28.01.2026 йилдаги 34-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узлуксиз таълим тизимида ёшларни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини ошириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўсиб келаётган ёш авлодни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, узлуксиз таълим тизимида ягона ғоявий тарбияни шакллантириш, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини кенгайтириш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат фазилатларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Узлуксиз таълим тизимида ёшларни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини ошириш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касбий ҳамда олий таълим тизими (кейинги ўринларда — узлуксиз таълим тизими) ташкилотларида ягона миллий тарбиянинг яхлит тизимини яратиш, Ватанга садоқат ва фаол фуқаролик позициясини шакллантиришнинг вертикал тизимини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг асосий ғояси, мақсад ва вазифаларига эришиш учун «Миллий тарбия модели»ни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш авлодни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича аниқ механизмларни жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Дастур уч босқичда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи босқичда — мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган 3 — 6 ёшдаги болаларга миллий ўзлик туйғусининг ривожланиши, ўз хатти-ҳаракатларини бошқариш ва ўзини намоён қилишга интилиш, теварак-атрофга муносабат кўникмалари сингдирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи босқичда — умумий ўрта таълим ташкилотларида ўқиётган 7 — 18 ёшдаги ўқувчиларда буюк аждодларимизнинг маънавий меросини чуқур ўрганиш, ўзига ишонч, мустақил қарор қабул қилиш, соғлом дунёқараш, бағрикенглик, бурч ва масъулият фазилатлари шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи босқичда — ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида билим олаётган 16 — 22 ёшдаги ўқувчи ва талабаларда миллий қадриятларга ҳурмат, Ватанини ҳимоя қилишга тайёр, ҳарбий хизматга шай, фидойи шахсни тарбиялаш, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузини юксалтиришга ўз ҳиссасини қўша оладиган фаол фуқаролик позицияси ривожлантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) барча таълим ташкилотларида ҳар душанба куни «Келажак соати» дарси ўтилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
долзарб мавзулар доирасида дарс сценарийлари асосида контентлар яратилади ҳамда «milliytarbiya.uz» электрон платформасига жойлаштириб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Келажак соати» дарсларини ўтувчи педагог ходимлар учун мақсадли малака ошириш курслари ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Дастурда белгиланган вазифаларга эришиш мақсадида Ўзбекистоннинг Миллий тарбия модели ишлаб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ҳар йили маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул раҳбар ва педагоглар ўртасида «Миллий қадриятлар тарғиботчиси» республика танлови ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 1 июнга қадар Ўзбекистоннинг Миллий тарбия моделини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 1 сентябрга қадар маънавий-маърифий тадбирларнинг намунавий иш режаларини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Узлуксиз таълим тизимида ёшларни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини ошириш дастурини 2026 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мудофаа вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб «Жасорат мактаблари» ўқувчилари ўртасида икки босқичдан иборат «Жасорат учқунлари» ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт мусобақасини ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил июнь ойида таълим ташкилотларидаги «Ватан таянчи» ҳаракати аъзоларининг ҳарбий-ватанпарварлик форумини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Мудофаа вазирлиги билан биргаликда талаба қизлар ўртасида «Тўмарис издошлари», талаба ўғил болалар ўртасида «Амир Темур ворислари» номли ҳарбий-спорт мусобақаларини ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Келажак соати» дарслари учун миллий контентларни ишлаб чиқиш жараёнларига, шунингдек, «оила — маҳалла — таълим ташкилоти» ҳамкорлик механизми асосида таълим ташкилотларида китобхонлик кечалари ҳамда маданий учрашувларни ташкил этишда таниқли театр ва кино актёрлари, фаол жамоатчилик вакиллари, шоирлар ҳамда ёзувчиларни жалб этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчи-ёшларни интеллектуал, ахлоқий, маънавий-маърифий ва жисмоний жиҳатдан ҳар томонлама ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларни амалиётга жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 1 декабрга қадар Дастурни келгуси йилларда амалга ошириш бўйича тегишли «йўл хариталари» лойиҳаларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 3 октябрдаги 558-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Э.Г. Каримова ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 28 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 январдаги 34-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узлуксиз таълим тизимида ёшларни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Янги Ўзбекистон — Учинчи Ренессанс сари» ғояси асосида узлуксиз таълим тизимида маънавий-маърифий, ўқувчи-ёшларни миллий қадриятларга содиқлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жамиятда бўлаётган ўзгаришларга дахлдорлик ҳиссини шакллантириш зарурати юзага келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Дастур ёш авлоднинг интеллектуал салоҳияти, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаш, уларда «Мен ўзбекистонликман» деган фахр туйғусини шакллантириш, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган комил инсонни тарбиялашнинг устувор йўналишларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Дастур давлатчилигимиз ривожининг бой миллий-тарихий тажрибасига таянган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, давлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларини (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) бирлаштирувчи ягона миллий тарбиянинг яхлит тизимини яратиш, Ватанга садоқат ва фаол фуқаролик позициясини шакллантиришнинг вертикал тизимини амалга оширишга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат таълим ташкилотлари миллий тарбия тизимини яратиш, ўқувчи ва талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларда ғоявий иммунитетни шакллантиришда ушбу Дастурдан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Дастурнинг мақсади ва асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Дастурнинг мақсади таълим ташкилотларида миллий тарбияни изчил, тизимли ва самарали йўлга қўйиш орқали юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилишда қатъий фуқаролик позициясига эга, жаҳолатга қарши маърифат билан курашувчи ёш авлодни вояга етказишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар мактабгача, мактаб, олий таълим тизимида ягона ғоявий тарбияни шакллантиришнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг стратегик ғояси, мақсад ва вазифаларига эришиш учун Ўзбекистоннинг Миллий тарбия моделини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларда мустақил ва бахтли ҳаёт учун зарур ижтимоий малака ва кўникмаларни ёшига мос, босқичма-босқич сингдириб боришнинг вертикал тизимини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурдаги вазифаларни таълим ташкилотларида амалга ошириш ҳамда мазмунга мос дастур ва режалар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ўқув йилида таълим ташкилотлари учун Дастурдаги устувор йўналишлар асосида узлуксиз давом этувчи маънавий-маърифий тадбирларнинг намунавий иш режасини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳафтанинг ҳар душанба куни долзарб мавзулар доирасида таълим ташкилотлари учун узвийлик ва узлуксизликни таъминлашга қаратилган «Келажак соати» дарси ўтилишини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Келажак соати» дарси сценарийлари, видеоконтент маҳсулотларини ишлаб чиқиш ҳамда рақамли контент шаклида «milliytarbiya.uz» электрон платформасига жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ўқув йилида маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул раҳбар ва педагогларни рағбатлантиришга қаратилган «Миллий қадриятлар тарғиботчиси» республика танловини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«оила-маҳалла-мактаб» тамойили асосида маҳаллалардаги маънавият, адабиёт, маданият, санъат намояндаларини ўз маҳаллаларидаги боғча ва мактабларга «Миллий мураббий» сифатида уларнинг розилиги асосида жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Дастурни амалга ошириш механизмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ёш авлодни миллий қадриятлар ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини ошириш бўйича мактабгача, мактаб, олий таълим тизимида яхлит тизимни яратиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача ёшдаги болалар учун миллий қаҳрамон образини яратиш, эртаклар, афсона, достон ва мақоллар асосида мультимедиа маҳсулотларини тайёрлаш, улардан болалар тарбиясида кенг фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ташкилотларида ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда, маънавий-ахлоқий, шахсий фазилатларни шакллантирувчи тренинглар, симуляция, кейслар ва методик тавсияларни амалиётга жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчи-ёшларда касблар тўғрисидаги тасаввурларни кенгайтириш, уларнинг касбга ва меҳнатга қизиқишини орттириш ҳамда ўз бурч ва вазифаларини виждонан бажариш кўникмаларини ҳосил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбиянинг миллий ва илғор хорижий тажрибаларидан самарали фойдаланиш, миллий ғоя ва қадриятларни интерфаол, замонавий шаклда сингдириш, тарбиячи ва ўқитувчиларнинг малакасини ошириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур ва Миллий тарбия моделини амалга оширишда «оила — маҳалла — таълим муассасаси», шунингдек, давлат ва нодавлат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ўртасида самарали ҳамкорлик механизмини йўлга қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Дастур қуйидаги механизмлар орқали амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш авлодни рақобатбардош, фидойи ва ватанпарвар, миллий қадриятлар, замонавий билим ҳамда кўникмаларга эга мутахассислар этиб тарбиялашнинг янги миллий технологияси — Ўзбекистоннинг Миллий тарбия модели яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш авлоднинг турли бузғунчи ғоялар, ахборот хуружлари, одоб-ахлоқни бузувчи иллатларга қарши иммунитетини шакллантиришга қаратилган тарбиявий контентлар, тарғибот материалларидан самарали фойдаланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш авлодда миллий ватанпарварлик компетенциялари траекториясини белгилаш, кузатиш, ўлчаш, баҳолаш, яхшилаш ва ривожлантиришга қаратилган мониторинг юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Дастур қуйидаги уч босқичда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) биринчи босқич — мактабгача таълим 3 — 6 ёшгача бўлган даврни қамраб олади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларда миллий ўзлик туйғусининг ривожланиши, ўз хатти-ҳаракатларини бошқариш ва ўзини намоён қилишга интилиш, теварак-атрофга муносабат кўникмалари шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Келажак соати» дарси доирасида намунавий иш режаси, болаларнинг ёшига мос хулқ моделларини ўргатишга доир тарбиячилар учун қўлланма, болаларга мўлжалланган зарур кўргазмали воситалар тўпламлари, қизиқарли дидактик материаллар тайёрланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ота-оналарнинг ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида «Фарзандим билан ижод» лойиҳаси амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) иккинчи босқич — умумий ўрта таълим тизимида 7 — 18 ёшгача бўлган даврни қамраб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Келажак соати» дарси учун намунавий иш режаси, зарур қўлланма ва кўргазмали воситалар тўплами, сценарийлар, матнли, аудио, видеоконтент маҳсулотлар тайёрланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчилар онгида мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, буюк аждодларимизнинг маънавий меросини чуқур ўрганиш, ўзига ишонч, мустақил қарор қабул қилиш, соғлом дунёқараш, бағрикенглик, бурч ва масъулият фазилатлари шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаблардаги «Келажак соати» дарсини ўтувчи синф раҳбарлари ҳамда ўқитувчилар учун Миллий тарбия моделини ўргатиш бўйича тренинг ва мақсадли малака ошириш ўқув курслари каскад усулида ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) учинчи босқич — ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотлари тизимида 16 — 22 ёшгача бўлган даврни қамраб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Келажак соати» дарси учун намунавий иш режаси, зарур қўлланма ва кўргазмали воситалар тўплами, сценарийлар, матнли, аудио, видеоконтент маҳсулотлар тайёрланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ташкилотларида тўғри овқатланиш, спорт ва соғломлаштириш дастурларини ҳаётга татбиқ этишга қаратилган тадбирларни ўз ичига олган «Соғлом авлод — миллат келажаги» лойиҳаси амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзликни англаш» туркумида «Миллий қадриятлар», «Касб маданияти» ва бошқа методик таъминотга ёрдам берувчи ўқув адабиётлари тайёрланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларни миллий қадриятлар ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, талабалар спортини ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида фундаментал, илмий ва инновацион лойиҳалар учун танловлар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Дастурни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Дастурда белгиланган вазифаларни амалга ошириш натижасида қуйидагиларга эришилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим тизимида миллий қадриятларга содиқ, маънавий баркамол, фуқаролик позицияси мустаҳкам, жамиятда ўз ўрнини тўлиқ англаган ёш авлодни тарбиялаш борасидаги мафкуравий-тарбиявий йўналиш шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ватанпарварликни асосий қадрият сифатида қабул қилувчи маданий муҳитни шакллантириш ва ёшлардаги мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш имкони яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим-тарбия соҳасида масъул вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълимдан олий таълимгача бўлган узлуксиз таълим тизимида ягона миллий тарбия тизими яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ташкилотларида тарбия модели методик комплекслар ва фанлараро дастурлар билан узвий боғлиқ ҳолда жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Дастур Янги Ўзбекистонда ёш авлодни маънавий юксалтириш, кенг дунёқарашга эга бўлиши, ватанпарвар ва жамиятда бўлаётган ўзгаришларга дахлдорлик ҳисси асосида тарбиялашга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Дастурнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Дастурнинг амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш, умумий мувофиқлаштириш, республикада таълим ташкилотлари ривожланишига тўсқинлик қилувчи муаммоли масалаларни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилиш тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Дастурни амалга ошириш мониторинги натижалари тўғрисидаги маълумотлар белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 январдаги 34-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узлуксиз таълим тизимида ёшларни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини ошириш дастурини 2026 йилда амалга ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

1.

Таълим ташкилотларида маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул раҳбар ва педагогларни рағбатлантириш мақсадида ҳар ўқув йилида «Миллий қадриятлар тарғиботчиси» республика танловини ўтказиш.

1. Тегишли идоралар ва ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2026 йил февраль

Ижрочилар маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. «Миллий қадриятлар тарғиботчиси» республика танлови тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил апрель

3. Режа асосида танловнинг туман, шаҳар, вилоят ва республика босқичларини ўтказиш.

Режа-жадвал асосида

4. Танловни юқори савияда ташкил этиш ва ғолибларни рағбатлантириш.

2026 йил ноябрь

2.

Мактабгача, мактаб ҳамда олий таълим ташкилотларида ёшларни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини ошириш дастурининг стратегик ғояси, мақсад ва вазифаларига эришиш учун Ўзбекистоннинг Миллий тарбия моделини ишлаб чиқиш.

1. Экспертлар гуруҳини шакллантириш.

2026 йил февраль

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази

2. Миллий тарбия модели бўйича қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил июнь

3.

«Келажак соати» дарси учун миллий контентларни ишлаб чиқиш жараёнларига, шунингдек, «оила — маҳалла — таълим ташкилоти» ҳамкорлик механизми асосида таълим ташкилотларида китобхонлик кечалари ҳамда маданий учрашувларни ташкил этишда таниқли театр ва кино актёрлари, фаол жамоатчилик вакиллари, шоирлар ҳамда ёзувчиларни жалб этиш.

1. Таниқли театр ва кино актёрлари, маънавият тарғиботчилари, шоирлар, ёзувчилар рўйхатини тузиш.

2026 йил февраль

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ёзувчилар уюшмаси

2. Миллий контентларни ишлаб чиқиш жараёнларида таниқли театр ва кино актёрлари, маънавият тарғиботчилари, шоирлар, ёзувчилар иштирокини таъминлаш.

3. Сифатли ва намунавий контентлар ишлаб чиққан соҳа мутахассисларини рағбатлантириш чораларини кўриб бориш.

доимий

4.

Республикадаги ҳар бир туман (шаҳар)да фаолияти йўлга қўйилган «Жасорат мактаби» ўқувчилари ўртасида икки босқичдан иборат «Жасорат учқунлари» ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт мусобақасини ўтказиш.

1. «Жасорат учқунлари» ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт мусобақасини ташкил этиш юзасидан ишчи гуруҳ тузиш.

2026 йил февраль

-

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2. «Жасорат учқунлари» ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарор ҳамда Низомни тасдиқлаш.

2026 йил май

3. Мусобақа ғолибларини аниқлаш ва муносиб тақдирлаш.

4. Республика босқичида биринчи ўринни эгаллаган ғолиб жамоани хорижга таълим саёҳатига юбориш.

2026 йил июль

5.

«Ўзликни англаш» туркумида «Ўзбек педагогикаси», «Ўзбек маданияти», «Ўзбек фалсафаси» ва бошқа методик таъминотга ёрдам берувчи ўқув адабиётларини тайёрлаш.

1. Ўқув адабиётларини яратувчи муаллифлар гуруҳини шакллантириш.

2026 йил февраль

Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2. Ўқув адабиётларини тайёрлаш.

2026 йил май

3. Ўқув адабиётларини Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари доирасида ажратилган грант ҳисобидан чоп этиш.

2026 йил декабрь

6.

Мактабгача таълим ташкилотларида «Фарзандим билан ижод», мактаб ва олий таълим тизимида «Соғлом авлод — миллат келажаги» ва «Экофаол ёшлар» лойиҳаларини амалга ошириш.

1. Лойиҳаларни ташкил этиш дастури ва сценарийсини ишлаб чиқиш.

2026 йил март

Ижрочилар маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Спорт вазирлиги

2. Ишлаб чиқилган сценарийлар асосида лойиҳа доирасидаги тадбирларни юқори савияда ўтказиш.

2026 йил апрель-май

7.

Таълим ташкилотларида ташкил этилган «Ватан таянчи» ҳаракати аъзоларининг ҳарбий-ватанпарварлик форумини ташкил этиш.

1. Форумни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил май

«Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Мудофаа вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2. Форумни ташкил этиш ва унинг доирасида:

Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ва «Ватан таянчи» ҳаракати аъзолари ўртасида очиқ мулоқотлар ташкил этиш;

мактабни аъло баҳолар билан тамомлаган «Ватан таянчи» ҳаракати аъзоларига тантанали равишда имтиёзли тавсияномалар топшириш;

ўқув йили давомида юқори натижаларга эришган «Ватан таянчи» ҳаракати аъзоларини тақдирлаш.

2026 йил июнь

8.

Талаба қизлар ўртасида «Тўмарис издошлари», талаба йигитлар ўртасида «Амир Темур ворислари» номли ҳарбий-спорт мусобақаларини ўтказиш.

1. Ҳарбий — спорт мусобақалари низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил май

Ижрочилар маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Спорт вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

2. Белгиланган техник талабларга асосида ҳар бир ҳудуддаги битта олий таълим ташкилотида мусобақаларни ўтказишга мос равишда жиҳозлаш.

2026 йил давомида

3. Мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш.

Белгиланган муддатларда

9.

Таълим ташкилотлари учун Дастурдаги устувор йўналишлар асосида узлуксиз давом этувчи Маънавий-маърифий тадбирларнинг намунавий иш режасини ишлаб чиқиш.

1. Ҳар ўқув йили учун Маънавий-маърифий тадбирлар намунавий иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил 1 сентябрга қадар

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Иш режасида белгиланган тадбирларни юқори савияда ўтказиш.

Белгиланган муддатларда

10.

Мактабгача, мактаб, ўрта махсус, касбий таълим ташкилотларида ҳафтанинг ҳар душанба куни «Келажак соати» дарсини ўтказишни йўлга қўйиш.

Олий таълим ташкилотларида дарс жадвалига мувофиқ «Келажак соати» рукни остида Маърифат дарсларининг мунтазам ўтилишини ташкил этиш

1. Ўқув йили учун дарс мавзуларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил июль

Ижрочилар маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Болалар контентини ривожлантириш маркази

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси мазмуни ва моҳиятини ҳамда «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг асосий йўналишлари ва мақсадлари ҳақида тушунча ва кўникмаларни беришга алоҳида эътибор қаратиш.

2026 йил август

2. Долзарб мавзулар доирасида, дарс сценарийларини ишлаб чиқиш, видеоконтент маҳсулотларини тайёрлаш режа-жадвалини тасдиқлаш.

3. Режа-жадвалга мувофиқ дарс сценарийлари ва видеоконтент маҳсулотларини тайёрлаш.

4. Тайёрланган барча методик материалларни «milliytarbiya.uz» электрон платформасига жойлаштириш.

Режа-жадвал асосида

11.

Умумий ўрта таълим ташкилотларидаги «Келажак соати» дарсини ўтувчи синф раҳбарлари учун мақсадли малака ошириш ўқувларини каскад усулида ташкил этиш.

1. «Келажак соати» дарсини ўтувчи синф раҳбарлари учун малака ошириш ўқув курсларининг режа-жадвалини тузиш.

2026 йил август

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2. Тасдиқланган режа-жадвал асосида малака ошириш ўқув курсларини каскад усулида ташкил этиш.

Режа-жадвал асосида

12.

Ёш авлодни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни ёритиш.

1. Ёш авлодни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича ўтказилаётган тадбирлар тўғрисида ахборот материалларини тайёрлаш.

2. Тайёрланган материалларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.

2026 йил давомида

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2026 й., 09/26/34/0088-сон)