Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 26.03.1998 йилдаги 130-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТНИ ЯНАДА СОҒЛОМЛАШТИРИШ, ДИНИЙ АҚИДАПАРАСТЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз аҳлининг, айниқса ёшларимизнинг дунёвий, илмий, ахлоқий салоҳиятини юксалтириш, уларда юрт истиқлолига садоқат, миллий-маънавий ва диний ақидапарстликнинг ҳар қандай кўринишларининг олдини олиш, ўлкамизда ижтимоий-маънавий ва сиёсий муҳитни янада соғломлаштириш, ҳуқуқий демократик давлат асосларини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республика мутасадди давлат идоралари ҳамда жамоат ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган «Ҳуқуқий демократик давлат асосларини мустаҳкамлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, диний ақидапарастликнинг олдини олиш бўйича тадбирлар дастури» 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тадбирлар дастурини ижро этиш учун ҳокимият ва бошқарувнинг тегишли давлат, нодавлат ва ҳудудий тузилмаларига юборилсин. Дастурдаги вазифаларнинг белгиланган муддатларда сўзсиз бажарилишини таъминлаш тегишли республика ташкилотлари ва муассасаларининг биринчи раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳокимият ва бошқарувнинг давлат тузилмалари, ташкилотлар дастурда кўзда тутилган вазифаларнинг аниқ ва оғишмай бажарилишини таъминлаш мақсадида ўз тадбирлар режасини ишлаб чиқишлари белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маданият ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Хотин қизлар қўмитаси, «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, «Камолот», «Маҳалла», жамғармалари ва бошқа алоқадор ташкилотлар дастурда белгиланган тадбирларни амалга оширишни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли ҳокимликлар билан биргаликда ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат матбуот қўмитаси, «Ўзтелерадио» компанияси, республика оммавий ахборот воситалари Дастурдаги халқимиз табиатига тамомила ёт бўлган диний экстремизм, хурофий қарашлардан халос бўлишга қаратилган, диний ва дунёвий билимлар нисбатини оқилона белгилашга йўналтирилган тадбирларнинг аҳамияти, мамлакатимизда дин ва виждон эркинлиги борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг моҳиятини таъсирчан шаклларда тарғиб этишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Молия вазирлиги (Ж. Сайфиддинов) Дастурда кўзда тутилган тадбирларни молиявий жиҳатдан таъминлаш масаласини ҳал этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Т.Алимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 26 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
130-сон