ёрлиқланган белги остида ишлаб чиқариш ва сунъий йўлдош кузатув тизими (GPS трекер)ни ўрнатиш тартиби жорий этилсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) QR-кодда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) маҳсулот ишлаб чиқарилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) маҳсулот етказиб берилган субъектнинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мазкур банднинг «а» кичик бандида келтирилган маълумотлар маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва хориждан импорт қилувчи корхоналар томонидан «suvnazorat.uz» электрон тизимига киритилади ҳамда ушбу тизим орқали маҳсулотларнинг реестри юритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) таъминотчи корхоналар ва ташаббускорларга сунъий йўлдош кузатув тизими (GPS трекер)ни ўрнатиш ва Сув хўжалиги вазирлиги ахборот тизимига маълумотларни узатиш мажбурияти юклатилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) сунъий йўлдош кузатув тизими (GPS трекер) техник кўрсаткичларига бўлган талаб Сув хўжалигини рақамлаштириш ва мониторинг маркази томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Сув хўжалиги вазирлиги ахборот тизимига маълумотларни узатиш харажатлари Сув хўжалигини рақамлаштириш ва мониторинг маркази маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 июлга қадар сув тежовчи технологияларни ўрнатиш учун қўйиладиган минимал талаб ва меъёрларни ишлаб чиқиб, тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, 2026 йил 1 октябрдан сув тежовчи технологияларни ўрнатиш ишлари мажбурий тартибда тасдиқланган минимал талаб ва меъёрлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Молиявий ресурслар ва имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 октябрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) сув тежовчи технологияларни банк кредитларини олмасдан ўз маблағлари ҳисобидан жорий қиладиган ташаббускорларга субсидия ажратишнинг қуйидаги янги тизими жорий этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) лойиҳа ташаббускори томонидан сув тежовчи технологияларни жорий қилиш учун қўйиладиган минимал талаб ва меъёрлар доирасида лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда лойиҳани амалга ошириш бўйича таъминотчи корхона билан тузилган шартнома, ушбу технологиялар учун белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилинган субсидия маблағларининг 50 фоизини Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан олдиндан ажратишга асос бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) сув тежовчи технологиялар лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилиб, фойдаланишга топширилганидан сўнг ҳисоб-китоб қилинган субсидия маблағларининг қолган 50 фоизи лойиҳа ташаббускорига тўлаб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) субсидиянинг дастлабки 50 фоизи тўлаб берилганидан сўнг икки ой муддат ичида технологиялар ўрнатилиб ишга туширилмаганда, ажратилган субсидиялар белгиланган тартибда қайтарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) бошоқли дон экинларини етиштиришда томчилатиб ва дискрет суғориш технологияси жорий қилинган майдонлар учун субсидия ажратиш тизими йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) янги мевали боғ ва узумзорларни барпо этишга белгиланган тартибда кредитлар ажратилади ҳамда бундай лойиҳаларни амалга оширишга фақат сув тежовчи технологияларни тўлиқ жорий қилиш шарти билан рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) сув тежовчи технологияларни харид қилиш ва қуриш мақсадида тижорат банклари томонидан ҳар бир гектар ер майдонига 20 миллион сўмгача ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг Марказий банк асосий ставкасидан юқори, бироқ 10 фоизлик пунктидан ошмаган қисми Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан қоплаб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) тижорат банклари томонидан сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун ажратиладиган кредитлар доирасида пудратчиларга ўтказиб бериладиган якуний тўловлар назорат ўлчовларини ўтказувчи мустақил экспертлар (корхоналар), шу жумладан, халқаро экспертлар (компаниялар)нинг сув тежовчи технологиялар ҳақиқатда ўрнатилганлиги тўғрисидаги хулосаларига асосан амалга оширилади. Бунда назорат ўлчовларини ўтказиш харажатлари сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун ажратиладиган кредит маблағлари доирасида молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг талабидан келиб чиқиб, ғўза майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун кредит маблағларини ҳар йил ноябрь ойидан бошлаб ажратиш тизими йўлга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Соҳада давлат назоратини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — «Сувхўжаликназорат» инспекцияси) сув тежовчи технологияларни қуриб берувчи пудрат ташкилотлари томонидан ҳар бир лойиҳага камида 2 йиллик кафолат муддати берилиши ҳамда 5 йил давомида сервис хизматлари кўрсатилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Сувхўжаликназорат» инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий бошқармалари тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган сув тежовчи технологиялардан ҳамда сувдан фойдаланишни мониторинг қилиш бўлимлари (кейинги ўринларда — Мониторинг бўлимлари) ташкил этилсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Мониторинг бўлимлари штат бирликлари Сув хўжалиги вазирлигининг амалдаги штат бирликлари доирасида шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Мониторинг бўлимларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар Сув хўжалиги вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 2026 йил 1 июлдан бошлаб «Сувхўжаликназорат» инспекцияси томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширувларни боди-камералардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тартиби жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилансинки, «Сувхўжаликназорат» инспекциясига юклатилган вазифаларни бажаришда учувчисиз учиш аппаратлари (дрон) хизматларидан фойдаланишга рухсат берилади. Бунда учувчисиз учиш аппаратлари (дрон) ёрдамида мониторинг тадбирларини ўтказиш хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳисобланмайди ҳамда «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Сув хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда Мониторинг бўлимлари фаолиятини тартибга солувчи ҳамда боди-камералардан ва учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Сув хўжалигини рақамлаштириш ва мониторинг маркази соҳани рақамлаштириш тадбирлари учун ажратилган маблағлар ҳисобидан «Сувхўжаликназорат» инспекциясига учувчисиз учиш аппаратлари ва боди-камераларни харид қилишга 3 миллиард сўмгача маблағ йўналтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Белгилансинки, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) сув тежовчи технологиялар жорий қилинган ва Давлат бюджетидан субсидия ажратилган ер майдонларида сув тежовчи технологиялар ёки уларнинг асосий қисмларини ишлатмасдан, анъанавий усулда суғориш сувдан ўзбошимчалик билан фойдаланиш деб баҳоланади ва фойдаланилган ҳар минг куб метр сув учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий санкцияларни қўллашга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мазкур қарорнинг 7-бандида назарда тутилган сув тежовчи технологияларни қуриб берувчи ташкилотлар томонидан 2 йиллик кафолат муддати бузилганда ёки сервис хизмати кўрсатилмаганда жарима санкцияси қўлланилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) молиявий санкциялар қўллаш бўйича электрон далолатнома «Сувхўжаликназорат» инспекцияси томонидан тузилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) молиявий санкцияларни қўллашдан ва тўлашдан тушадиган маблағларнинг 30 фоизи республика бюджетига ва 70 фоизи Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Сув хўжалиги вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мазкур қарорнинг 2-бандидан келиб чиқиб, Солиқ кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига «Сувхўжаликназорат» инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг сув тежовчи технологияларни ўрнатиш билан боғлиқ масалалар юзасидан судларга даъво аризаларини киритишда давлат божидан озод қилишни назарда тутувчи ўзгартириш киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) мазкур қарорнинг 13-банди «а» кичик бандидан келиб чиқиб, тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Сув хўжалиги вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигининг 2026 йил якунига қадар «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ раҳбарлари ҳамда «Сувхўжаликназорат» инспекцияси ходимларини Хитойнинг Шинжон тажрибасини ўрганиш учун хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин. Бунда хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар хорижий давлатларнинг грантлари ҳамда Сув хўжалигини рақамлаштириш ва мониторинг марказининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги, «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети билан биргаликда 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб соҳадаги олий таълим муассасаларини жалб қилиб, илғор хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва фойдаланиш бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда соҳадаги мутахассислар малакасини тизимли ошириб бориш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда уч ой муддатда сув тежовчи технологияларнинг лойиҳаларига ажратилаётган кредит ва субсидия маблағларининг сарфланиши ва бажарилган иш ҳажмининг доимий назоратини олиб бориш мақсадида «Назорат платформаси»ни ишлаб чиқиб, тегишли ташкилотларнинг амалдаги платформалари билан интеграция қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бош прокуратура тегишли вазирлик ва идоралар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоят ҳокимликлари билан биргаликда олдинги йилларда жорий қилинган, Давлат бюджетидан субсидия маблағлари ажратилган майдонларда сув тежовчи технологияларнинг мавжудлигини ўрганиб, 2026 йил суғориш мавсумига қадар қайта ишга тушириш бўйича барча зарур чора-тадбирларни амалга оширсин. Бунда сув тежовчи технологияларни реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатлар тижорат банкларининг кредити ва фермер хўжаликларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Бош вазир ўринбосари Ж. Ходжаев, сув хўжалиги вазири Ш. Хамраев, қишлоқ хўжалиги вазири И. Абдураҳмонов — белгиланган топшириқ ва вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини ҳар ойда муҳокама қилиб, тизимли назорат ўрнатишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари А. Хайдаров, қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари — Аграр соҳада тўловлар агентлиги директори А. Қосимов — субсидия маблағларини ажратиш масалалари билан боғлиқ белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) сув хўжалиги вазири ўринбосари Р. Қаршиев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоят ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари — сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича белгиланган кўрсаткичларга эришиш ҳамда бу борада самарадорликни таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) «Сувхўжаликназорат» инспекцияси бошлиғи Р. Рахимов — ер усти сувлари объектларида сувнинг оқилона бошқарилиши, сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтиришга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Т.Н. Бутунбаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 5 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-47-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-47-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-144-сон қарорига 2-илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдорлари тизим жорий этилган экин майдонининг ҳар бир гектари учун қуйидагича белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

минг сўм

Сув тежовчи суғориш тизими тури*****

Пахта

Донли экинлар

Сабзавот экинлари ва картошка

Полиз экинлари

Озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар

Мевали экинлар

Узум

Шоли

Томчилатиб суғориш

8 000*

8 000

8 000

1 300

2 500***

6 000

8 000

8 000****

Кенг қамровли ва мобиль суғориш тизими

х

8 000**

8 000

х

2 500***

х

х

8 000****

«Спринклер» тизими

х

8 000**

8 000

х

2 500***

х

х

8 000****

Дискретли суғориш

4 000

4 000

х

х

х

х

х

Х

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги пахта майдонларида жорий этилган томчилатиб суғориш тизимлари учун 12 000 минг сўм этиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги донли экинлар етиштириладиган майдонларда жорий этилган кенг қамровли ҳамда «спринклер» тизимлари учун 9 000 минг сўм этиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Озуқа экин ер майдонларида томчилатиб суғориш, кенг қамровли ва мобиль суғориш ҳамда «спринклер» тизимларини жорий этган чорвачилик хўжаликларига 8 000 минг сўм этиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
**** Субсидиялар фақат Хоразм ва Сирдарё вилоятларидаги шоли етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
***** Ушбу технологиялар сув билан барқарор таъминланмаган ҳудудда жойлашган суғориладиган ер майдонларида жорий қилинганда, ажратиладиган субсидияларга 1,25 оширувчи коэффициент қўллаган ҳолда ҳисобланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон қарорининг 10-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«кредитлар таъминоти 120 фоиз суғурта компанияларининг кредит қайтмаслик хатаридан суғурта полиси асосида амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — сув тежовчи (томчилатиб, ёмғирлатиб, дискрет ва лазер текислаш) технологияларини ҳақиқатда жорий қилинганлигига, экин турини аниқлашга ҳамда ишчи гуруҳ томонидан субсидия ажратиш бўйича ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш ва уларни мувофиқлаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат кадастрлари палатасининг туман филиали раҳбари — сувни тежайдиган суғориш технологияси жорий қилинган майдоннинг ўлчами ва контур рақамини аниқлашга»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи хатбошидаги «туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари «туман фермерлари кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи хатбошидаги «муддатлар бузилиб кўриб чиқилган тақдирда» сўзлари «кўриб чиқиш муддатлари бузилган тақдирда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«30. Қуйидаги ҳолларда қурувчи-пудрат ташкилотлари рейтингдан чиқарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурувчи-пудрат ташкилотларининг тўплаган баллари йиғиндиси 60 баллдан паст бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурувчи-пудрат ташкилотлари томонидан Сув хўжалиги вазирлигига рейтингдан ихтиёрий чиқиш тўғрисида ариза берилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари томонидан сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқарилганлиги аниқланганда, шунингдек, расмийлаштирилган шартнома бўйича маҳсулотлар суғориш мавсумига қадар тўлиқ етказиб берилмаганда ёки расмий дилер томонидан лойиҳалар экинларни суғориш мавсумига қадар ишга туширилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа амалга оширилган ҳудудда буюртмачилар ёки тегишли вазирлик ва идоралар томонидан технологиядан фойдаланиш бўйича шикоят ва аризалар мавжуд бўлса, ушбу камчиликлар беш кун муддатда бартараф этилмаганда (камчиликлар ўз вақтидан кечикиб бартараф этилса корхона 3 ой муддатга реестрдан четлатилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олдинги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан расмийлаштирилган шартномалар бўйича якунланмай қолган лойиҳалари мавжуд бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ҳужжатларда хато ва камчиликлар борлиги, шунингдек, ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, камчиликларни ўз вақтида бартараф қилмаган ва баҳолаш рейтинги асосида қонунбузарликларга йўл қўйган корхоналарнинг сув тежовчи технологияларни қуриш бўйича рухсатномалари бекор қилинади ҳамда белгиланган тартибда қонуний чора кўрилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. Давлат кадастрлари палатасининг туман филиали раҳбари»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6. Туман фермерлари кенгаши раиси».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 07/26/47/0115-сон)