05.02.2026 йилдаги ПҚ-46-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюк давлат арбоби ва саркарда, Иккинчи Уйғониш даври — Темурийлар Ренессанси бунёдкори Амир Темур миллий давлатчилигимиз ва жаҳон тарихида беқиёс ўрин тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустабид тузум томонидан ноҳақ қоралаб келинган бу улуғ зотнинг муборак номи ва хотираси мустақиллик йилларида тарихий адолат асосида қайта тикланди. Соҳибқирон Амир Темур сиймоси миллий давлатчилигимиз тимсолига айланиб, ўзликни англаш, анъана ва қадриятларимизни тиклаш борасида халқимизга улкан маънавий куч бағишлаб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент, Самарқанд, Шаҳрисабз шаҳарларида Амир Темур ҳайкаллари ўрнатилгани, Темурийлар тарихи давлат музейи ҳамда Халқаро Амир Темур жамоат фондининг фаолияти йўлга қўйилгани, «Амир Темур» ордени таъсис қилингани, юртимиздаги кўплаб кўча ва хиёбонларга улуғ аждодимиз номи берилганини алоҳида қайд этиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз миллий ривожланишнинг янги босқичи — Учинчи Ренессансга қадам қўяётган, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида туб ўзгаришлар юз бераётган бугунги кунда Соҳибқирон Амир Темурнинг шахсияти, буюк аждодимизнинг башарият тарихи ва Турон тамаддунидаги ўрни ҳамда темурийларнинг бой ва бетакрор меросини чуқур ўрганиш, юртимиз ва чет элларда кенг оммалаштириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсад
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур қарорнинг асосий мақсади буюк аждодимиз асос солган Иккинчи Уйғониш даврининг миллий ва умуминсоний моҳияти, ёш авлодни Янги Ўзбекистон бунёдкорлари этиб тарбиялаш борасидаги улкан ўрни ва таъсирини инобатга олиб, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ташкилий-амалий, илмий ва маънавий-маърифий ишларни янги сифат босқичига кўтариш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фанлар академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Халқаро Амир Темур жамоат фондининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) жорий йилда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ҳар йили апрель ойини «Амир Темур ойлиги» деб эълон қилиш ва унинг доирасида умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар ва ҳарбий таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар, маҳаллаларда темуршунос олимлар, ёзувчилар ва санъаткорлар иштирокида учрашувлар, бадиий-маърифий тадбирлар уюштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи темурийлар даври тарихини тизимли ўрганиш ва илмий натижаларни кенг тарғиб этиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) жорий йил 9-10 апрель кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида «Амир Темур ва темурийлар тамаддунининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни ва аҳамияти» мавзусида халқаро илмий конференция ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Амир Темур ва темурийлар даври тарихи билан боғлиқ туркум китоблар, илмий ва илмий-оммабоп асарларни тайёрлаш ва чоп этиш, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) «Темур тузуклари» асарининг илмий изоҳли матнини форс, араб, хитой, инглиз, француз, испан ва рус тилларида чоп этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) «Темурийлар даврининг 100 нодир қўлёзмаси», «Темурийлар даврининг 100 нодир дурдонаси» китоб-альбомларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) темурийлар даврига оид, хорижий давлатларда сақланаётган асл ёзма манбалар нусхаларини Ўзбекистонга олиб келиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) «Тирик тарих» лойиҳаси асосида суратга олинган, Амир Темур салтанатининг Европа давлатлари билан дипломатик ва элчилик алоқалари ёритиб берилган тарихий-бадиий ва ҳужжатли фильмларни Испания, Франция, Буюк Британия каби хорижий мамлакатларда намойиш этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Темурийлар даври манбалари электрон платформасини яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Фанлар академияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 мартдан бошлаб Амир Темур ва темурийларнинг жаҳон тамаддуни ривожига қўшган ҳиссасини кенг тарғиб қилиш мақсадида «Буюк темурийлар» атамасининг халқаро илмий истилоҳ сифатида жорий қилинишини таъминлаш учун хорижий давлатларда «Буюк темурийлар тарихи ва маданий мероси» мавзусида тақдимотлар, медиа тадбир ва анжуманлар ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташкилий қўмита (А. Арипов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган тадбирларни (кейинги ўринларда — тадбирлар) ўтказиш бўйича масъул давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб борсин, ташкилий масалаларни тезкорлик билан ҳал этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) тадбирлар бўлиб ўтадиган ҳудудларни ободонлаштириш ишларини, техник ва телекоммуникация ускуналари билан жиҳозланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган почта маркалари ва конвертлар, тақвимлар ва кўргазмали ахборот воситалари туркумини яратиш, эсдалик, кумуш ва олтин юбилей тангаларини муомалага чиқаришни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) тадбирларда қатнашувчи чет эллик меҳмонларнинг Ўзбекистонга келиб-кетиши, уларга виза расмийлаштирилиши, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш масалаларини мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) тадбирлар бўлиб ўтадиган ҳудудларда объектлар ва меҳмонхона фондининг тайёрлигини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тошкент шаҳри ҳокимлиги 2026 йил якунига қадар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан дунёдаги машҳур музейларнинг энг илғор тажрибаларини қўллаган ҳолда, Темурийлар тарихи давлат музейи биносини реконструкция қилиш, жиҳозлаш, рақамлаштириш ва янги экспозициясини яратиш ишларини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ташқи ишлар вазирлиги Фанлар академиясининг буюртмасига асосан тадбирларда иштирок этувчи чет эллик иштирокчилар учун Ўзбекистон Республикасига кириш визаларининг консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан, зарур ҳолларда, И. Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Дунё» ахборот агентлиги, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмасига тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларга ажратилган бюджет маблағлари, уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 5 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-46-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-46-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Темурийлар даври тарихини тизимли ўрганиш ва илмий натижаларни кенг тарғиб этиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъуллар

I. Ташкилий чора-тадбирлар

1.

«Амир Темур ва темурийларнинг инсоният тамаддунидаги ўрни ва аҳамияти» мавзусида халқаро илмий анжуман ўтказиш.

1. Халқаро илмий анжуманни ўтказиш юзасидан ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2. Халқаро илмий анжуман дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил март

Ижрочиларга ажратилган маблағлар

Фанлар академияси,

Ислом цивилизацияси маркази,

Халқаро Амир Темур жамоат фонди,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Транспорт вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

«Дунё» ахборот агентлиги,

Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси

3. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида халқаро илмий анжуманни юқори савияда ташкил этиш.

4. Халқаро илмий анжуман иштирокчилари учун Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил қилиш.

5. Тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2026 йил апрель

2.

«Амир Темур ва темурийлар мероси» халқаро илмий семинарини ташкил этиш.

1. «Амир Темур ва темурийлар мероси» халқаро илмий семинари дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил март

Ижрочиларга ажратилган маблағлар

Фанлар академияси,

Тарих институти

2. «Амир Темур ва темурийлар мероси» халқаро илмий семинарини анъанавий тарзда ўтказиб бориш.

Доимий

3.

Амир Темур номи билан боғлиқ объектларни, шу жумладан, Амир Темур шарафига барпо этилган ёдгорлик мажмуаларини мукаммал таъмирлаш ва уларнинг ҳудудларини ободонлаштириш.

1. Таъмирталаб ва ободонлаштириш зарур бўлган объектлар ҳамда ёдгорлик мажмуалари рўйхатини шакллантириш.

2026 йил март

Маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, ижрочиларга ажратилган маблағлар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Маданий мерос агентлиги

2. Таъмирлаш ва ободонлаштириш учун зарур бўлган маблағларни ажратиш.

2026 йил апрель

3. Таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш.

2026 йил декабрь

4.

Дунёдаги машҳур музейларнинг энг илғор тажрибалари асосида Темурийлар тарихи давлат музейи биносини реконструкция қилиш.

1. Темурийлар тарихи давлат музейи биносини реконструкция қилиш, жиҳозлаш, рақамлаштириш ва янги экспозициясини яратиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2026 йил март

Маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, ижрочиларга ажратилган маблағлар

Тошкент шаҳри ҳокимлиги,

Фанлар академияси, Маданий мерос агентлиги

2. Музейни реконструкция қилиш, жиҳозлаш, рақамлаштириш ва янги экспозициясини яратиш ҳамда хизмат кўрсатиш ишларини ташкил этиш.

2026 йил декабрь

5.

Амир Темур ва темурийлар меросини халқаро даражада тарғиб этишни рағбатлантириш.

1. Амир Темур ва темурийлар меросини халқаро даражада тарғиб этиш ишларини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2026 йил март

-

Фанлар академияси,

Тарих институти,

Темурийлар тарихи давлат музейи,

Халқаро Амир Темур жамоат фонди

2. Амир Темур ва темурийлар меросини халқаро даражада тарғиб этишни рағбатлантириш (жумладан, халқаро мукофот бериш) юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2026 йил май

3. Таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2026 йил июль

6.

Амир Темур ва темурийлар мероси олий таълим ташкилотлари талабалари томонидан ўрганилишини рағбатлантириш.

1. Амир Темур ва темурийлар мероси олий таълим ташкилотлари талабалари томонидан ўрганилишини рағбатлантириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2026 йил март

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Фанлар академияси,

Тарих институти,

Темурийлар тарихи давлат музейи,

Халқаро Амир Темур жамоат фонди

2. Ишчи гуруҳ томонидан ишларни тизимли ташкил этиш, тегишли ўрганишлар олиб бориш ва умумлашган маълумотларни тайёрлаш.

2026 йил апрель

3. Умумлашган маълумотлар асосида олий таълим ташкилотлари магистратура босқичи талабалари учун Амир Темур номидаги стипендияни таъсис этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2026 йил май

4. Ишлаб чиқилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2026 йил июнь

7.

Амир Темур ва темурийлар меросини асраш ишларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш.

1. Амир Темур ва темурийлар меросини асраш ишларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2026 йил март

-

Фанлар академияси Тарих институти,

Халқаро Амир Темур жамоат фонди,

Темурийлар тарихи давлат музейи

2. Ишчи гуруҳ томонидан ишларни тизимли ташкил этиш, тегишли ўрганишлар олиб бориш ва умумлашган маълумотларни тайёрлаш.

2026 йил апрель

3. «Темурийлар меросини асраш» умуммиллий жамғармасини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2026 йил май

4. Ишлаб чиқилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил июнь

II. Илмий-тадқиқот ишлари

8.

Амир Темур ва темурийлар даври тарихи билан боғлиқ туркум китоблар, илмий ва илмий-оммабоп асарларни тайёрлаш ва чоп этиш.

1. «Амир Темур ва темурийлар тарихи» кўп жилдлик асарини чоп этиш.

2026 — 2028 йиллар

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси,

Тарих институти,

Халқаро Амир Темур жамоат фонди

2. «Амир Темур — тарихни ўзгартирган улуғ шахс» илмий-оммабоп асарини чоп этиш.

2026 йил ноябрь

3. «Темурийлар олтин даври кашфиётлари» илмий асарини чоп этиш.

2026 — 2028 йиллар

4. «Амир Темурнинг ҳарбий маҳорати» илмий-оммабоп асарини чоп этиш.

2027 йил ноябрь

5. «Ижодкор темурийлар: олимлар, шоирлар, хаттотлар» илмий-оммабоп туркум асарларини чоп этиш.

2026 — 2029 йиллар

6. «Темурийлар салтанати махфий хизмати» асарини чоп этиш.

2027 — 2029 йиллар

7. Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарлари луғатини яратиш ва чоп этиш.

2029 йил март

8. «Бобурнома» асарини чоп этишга тайёрлаш.

2028-2029 йиллар

9. «Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳарбий санъати» китобини нашрга тайёрлаш.

2029 йил декабрь

9.

«Амир Темур ва темурийлар тарихи жадидлар илмий меросида» асарини яратиш.

1. Сиддиқий Ажзийнинг «Анжумани арвоҳ» («Руҳлар йиғини», 1912 й.), «Миръоти ибрат» («Ибрат ойнаси», 1914 й.) асарини ўзбек тилига таржима қилиш.

2. Абдурауф Фитратнинг Амир Темур ҳақидаги шеърларини таҳлил қилиш.

3. Жадидларнинг Амир Темур ва темурийлар тарихига оид мақолаларини аниқлаш.

4. Жадидларнинг мақолалари ва асарларини хорижий тилларга таржима қилиш.

2026 йил давомида

Ижрочиларга ажратилган маблағлар

Фанлар академияси,

Ёзувчилар уюшмаси

10.

Амир Темур ва темурийлар даврига оид манбаларни чоп этиш.

1. «Муъиз ал-ансоб» асарини чоп этиш.

2. «Тож Салмоний. Тарихнома» асарини чоп этиш.

3. «Темур тузуклари» асарининг илмий изоҳли матнини (ўзбек, форс, араб, хитой, инглиз, француз, испан, рус тилларида) чоп этиш.

2026 йил давомида

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси,

Тарих институти,

Халқаро Амир Темур жамоат фонди

4. «Темурийлар тарихига оид ёзма манбалар» икки жилдлик асарини чоп этиш.

5. «Зафарнома», «Бобурнома», «Акбарнома» (Ойини Акбарий), «Жаҳонгирнома» ва бошқа асарларга ишланган миниатюраларнинг илмий-кўргазмали тўпламини чоп этиш.

6. «Амир Темур ва темурийлар хитой манбаларида» асарини чоп этиш.

2027 йил давомида

7. «Темурийлар даври тарихий ҳужжатлари» тўпламини чоп этиш.

2028 йил давомида

11.

«Темурийлар даври меъморчилиги» китоб-альбомини яратиш.

1. Темурийлар даврида яратилган меъморчилик иншоотлари ҳақида маълумотларни жамлаш ҳамда таҳлил қилиш.

2. «Темурийлар даври меъморчилиги» китоб-альбомини замонавий матбаа талаблари асосида чоп этиш.

2028-2029 йиллар

Ижрочиларга ажратилган маблағлар

Фанлар академияси,

Ислом цивилизацияси маркази,

Халқаро Амир Темур жамоат фонди

12.

«Темурийлар даврининг 100 нодир қўлёзмаси», «Темурийлар даврининг 100 нодир дурдонаси» китоб-альбомларини яратиш.

1. Ўзбекистондаги, шунингдек, хорижий тўпламлардаги темурийлар даврига оид қўлёзмалар ва бошқа нодир артефактлар рўйхатини шакллантириш.

2. Маҳаллий ва хорижий олимлар ҳамда мутахассислар иштирокида «Темурийлар даврининг 100 қўлёзмаси» ҳамда «Темурийлар даврининг 100 нодир дурдонаси» китоб-альбомларини нашрга тайёрлаш.

3. Китоб-альбомларни замонавий матбаа талаблари асосида чоп этиш.

2026-2027 йиллар

Ижрочиларга ажратилган маблағлар

Ислом цивилизацияси маркази,

Фанлар академияси,

Халқаро Амир Темур жамоат фонди

13.

«Темурий маликалар» китобининг тўлдирилган нашрини яратиш.

1. Темурийлар даврида давлат бошқаруви, илм-фан, маданият ва санъат йўналишида фаолият олиб борган маликалар ҳақида янги маълумотларни жамлаш.

2. «Темурий маликалар» китоби ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш ва асарни нашрга тайёрлаш.

3. Темурий маликалар — Сароймулкхоним, Тумон Оғо, Гавҳаршодбегим, Шодимулк, Хонзодабегим, Гулбаданбегим, Ҳамидабону, Нуржаҳонбегим, Мумтоз Маҳал, Зебинисобегим ҳаёти ва фаолияти ёритилган «Темурий маликалар» асарини замонавий матбаа талаблари асосида чоп этиш.

2026-2027 йиллар

Ижрочиларга ажратилган маблағлар

Фанлар академияси,

Ислом цивилизацияси маркази,

Халқаро Амир Темур жамоат фонди,

Рақамли технологиялар вазирлиги

14.

«Темурийлар даври манбалари электрон платформаси» илмий лойиҳасини амалга ошириш.

1. «Темурийлар даври манбалари электрон платформаси» мақсадли лойиҳасини инновацион ривожланиш агентлигига тақдим қилиш.

2026 йил сентябрь

Ижрочиларга ажратилган маблағлар

Фанлар академияси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Илмий лойиҳани молиялаштириш чораларини кўриш.

2026 йил декабрь

3. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.

2027 — 2029 йиллар

15.

Темурийлар даврига оид археологик ёдгорликларда мақсадли тадқиқотлар олиб бориш.

1. Археология ёдгорликларини аниқлаш ва рўйхатини тузиш.

2026 йил март

Ижрочиларга ажратилган маблағлар

Фанлар академияси,

Тарих институти,

Маданий мерос агентлиги

2. Ёдгорликлар бўйича илмий гуруҳларни тузиш.

2026 йил май

3. Ёдгорликларда археология ишларини бажариш.

Режа асосида

III. Тарғибот ишлари

16.

Амир Темур ва темурийлар даври тарихига оид нодир осори атиқалар кўргазмасини ташкил этиш.

1. Дунё кутубхоналари, музейлари ва шахсий коллекцияларда сақланаётган Амир Темур ва темурийлар даври тарихига оид нодир осориатиқалар рўйхатини шакллантириш.

2026 йил март

Ижрочиларга ажратилган маблағлар

Ислом цивилизацияси маркази,

Фанлар академияси

2. Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Темурийлар тарихи давлат музейида дунё кутубхоналари, музейлари ва шахсий коллекцияларда сақланаётган Амир Темур ва темурийлар даври тарихига оид нодир осориатиқалар кўргазмасини ташкил этиш.

2026 йил апрель

17.

Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган юқори сифатли медиамаҳсулотлар ҳамда аудиовизуал асарлар яратиш.

1. Кўргазмали ахборот воситаларини тайёрлаш, медиамаҳсулотлар ва аудиовизуал асарлар яратиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш.

2026 йил март

Ижрочиларга ажратилган маблағлар

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси

2. Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган юқори сифатли медиамаҳсулотлар ҳамда аудиовизуал асарлар яратиш.

3. Тайёрланган кўргазмали ахборот воситаларини, медиамаҳсулотлар ва аудиовизуал асарларни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, интернет ҳамда ижтимоий тармоқларга жойлаштириш.

2026 йилдан режа асосида

18.

«Тирик тарих» лойиҳаси асосида суратга олинган, Амир Темур салтанатининг Европа давлатлари билан дипломатик ва элчилик алоқалари ёритиб берилган тарихий-бадиий ва ҳужжатли фильмларни Испания, Франция, Буюк Британия каби хорижий мамлакатларда намойиш этиш бўйича зарур чоралар кўриш.

1. Фильмнинг хорижий тилларга субтитр таржимасини тайёрлаш.

2. Чет элларда намойиш этиш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга ошириш.

2026 йилдан март ойидан бошлаб

Ижрочиларга ажратилган маблағлар

Маданият вазирлиги,

Кинематография агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

19.

Оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғида Амир Темур жанговар байроғини қўлга киритган ҳарбий округлар, уларда хизмат қилаётган аскар ва офицерларнинг ибратли фаолияти ҳамда Амир Темур ордени билан тақдирланган шаҳарлар ҳақида туркум кўрсатув ва материаллар бериб бориш.

Амир Темур жанговар байроғини қўлга киритган ҳарбий округлар, уларда хизмат қилаётган аскар ва офицерларнинг ибратли фаолияти ҳамда Амир Темур ордени билан тақдирланган шаҳарлар ҳақида доимий равишда туркум кўрсатув ва материаллар бериб бориш.

Доимий

Ижрочиларга ажратилган маблағлар

Мудофаа вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Фанлар академияси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси,

вазирлик ва идоралар

20.

«Амир Темур сиймоси саҳнада» республика театрлари фестивалини ўтказиш.

1. Фестиваль режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил март

Ижрочиларнинг маблағлари

Маданият вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

2. «Амир Темур сиймоси саҳнада» республика театрлари фестивалини ўтказиш.

2026 йил май

21.

Темурийлар даврига оид хорижда сақланаётган асл ёзма манбалар ва моддий ашёларнинг нусхаларини Ўзбекистонга олиб келиш.

1. Темурийлар даврига оид хорижда сақланаётган асл ёзма манбалар ва моддий ашёларнинг манбаларини аниқлаш ва рўйхатини шакллантириш.

2026 йил март

Ижрочиларга ажратилган маблағлар

Ислом цивилизацияси маркази,

Фанлар академияси,

Ташқи ишлар вазирлиги

2. Улардан нусхалар олиш бўйича хорижий ташкилотлар билан келишувга эришиш.

Режа асосида

22.

Ёш ижрочилар ўртасида Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига бағишланган қўшиқлар танловини ўтказиш.

1. Ёш ижрочилар ўртасида қўшиқлар танлови низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Қўшиқлар танлови тўғрисида ОАВларида эълон бериш.

2026 йил март

Ижрочиларнинг маблағлари

Маданият вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

3. Ёш ижрочилар ўртасида Республика танловини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.

2026 йил март-апрель

23.

Амир Темур ва темурийлар даври тарихи, маданияти ва кашфиётларини халқаро миқёсда тарғиб этиш.

1. Хорижий телеканаллар ҳамда ахборот манбаларида махсус видеороликлар, илмий-оммабоп мақолалар чоп этиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш.

2026 йил март

Ижрочиларга ажратилган маблағлар

Ташқи ишлар вазирлиги,

Ислом цивилизацияси маркази,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси

2. Тайёрланган видеороликлар, илмий-оммабоп мақолаларни хорижий телеканаллар ҳамда ахборот манбаларида эълон қилиш.

2026 йил апрель

24.

Амир Темур ва темурийлар ижодини кенг ўрганиш ва тарғиб қилишга бағишланган маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этиш.

1. Амир Темурнинг давлат арбоби, саркарда, «Темурийлар ренессанси» асосчиси сифатида қолдирган меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида илмий анжуманлар ҳамда давра суҳбатларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2026 йил март

Ижрочиларга ажратилган маблағлар

Ташқи ишлар вазирлиги,

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

вазирлик ва идоралар

2. Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари, Ўзбек миллий маданий марказлари, ватандошлар жамиятларида илмий анжуманлар ва давра суҳбатларини ўтказиш.

2026-2027 йилларда режа асосида

25.

Амир Темур ва темурийларнинг жаҳон тамаддуни ривожига қўшган ҳиссасини кенг тарғиб қилиш.

1. «Буюк темурийлар» атамасини халқаро илмий истилоҳ сифатида жорий қилиш мақсадида хорижий давлатларда «Буюк темурийлар тарихи ва маданий мероси» мавзусига бағишланган тақдимотлар, медиа тадбирлар ҳамда анжуманлар режасини ишлаб чиқиш.

2026 йил март

Ижрочиларга ажратилган маблағлар

Фанлар академияси,

Ислом цивилизацияси маркази,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ташқи ишлар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. «Буюк темурийлар тарихи ва маданий мероси» мавзусига бағишланган тақдимотлар, медиа тадбирлар ҳамда анжуманлар ташкил этиш.

2026 йил 1 майдан бошлаб

26.

Ҳар йили апрель ойини «Амир Темур ойлиги» деб эълон қилиш ва унинг доирасида умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотлари, ҳарбий қисмлар, корхона ва ташкилотлар, маҳаллаларда темуршунос олимлар, санъаткорлар иштирокида учрашувлар, бадиий-маърифий тадбирлар уюштириш.

1. Темуршунос олимлар, санъаткорлар иштирокида учрашувлар, бадиий-маърифий тадбирларни ташкил этиш учун дастур ишлаб чиқиш.

2026 йил март

Ижрочиларга ажратилган маблағлар

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Халқаро Амир Темур жамоат фонди,

Фанлар академияси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ислом цивилизацияси маркази,

вазирлик ва идоралар

2. Олий ва касбий таълим ташкилотлари, академик лицейлар ва умумтаълим мактаблари, ҳарбий қисмлар, корхона ва ташкилотлар, маҳаллаларда темуршунос олимлар ҳамда санъаткорлар иштирокида учрашувлар, бадиий-маърифий тадбирларни ташкил этиш.

Доимий

IV. Ижодий ишлар

27.

Темурийлар тарихига бағишланган суратларни яратиш.

1. Юқори малакали тарихчи олимлар, санъатшунослар, рассомлардан иборат махсус ишчи гуруҳ тузиш.

2026 йил март

Ижрочиларга ажратилган маблағлар

Бадиий академия,

Фанлар академияси,

Халқаро Амир Темур жамоат фонди

2. Тарихий шахслар, буюк тарихий сиёсий, иқтисодий, илмий, маданий ва бошқа воқеаларга оид мавзулар рўйхатини шакллантириш.

2026 йил апрель

3. Дастгоҳли ва маҳобатли рангтасвир йўналишида тарихий шахсларнинг портретлари ҳамда тарихий воқеалар тасвирини мавжуд тарихий манбалар, илмий адабиётлар, архив ҳужжатлари асосида яратиш.

4. Тарихий йўналишда ижод қилаётган рассомларни рағбатлантириш мақсадида тарихий шахслар портретлари, тарихий мавзуда яратилган энг яхши асарлар танловини ўтказиш.

2026 — 2029 йиллар

28.

Амир Темур ва темурийлар хариталари тўпламини яратиш.

1. Хариталар тўпламини яратиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2026 йил март

Ижрочиларга ажратилган маблағлар

Фанлар академияси,

Тарих институти,

Кадастр агентлиги,

«Картография» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси

2. Хариталар тўпламининг концепциясини ишлаб чиқиш, йўналишларини белгилаш.

2026 йил август

3. Хариталар тўпламини тайёрлаш.

2026 йил декабрь

4. Хариталарни чоп этиш.

Режа асосида

V. Темуршунослик йўналишида мутахассислар тайёрлаш

29.

Биринчи ва Иккинчи Уйғониш даврлари тарихини ўрганиш бўйича илғор саналган хорижий илмий, таълим, маданият муассасаларида мутахассисларни тайёрлаш тизимини яратиш.

1. Хорижий илмий, таълим, маданият муассасалари рўйхатини шакллантириш.

2026 йил апрель

Ижрочиларга ажратилган маблағлар

Фанлар академияси,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Биринчи ва Иккинчи Уйғониш даврлари тарихини ўрганиш йўналиши бўйича талабгорлар рўйхатини шакллантириш.

2026 йил июнь

3. Белгиланган тартибда талабгорларни хорижий илмий, таълим, маданият муассасаларига юбориш чораларини кўриш.

2027 йил январдан бошлаб

VI. Халқаро илмий сафарлар

30.

«Амир Темур изидан» халқаро илмий сафарини уюштириш.

1. Халқаро илмий сафарни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил март

Ижрочиларга ажратилган маблағлар

Фанлар академияси,

Халқаро Амир Темур жамоат фонди,

Ташқи ишлар вазирлиги

2. Илмий сафар юзасидан хорижий давлатлар билан келишувларни амалга ошириш.

2026 йил август

3. Илмий сафарни ташкил этиш.

Режа асосида

VII. Темурийларга оид меъморий ёдгорликларни тиклаш ва таъмирлаш ишлари

31.

Темурийларга оид меъморий ёдгорликларни тиклаш ва таъмирлаш ишларини бажариш.

1. Темурийларга оид меъморий ёдгорликлар рўйхатини тузиш.

2026 йил март

Ижрочиларга ажратилган маблағлар

Фанлар академияси,

Халқаро Амир Темур жамоат фонди,

Маданий мерос агентлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

2. Ёдгорликларнинг ҳолатини баҳолаш ва хулосалар тайёрлаш.

2026 йил апрель

3. Тиклаш ва таъмирлашга лойиқ ёдгорликлар бўйича ишларни тасдиқлаш.

2026 йил май

4. Ёдгорликларда тиклаш ва таъмирлаш ишларини бажариш.

Режа асосида

32.

Темурийлар даврининг сиёсий, илмий, маданий, диний ҳаётида салмоқли ўрин тутган тарихий шахсларнинг қабрларини аниқлаш ва таъмирлаш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тарихий шахслар рўйхатини шакллантириш.

2026 йил март

Ижрочиларга ажратилган маблағлар

Фанлар академияси,

Халқаро Амир Темур жамоат фонди,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

2. Қабрлар ўрнини аниқлаш ва уларнинг ҳаққоний ҳолатини ўрганиш.

2026 йил апрель

3. Таъмирлаш ва тиклаш ишлари бўйича чора-тадбирлар режасини белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2026 йил май

4. Таъмирлаш ва тиклаш ишларини бажариш.

Режа асосида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-46-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси

2.

Ш. Аюпов

Фанлар академияси президенти, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

3.

Ш. Умурзаков

Тошкент шаҳри ҳокими, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

4.

Х. Умарова

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари

5.

Х. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси — Спичрайтери

6.

О. Назарбеков

маданият вазири

7.

К. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

8.

Б. Саидов

ташқи ишлар вазири

9.

А. Ташпулатов

ички ишлар вазири

10.

И. Махкамов

транспорт вазири

11.

Э. Каримова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

12.

А. Бобоев

Самарқанд вилояти ҳокими

13.

А. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

14.

А. Нуридинов

Бадиий академия раиси

15.

О. Хасанов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

16.

А.Аққулов

Туризм қўмитаси раиси

17.

Ф. Абдуҳолиқов

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори

18.

А. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

19.

А. Жўрабоев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

20.

С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

21.

Б. Абдуҳалимов

Фанлар академияси Шарқшунослик институти директори

22.

А. Зиё

Фанлар академияси Тарих институти директори

23.

Х. Файзиев

Темурийлар тарихи давлат музейи директори

24.

М. Аҳмедов

Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси

25.

Р. Азимов

Вазирлар Маҳкамаси бўлим бошлиғи, Ташкилий қўмита котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 07/26/46/0114-сон)