Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ВА ТУГАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА» 1997 ЙИЛ 2 ИЮЛДАГИ 336-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 27 мартдаги ПФ-1981-сон Фармонига мувофиқ ҳамда кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантиришга хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июлдаги 336-сон қарорига 1-илова «Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий экспертизадан давлат рўйхатидан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида низом»га қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Давлат рўйхатидан ўтказиладиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар жумласига қуйидаги шартларга жавоб берувчи корхоналар киради:
корхона устав жамғармаси миқдори 150 минг АҚШ долларига тенг суммадан кам бўлмаслиги керак;
корхона иштирокчиларидан бири албатта хорижий юридик шахс бўлиши керак.
хорижий инвестициялар улуши корхона устав жамғармасининг камида 30 фоизини ташкил этиши керак.
Кўрсатиб ўтилган шартларга мувофиқ бўлмаган корхоналар хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар жумласига кирмайди ва корхона жойлашган жойдаги шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим»;
7-банднинг иккинчи хатбоши ва 10-банднинг в) кичик бандидаги «...100 минг АҚШ долларига» сўзлари «...50 минг АҚШ долларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибига мазкур қарорга мувофиқ киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларга қатъий амал қилсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 27 март,
134-сон