ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МОНОПОЛИСТ БИРЛАШМАЛАР (КОРХОНАЛАР) ДАВЛАТ РЕЕСТРИГА КИРИТИЛГАН ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ТОМОНИДАН ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР)ГА ЧЕКЛАНГАН ШАРТНОМАВИЙ НАРХЛАР ЁКИ РЕНТАБЕЛЛИКНИНГ ЧЕКЛАНГАН ДАРАЖАЛАРИНИ ҲАМДА ТАРИФЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 29 сентябрда 1415-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2010 йил 30 ноябрдаги 101, 105, 16-сонли «Ўзбекистон Республикасининг монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)га чекланган шартномавий нархлар ёки рентабелликнинг чекланган даражаларини ҳамда тарифларни шакллантириш ва қўллаш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1415-1, 06.12.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги 165-сонли «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Умумиқтисодиёт комплексининг 2003 йил 9 октябрдаги йиғилиш Баённомасига асосан қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикасининг монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)га чекланган шартномавий нархлар ёки рентабелликнинг чекланган даражаларини ҳамда тарифларни шакллантириш ва қўллаш тартиби тўғрисида низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Нархлар ва монополияга қарши сиёсат бўйича Кенгаши томонидан 1995 йил 19 январда 4/2-сон билан тасдиқланган «Ишлаб чиқариш-техник истеъмолга мўлжалланган маҳсулотлар, халқ истеъмоли товарлари ва хизматларга шартномавий (эркин) нархлар ва тарифларни шакллантириш ҳамда қўллаш тартиби тўғрисидаги низом» (1995 йил 3 февраль, рўйхат рақами 123);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Нархлар ва монополияга қарши сиёсат бўйича Кенгаши томонидан 1995 йил 19 январда 4/2-сон билан тасдиқланган «Ишлаб чиқариш-техник истеъмолга мўлжалланган маҳсулотлар, халқ истеъмоли товарлари ва хизматларга шартномавий (эркин) нархлар ва тарифларни шакллантириш ҳамда қўллаш тартиби тўғрисидаги низом»га 1995 йил 1 майда 132-сон билан киритилган 1-сон қўшимча (1995 йил 24 май, рўйхат рақами 123-1);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Нархлар ва монополияга қарши сиёсат бўйича Кенгаши томонидан 1995 йил 19 январда 4/2-сон билан тасдиқланган «Ишлаб чиқариш-техник истеъмолга мўлжалланган маҳсулотлар, халқ истеъмоли товарлари ва хизматларга шартномавий (эркин) нархлар ва тарифларни шакллантириш ҳамда қўллаш тартиби тўғрисидаги низом»га 1996 йил 4 апрелда 36/18-сон билан киритилган 2-сон қўшимча (1996 йил 2 май, рўйхат рақами 123-2);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Нархлар ва монополияга қарши сиёсат бўйича Кенгаши томонидан 1995 йил 19 январда 4/2-сон билан тасдиқланган «Ишлаб чиқариш-техник истеъмолга мўлжалланган маҳсулотлар, халқ истеъмоли товарлари ва хизматларга шартномавий (эркин) нархлар ва тарифларни шакллантириш ҳамда қўллаш тартиби тўғрисидаги низом»га 1996 йил 24 апрелда 54/23-сон билан киритилган 3-сон қўшимча (1996 йил 12 май, рўйхат рақами 123-3);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1995 йил 7 июлда 72-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси товар бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг Давлат реестрига киритилган корхоналарнинг монопол маҳсулотларига нархлар (рентабелликнинг чекланган даражаси)ни декларациялашда молия органларига ҳужжатларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги Услубий тавсиялар.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 23 август,
104-сон
Иқтисодиёт вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 23 август,
40-сон
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ж. Сайфиддинов
Тошкент ш.,
2004 йил 23 август,
7-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 38-39-сон, 432-модда)