ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИнинг
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИнинг
Қарори
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ЯГОНА ЕР СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 8 февралда 1102-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 610-сон қарорига мувофиқ қарор қиламиз:
1 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 31 январдаги 29 ва 2002-27-сонли қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага (2002 йил 5 март, рўйхат рақами 1102 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 5-сон; 2003 йил, 1-2-сонлар; Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 7-сон, 87-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 19 январь,
15-сон
Давлат солиқ қўмитасининг раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 19 январь,
2005-14-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 44-модда)