LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Хорижий сармоялар иштирокидаги кичик ва ўрта корхоналарни рағбатлантириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 30 ноябрдаги «Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча рағбатлантириш омиллари ва имтиёзлар тўғрисида»ги Фармонининг 1-банди қуйидаги тарзда баён қилинсин:
«Белгилаб қўйилсинки, 1998 йилнинг 1 апрелидан бошлаб қуйидаги шартларга жавоб берадиган янгидан ташкил этиладиган корхоналар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва унинг ҳудудий органларида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар жумласига киради:
Янги ташкил этилаётган корхоналар мазкур шартларга жавоб бермаган тақдирда хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар жумласига кирмайди ҳамда корхона жойлашган ҳудуддаги шаҳар ва туман ҳокимликларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим».
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафталик муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонуний ва меъёрий ҳужжатларига мазкур Фармонга мувофиқ равишда тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласин.